Eтоксисклеролрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 ампула (2 мл) эритма қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: луромакрогол-400 – 10 мг, 20 мг ёки 60 мг; ёрдамчи моддалар: 96% ли этанол 84,00/84,00/84,00 мг, натрий гидрофосфати 2,40/4,80/9,60 мг калий гидрофосфати 0,86/1,70/3,40 мг, инекция учун сув 2,0 мл гача.

Тасир этувчи модда(ХПН):

лауромакрогол-400

Препаратнинг савдо номи:

Eтоксисклерол

Дори шакли:

вена ичига юбориш учун эритма

тиниқ рангсиз ёки бироз сарғиш-яшил эритма.

S05VV02.

Лауромакрогол-400 нинг ярим чиқарилиш даври икки фазали бўлиб, якуний даври 4,09 соатни ташкил этади; умумий клиренси – соатига 11,7 л; умумий дозанинг 89% қондан биринчи 12 соат давомида чиқарилади. Лауромакрогол-400 (полидоканол) ни кўкрак сутига тушиши тўғрисида маълумотлар йўқ.

Варикоз кенгайган веналар, телеангиектазиялар ва геморроидал тугунларни склерозини чақириш учун қўлланилади.

Қуйида келтирилган ножўя реакцияларнинг тез-тезлиги қуйидаги градацияга мувофиқ белгиланган: жуда тез-тез (> 1/10); тез-тез (> 1/100 дан < 1/10 gacha); tez-tez emas ( > 1/1000 дан < 1/100 gacha); kam hollarda ( > 1/10000 дан < 1/1000 гача); жуда кам ҳолларда (< 1/10000).

лауромакрогол-400 га ва препаратнинг бошқа компонентларига аллергик реакциялар;зўрайиш босқичидаги оғир кечувчи тизимли касалликлар.

Eтоксисклеролни бошқа оғриқсизлантирувчи воситалар, шу жумладан умумий анестезия воситалари билан бир вақтда ишлатилганда, бу препаратларнинг юрак-қон томир тизимига таъсири кучайиши мумкин (брадикардия, артериал гипотензия).

Склероз чақирувчи дори воситаларни артерия ичига юбориш мумкин эмас, чунки бу оғир некрозларга ва мажбурий ампутацияга олиб келиши мумкин. Бундай ҳолларда шошилинч равишда қон томир жарроҳлиги бўйича мутахассисни жалб этиш лозим. Барча склероз чақирувчи препаратларни юз соҳасида қўллаш бўйича кўрсатмалар, интравазал инекциялар артерияларда босимни ўзгартириши ва кўришни қайтмас бузилишига (кўрликка) олиб келиши мумкинлиги туфайли, жуда синчков равишда таҳлил қилиниши лозим. Оёқ панжаси ва тўпиқ каби тананинг баъзи соҳаларида Этоксисклеролни беҳосдан артерия ичига юбориш хавфи юқоридир, шунинг учун ушбу анатомик соҳаларда қон томирларини склерозини чақиришда Этоксисклеролни энг паст концентрацияда фақат озгина миқдорини ишлатиш тавсия этилади. Геморроидал тугунларни склеротерапияси оғриқ ҳиссини чақирмаслиги керак, чунки бу соҳада сезувчан нерв толалари мавжуд эмас. Этоксисклеролнинг барча эритмалари 5% ли этанол сақлайди. Буни анамнезида алкоголни хаддан ташқари кўп истеъмол қилганига кўрсатмалар бўлган ёки дисулфирам билан даволанаётган беморларни даволашда эътиборга олиш лозим.

Eтокциклеролни ҳомиладорларда қўллаш тўғрисида маълумотлар йўқ. Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда репродуктив токцикликни борлиги кўрсатилган, лекин тератоген потенциал аниқланмаган. Этоксисклеролни ҳомиладорлик вақтида, фақат она учун фойда ҳомила учун хавфдан устун бўлган ҳоллардан ташқари ҳолатларда юбориш мумкин эмас. Лауромакрогол-400 (полидоканол) ни кўкрак сутига тушиши тўғрисида маълумотлар йўқ. Эмизиш даврида склеротерапияни ўтказиш зарурати туғилган ҳолларда Этоксисклерол юборилганидан кейин эмизишни 2-3 кунга тўхтатиб туриш тавсия қилинади.

Қуруқ 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Препаратнинг анча юқори концентрацияси ёки катта ҳажми туфайли дозани ошириб юборилиши препарат юборилган жойда ва ўраб турувчи тўқималарда, айниқса паравазал инекцияларда некрозни ривожланишига олиб келиши мумкин.

Рецепт бўйича Улашиш: 4 203 Виеwс

5, 10, 30 мг/мл дан вена ичига юбориш учун эритма. 2 мл дан препарат яшил синдириш нуқтаси ва рангли ҳалқаси: 30 мг/мл концентрация учун – кўк; 10 мг/мл концентрация учун – сариқ; 5 мг/мл концентрация учун – кул ранг ҳалқаси ёки кўк синдириш нуқтаси ва рангли ҳалқалари: – 30 мг/мл концентрация учун – қизил ва иккита кўк ҳалқаси; 10 мг/мл концентрация учун – қизил ва сариқ; 5 мг/мл концентрация учун – қизил ва иккита оқ ҳалқаси бўлган рангсиз шиша (Евр.Ф. бўйича 1 синф) ампулаларда. 5 ампуладан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

3 йил.