Eндоферонрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

фаол моддалар: акридонсирка кислотаси 50 мг; иммуномодулин 0,1 мг. ёрдамчи моддалар: Н-метилглюкамин 38,5 мг; рух хлориди 0,021 мг; инекция учун сув 1 литргача.

Тасир этувчи модда(ХПН):

акридонсирка кислотаси, иммуномодулин.

Препаратнинг савдо номи:

Eндоферон

Фармакалогик гуруҳи:

Иммуномодуляцияловчи восита.

Дори шакли:

инекция учун эритма.

тиниқ, яшил-сарик рангли эритма.

Иммуномодуляцияловчи восита.

Тадқиқотлар ўтказилмаган. Маълумотлар келтирилмаган.

ИФНα/β ва ИФНγ интерферонларнинг индуктори сифатида, вирусларга қарши, яллиғланишга қарши, гепатопротектор ва иммуномодуляция қилувчи восита сифатида сурункали В ва С гепатитларда, герпетик ва бошқа вирусли инфекцияларда, шунингдек инфекцион касалликлар ва ҳолатларда иммун тизими бузилишларини тузатиш учун қўлланади.

Сурункали С ва В гепатити ва герпес вирусли инфекциялари бўлган беморларда Эндофероннинг клиник синовлари ўтказилган вақтда ножўя самаралар кузатилмаган. Кам ҳолларда препаратни қўллаш фонида бош оғриғи, ҳолсизлик, бўғимлар ва мушакларда оғриқ, кўнгил айниши юз бериши мумкин, улар препарат бекор қилинганидан кейин бартараф этилади. Аллергик реакциялар аниқланмаган, препаратнинг компонентларига реакция кузатилиши мумкин. Эндоферон таклиф этилган схема бўйича клиник қўлланганда хавфсиздир.

– препаратга ва препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанлик; – декомпенсация босқичидаги жигар циррози; – ҳомиладорлик; – лактация даври; – 18 ёшгача бўлган болалар ва ўрмирларда (самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқланмаган) қўллаш мумкин эмас.

Антибиотиклар ва базис даволашнинг бошқа препаратлари билан мутаносиб.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, +25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Транспортировка қилиш Дав.Стан. 17768-90 Е га мувофиқ амалга оширилиши мумкин.

Дозани ошириб юборилиши тўғрисида хабарлар келиб тушмаган. Доза ошириб юборилган ҳолларда симптоматик даволашни буюриш керак.

Рецепт бўйича

Инекция учун эритма, 1-2 мл дан ампулаларда.

2 йил.