Eтамбутолрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: этамбутол гидрохлориди (100% қуруқ моддага қайта хисоблаганда) – 400 мг; ёрдамчи моддалар: калций гидрофосфат дигидрати, повидон, натрий лаурилсулфати, талк, магний стеарати.

Тасир этувчи модда(ХПН):

етамбутол

Препаратнинг савдо номи:

Eтамбутол

Фармакалогик гуруҳи:

Тизимли қўллаш учун микробларга қарши воситалар. Микобактерияларга таъсир этувчи воситалар. Туберкулёзга қарши воситалар. Этамбутол.

Дори шакли:

таблеткалар

оқ рангли, думалоқ шаклли, ясси юзали, фаска ва рискали таблеткалар.

Тизимли қўллаш учун микробларга қарши воситалар. Микобактерияларга таъсир этувчи воситалар. Туберкулёзга қарши воситалар. Этамбутол.

J04AK02

Ичга қабул қилинганида препаратнинг 75-80% овқат ҳазм қилиш йўлларидан сўрилади. Бир вақтда овқат қабул қилиш сўрилиш жараёнини кучайтиради ва тезлаштиради. Этамбутолнинг қондаги максимал концентрациясига тахминан 2 соатдан кейин эришилади ва препарат 25 мг/кг дозада юборилганида 4-5 мкг/мл ни ва препарат 50 мг/кг дозада юборилганида 8-9 мкг/мл ни ташкил қилади. Плазма оқсиллари билан боғланиши қабул қилинган дозага боғлиқ ва 10-40% ни ташкил қилади. Ярим чиқарилиш даври (Т1/2) 3,3-3,5 соатни ташкил қилади. Этамбутолнинг фармакокинетикасини ўзига хослиги, уни танлаб эритроцитларда тўпланиши хисобланади (концентрацияси қон плазмасидагига қараганда 2 марта юқори). Этамбутол орқа мия суюқлигига, йўлдош орқали ва кўкрак сутига ўтади. Препарат асосан ўзгармаган ҳолда сийдик билан чиқарилади. Этамбутолнинг тахминан 10-20% аҳлат билан фаол бўлмаган метаболитлари (алдегидлар, дикарбон кислоталари) кўринишида чиқарилади. Буйрак фаолиятини бузилишида этамбутолни буюриш, уни организмда тўпланишига олиб келиши мумкин.

Ўпка ва ўпкадан ташқари туберкулёзнинг ҳамма шаклларини даволашда (бошқа туберкулёзга қарши воситалар билан мажмуада) қўлланади.

Катталарга бирламчи даволашда Этамбутол ичга тана вазнига 15 мг/кг дозада суткада 1 марта буюрилади. Такрорий курс ўтказишда препарат суткада 1 марта 25 мг/кг дозада 2 ой давомида буюрилади, кейин даволаш 15 мг/кг дозада даволашнинг ҳамма даври давомида буюрилади. Препарат тана вазнига 25 мг/кг дозада қўлланганида окулистнинг ҳар ойлик кузатуви тавсия этилади. Бошланғич даволашда максимал суткалик доза 2 г дан ортиқ бўлмаслиги керак. Болаларга 13 ёшдан Этамбутол ичга суткада 15-25 мг/кг дозада буюрилади. Болалар учун максимал суткалик доза – 1 г. Даволаш курси давомийлиги туберкулёзнинг шаклига боғлиқ ва 6 ойдан 12 ойгачани ташкил қилади. Этамбутолни овқатдан кейин қабул қилиш унинг ўзлаштирилишини яхшилайди. Буйракларнинг функционал етишмовчилигида, Этамбутол креатинин клиренсининг кўрсатгичига қараб буюрилади: Креатинин клиренси (мл/мин)Суткалик доза100 дан юқори70-10070 дан пастГемодиализдаДиализ кунисуткада 20 мг/кгсуткада 15 мг/кгсуткада 10 мг/кгсуткада 5 мг/кгсуткада 7 мг/кг

