Eнтерофлорид rasmini ko'rish

Таркиби:

Бир капсула қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар – (108) ўсиш муҳитида камида юз микрофильмлион лиофил қуритилган тирик хужайралар – нормал ичак микрофлорасининг компонентлари: бифидобактериялар 10 микрофильмлион (107) дан кам эмас, лактобактериялар – 107 дан кам эмас, ичак таёқчаси Э-Cоли М-17 – 107 дан кам эмас ва фециум энтерококклар – 107 дан кам эмас; ёрдамчи моддалар: инулин, фруктоолигосахаридлар (ФОС), лактоза, крахмал.

Тасир этувчи модда(ХПН):

нормал ичак микрофлорасининг компонентлари эубиотик микроблар комплекси:

Препаратнинг савдо номи:

Eнтерофлорид

Фармакалогик гуруҳи:

ичак микрофлораси регулятори – эубиотик.

Дори шакли:

ичга қабул қилиш учун капсулалар

“01” ўлчамли фил суяги рангидаги сарғиш капсулалар.

ичак микрофлораси регулятори – эубиотик.

A07FA

Eнтерофлорид меъда-ичак йўлларининг қуйидаги касалликлари бўлган катталар ва уч ёшдан ошган болаларни даволаш учун мўлжалланган: Турли этиологияли, шу жумладан антибиотиклар ва сулфаниламид препаратларини қўллаш натижасида пайдо бўлган дисбактериозлар. Ўткир  ва сурункали энтероколитлар; Ичак дисфункцияси ёки патоген ва шартли патоген микроорганизмларни ажралиб чиқиши. Ўткир  ичак касалликларини ўтказган беморлардаги реконвалесцентлик даврида қўлланади.

Eнтерофлорид ичга, овқатдан 20-30 минут олдин, оз миқдордаги хона ҳароратида бўлган қайнатилган сув билан бирга қабул қилинади. Катталарга кунда 3-4 капсула, 3 ёшдан – 12 ёшгача бўлган болаларга кунда 2 капсула буюрилади. Кичик ёшдаги болаларга препарат буюрилганда капсула ичидагиси 1-2 чой қошиқ хона ҳароратидаги қайнаган сувда эритилади ва яхшилаб аралаштирилади. Болалар олинган аралашмани бироз ширинлаштирилган сув ёки совуқ чой билан қабул қиладилар. Энтерофлорид билан даволаш курсининг давомийлиги касалликнинг клиник кўринишларини оғирлиги, беморнинг ёшига қараб белгиланади ва 2-4 ҳафтани ташкил қилади. Олдини олиш мақсадида, ёшга қараб, кунда 1-2 капсуладан 5-10 кун давомида буюрилади.

Препарат қўлланилишининг биринчи кунларида аста секин йўқолиб борувчи метеоризм кузатилиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар йўқ.

Бошқа дори воситалари билан бирга қўлланганда содир бўладиган ножўя ҳолатлар мавжуд эмас.

Лактаза етишмовчилиги бўлган беморларга эҳтиёткорлик билан буюрилсин.

Қарши кўрсатмалар йўқ.

Қурук, ёруғликдан ҳимояланган жойда, +250С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Дозани ошириб юборилиши ҳақида маълумотлар йўқ.

Рецепциз

10 капсуладан блистер ўрамда қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

2 йил.