Eрголабрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: эргометрин малеати – 0,2 мг; ёрдамчи моддалар: метилгидроксибензоат, пропилгидроксибензоат, динатрий эдетати, малеин кислотаси, инекция учун сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

ергометрин

Препаратнинг савдо номи:

Eрголаб

Фармакалогик гуруҳи:

шохкуя алкалоидлари.

Дори шакли:

инекция учун эритма

тиниқ, рангсиз суюқлик.

шохкуя алкалоидлари.

G02AB03

Eрголаб® ичга қабул қилингандан ёки мушак ичига юборилгандан кейин тез сўрилади. Бачадонга таъсири ичга қабул қилингандан 5-15 минутдан кейин ва мушак ичига юборилгандан 2-3 минутдан кейин намоён бўлади. Жигарда метаболизмга учрайди.

Бачадондан қон кетиши (йўлдошни қўл билан ажратгандан кейин, бевосита туғруқдан кейин ва туғруқдан кейинги даврда, кесар кесишдан кейин, аборт ва бошқалар). Бачадон миомаси (бачадон мушак қаватининг хавфсиз ўсмаси) билан боғлиқ қон кетишларда қўлланади.

Ичга, мушак ичига, вена ичига ёки бевосита бачадон танасига (кесар кесишдан кейин) ёки бачадон бўйнига (ҳомиладорлик тўхтатилгандан кейин) – 200-500 мкг буюрилади. Ичга – 200-400 мкг дан суткада 2-3 марта, энг юқори дозаси – 2 мг. Парентерал юборилганда – 0,1-0,2 мг, энг юқори дозаси – 1 мг. Парентерал юборишни ичга қабул қилиш билан навбатма-навбат алмаштириш мумкин.

Бош оғриғи, бош айланиши, қулоқларда шанғиллаш, аритмиялар, юрак уриб кетиши, брадикардия, кўкракда оғриқ, артерияларнинг коронар спазми, жуда кам ҳолларда миокард инфаркти, гипертензия, вазоконстрикция, ҳансираш, ўпка шиши, кўнгил айниши, қусиш, қоринда оғриқ, тери тошмалари ҳақида хабар берилган.

Ҳомиладорлик, туғруқнинг И ва ИИ даври, сепсис (қонни йирингли яллиғланиш ўчоғидаги микроблар билан зарарланиши), юрак ва қон томирларнинг оғир касалликлари, жигар ва буйрак фаолиятини бузилишлари, тиреотоксикоз (қалқонсимон бези касалликлари).

Eрголаб® препаратининг қон томирларни торайтирувчи самараси симпатомиметиклар қўлланилганда кучаяди. Галотан билан умумий анестезияда Эрголаб® препаратининг туғруқ жараёнига таъсири сусайиши мумкин. Окситоцин билан бир вақтда қўлланилганда гипертоник криз ривожланиши мумкин.

Препаратни фақат ихтисослаштирилган стационар шароитида, артериал босим, юрак қисқаришлари тез-тезлиги, бачадоннинг қисқарувчанлик фаолиятини синчков шифокор назорати остида юбориш керак. Ҳомиладорлик ва лактация Ҳомиладорлик, туғруқнинг И даври, ҳомиланинг бошчаси туғилгунча туғруқнинг ИИ даврида қўллаш мумкин эмас. Лактация (эмизиш) даврида қўллаш тавсия этилмайди. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

2°С дан 8°С гача ҳароратда, ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин. Музлатилмасин.

Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, диарея, кучли чанқоқлик, совуқ ҳисси, терида санчиш ва қичишиш, тахикардия, онгни чалкашиши, тиришишлар ва кома. Бўлиши мумкин: гипертония ёки гипотония. Даволаш: симптоматик.

Рецепт бўйича Улашиш: 5 176 Виеwс

10 мл вена ичига, мушак ичига юбориш учун эритма сақловчи ампула тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

3 йил.