Eмфетал rasmini ko'rish

Таркиби:

Плёнка қобиқ билан қопланган ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: Витаминлар А витамини (ретинол ацетати шаклида)                          400 мкг В1 витамини (тиамин гидрохлориди шаклида)               1,1 мг В2 витамини (рибофлавин)                                                0,8 мг В5 витамини (калций пантотенати шаклида)                4,5 мг В6 витамини (пиридоксин гидрохлориди шаклида)       1,5 мг В9 витамини (фолат кислотаси)                                         200 мкг В12 витамини (цианокобаламин)                                       1,5 мкг С витамини (натрий аскорбати шаклида)                                   45 мг Д3 витамини (холекалциферол)                                      5 мкг Е витамини (ДЛ-α-токоферол ацетати шаклида)            10 мг РР витамини (никотинамид)                                             13,5 мг Н витамини (биотин)                                                         75 мкг Макро- ва микроэлементлар калций (калций карбонати шаклида)                            160 мг магний (магний оксиди шаклида)                                    45 мг темир (темир фумарати шаклида)                                     13,5 мг рух (рух оксиди шаклида)                                                  7,5 мг марганец (марганец судьяи шаклида)                          0,90 мг мис (мис судьяи шаклида)                                             0,45 мг ёд (калий ёдиди шаклида)                                             100 мкг молибден (натрий молибдати шаклида)                          22,5 мкг селен (натрий селенити шаклида)                                    20 мкг хром (хром хлориди шаклида)                                          12,5 мкг ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, магний стеарати, коллидон К25, кросповидон. қобиғини таркиби: гипромеллоза, фракцияланган кокос мойи, малтодекстрин, полидекстроза, талк.

Тасир этувчи модда(ХПН):

витаминлар ва минераллар комплекси

Препаратнинг савдо номи:

Eмфетал

Фармакалогик гуруҳи:

витамин-минераллар комплекси.

Дори шакли:

плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

думалоқ, икки томонлама қавариқ, оч-жигарранг рангли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

витамин-минераллар комплекси.

A11AA

ҳомиладорликка тайёргарлик даври;ҳомиладорлик токсикозни олдини олиш;витаминлар ва минералларнинг танқислиги билан боғлиқ бўлган ҳомиланинг туғма ривожланишини туғма нуқсонларини олдини олиш;ҳомиладорларда анемияни бартараф қилиш ва даволаш;аёлларда ҳомиладорлик ва лактация давридаги витаминлар ва минераллар танқислигини олдини олиш ва даволаш.

Eмфетални ичга кунига 2 марта овқатланиш вақтида қабул қилинади. Препаратни қўллашдан олдин шифокорга мурожаат қилиш тавсия этилади.

Препаратнинг компонентларига аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Eмфетални антацидлар билан бир вақтда қабул қилинганида препаратнинг таркибига кирувчи темирнинг сўрилиши камаяди. Препаратнинг таркибига кирувчи В6 витамини леводопанинг самарасини камайтиради. Таркибига минерал мойи ва холестирамин кирувчи сурги дори воситалари А, Д, Э витаминларининг сўришини камайтиради. Фторурацил, винбластин, блеомицин, цисплатин А, В1, ва В6 витаминларини ўзлаштирилишини бузади. Пеницилламин, изониазид В1 витамининг самарасини, унинг чиқарилиши ошириб камайтиради. Изониазид передоксиннинг самарасини камайтиради. Е витамини юрак гликозидлари, глюкокортикостероидларни, ностероид яллиғланишга қарши воситаларнинг самарасини кучайтиради. Эмфетални бошқа поливитамин комплекси билан бир вақтда қўллаш, дозани ошириб юборилишидан сақланиш учун, тавсия қилинади.

Тавсия этилган дозаларни оширмаслик керак. Сийдикни сариқ рангга бўялиши мумкин, бу препаратнинг таркибида рибофловиннинг борлиги билан боғлиқ. Ахлатни тўқ рангга бўялиши мумкин, бу препаратнинг таркибида темирнинг борлиги билан боғлиқ. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Намликдан ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Рецепциз Улашиш: 16 881 Виеwс

Қобиқ билан қопланган таблеткалар. 15 таблеткадан блистерда. 2 ёки 4 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

3 йил.