Eрбисолрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 мл препарат қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: хайвон эмбрионал тўқимасидан олинган, ногормонал келиб чиқишга эга бўлган табиий оқсил бўлмаган пастмолекуляр органик бирикмалар мажмуаси, олигопептидлар ва гликопептидлар (умумий 0,07 – 1,0 мг), нуклеотидлар, аминокислоталар сақлайди; ёрдамчи моддалар: натрий хлоридининг 0,9% ли изотоник эритмаси. Таърифи: тиниқ ёки бироз опалесцияланувчи рангсиз ёки оч-сариқ, ўзига хос хидли суюқлик.

Препаратнинг савдо номи:

Eрбисол

Фармакалогик гуруҳи:

Иммуностимуляторлар.

Дори шакли:

инекция учун эритма.

Иммуностимуляторлар.

L03A X; Me’da-ichak yo‘llari  va metabolizmga ta’sir qiluvchi moddalar. Gepatotrop preparatlar.

– гастроэнтерология: турли этиологияли гепатитлар (вирусли, ножўя самараларни чақирувчи антибиотиклар, интерферонлар, химиопрепаратлар ва бошқа кучли таъсир қилувчи дори препаратларини қўллаш чақирган медикаментоз гепатитлар), реактив гепатитлар, стеатогепатозлар, жигар циррозлари,меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг яра касаллиги, эрозив гастродуаденитлар, носпецифик ярали колит; – токсикология: ЭРБИСОЛ® жигарнинг дезинтоксикацион фаолиятини кучайтиради; – эндокринология: қандли диабет, аутоиммун тиреоидит; – терапия: ўпканинг носпецифик касалликлари (пневмония, сурункали бронхитлар), ўпка туберкулёзи, метаболик дистрофиялар, сурункали чарчоқлик синдроми, ангиопатиялар, микроциркуляцияни яхшилаш, томирлар тонусини ва қон билан тўлишини нормаллаштириш учун. ЭРБИСОЛ® радиацион таъсир ва экологик ифлосланиш оқибатларидан жабрланган шахсларни мажмуавий даволашда ишлатилади, препарат юқорида кўрсатилган патологиялар қўшилганида, организмнинг коимпенсатор ва химоя фаолиятларини ошириб, яққол мослаштирувчи-тўғриловчи хусусиятларга эга. – аллергология: аллергик ва аутоиммун касалликлар, бронхиал астма, атопик дерматит, атопик риноконъюнктивитни хам қўшиб; – стоматологияда: парадонтит; – хирургия ва травматология: травматик, операциядан кейинги ва йирингли-септик жарохатлар, синишлар (суяк синиқларининг консолидациясини тезлаштириш учун), турли этиологияли трофик яралар, диабетик ангиопатиялар, ётоқ яралар; – геронтология: жигар фаолияти, иммун, нерв ва юрак-томир тизимининг ёшга боғлиқ бўлган функционал етишмовчиликда. Жисмоний фаолликни ошириш ва астеник синдромни йўқотиш, потенцияни ошириш учун; – онкология: хирургик даволашда жарохатларни тез битиши ва метастазланишни олдини олиш учун. Химио- ва радионур даволашда ЭРБИСОЛ® мажмуада гепато-, иммунопротектор ва репарант сифатида ҳамрох препарат каби, реабилитацион ва курслар орасидаги даврларда эса – иммунокорректор ва организмнинг ўсмага қарши химоясини фаоллаштириш учун репарант сифатида қўлланади.

