Фибринолизни тарқалган кучайиши фонида қон кетишлари ёки қон кетишларини ривожланиш хавфи (операция вақтидаги ва операциядан кейинги даврдаги қон кетишлар, туғруқдан кейинги кон кетишлар, йўлдошни қўлда ажратиб олиш, хорионни кўчиши, ҳомиладорликдаги қон кетиши, меъда ости бези ва простата безини хавфли ўсмалари, гемофилия, фибринолитик даволашнинг геморрагик асоратлари, тромбоцитопеник пурпура, лейкозлар, жигар касалликлари, илгари стрептокиназа билан даволаш);Фибринолизни махаллий кучайиши фонида қон кетишлари ёки қон кетишларини ривожланиш хавфи (бачадондан, бурундан, меъда-ичак йўлларидан қон кетиши, гематурия, простатектомиядан кейинги қон кетишлар, бачадон бўйнини карциномаси юзасидан ўтказилган конизация, геморрагик диатез билан хасталанган беморларда тишни экстракция қилиш);Қовуқда ўтказиладиган оператив аралашувлар;Тизимли яллиғланиш реакцияларида, шу жумладан сепсис, перитонит, панкреонекроз, ўртача ва оғир даражадаги гестоз, турли этиологияли шокда қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалаш Тарқалган фибринолизда препаратни в/и томчилаб тана вазнига 15 мг/кг бир марталик дозада ҳар 6-8 соатда юборилади, юбориш тезлиги минутига 1 мл.
Маҳаллий фибринолизда препаратни в/и 250-500 мг бир марталик дозада юборилади ёки ичга 1-1,5 г дозада суткада 2-3 марта қабул қилинади.
Простатектомияда ёки қовуқдаги операцияларда операция вақтида в/и га 1 г, сўнгра 1 г дан ҳар 8 соатда 3 кун давомида юборилади, шундан кейин макрогематурия йўқолгунича ичга қабул қилишга ўтилади.
Қон кетишини ривожланиш хавфи юқори бўлганида, тизимли яллиғланиш реакцияларда в/и га 10-11 мг/кг дозада аралашувдан 20-30 минут олдин юборилади.
Коагулопатиялари бўлган беморларга тишни суғуришдан олдин в/и га тана вазнига 10 мг/кг дозада юборилади, тиш суғуриб олингандан кейин ичга 25 мг/кг дозада суткада 3-4 марта 6-8 кун давомида буюрилади.
Буйрак фаолиятини бузилишлари бўлган пациентларга дозалаш тартибига тузатиш киритиш керак.