Eнтерол 250 rasmini ko'rish

Таркиби:

Бир пакет қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: буларди Сахаромицетларининг CНCМ-И745 лиофилизация қилинган ачитқилари 250,0 мг, лактоза моногидрати 32,5 мг, ёрдамчи моддалар: фруктоза, сувсиз коллоид кремний диоксиди, “Тутти-фрутти” таъм қўшимчаси (малтодекстрин, сорбитол, ванилин, изоамилацетат, метилбутират, “Апелсин” ҳушбўйи, “Лимон” ҳушбўйи, концентрацияланган олма шарбати).

Препаратнинг савдо номи:

Eнтерол 250

Фармакалогик гуруҳи:

диареяга қарши воситалар

Дори шакли:

перорал қўллаш учун эритма тайёрлаш учун дозаланган кукун

оч-жигарранг рангли, мева ҳидли кукун.

диареяга қарши воситалар

A07F A02.

Препарат қабул қилингандан кейин йўғон ичакда Саcчаромйcэс боулардии нинг юқори концентрациясига эришилади, у 24 соат давомида тутиб турилади. Саcчаромйcэс боулардии тизимли қон оқими ва мезентериал лимфатик тугунларга кирмайди. Даволаш тугаганидан кейин Саcчаромйcэс боулардии ахлат билан 3-5 кун давомида тўлиқ чиқарилади.

катталар ва болаларда бактериал этиологияли ўткир ва сурункали диареявирусли этиологияли ўткир диареяичак дисбактериозисаёҳатчилар диареясини олдини олиш ва даволашОИЦ билан ассоциацияланган диареяантибиотикларни қабул қилиш чақирган колит ва диареяни олдини олиш ва даволаштаъсирланган йўғон ичак синдромисохтамембраноз колит ва Cлостридиум диффиcиле билан боғлиқ касалликлардавомли энтерал озиқлантириш билан боғлиқ диареяда қўлланади.

Янги туғилган чақалоқлар: шифокор кузатуви остида кунига кўпи билан 1 пакетча. Пакетча ичидагиси бевосита қўллашдан олдин бир стакан илиқ сутда ёки илиқ сувда эритилади ёки болага овқат билан берилади. 6 ёшгача бўлган болалар: 1 пакетча кунига 1-2 марта. Катталар ва 6 ёшдан ошган болалар: 1-2 пакетчадан кунига 2 марта. Тавсия этилган даволаш курси ўткир диарея – 3-5 сутка;сурункали диарея синдроми, таъсирланган йўғон ичак синдромини даволаш – 10-14 сутка;антибиотик билан ассоциацияланган диарея ва сохтамембраноз колитни олдини олиш ва даволаш – антибиотиклар билан даволаш курси давомида суткада 2 марта 2 пакетча дозада антибиотиклар билан бирга буюрилади.

Кам ҳолларда: марказий веноз катетери бўлган гильзаизация қилинган пациентларда фунгемия. Жуда кам ҳолларда: метеоризм, препаратнинг компонентларига шахсий юқори сезувчанлик туфайли қичишиш кўринишидаги аллергик реакция.

препаратнинг компонентларидан биронтасига ўта юқори сезувчанлик (аллергия)марказий веноз катетери бўлган пациентларгалактоземия, лактоза етишмовчилиги, глюкоза ва галактоза малабсорбцияси синдроми қўллаш мумкин эмас.

Перорал ёки парентерал буюрилган замбуруғларга қарши воситалар билан бир вақтда қабул қилинмасин.

Eнтерол® 250 ни жуда иссиқ (50°С дан юқори) ёки жуда совуқ овқат ёки суюқлик билан аралаштириш мумкин эмас. Алкогол билан бирга қабул қилинмасин. Агар 2 кун давомида диарея тўхтамаса, препаратни кейинчалик қўллаш юзасидан шифокор билан маслаҳатлашиш керак. Сув-туз мувозанатини тиклаш учун эритмаларни қўллаш зарур. Регидратацион эритманинг хажми йўқотилган хажмга эквивалент бўлиши керак, яъни 1 кг тана вазнига 50-100 мл. Ўткир ёки давомли диарея, қусиш ёки овқатланишдан сақланиш ҳолатларида сув мувозанатини тиклаш усулларини таналаш керак – перорал ёки парентерал. Капсула ва пакетчаларнинг бутунлигини бузилишларида марказий веноз катетери бўлган пациентларда қўллаганда колонизация натижаси туфайли фунгемия хавфи пайдо бўлади. Марказий веноз катетери бўлган беморларда гематоген замбуруғли инфекция пайдо бўлиши ҳақида хабар берилган (ушбу ҳолатда Саcчаромйcэс боулардии қўлланилмаган). Кўпинча бунинг оқибати бўлиб гипертермия ҳисобланади, қон синамаларида Саcчаромйcэс мавжудлиги аниқланган. Ушбу симптомлар замбуруғларга қарши даволаш ва катетерни олиб ташлангандан кейин ўтиб кетади.

Eнтерол® 250 ни ҳомиладорлик ва лактация даврида фақат она учун кутилаётган фойда ҳомила ёки бола учун потенциал хавфдан юқори бўлгандагина қўллаш мумкин.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Саcчаромйcэс боулардии тизимли қон оқимига сўрилмайди, шунинг учун дозани ошириб юборилиши учун сабаб йўқ. Дозани ошириб юборилган ҳолатларда бирон-бир чоралар талаб этилмайди.

Рецепциз

765,0 мг препарат алюмин фолга/полиетилен плёнка/босма қоғозли иккиланган пакетларга жойланади. 10 пакетдан давлат ва рус тилларидаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.

3 йил