Eнцефаколинрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 ампула (2 мл) эритма сақлайди: Фаол модда: 500 мг цитиколин (натрийли тузи кўринишида); Ёрдамчи моддалар: инекция учун сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

Цитиколин

Препаратнинг савдо номи:

Eнцефаколин

Фармакалогик гуруҳи:

Ноотроп препаратлар ва психостимуляторлар.

Ноотроп препаратлар ва психостимуляторлар.

Препарат вена ичига ёки мушак ичига қўлланади. Вена ичига секин инекция шаклида (буюрилган дозага қараб 3-5 минут давомида) ёки вена ичига томчилаб (минутига 40-60 томчи) юбориш буюрилади. Катталар учун тавсия қилинган доза беморнинг ҳолатига қараб, суткада 500-2000 мг ни ташкил қилади. Максимал суткалик доза – 2000 мг. Ўткир ва шошилинч ҳолатларда максимал терапевтик самарага препаратни биринчи 24 соатда буюрилганида эришилади. Даволаш давомийлиги беморнинг ҳолатини оғирлигига боғлиқ бўлади ва кейинчалик мушак ичига юбориш ёки ичга қабул қилишга ўтиш билан 5-7 кунни ташкил қилади. Вена ичига юбориш йўли мушак ичига юбориш йўлидан афзалроқдир. Мушак ичига юборилганда препаратни айнан бир жойга такрор юборилишидан сақланиш керак. Онгни узоқ муддатли бузилишларида препаратни касалликнинг биринчи босқичларидан бошлаб узлуксиз қўллаш керак. Юборишлар сони – кунига 1-2 инекция. Максимал терапевтик самара аниқланадиган даволашнинг тавсия қилинган муддати 12 ҳафтани ташкил қилади. Кекса ёшдаги пациентлар учун дозани тўғрилаш талаб қилинмайди. Препарат вена ичига юбориладиган барча инфузион эритмалар, шунингдек глюкозанинг гипертоник эритмалари билан мутаносиб. Ушбу эритма бир марта қўллаш учун мўлжалланган. Эритмани ампула очилганидан кейин дарҳол юбориш керак. Ишлатилмаган эритмани йўқотиш керак. Зарурати бўлганида даволаш перорал қўллаш учун эритма шаклидаги препарат билан давом эттирилади.

Жуда кам (<1/10000) (пациентларнинг хабарларини ҳам қўшиб). Марказий ва периферик нерв тизими томонидан: кучли бош оғриғи, вертиго, галлюцинациялар. Юрак-томир тизими томонидан: артериал гипертензия, артериал гипотензия. Нафас тизими томонидан: ҳансираш. Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, қусиш, диарея. Тери томонидан: гиперемия, аллергик тошмалар, экзантема, пурпура, эшакеми. Умумий реакциялар: эт увишиши, шиш.

Препаратнинг ҳар қандай компонентига юқори сезувчанлик. Парасимпатик нерв тизимининг юқори тонуси. Болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирлар (маълумотларни йўқлиги туфайли). Меклафенаксат сақловчи препаратларни қўлланиши.

Меклофеноксат сақловчи препаратлар билан бир вақтда препаратни қўллаш мумкин эмас. Леводопанинг самарасини кучайтиради.

Персистирловчи калла суяги ички қон кетиши ҳолида препаратни жуда секин вена ичига инфузия (минутига 30 томчи) кўринишида юбориш ва суткалик дозани 1000 мг дан оширмаслик тавсия қилинади.

Ҳомиладор аёлларда цитиколинни қўллаш бўйича етарли маълумотлар йўқ. Препаратни ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида, фақат она учун кутилаётган фойда, ҳомила ёки бола учун мумкин бўлган хавфдан юқори бўлган ҳолда қўллаш мумкин. Цитихолинни кўкрак сутига ўтиши ҳақида маълумотлар йўқ. Болалар: Препаратни болаларда қўллаш бўйича етарли маълумотлар йўқ.

25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Маълум эмас. Препаратнинг кам заҳарлилигини ҳисобга олиб, терапевтик дозалар таъсодифан оширилганида ҳам, заҳарланишнинг эҳтимоли кам.

Рецепт бўйича

Инекция учун эритма, 2 мл дан ампулаларда. №5, №10.

3 йил.