Eманерарецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

фаол модда: эзомепразол магний дигидрати 21,688 мг ёки 43,376 мг, бу 20,00 ёки 40,00 мг эзомепразолга тўғри келади; ёрдамчи моддалар: қанд кукуни, повидон К30, натрий лаурилсулфати, Опадрай ИИ оқ 85Ф28751 (поливинил спирти, титан диоксиди (Е171), макрогол 3000 ва талк), оғир магний карбонати, метакрил кислотаси ва этакрилат сополимери (1:1) (дисперсия 30%), талк, макрогол 6000, титан диоксиди (Е171), полисорбат 80. Желатин капсуланинг таркиби; Корпуси: темир (ИИИ) оксиди (Е172), титан диоксиди (Е171), желатин. Қопқоқчаси: темир (ИИИ) оксиди (Е172), титан диоксиди (Е171), желатин.

Тасир этувчи модда(ХПН):

езомепразол

Препаратнинг савдо номи:

Eманера

Фармакалогик гуруҳи:

Кислоталикни бузилиши билан боғлиқ бўлган холатларни даволаш учун воситалар. Протон помпа ингибиторлари.

Ичакда эрувчан капсулалар 20 мг: капсуланинг корпуси ва қопқоқчаси оч-пушти рангли. Капсула таркиби: оқдан деярли оқ ранггача бўлган пеллетлар. Ичакда эрувчан капсулалар 40 мг: капсуланинг корпуси ва қопқоқчаси деярли пушти рангли. Капсула таркиби: оқдан деярли оқ ранггача бўлган пеллетлар.

Кислоталикни бузилиши билан боғлиқ бўлган холатларни даволаш учун воситалар. Протон помпа ингибиторлари.

A02VS05

Сўрилиши ва тақсимланиши Эзомепразол кислотали мухитда турғун эмас, шунинг учун қобиғи меъда ширасининг таъсирига чидамли пеллетлар сақловчи препарат ичакда эрувчан капсулалар кўринишида ичга қабул қилинади. Ин виво шароитларда эзомепразолнинг аҳамияциз миқдори Р-изомерга ўтади.Эзомепразол ичга қабул қилинганидан кейин тез сўрилади ва тахминан 1-2 соат ўтгач қон плазмасида максимал концентрацияларга эришади. 40 мг бир марталик доза қабул қилинганидан кейин мутлоқ биокираолишлиги 64% ни ташкил қилади, у эзомепразолни хар куни суткада бир марта қабул қилиш фонида 89% гача ошади. Эзомепразолнинг 20 мг дозаси учун биокираолиши мувофиқ 50% ва 68% ни ташкил қилади. Соғлом кўнгилликларда мувозанат холатида тақсимланиш хажми тана вазнига тахминан 0,22 л/кг ни ташкил қилади. Қон плазмаси оқсиллари билан боғланиши – 97% ни ташкил қилади. Овқат қабул қилиш эзомепразолнинг сўрилишини секинлаштиради ва пасайтиради, бу клиник аҳамиятга эга эмас. Метаболизми ва чиқарилиши Эзомепразол жигарда цитохроом Р450 изоферментлар тизими иштирокида тўлиқ метаболизмга учрайди. Катта қисми полиморф изофермент CЙП2C19 иштирокида метаболизмга учрайди, у гидрокси- ва деметилланган метаболитлар ҳосил бўлишига жавоб беради. Эзомепразолнинг қолган қисми қон плазмасидаги асосий метаболити, эзомепразол сулфони хосил бўлишига жавоб берувчи CЙП3А4 изоферменти томонидан метаболизмга учрайди. Бир марталик доза қабул қилинганидан кейин умумий плазма клиренси тахминан 17 л/соат ва кўп марта қабул қилинганидан кейин – 9 л/соатни ташкил қилади. Ярим чиқарилиш даври (Т1/2) препарат суткада бир марта узоқ муддат қабул қилинганида 1,3 соатни ташкил қилади. “Концентрация-вақт” эгри чизиғи остидаги майдон (АУC) такрорий қабул қилинганда ошади. Такрорий қўлланганда АУC ни дозага боғлиқ ошиши жигар орқали “биринчи марта ўтиш” метаболизмини пасайиши, клиренсини пасайиши оқибатида, тўғри чизиқли характерга эга бўлиб бу эхтимол эзомепразол ва/ёки ёки унинг сулфон сақловчи метаболити томонидан CЙП2C19 изоферментни ингибиция бўлиши билан чақирилган. Эзомепразол хар куни бир марта қабул қилинганида, қабуллар орасидаги танаффусда қон плазмасидан тўлиқ чиқарилади. Эзомепразол кумуляция бўлмайди. Эзомепразолнинг асосий метаболитлари меъдада хлорид кислотасининг секрециясига таъсир қилмайди. Эзомперазолнинг қабул қилинган дозасини деярли 80% метаболитлари кўринишида буйраклар орқали, қолган қисми эса – ичак орқали чиқарилади. Сийикда 1% кам ўзгармаган эзомепразол аниқланади.

