Eнтенорм rasmini ko'rish

Таркиби:

Бир капсула қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: 2 микрофильмлиард Лаcтобаcиллус аcидопҳилус тирик хужайралари – 9,0 мг, Лаcтобаcиллус рҳамносус – 5,0 мг, Ёгурт култураси (Стрептоcоccус тҳермопҳилус ва Лаcтобаcиллус делбруэcкии ссп.булгариcус)– 20,0 мг; ёрдамчи моддалар: қуруқ сут зардоби, лактоза, магний стеарати, аскорбин кислотаси. капсула қобиғи сақлайди: желатин.

Препаратнинг савдо номи:

Eнтенорм

Фармакалогик гуруҳи:

Eубиотиклар. Ичак микрофлорасини бошқарувчи воситалар.

Дори шакли:

капсулалар

оқ ёки сарғиш-оқ рангли кукун (тўқроқ гранулалар бўлишига йўл қўйилади) билан тўлдирилган оч-сариқ рангли қаттиқ желатин капсулалар.

Eубиотиклар. Ичак микрофлорасини бошқарувчи воситалар.

A07FA51.

Eнтенорм катталар ва болаларда турли этиологияли дисбактериозларни (асосан антибиотикларни қабул қилиш ва химиотерапия чақирган) олдини олиш учун; ўткир ва сурункали гастроэнтероколитларда ва колитларда, диареяда, метеоризмда; антибиотико-, химио- ва нур билан даволаш вақтида ва даволагандан кейин; аллергик касалликларни мажмуавий даволаш таркибида буюрилади.

Катталарга ва 12 ёшдан ошган ўсмирларга кунига 1 капсуладан овқатланиш вақтида буюрилади. Даволаш учун: 1 ёшгача бўлган болаларга – кунига ½ капсула овқатланиш вақтида (капсуланинг ичидагиси овқат ёки суюқликнинг оз миқдори билан аралаширилади); 1 ёшдан 3 ёшгача бўлган болаларга: 1-2 капсула овқатланиш вақтида; 3 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга: 1 капсуладан кунига 3 марта овқатланиш вақтида буюрилади, даволаш давомийлиги – 20-30 кун; Катталар ва 12 ёшдан ошган ўсмирларга: 1-2 капсуладан кунига 3 марта овқатланиш вақтида буюрилади, даволаш давомийлиги 25-30 кун. Зарурати бўлганида препаратни қабул қилишни такрорлаш мумкин.

Желатин капсулалари ва препаратнинг таркибига кирувчи компонентларга шахсий юқори сезувчанлик. Қўллаш бўйича йўриқномада кўрсатилган ножўя кўринишлар пайдо бўлган ҳолларда, пациент шифокорга мурожаат этиши керак.

Аниқланмаган.

Сулфаниламидлар, антибиотиклар, метронидазол ва бошқа антибактериал препаратлар билан мажмуавий даволашда қўлланади.

Препарат лактоза сақлайди, шунинг учун лактоза-галактозани наслий ўзлаштираолмаслиги бўлган пациентларда Энтенормни қўллаш тавсия этилмайди.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин.

2-10°С ҳароратда совутгичда сақлансин. Визуал кўрикда бирон-бир нуқсон аниқланган ҳолатларда препаратни қўллашга йўл қўйилмайди.

Дозани ошириб юборилиши ҳолатлари кузатилмаган.

Рецепциз берилади

20 капсула полиетилен флаконда.

3 йил.