Соғлигингизга зиён етказманг !!! Сайтда кўрсатилган малумотлардан фақат мутахассис провизор ёки шифокор билан маслахатлашгандан сўнг фойдаланинг.
Препаратнинг савдо номи:
Eриус® Сироп
Фармакалогик гуруҳи:
тизимли қўллаш учун антигистамин воситалар.
Дори шакли:
сироп.
тизимли қўллаш учун антигистамин воситалар.
Аксириш, бурундан ажралма ажралиши, қичишиш, бурунни шиши ва битиши, шунингдек кўзларни қичишиши ва қизариши, кўз ёши оқиши, танглай қичишиши ва йўтал каби аллергик ринитларнинг симптомларини енгиллаштириш.
Қичишиш ва тошма каби эшакеми билан боғлиқ симптомларни енгиллаштириш учун қўлланади.
Аллергик ринит (шу жумладан, узлукли ва доимий давом этувчи) ва эшакеми билан боғлиқ симптомларни енгиллаштириш учун Эриус® ни овқатланишдан қатъий назар қуйидаги дозаларда қабул қилинади: Болалар: – 6 ойликдан 11 ойликкагача: 2,0 мл сироп (1 мг дезлоратадин) суткада бир марта*; 1 ёшдан 5 ёшгача: 2,5 мл сироп (1,25 мг дезлоратадин) суткада бир марта;6 ёшдан 11 ёшгача: 5,0 мл сироп (2,5 мг дезлоратадин) суткада бир марта; Катталар ва ўсмирлар (≥12 ёш): 10,0 мл сироп (5 мг дезлоратадин) суткада бир марта.
Узлукли аллергик ринитни даволашни (симптомлар ҳафтасига 4 кун ёки 4 хафтадан камроқ) анамнез маълумотлари ҳисоби билан амалга ошириш керак, симптомлар йўқ бўлгандан кейин тўхтатиш ва улар такроран пайдо бўлганда қайта бошлаш керак.
Доимий давом этувчи аллергик ринитда (симптомлар хафтасига 4 кундан ортиқ ёки 4 хафтадан ортиқ) аллерген билан контакт даври давомида даволашни давом эттириш керак.
* Ўлчов қошиқчаси 2,5 мл ёки 5 мл сиропни ўлчаш учун, яъни 1 ёшдан ошган болаларга дозалаш учун мўлжалланган.
1 ёшдан кичик болалар учун 2 мл дозани ўлчаш учун игнасиз 2 мл ли пластик шприцни ишлатиш мумкин.
Агар Сиз препаратни ўз вақтида қабул қилишни унутган бўлсангиз, ўтказиб юборилган дозани иложи борича тезроқ қабул қилинг.
Сўнгра Эриус® ни одатдаги вақтда қабул қилишни давом эттиринг.
Ўтказиб юборилган дозани ўрнини тўлдириш учун Эриус® нинг иккита дозасини қабул қилиш мумкин эмас.
Препаратнинг фаол ёки бирон-бир ёрдамчи моддаларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Болалар ололмайдиган жойда, 30оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.