Катталар Гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги (ГEРК) эрозив рефлюкс-эзофагитни даволашерозив рефлюкс-эзофагит битганидан кейин пациентларда қайталанишини олдини олиш учун, давомли тутиб турувчи даволашГEРК симптоматик даволаш учун қўлланади Ҳелиcобаcтер пйлори эрадикацияси учун мувофиқ антибактериал даволаш билан мажмуада ва: Ҳелиcобаcтер пйлори билан ассоциацияланган ўн икки бармоқ ичак ярасини даволашҲелиcобаcтер пйлори билан ассоциацияланган пептик ярани қайталанишларини олдини олиш учун қўлланади. НЯҚВ билан даволанаётган пациентлар: НЯҚВ ни қабул қилиш билан ассоциацияланган меъда ва ўн икки бармоқ ичак ярасини даволашНЯҚВ ни қабул қилиш билан ассоциацияланган меъда ва ўн икки бармоқ ичак ярасини олдини олиш учун қўлланилади. Пептик ярадан қон кетишини вена ичига ўтказилган даволашдан кейин қайталанишни олдини олиш учун давомли даволаш сифатида Золлингер-Эллисон синдромида қўлланади 12 ёшдан бошлаб ўсмирлар Гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги (ГEРК) эрозив рефлюкс-эзофагитни даволашерозив рефлюкс-эзофагит битганидан кейин пациентларда қайталанишини олдини олиш мақсадида, давомли тутиб турувчи даволашГEРК симптоматик даволаш учун қўлланади. Ҳелиcобаcтер пйлори билан ассоциацияланган ўн икки бармоқ ичак ярасини даволаш учун мувофиқ антибактериал даволаш билан мажмуада қўлланади.