Юрак-қон томир тизими: перикардит, миокардит, артериал гипотензия, тахикардия. Қон тизими ва лимфатик тизими: лейкопения, нейтропения, тромбоцитопения, эозинофилия, лимфаденопатия. Нерв тизими: бош оғриғи, бош айланиши, онгни чалкашиши, ориентацияни бузилиши, галлюцинациялар, дезориентация, депрессия, периферик невритлар, оёқ-қўлларда парестезиялар, увишиши ҳисси, парезлар. Кўриш аъзолари: кўрув нервининг ретробулбар яллиғланиши, кўрув невропатияси, кўриш ўткирлигини бир томонлама ёки икки томонлама пасайиши, шу жумладан қайтмас кўрлик, ранг ажратишни бузилиши (асосан яшил ва қизил рангларни), марказий ёки периферик скотомани ривожланиши, кўриш майдонини чекланиши, тўр пардага қон қуйилиши. Кўз томонидан бузилишларни пайдо бўлиши даволаш давомийлиги ва кўриш аъзоларини олдинги ёки мавжуд бўлган касалликларига боғлиқ. Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари: эозинофилия, билан ёки усиз ўпкаларда инфилтратлари, пневмонит. Гепатобилиар тизими: жигар фаолиятини бузилиши, жигар трансаминазалари фаоллигини ошиши, гепатит, сариқлик. Овқат ҳазм қилиш йўллари: оғизда металл таъми, кўнгил айниши, қусиш, диспепсия, жиғилдон қайнаши, қорин оғриғи, диарея, анорекция, сохтамембраноз колит (рифампицин ва изониазид билан бирга қўлланганда). Сийдик чиқариш тизими: креатинин даражасини ошиши, мочевина даражасини ошиши, интерстициал нефрит. Тери ва тери ости клетчаткаси: тошма, қичишиш, гиперемия, дерматит, чимчиланиш ҳисси. Таянч-харакат тизими ва бириктирувчи тўқима: артралгия. Метаболизмни бузилиши: қон зардобида сийдик кислотаси клиренсини пасайиши, сийдик кислотали диатезнинг кўринишлари, подаграни зўрайиши. Иммун тизими: анафилактик/анафилактоид реакциялар, шу жумладан анафилактик шок, Стивенс-Джонсон синдроми, Лаелл синдроми (токсик эпидермал некролиз), бронхоспазм, васкулит. Умумий бузилишлар: тана ҳароратини ошиши, этни увишиши, умумий ҳолсизлик, шишлар.

препаратга юқори снзувчанлик;кўрув нервининг неврити;катаракта;кўзларнинг яллиғланиш касалликлари;диабетик ретинопатия;оғир буйрак етишмовчилиги, сурункали буйрак етишмовчилиги;кўришнинг ҳолатини текшириш мумкин бўлмаган вазиятлар (оғир ҳолат, рухий бузилишлар) да қўллаш мумкин эмас.

Препаратни қуйидагилар билан бир вақтда қўлланганида: туберкулёзга қарши дори воситалари билан – туберкулёзга қарши дори воситаларининг самараси кучаяди. Туберкулезни этамбутол билан мажмуавий даволашда изониазид, парааминосалицил кислота (ПАСК), стрептомицин, циклосерин, пиразинамидни қўллаш мумкин; бир вақтда циклоспорин А изониазид билан қўлланганидан – трансплантатни кўчиб кетиш хавфи билан циклоспорин А нинг парчаланиши кучаяди; дигитоксин билан – дигитоксиннинг самарадорлиги пасаяди. ципрофлоксацин, аминогликозидлар, аспарагиназа, карбамазепин, литий препаратлари, имипенем, метотрексат, хинин билан – юқорида кўрсатилган дори воситаларининг самаралари кучаяди ва нейротокциклиги ошади; алюминий препаратлари ва бошқа антацид воситалар билан – этамбутолни сўрилиши ёмонлашади; дисулфирам билан – этамбутолнинг концентрацияси ошади ва унинг токциклиги кучаяди; этионамид билан – фармакологик антагонизми оқибатида этамбутолни этионамид билан бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди (препаратни кунора алмаштириб қабул қилиш афзал); пиразинамид билан – сийдик кислотасини чиқарилишига синергик таъсир кўрсатади; этил спирти билан – этамбутолни кўриш аъзоларига салбий таъсири кучаяди, шунинг учун даволаш вақтида алкоголни истеъмол қилишдан воз кечиш керак. Этамбутол айрим микроэлементларнинг, асосан рухнинг метаболизмини ўзгартиради.