Дозалаш ва даволаш курсини касалликнинг характери ва кечишига қараб шифокор шахсий белгилайди (монотерапия сифатида ёки мажмуавий даволаш таркибида). ЭРБИСОЛ® мушак ичига, вена ичига, артерия ичига, қорин бўшлиғи ичига ёки ўсма ичига ҳар куни катталарга 2 – 4 мл дан юборилади. Даволаш курси – 20 – 30 кун ва организмнинг хроноритмларини хисобга олиб, бир марталик юборишни кечқурин, уйқудан олдин, 21 – 24 соатда, овқатдан кейин 2 – 3 соат ўтгач, икки марта юбориш холида эса, қўшимча 6 – 9 соатларда овқатдан 1 – 2 соат олдин буюрилади. Ўртача курсли доза 40 – 100 мл ни ташкил қилади. Реактив гепатитлар, аутоиммун , аллергик касалликларда хар куни мушак ичига 2 мл дан 20 кун давомида буюрилади. Жарохатлар, парадонтитларда биринчи 10 кун мушак ичига 4 мл дан, зарурати бўлганда, кейинги 10 кун эса, 2 мл дан буюрилади. Ёйилган парадонтитларда қўшимча микрофильмкка инфилтрацион, аппликациялар ёки ЭРБИСОЛ® ни аноддан (+) микрофильмкка юбориш буюрилади. Ўпканинг сурункали обструктив касалликларида ва бронхиал астмада 1 даражали нафас етишмовчилигида ЭРБИСОЛ® мушак ичига 2 мл дан суткада 1 марта 21 – 24 соатда биринчи 3 кун давомида, кейин 5 кун 2 мл дан суткада 2 марта 16 – 18 соатда ва 21 – 24 соатда, сўнгра эса 7 кун – 2 мл дан суткада 1 марта 21 – 24 соатда юборилади. Даволаш курсига хаммаси бўлиб 40 мл керак. Ўпканинг сурункали обструктив касалликларида ва бронхиал астмада 11 даражали нафас етишмовчилигида препарат биринчи 3 кун давомида 2 мл дан суткада 1 марта 21 – 24 соатда, кейинги 10 кунда эса 2 мл дан 2 марта: 16 – 18 соатда ва 21 – 24 соатда, сўнгра 7 кун давомида – 2 мл дан 21 – 24 соатда юборилади. Курс дозаси 60 мл ни ташкил қилади. 111 даражали нафас етишмовчилиги билан ташқи нафас фаолиятининг чуқур ва қайтмас ўзгаришлари билан бирга кечувчи ўпканинг сурункали обструктив касалликлари ва бронхиал астмаси, ўпка туберкулёзи бўлган беморларда даволаш курсига 80 мл дан кам бўлмаган ЭРБИСОЛ® талаб қилинади. Бу гурух беморларга мушак ичига 2 мл дан суткада 2 марта буюрилади: 16 – 18 соат ва 21 – 24 соат. Таклиф қилинган даволаш усули даволашнинг асос тартибини тўлдиради. Гепатитларда, стеатогепатозларда, меъда ва ўн икки бармоқ яра касаллигида, носпецифик ярали колитда, эрозив гастродуаденитларда, метаболик дистрофияларда, тўқималарнинг шикастланишларида, травмаларда, синишларда (суяк синиқларининг консолидациясини тезлаштириш учун), турли этиологияли трофик яраларда, ётоқ яраларда, шунингдек реабилитацион ва тикловчи даволашда жисмоний фаоллик, организмнинг мослаштирувчи-тўғрилоавчи ва химоя фаолиятларини ошириш учун, астеник синдромни, сурункали чарчоқлик синдромини бартараф қилиш учун, препарат мушак ичига 2 мл дан суткада 2 марта буюрилади: 6 – 9 соатда ва 21 – 24 соатда 20 кун давомида ёки биринчи 3 кун давомида 2 мл дан суткада 1 сарта 21 – 24 соатда, кейинги 10 кунда эса 2 мл дан икки марта юборилади: 6- 9 саоат ва 21 – 24 соат, сўнгра 7 кун давомида – 2 мл дан 21 – 24 соатда. Қандли диабетда, жигар циррозида, аутоиммун тиреоидитда, бачадон леёмиомасида, хайз кўриш олди синдромида, тухумдонлар кистасида ЭРБИСОЛ® мушак ичига буюрилади: 3 кун суткада 1 марта 2 мл дан 21 – 24 соатда, сўнгра 4 цикллар билан, уларнинг хар бири препаратни хар куни суткада икки марта юборишни ўз ичига олади: 6 – 9 ва 21 – 24 соатларда 5 кун давомида ва 2-кунли танаффус, унда препарат суткада бир марта 21 – 24 соатда юборилади. Курсли доза 30 кун давомида 100 мл ни ташкил қилади. Таклиф қилинган даволаш усули даволашнинг асос тартибини тўлдиради. Қандли диабетни даволашда 2-нчи курс бир ой ўтгач, кейинчалик эса, пациентнинг холатига қараб, 2 – 4 ой ва кўпроқ ўтгач такрорланади. Жигар циррозида 2-нчи ва 3-нчи курслар олдинги курс тугагандан кейин 2 ой ўтгач такрорланади. Хавфли ўсма касалликларида хамрох препарат сифатида ва радионур даволашнинг реабилитациясида ЭРБИСОЛ® мушак ичига хар куни буюрилади: радионур даволашдан 2 кун олдин ва 2 кун кейин, шунингдек уни ўтказишдаги дам олиш кунларида кунига 1 марта 2 мл дан 21 – 24 соатда, уни ўтказиш кунларида эса – кунига 2 марта 2 мл дан эрталаб 6 – 9 соатда ва кечқурин 21 – 24 соатда. Химотерапияда ЭРБИСОЛ® хар куни химиотерапия курсидан 3 – 6 кун олдиндан бошлаб мушак ичига хар куни, 2 мл дан кунига 1 марта 21 – 24 соатда буюрилади, курсгача 1 – 4 кунлари ва химиопрепарат юборилгандан кейин 3 – 5 кунлар давомида – кунига 2 марта мушак ичига 2 мл дан эрталаб 6 – 9 соатда ва кечқурин 21 – 24 соатда, шундан кейин кейинги 2 – 3 кунлари яна кунига 1 марта 2 мл дан кечқурин 21 – 24 соатда буюрилади. Химиопрепаратларни қабул қилиш кунлари 2 мл ЭРБИСОЛ® препаратини эрталабки мушак ичига инекцияси ўрнига, цитостатикни бевосита хар бир юбориш олдидан ва худди шу йўл билан, яъни вена ичига ёки артерия ичига, ёки ўсма ичига, ёки қорин бўшлиғи ичига, бўлиб-бўлиб 4 – 12 мл ЭРБИСОЛ® юбориш мақсадга мувофиқдир (химиопрепаратларнинг юбориш тартиби ва дозасига қараб), 17 соатда эса қўшимча 2 мл ЭРБИСОЛ® препарати мушак ичига юборилади. Масалан, химиопрепарат вена ичига томчилаб инфузиясида химиоперепаратнинг хар 200 мл эритмасини инфузияси олдидан 2 мл ЭРБИСОЛ® вена ичига юборилади. Химиопрепарат артерия ичига юборилганда ЭРБИСОЛ® препарати худди шу усулда артерия ичига юборилади. Регионар химиотерпияда 4 мл ЭРБИСОЛ® артерия ичига ёки ўсма ичига химиопрепарат эритмасини худди шундай усулда юбориш олдидан юборилади. 2 мл ЭРБИСОЛ® препаратини қўшимчм мушак ичига юбориш химиопрепаратларнинг ахамиятли дозалари юборилгандан 2 – 3 кун кейин 17 соатда буюрилади. Пациентнинг гормонал статусига таъсир қилувчи препаратларни ишлатиш билан химиотерапия ўтказилганда ЭРБИСОЛ® бундай препаратлар қабул қилингандан кейин камида 3 соат ўтгач буюрилади. Беморларнинг соғлом тўқималарига химиопрепаратларнинг ножўя таъсирларини олдини олиш масадида, улар билан бирга қабул қилиш учун керак бўлган ЭРБИСОЛ® препаратининг миқдорини хисоблаб, химиопрепаратларнинг юборилаётган дозасига қараб ўтказилади: 2 мл ЭРБИСОЛ® препаратини 25 – 30 мг доксорубицинни ёки 25 – 30 мг платини препаратларини, ёки 0,5 – 0,75 мг циклофосфанни, ёки 1,0 г 5-фторурацилни, ёки эквивалент токсик таъсирга эга бўлган бошқа химиопрепаратларни хар бир юбориш олдидан юбориш маъқулроқ. Қўшимча маълумотномада  ЭРБИСОЛ® ни химиотерапия курслари билан бирга қўллаш тартибининг бир неча мисоллари келтирилади. Агарда беморга химионур даволаш олдидан хирургик аралашув ўтказилган бўлса, унда ЭРБИСОЛ® мушак ичига 2 мл дан кечқурин химионур даволаш курсини бошлашда 7 – 10 кун давомида, операциядан кейинги 1 – 3 кундан бошлаб буюрилади. Буни шунингдек жигарнинг йўлдош касалликлари ва/ёки анамнездаги ўтказилган гепатити бўлган беморларда ўтиказиш ҳам мақсадга мувофиқдир. Беморларнинг жисмоний холатини яхшилаш учун химиотерапия курси ўтказилгандан кейин 3 – 5 хафта ўтгач, ЭРБИСОЛ® ни қўллаш билан иммунотерапия курсини ўтказиш мумкин. Биринчи 3 кун мушак ичига 2 мл ЭРБИСОЛ® суткада 1 марта кечқурин 21 – 24 соатда, кейинги 10 кунда эса суткада икки марта буюрилади: эрталаб 6 – 9 соатда ва кечқурин 21 – 24 соатда, сўнгра 7 кун давомида – 2 мл дан кечқурин 21- 24 соатда ёки 2 мл дан суткада икки марта: 6 – 9 соатда ва 21 – 24 соатда 20 кун давомида буюрилади.