Катталар ва 12 ёшдан бошлаб ўсмирлар

Клиник текширишларда ва постмаркетинг даврида қуйидаги ножўя реакциялар аниқланган. Қуйида санаб ўтилганлардан биронтаси хам дозага боғлиқ хисобланмайди. Ножўя самараларни ривожланиш тезлигини таснифи Жахон соғлиқни сақлаш ташкилотига мувофиқ берилган: жуда тез-тез (≥1/10), тез-тез (≥1/100 дан ≤1/10 гача), тез-тез эмас (≥1/1000 дан <1/100 гача), кам холларда (≥1/10000 дан <1/1000 гача), жуда кам холларда (<1/100000), учраш-тезлиги номаълум (бор бўлган маълумотлар бўйича бахолаш мумкин эмас). Қон ва лимфа тизими томонидан бузилишлар – кам холларда: лейкопения, тромбоцитопения – жуда кам холларда: агранулоцитоз, панцитопения Иммун тизими томонидан бузилишлар – кам холларда: ўта юқори сезувчанлик реакциялари (тана хароратини кўтарилиши, ангионевротик шиш ва анафилактик реакция шок) Метаболизм ва овқатланишни бузилиши – тез-тез эмас: периферик шишлар – кам холларда: гипонатриемия – учраш-тезлиги номаълум: гипомагниемия, оғир гипомагниемия гипокалциемия билан корреляция бўлиши мумкин Рухий бузилишлар – тез-тез эмас: уйқусизлик – кам холларда: қўзғалиш, онгни чалкашиши, депрессия – жуда кам холларда: тажовузкорлик, галлюцинациялар Нерв тизими томонидан бузилишлар – тез-тез: бош оғриғи – тез-тез эмас: бош айланиши, парестезия, уйқучанлик – кам холларда: таъм билишни бузилиши Кўриш аъзоси томонидан бузилишлар – кам холларда: кўришни ноаниқлиги Эшитиш аъзоси томонидан бузилишлар ва лабиринт фаолиятини бузилиши – тез-тез эмас: бош айланиши Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан бузилишлар – кам холларда: бронхоспазм Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар – тез-тез: қорин оғриғи, қабзият, диарея, метеоризм, кўнгил айниши/қусиш – тез-тез эмас: оғизни қуриши – кам холларда: стоматит, меъда-ичак кандидози – учраш-тезлиги номаълум: микроскопик колит

Тадқиқотлар фақат катталарда ўтказилган.

