Шок: кам ҳолларда шок ривожланиши мумкинлиги туфайли, пациентнинг ҳолатини доимо кузатиш керак.
Пациентнинг аҳволини ўзгариши ривожланганида препаратни бекор қилиш ва мувофиқ даволашни буюриш керак.
Юрак-қон томир тизими: артериал босимни ошиши, қон томирлар тромбози, масалан, кўз ёши канали соҳасида ва бошқалар, баъзида тахикардия ривожланиши мумкин.
Гипертензив энцефалопатия: препаратни артериал босимни, гематокритнинг даражасини ва бошқа кўрсаткичларни доимо назорат қилиш шароитида буюриш керак, чунки энцефалопатия ривожланганида бош оғриғи, онгни бузилиши, тиришишлар ва артериал босимни кескин ошиши билан боғлиқ бўлган бошқа симптомлар ривожланади, шунингдек бош мияга қон қуйилиши ривожланиши мумкин.
Энцефалопатия: энцефалопатияни ривожланиш хавфи борлиги туфайли, пациентнинг ҳолатини доимо назорат қилишни таъминлаш керак.
Пациентнинг ҳолатини ўзгариши ривожланганида препаратни бекор қилиш ва мувофиқ даволашни буюриш керак.
Тери: баъзида қичишиш, тошма, акне ривожланиши мумкин.
Жигар: гепатоз, баъзида АсАТ, АлАТ, ЛДГ, ИФ, умумий билирубиннинг даражасини ошиши билан кечади.
Овқат ҳазм қилиш тизими: баъзида кўнгил айниши, қусиш, иштаҳани йўқолиши, диарея, қорин бўшлиғида оғриқ ривожланиши мумкин.
Қон: баъзида лейкоцитлар ва эозонофилларнинг миқдори ошади.
Чала туғилган чақалоқларда гранулоцитларнинг миқдорини камайиши кузатилиши мумкин.
Баъзида қон плазмасида калий, мочевина, креатинин ва сийдик кислотасининг даражаси ошиши мумкин.
Чала туғилган чақалоқларда рахит ривожланиши мумкин.
Бир неча ойдан бир неча йилгача бўлган давр мобайнида эритропоэтин буюрилган, СБЕ билан хасталанган пациентлар ўртасида гипопластик анемияни ривожланиш ҳоллари ҳақида хабарлар кам.
Бошқалар: кўз тубига қон қуйилиши, спленомегалия, бурундан қон кетиши ривожланиши мумкин, баъзида – бош оғриғи, бош айланиши, иситма, тана ҳароратини бироз ошиши, қизиб кетиш ҳисси, лоҳаслик, артралгия, миалгия, оғизда аччиқ таъм, конвулсиялар ва қовоқларни шиши ривожланиши мумкин.
Эспоген жуда яхши ўзлаштирилади.
Хабар берилган ножўя самаралари сурункали буйрак етишмовчилигининг тез-тез кузатиладиган оқибати ҳисобланади ва эритропоэтинни қўллаш билан боғлиқ бўлиши шарт эмас.