Eреспалрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

100 мл сироп қуйидагиларни сақлайди: Фаол  модда: фенспирид гидрохлориди (100 мл да 0,200 г) Ёрдамчи моддалар: асал таъмли қўшимча (асал, ром, алкоголят ва асал, атиргул ва апелсин гулларининг спиртли настойкалари), чучукмия илдизи экстракти (лакрица настойкасининг концентрати, глюкоза сиропи, арпабодиён мойи), ванил экстракти (ванил қаламчаларининг сувли-спиртли настойкаси), глицерин, метил пара-гидроксибензоати, пропил пара-гидроксибензоати, сахарин, сахароза, калий сорбати, дистилланган сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

фенспирид гидрохлориди

Препаратнинг савдо номи:

Eреспал®

Дори шакли:

сироп

Ушбу препарат бронхиал ва ўпка касалликларида ютални даволаш ва балғамни кўчириш учун қўлланилади. Ушбу препарат антибиотиклар билан даволаш ўрнини босмайди ва агарда антибиотиклар билан даволашнинг зарурати бўлса, уни бошлашни кечиктирмаслик керак.

Барча бошқа дори препаратлари каби, Эреспал ҳам, гарчи улар ҳар бир пациентда бўлмасада, ножўя самараларни чақириши мумкин. Бўлиши мумкин бўлган ножўя самараларнинг тез-тезлиги қуйидаги тартибда келтирилган: жуда кенг тарқалган (10 тадан 1 тада ортиғида);тарқалган (100 тадан 1-10 тагача);тарқалмаган (1000 тадан 1-10 тагача);кам (10000 тадан 1-10 тагача);жуда кам (10000 пациентдан 1 тасидан камида),номаълум (мавжуд маълумотлар асосида баҳолашни ўтказишнинг иложи йўк).

Сиз қабул қилаётган барча препаратлар тўғрисида шифокорни ёки фармацевтни мунтазам огоҳлантириб туринг. Айрим гуруҳ пациентларда қўллаш хавфсизлиги учун билиши зарур бўлган ёрдамчи моддалар рўйхати: Сахароза (бир чой қошиғида 3 г);Парабенлар.

Бу препарат сахароза сақлайди, шунинг учун уни фруктозани ўзлаштираолмасликда, глюкозо-галактозани малабсорбция синдромида, шунингдек сахароза-изомалтаза танқислигида (кам учрайдиган метаболик касалликлар) қабул қилиш мумкин эмас. Препаратнинг таркибида парабенлар (метил пара-гидроксибензоат ва пропил пара- гидроксибензоат) киради, шунинг учун ушбу дори воситасини қабул қилиш аллергик реакцияларни, шу жумладан кечиккан реакцияларни ривожланишини қўзғатиши мумкин. ЭРЕСПАЛ препарати билан даволанганда седатив препаратлари қабул қилиш тавсия қилинмайди. ЭРЕСПАЛ препарати билан даволанганда алкоголни истеъмол қилиш тавсия қилинмайди. Бу препарат, айниқса даволаниш бошида ёки алкогол ичимликларини қабул қилинганида уйқучанликни ва бош айланишни чақириши мумкин, бу автотранспортни ҳайдаш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир қилиши мумкин. Агар Сизда бу ножўя самаралар намоён бўлса, автотранспортни ҳайдаш ва машина қурилмаларини бошқаришдан сақланинг.

Ушбу препаратни ҳомиладорлик вақтида қабул қилиш тавсия қилинмайди. Агар Сиз даволаш курси вақтида ҳомиладорликни аниқласангиз, даволашни тўхтатинг ва шифокорга мурожаат килинг, у Сизга бошка препарат буюради. Эмизиш вақтида ушбу препаратни қабул қилиш тавсия қилинмайди.

Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин. 30°C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

EРЕСПАЛ® препаратининг ҳаддан зиёд дозаси беҳосдан ютиб юборилган/ичга қабул қилинган ҳолларда, дарҳол бу ҳақида шифокорга хабар беринг ёки якин орадаги стационарга мурожаат қилинг. Доза оширииб юборилганда (2320 мг гача дозалари) қуйидаги симптомлар кузатилган: уйқучанлик ёки қўзғалиш, кўнгил айниши, қусиш, синусли тахикардия. ЭРЕСПАЛ® препаратига специфик антидотлар маълум эмас. Доза ошириб юборилган ҳолларда, меъдани ювиш ва юрак ва нафас фаолиятининг мониторинги ва буйрак фаолиятини назорати билан бир қаторда симптоматик даволашни ўтказиш керак. ЭРЕСПАЛ препаратини қабул қилган вақтда шубҳалар туғилса, шифокорга мурожаат қилинг ёки фармацевтдан маслаҳат сўранг.

Шифокор рецепт бўйича

3 йил. Иккиламчи ўрамда кўрсатилган яроқлилик муддати тугагандан кейин ушбу препаратни ишлатманг.