Препарат фақат туберкулёзга қарши бошқа воситалар билан мажмуада буюрилади. Даволашни бошлаш олдидан ва даволаш вақтида кўз тубини, кўз ички босимини, рефракцияни, кўриш майдонини, кўриш ўткирлигини ва ранг ажратишни (айниқса қизил ва яшил, ҳаворанг ва яшил рангларни) мунтазам текшириш керак. Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда офталмологик назоратни ҳар куни ўтказиш керак. Офталмологик назорат ҳар бир кўз учун алоҳида ва иккаласига бирга амалга оширилади, чунки кўриш ўткирлигини ўзгариши монотерал ёки билатерал бўлиши мумкин. Кўриш фаолиятини ҳар қандай ўзгаришлари ҳақида шифокорга хабар бериш керак. Кўришни бузилишлари пайдо бўлган ҳолда кўрув нервининг атрофиясини олдини олиш учун, дарҳол Этамбутолни қўллашни тўхтатиш керак. Кўришни ўзгаришлари одатда қайтувчан, даволаш тўхтатилганидан кейин бир неча ҳафта ўтгач, айрим ҳолларда бир неча ой ўтгач йўқолиб кетади. Истисно ҳолларда кўрув нервининг атрофияси оқибатида кўришни ўзгаришлари қайтмас бўлиши мумкин. Кўришни бузилишида гидроксикобаламин ёки цианокобаламин ишлатилади. Подаграси ёки гиперурикемияси бўлган пациентларга Этамбутолни эҳтиёткорлик билан буюриш керак. Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда Этамбутолнинг дозасини камайтириш керак, чунки препарат организмда тўпланади. Этамбутол билан даволаш қонда уратларнинг концентрациясини ошириши мумкин, бу сийдик кислотасини буйраклар орқали чиқарилишини сусайиши билан боғлиқ. Периферик қон, жигар ва буйрак фаолиятининг кўрсатгичларини вақти-вақти билан назоратини ўтказиш тавсия этилади. Даволашни бошида йўтални кучайиши, балғам миқдори ошиши мумкин. Кўрсатилган симптоматикани камайтириш учун В гуруҳи витаминлари, балғам кўчирувчи воситалар буюрилади. Туберкулостатик таъсирга эга бўлган препаратларни илгари қабул қилган пациентларда, бактерияларнинг этамбутолга чидамлилиги кўпроқ ривожланади. Этамбутолни давомли ёки такрорий қўллаш иккиламчи инфекцияларни ривожланишига олиб келиши мумкин. Инфекцияга гумон қилинганида шифокорга мурожаат қилиш керак. Агар туберкулёзнинг симптомлари 2-3 ҳафта давомида йўқолмаса ёки ҳолатни ёмонлашиши кузатилса, шифокорга мурожаат қилиш керак. Қайталанишни ёки чидамлилик ривожланишини олдини олиш учун касалликнинг симптомлари борлиги ёки йўқлигидан қатъий назар, препарат билан тўлиқ даволаш курсини ўтиш керак. Этил спирти этамбутолнинг кўриш аъзоларига токсик таъсирини кучайтиради, шунинг учун даволаниш вақтида алкогол истеъмол қилишдан воз кечиш керак. Ножўя самаралари пайдо бўлганда дозани камайтириш томонга тузатиш киритиш, унинг иложи бўлмаганда – препаратни узлукли (кун ора ёки ҳафтада 2 марта) қабул қилишга ўтиш керак. Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши. Этамбутолни ҳомиладор аёлларда қўллаш мумкин эмас. Препаратни қўллашнинг зарурати бўлганида эмизишни тўхтатиш тавсия этилади, чунки этамбутол кўкрак сутига ўтади. Болалар. 13 ёшгача бўлган болаларда препаратни қўллаш мумкин эмас. Автотранспорт ёки бошқа механизмларни бошқаришда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти. Препарат билан даволаниш даврида автотранспортни бошқариш ёки диққатни юқори жамлашни ва психомотор реакциялар тезлигини талаб қилувчи бошқа потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланиш тавсия этилмайди. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Оригинал ўрамида, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Симптомлари: неврологик бузилишларни ривожланиши, кўриш нервини шикастланиши (кўрлик пайдо бўлиши мумкин), кўриш ўткирлигини ёмонлашиши ёки бошқа ножўя реакцияларнинг кўринишларини кучайиши, иштаҳани йўқолиши, кўнгил айниши, қусиш, диарея, иситма, бош оғриғи, бош айланиши, онгни чалкашиши, галлюцинациялар, полиневрит, нафасни сусайиши, асистолия. Даволаш: специфик антидоти йўқ, даволаш симптоматик. Препаратни тез сўрилиши туфайли, препарат қабул қилинганидан кейин дарҳол қусишни чақириш ёки меъдани ювиш, шунингдек энтеросорбентларни буюриш керак. Организмнинг ҳаётий муҳим фаолиятларини тутиб туриш бўйича назорат ва чораларни амалга ошириш, зарурати бўлганида реанимацион чораларни ўтказиш керак. Аллергик реакцияларда десенсибилизация қилувчи воситаларни ишлатиш кўрсатилган. Хавфли ҳолатларда эритроцитларни йўқотиш учун, уларда этамбутол тўпланади, қон қуйишни ўтказиш керак.

Рецепт бўйича

10 таблеткадан блистерда, 5 блистердан қутида; 120 таблеткадан контейнерда ва қутида; 1000 таблеткадан контейнерларда.

3 йил.