Холецистит6: Билиар тизимининг фаолиятини нормаллаштирувчи давошлаш билан уйғунлашади. Гипертония: ЭРБИСОЛ® 2 мл дан кунига 1 марта кечқурин, зўрайганда – 2 мл дан 2 кунда бир марта буюрилади. МИЙ нинг яра касаллиги: Эрадикацион антихеликобактерли даволаш билан уйғунлашади. Меъданинг юқори кислоталигида антисекретантларни қўллаш керак (Н2-гистамин рецепторларининг  ва протон насосларининг блокаторлари), антацид препаратлар. Қандли диабет: Препаратни қўллашни 2-нчи курсидан бошлаб, қонда қанднинг даражасини назорат қилиш керак. Уни турғун пасайиши холида қандни пасайтирувчи препаратларнинг дозасини бироз пасайтириш мумкин. Аутоиммун агрессия мавжулгигида, бошида, уни тўхтатиш мақсадида, асосий курсга қўшимча ЭРБИСОЛ® 2 мл дан кунига 1 марта 21 – 24 соатда 5 – 7 кун давомида буюрилади. Артериал босим ошганда, шунингдек патологик жараённинг зўрайиш босқичида препаратнинг дозасини камайтириб, эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

4 – 12оС хароратда сақлансин.

Махсус даволашни талаб қилмайдиган қисқа муддатли юқори қўзғалувчанлик бўлиши мумкин.

Рецепт бўйича

1 мл ёки 2 мл дан 10 ампула.

5 йил. Сақлашда опалесценция пайдо бўлишига йўл қўйилади.