Eмопроксрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 мл препарат қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 10 мг метилетилпиридинол гидрохлориди; ёрдамчи моддалар: динатрий гидрофосфат додекагидрати, калий дигидрофосфати, гипромеллоза, натрий бензоати, сувсиз натрий сулфити, инекция учун сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

метилетилпиридинол

Препаратнинг савдо номи:

Eмопрокс

Фармакалогик гуруҳи:

Офталмологияда қўлланадиган воситалар. Кўз касалликларини даволаш учун қўлланадиган бошқа препаратлар.

Дори шакли:

кўз томчилари

оч жигарранг-сариқ рангли тиниқ эритма.

Офталмологияда қўлланадиган воситалар. Кўз касалликларини даволаш учун қўлланадиган бошқа препаратлар.

S01XA

Eмопрокс кўз томчилари қўлланганида фаол модда тизимли қон оқимига биологик фаол концентрацияларда тушмайди. Кўз тўқималарида терапевтик концентрациясига бир марта томизилганида эришилади. Эмопрокс аъзолар ва тўқималарда тўпланмайди. Қўлланганидан сўнг биринчи икки соат давомида метилетилпиридинолнинг қондаги концентрацияси тез пасаяди, 24 соатдан кейин дори воситаси қонда аниқланмайди. Кўз тўқималарида Эмопрокснинг концентрацияси қондагига нисбатан юқорироқ бўлади.

Препарат қуйидаги ҳолатларда қўлланади: шох парданинг яллиғланиши ва куйишини олдини олиш ва даволаш учун;кўзнинг олд камерасига қон қуйилишини даволаш учун;оғир даражадаги миопияда тўр парданинг дистрофик ўзгаришларида, диабетик ретинопатияда;контакт линзалар тақилганида шох пардани ҳимоя қилиш учун;юқори жадалликдаги ёруғликни (лазер ва қуёш нурларидан куйиш, лазерокоагуляция) таъсирида кўз тўр пардасини ҳимоя қилиш учун;кекса ёшдаги шахсларда склерага қон қуйилишини олдини олиш ва даволаш учун қўлланади.

Фақат маҳаллий қўллаш учун мўлжалланган. Препарат конъюнктива бўшлиғига 1-2 томчидан кунига 2-3 марта томизилади. Даволаш курсининг давомийлиги касалликни кечишига боғлиқ (одатда 3-30 кунни ташкил этади) ва шифокор томонидан белгиланади. Зарурати бўлганида ва препарат яхши ўзлаштирилганида даволаш курси 6 ойгача давом эттирилиши мумкин. Даволаш курси йилига 2-3 марта такрорланиши мумкин. Флаконнинг ичидагисини микроблар билан ифлосланишидан сақланиш учун томчилагичнинг учини бирон-бир юзаларга тегишига йўл қўймаслик керак.

Конъюнктивани ачишиш ҳисси, қичишиш, қисқа муддатли гиперемияси, кам ҳолларда  – маҳаллий аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

метилетилпирилидинолга ёки препаратнинг бошқа компонентларига ўта юқори сезувчанлик;ҳомиладорликда қўллаш мумкин эмас.

Бошқа офталмологик дори воситаларини бир вақтда қўллаш зарурати бўлганида Эмопрокс препаратини аввалги дори воситалари тўлиқ сўрилганидан сўнг (камида 10-15 минутдан кейин) охирида томизиш керак. Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши Ҳомиладорликда Эмопрокс препаратини қўллаш мумкин эмас. Лактация (эмизиш) даврида кўрсатмаларга қараб препаратни (эҳтиёткорлик билан) қўллаш мумкин. Педиатрияда қўлланиши 18 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирларда Эмопрокс препаратини қўллаш самарадорлиги ва ҳавфсизлиги аниқланмаган, шунинг учун ушбу ёшдаги пациентлар гуруҳида Эмопроксни қўллаш тавсия этилмайди. Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Препарат қўлланганида сўнг кўриш ўткирлиги вақтинчалик йўқоладиган пациентлар диққатни юқори жамлаш ва психомотор реакциялар тезлигини талаб этувчи потенциал ҳавфли фаолият турларини бажаришдан сақланишлари керак. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Флакон очилганидан сўнг препарат 28 кун давомида ишлатилсин.

Дозани ошириб юборилиш ҳолатлари қайд этилмаган.

Рецепт бўйича

Кўз томчилари 5 мл дан тиқин-томчилагич ва ҳимоя ҳалқаси билан таъминланган, бураладиган ҳимоя қопқоқли полиетилен флаконда. Флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

3 йил.