Бошқа дори препаратлари билан даволаш вақтида эмоксипин қўлланганида салбий ҳолатлар таърифланмаган.
α-токоферол ацетати эмоксипиннинг антиоксидант самарасини кучайтиради.
Эритмани бошқа дори воситалар билан аралаштириш мумкин эмас.
Даволаниш вақтида артериал босим ва қон ивишини мунтазам назорат қилиб туриш керак.
Дори воситаси транспорт воситалари ва машина қурилмаларини бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Ёруғликдан ҳимояланган жойда 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда.
Доза ошириб юборилганида препаратнинг ножўя самараларини яққоллиги кучайиши мумкин.
Симптомлари: артериал босимни ошиши, қўзғалувчанлик ёки уйқучанлик, бош оғриғи, юрак соҳасида оғриқ, кўнгил айниши, эпигастрал соҳада дискомфорт.
Қон ивиши бузилиши мумкин.
Даволаш: препаратни бекор қилиш, симптоматик даволашни ўтказиш керак.
Специфик антидоти йўқ.
Рецепт бўйича
1 мл дан ампулаларда ўрамида №10 ёки контур уяли ўрамда №5х1, №5х2.