Eнтерокинд rasmini ko'rish

Таркиби:

100 г эритма қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: 10 г Чамомилла дил. Д6, 10 г Cина дил. Д6, 10 г Cолоcйнтҳис дил. Д6, 10 г Лак дефлоратум дил. Д6, 10 г Магнециум члоратум дил. Д6, ёрдамчи моддалар: ксилитол, глицерин 85%, тозаланган сув.

Препаратнинг савдо номи:

Eнтерокинд

Фармакалогик гуруҳи:

гомеопатик воситалар.

Дори шакли:

еритма

тиниқ, рангсиз, қовушқоқ эритма

гомеопатик воситалар.

Кичик ёшдаги ва эмизикли болаларда қорин дам бўлиши ва “болалар” санчиқли оғриғида қўлланади.

6 ёшгача бўлган болаларга касалликнинг ўткир симптомларида ҳар соатда 3 томчидан, 6 мартадан кўп эмас. Симптомлар камайганидан кейин 3 томчидан кунига 3 марта. Томчиларни ютишдан олдин оғизда озгина тутиб туриб, овқатланишдан ярим соат олдин ёки ярим соат кейин қабул қилиш керак. Зарурати бўлганида томчиларни оз миқдордаги сув билан аралаштириш мумкин. Энтерокиндни овқат ва ичимликлар билан бирга қабул қилиш тавсия қилинмайди. Фарзандингизга препаратнинг ўтказиб юборилган қабулини ўрнини босиш учун икки баробар дозани берманг.

Ҳозирги вақтгача номаълум. Агар Сиз фарзандингизда препаратни қабул қилганидан кейин ножўя самараларнинг белгилари пайдо бўлган деб ўйласангиз, шифокорингизга хабар беринг.

Препаратга ўта юқори сезувчанлик.

Ҳозирги вақтгача номаълум. Агар фарзандингиз бошқа дори воситаларини қабул қилган ёки қабул қилаётган бўлса шифокорингизни хабардор қилинг.

Гомеопатик дори воситалари қўлланганида касалликнинг белгилари вақтинчалик бирламчи ёмонлашиши мумкин. Бундай ҳолларда препаратни қабул қилишни бекор қилиш ва шифокорга мурожаат қилиш керак. Агар Сиз фарзандингиз етарлича Энтерокиндга жавоб бермаётганини сезган бўлсангиз, ёки унда кутилмаган симптомлар пайдо бўлган бўлса, илтимос шифокорга мурожаат қилинг. Препарат оз миқдорда алкогол (бир дозада камида 100 мг) сақлайди. Препаратни ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Алоҳида шароит талаб қилмайди. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Ҳозирги вақтгача номаълум.

Рецепциз

Ичга қабул қилиш учун томчилар, 20 мл дан эритма шиша флаконларда.

5 йил.