Eнзим АТМ rasmini ko'rish

Таркиби:

фаол модда: панкреатин – 212,5 мг. ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, коллоид кремний диоксиди, натрий крахмал гликоляти, магний стеарати, натрий кроскармеллоза.

Тасир этувчи модда(ХПН):

панкреатин

Препаратнинг савдо номи:

Eнзим АТМ

Фармакалогик гуруҳи:

Фермент.

Дори шакли:

қобиқ билан қопланган таблеткалар.

оқ рангли, икки ёқлама қавариқ, ҳидсиз, қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Фермент.

A09AA02

Меъда ости безининг ташқи секретор етишмовчилигини ўринбосар даволаш: сурункали пакреатит, панкреатектомия, нурланишдан кейинги ҳолат, диспепсия, муковисцидоз; метеоризм, ноинфекцион генезли диарея, Ремхелд синдроми (гастрокардиал синдром) учун қўлланади. Овқатни ҳазм қилишининг бузилишлари (меъда ва ингичка ичакнинг резекциясидан кейинги ҳолат), меъда-ичак йўлларининг фаолияти меъёрий бўлган шахсларга овқатланишдаги хатоликларда овқат ҳазм бўлишини яхшилаш учун (ёғли овқат, кўп миқдорда овқат истеъмол қилиш, номунтазам овқатланиш) ва чайнаш фаолиятининг бузилишлар, кам ҳаракатли турмуш тарзи, узоқ муддатли иммобилизацияда ҳам қўлланади Қорин бўшлиғи аъзоларининг рентгенологик ва ултратовуш текширишларга тайёрлаш учун буюрилади.

Аллергик реакциялар. Кам ҳолларда – диарея, қабзият, меъда соҳасида дискомфорт, кўнгил айниши (бу реакцияларни панкреатиннинг таъсири билан сабаб-оқибат боғлиқлиги аниқланмаган, чунки кўрсатилган ҳолатлар меъда ости безининг ташқи секретор етишмовчилиги белгиларига тааллуқли). Узоқ вақт юқори дозаларда қўлланганида гиперурикозурия, гиперурикемияни ривожланиши мумкин. Муковисцидозда панкреатиннинг керакли дозалари ошириб юборилган ҳолларда кўтарилувчи чамбар ичакнинг илеоцекал бўлимида стриктурлар (фиброзли колонопатия) ривожланиши мумкин. Панкреатин болаларда юқори дозаларда қўлланганида перианал таъсирланиш ва оғиз бўшлиғининг шиллиқ қаватини таъсирланиши пайдо бўлиши мумкин.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, ўткир панкреатит, сурункали панкреатитнинг зўрайиши, буйрак етишмовчилиги, гепатит, механик сариқлик, ўт-тош касаллиги, ўт пуфагининг эмпиемаси, ичак тутилиши, 6 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Яроқлилик муддати. 3 йил.

Симптомлари: гиперурикозурия, гиепрурикемия. Болаларда – қабзият кузатилиши мумкин. Даволаш: препаратни бекор қилиш, симптоматик даволаш.

Рецепциз

10 та таблеткадан ПВХ/алюмин фолга контур уяли ўрамда. 10 та контур-уяли ўрамлар қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.