Eнтерожермина rasmini ko'rish

Таркиби:

Бир флаконда (5 мл) қуйидагилар сақланади: фаол модда: антибиотикларга полирезистент Баcиллус cлаусии споралари – 2 микрофильмлиард; ёрдамчи моддалар: тозаланган сув – 5 мл гача.

Тасир этувчи модда(ХПН):

йўқ

Препаратнинг савдо номи:

Eнтерожермина

Фармакалогик гуруҳи:

диареяга қарши воситалар.

Дори шакли:

ичга қабул қилиш учун суспензия.

опалесцент, оқиш, ўзига хос ҳидли суюқлик.

диареяга қарши воситалар.

A07FA.

Eнтерожермина® препарати ўзининг таркиби бўйича кимёвий модда эмаслиги, меъда-ичак йўлларида қолиши керак бўлган бактерияларнинг споралари бўлганлиги туфайли, препаратнинг сўрилиши, тақсимланиши, метаболизми ва чиқарилишини бўйича тадқиқотлар ўтказишни зарурати йўқ (АДМE тадқиқотлари).

– Озиқ овқат билан заҳарланиш ёки ичак микрофлорасининг бузилишлари ва авитаминоз (ичакда витаминларнинг сўрилиши ва ўзлаштирилиши бузилишининг оқибати) билан боғлиқ меъда-ичакни бузилишлари сабабли келиб чиқадиган ичак дисбактериозини даволаш ва профилактикаси. – Антибиотиклар ёки кимётерапевтик воситалар билан даволаш вақтида ўзгарган ичак микрофлорасини тиклаш бўйича даволаш. – Катталар ва болаларда ўткир меъда-ичак бузилишлари (шу жумладан бактерия ёки вируслар чақирган инфекциялар). – Турли хил касалликларга ёндош бўлган ичак дисбактериозини даволаш, шу жумладан овқат ҳазм қилиш йўлларининг зарарланиши (меъда ва ўн икки бармоқли ичакнинг яра касаллиги, панкреатит, холецистит, жигар ва сафро чиқариш йўлларининг сурункали касалликлари ва ҳ.к.) да қўлланади.

Ичга қабул қилиш учун буюрилади.

Препаратни қўллаш натижасида ҳосил бўлган тошма ва эшакеми каби аллергик реакциялар ҳақида хабарлар бор.

Таъсир қилувчи модда ёки препаратнинг ингредиентларидан биронтасига юқори сезувчанлик.

Бошқа дори воситалари билан бир вақтда қабул қилиш натижасида дорилар билан ўзаро таъсири аниқланмаган.

Eнтерожермина® флаконларида кўринарли киритмаларнинг бўлиши Баcиллус cлаусии нинг спораларини агрегатлари билан боғлиқ, шунинг учун бу препаратни ўзгаришларга учраганлигини бирдирмайди. Флаконни қўллаш олдидан силкитинг. Ушбу препаратни целиакияда (ёки глютен касаллигида) қўллашга қарши кўрсатма йўқ.

Ушбу дори препаратини ҳомиладорлик ва эмизиш вақтида қабул қилиш мумкин.

30°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Ҳозирги вақтгача дозани ошириб юборилишининг клиник кўринишлари қайд этилмаган.

Рецепциз

5 мл дан полиетилен флаконда. 10 ёки 20 флакондан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

2 йил. Флакон очилганидан кейин, суспензиянинг ифлосланишига йўл қўймаслик учун дори воситасини дарҳол ишлатиш керак.