Хар қандай хавфли симптомлар (тана вазнини ахамиятли даражада спонтан камайиши, такрорланувчи қусиш, дисфагия, қонли қусиш ёки мелена), шунингдек меъда ярасига гумон қилинганида ёки аниқланганида, хавфли ўсма мавжудлигини истисно қилиш керак, чунки Эманерани қабул қилиш симптомларнинг яққоллигини камайтириши ва ташхис қўйишни кечиктириши мумкин. Узоқ муддат (айниқса бир йилдан кўп) даволанаётган пациентлар шифокорнинг мунтазам кузатуви остида бўлишлари керак. “Талаб бўйича” даволанаётган пациентларни, симптомларнинг характери ўзгарганида даволовчи шифокорга мурожаат қилишлари лозимлигини тушунтириш керак. Эзомепразол “талаб бўйича” даволаш кўринишида буюрилганида, плазмада эзомепразолнинг концентрациясини ўзгаришларини хисобга олиб, уни бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсирини кузатилиши мумкин бўлган оқибатларини инобатга олиш керак. Эзомепразол Ҳелиcобаcтер пйлори эрадикацияси учун буюрилганда учталик даволаш компонентлари ўртасида кузатилиши мумкин бўлган ўзаро таъсирини хисобга олиш керак. Кларитромицин CЙП3А4 нинг кучли ингибитори хисобланади, шунинг учун CЙП3А4 орқали метаболизмга учрайдиган препаратларни (масалан, цизаприд) қабул қилаётган пациентларга эрадикацион даволаш буюрилганида кларитромицинни қўллаш мумкин бўлмаган холатлар ва мумкин бўлган дориларнинг ўзаро таъсирини хисобга олиш керак. Протон помпа ингибиторлари билан даволаш, Салмонелла ва Cампйлобаcтер каби қўзғатувчилар чақирган меъда-ичак инфекциялари ривожланиш хавфини ахамияциз равишда ошириши мумкин. Эзомепразол ва атазанавирни бир вақтда буюриш тасия этилмайди. Мажмуавий даволаш зарурати бўлганида, 100 мг ритонавир билан атаназавирнинг дозасини 400 мг гача ошириб, синчиков клиник мониторингни таъминлаш керак,  бунда 20 мг ни ташкил қилувчи эзомепразолнинг дозасини ошириш тавсия этилмайди. Хлорид кислотаси секрециясини блокловчи бошқа препаратлар каби, гипо- ёки ахлоргидрия ривожланиши мумкинлиги туфайли, эзомепразол В12 витаминининг сўрилишини пасайтириши мумкин. В12 витаминининг сўрилишини пасайиш хавф омиллари бўлган пациентларни давомли даволаш амалга оширилганида, бу ҳолатни хисобга олиш керак. Эзомепразол CЙП2C19 нинг ингибитори хисобланади. Эзомепразол билан даволаш инициация бўлганида ёки курси тугаганида, CЙП2C19 иштирокида метаболизмга учрайдиган бошқа дори воситалари билан уни мумкин бўлган реакцияларини бахолаш керак. Омепразол ва клопедогрелни ўзаро таъсири маълум. Бу кўринишнинг клиник ахамияти номаълум. Эхтиёткорлик чораси сифатида, кўрсатилган препаратларни бирга буюришдан сақланиш керак. Протон помпаси ингибиторлари, айниқса юқори дозаларда узоқ вақт давомида (>1 йил), асосан кекса пациентларда ёки бошқа хавф омиллари бўлган пациентларда сон, билак ва умуртқа поғонасининг синиши хавфини ахамияциз даражада ошириши мумкин. Экспериментал тадқиқотлар протон помпа ингибиторлари синишларнинг умумий хавфини 10-40% га ошириш хусусиятига эга эканлигидан далолат беради. Остеопорозни ривожланиш хавфи бўлган пациентларга даволашни жорий клиник қўлланмаларга мувофиқ буюриш керак. Бундан ташқари, уларга калций ва Д витаминини адекват истеъмол қилинишини таъминлаш керак. Лаборатор кўрсатгичларга таъсири CгА даражасини ошиши нейроэндокрин ўсмаларни аниқлашга халақит қилиши мумкин. Бундан сақланиш учун, CгА ни аниқлашдан, камида беш кун олдин эзомепразол қабул қилишни вақтинчалик тўхтатиш керак. Гипомагниемия Камида уч ой давомида, кўпчилик холларда эса – бир йил давомида эзомепразолга ўхшаш ППИ олган пациентларда оғир гипомагниемия кузатилган. Пациентларда толиқиш, тетания, аллахлаш, тиришишлар, бош айланиши ва қоринчалар аритмияси каби гипомагниемиянинг оғир кўринишлари намоён бўлиши мумкин, лекин симптомлар тўсатдан бошланиши ёки сезилмасдан қолиши мумкин. Гипомагниемияси бўлган кўпчилик пациентларда магний юборилганидан  ва ППИ бекор қилинганидан кейин холат яхшиланган. Узоқ муддатли режалаштирилган пациентлар, ёки ППИ ни дигоксин ёки гипомагниемияни чақирувчи препаратлар (масалан, диуретиклар) билан бирга қабул қилаётган шахсларда, даволашни бошлашдан олдин магнийнинг даражасини аниқлаш, шунингдек даволаш жараёнида вақти-вақти билан ўлчаш керак. Терининг ўткирости қизил югириги (ЎТҚЮ) Протон помпаси ингибиторларини ЎТҚЮ ни жуда кам холлари кузатилганлиги билан боғлайдилар. Терининг шикастланиши пайдо бўлганида, айниқса қуёш нурлари таъсир қилган жойларида, бир вақтда артралгия билан кечганда, пациент дархол шифокорга мурожаат қилиши керак ва шифокор  Эманера препаратини бекор қилиш масаласини ҳал қилиши керак. Протон помпа ингибитори билан дастлабки даволаш натижасида пайдо бўлган ЎТҚЮ, протон помпасининг бошқа ингибиторларини қабул қилганда ЎТҚЮ ривожланиш хавфини ошириши мумкин. Препаратнинг айрим ингедиентлари хақида махсус маълумот Эманера сахароза сақлайди. Кам учрайдиган фруктозани ўзлаштираолмаслик, глюкоза-галактоза мол абсорбция синдроми ёки сахароза-изомалтазани етишмовчилиги бўлган пациентлар, бу препаратни қабул қилишлари керак.

Намликдан химояланган жойда, 30оС дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин.

Рецепт бўйича

7 ичакда эрувчан капсуладан ОПА/Ал/ПВХ фолга ва алюмин фолга блистерда. 2 ёки 4 блистердан  қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

2 йил