Eспол rasmini ko'rish

Таркиби:

Таъсир этувчи модда: аччиқ қалампирнинг қуюқ экстракти (1% капсаициноидлар йиғиндисини сақловчи) – 100,0 мг; Ёрдамчи моддалар: диметилсулфоксид – 30,0 мг, кориандр мойи – 2,5 мг, лаванда мойи – 2,5 мг, хлороформ – 25,0 мг, ланолин – 90,0 мг, қаттиқ парафин – 40,0 мг, вазелин – 1 г гача.

Препаратнинг савдо номи:

Eспол®

Фармакалогик гуруҳи:

Ўсимликдан олинган маҳаллий қўзғатувчи восита.

Дори шакли:

Сиртга қўллаш учун суртма

Оч-жигаррангдан то қизғиш-жигарранг ранглигача бўлган, ўзига хос кучсиз ҳидли суртма.

Ўсимликдан олинган маҳаллий қўзғатувчи восита.

Лат ейиш, тери қопламаларининг бутунлигини бузилишисиз пайларни чўзилиши ва узилиши; пайларни чўзилишлари, бўғимларни чиқиши ва суяк синишларнинг асоратлари; миозит, артралгия, артрит, люмбаго, бел-думғаза радикулити, деформацияловчи артрозда қўлланади.

Сиртга қўлланади. 2-3 г суртма кунига 2-3 марта суртилади ва бироз ишқаланади. Самараси қуруқ қиздирувчи боғлов қўйилганида кучаяди. Даволаш давомийлиги 1 суткадан 10 суткагача ташкил қилади.

Аллергик реакциялар (қичишиш, терини пўст ташлаши) бўлиши мумкин.

Препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанлик, тери қопламаларининг бутунлигини бузилиши, ҳомиладорлик ва лактация даври, 2 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Суртмани кўзга, шиллиқ қаватларига ва терининг шикастланган жойларига тушишига йўл қўймаслик керак. Аллергик реакциялар пайдо бўлганида суртмани ишқалаб сингдириш тўхтатилади, суртманинг қолдиқлари эса совунли сув билан хўлланган салфетка ёрдамида йўқотилади. Қўллагандан кейин қўлларни совунлаб ювиш зарур.

Таъсир қилмайди.

20оС дан юқори бўлмаган ҳароратда. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Ҳозирги вақтгача дозани ошириб юбориш ҳоллари қайд қилинмаган.

Рецепциз

Сиртга қўллаш учун 10% ли суртма. 15, 20, 25, 30, 35, 40 г дан алюмин тубаларда. Ҳар бир туба препаратни тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

2 йил. Яроқлилик муддати тугаганидан сўнг препарат ишлатилмасин.