Қуйида кўрсатилган реакциялар жарроҳлик аралашувидан олдин ёки кейин Эсмолайф препарати юборилган, суправентрикуляр тахиаритмияси бўлган пациентларда кузатилган.
Кўпчилик реакциялар ўз-ўзидан ўтиб кетувчи ҳусусиятга эга бўлган.
Энг аҳамиятли нохуш самара АБ ни яққол пасайиши бўлган.
Қайд этилган айрим ўлим ҳолатлари Эсмолайф препарати фақат юрак ритмини назорат қилиш учун тахминан қўлланган мураккаб клиник ҳолатларда препаратни қўллаш билан боғлиқ бўлган.
Юрак-қон томир тизими томонидан: АБ ни яққол пасайиши, 12% ҳолатларда клиник белгилар билан кечган, 25% ҳолатларда эса – симптомсиз кечган; 10% пациентларда – АБ яққол пасайганида кучли терлаш; 1% – периферик қон айланишини бузилиши; 1% кам ҳолатларда – терини оқариши, юзни “қизиб кетиш ҳисси”, брадикардия (ЮҚС минутига 50 зарбдан кам), кўкракда оғриқ, хушдан кетиш, ўпка шиши, АВ-блокада кузатилган.
Суправентрикуляр тахикардияси бўлмаган, аммо яққол юрак етишмовчилиги (миокард инфаркти ёки ностабил стенокардия) бўлган 2 пациентда яққол брадикардия ва асистолия ривожланган, улар препаратни юбориш тўхтатилганидан сўнг ўтиб кетган.
МНТ (марказий нерв тизими) томонидан: 3% – бош айланиши, уйқучанлик; тахминан 2% – онгни чалкашиши, бош оғриғи, психомотор қўзғалувчанлик; тахминан 1% – толиқиш ҳисси; 1% дан камроқ – парестезия, астения, депрессия, фикрлашни бузилиши, безовталик, енгил бош оғриғи, тиришишлар (1 ўлим билан тугаган тиришиш ҳолати) кузатилган.
Нафас тизими томонидан: 1% кам ҳолларда – бронхоспазм, нафас фаолиятини қийинлашиши, ҳансираш кузатилган.
Овақт ҳазм қилиш тизими томонидан: 7% – кўнгил айниши; тахминан 1% – қусиш; 1% дан камроқ – диспепсия, қабзият, оғизни қуриши, қорин соҳасида дискомфорт ҳисси, анорекция; айрим ҳолларда – таъм билишни бузилиши кузатилган.
Маҳаллий реакциялар: 8% – нохуш маҳаллий реакциялар, шу жумладан инекция қилинган жойни яллиғланиши ва зичлашиши; шиш, қизариши, тери қопламлари рангини ўзгариши, тромбофлебит; экстравазация ҳолатида терини маҳаллий некрози кузатилган.
Бошқалар: 1% камроқ ҳолларда – сийдикни тутилиши, нутқни бузилиши, кўришни бузилиши, кураклар ўртаси соҳасида оғриқ, иситма кузатилган.