Eлокомрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 г суртма қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 1 мг мометазон фуроати; ёрдамчи моддалар: гексиленгликол, тозаланган сув, фосфат кислотаси, пропиленгликол стеарати, оқ мум, оқ вазелин.

Тасир этувчи модда(ХПН):

мометазон фуроати

Препаратнинг савдо номи:

Eлоком

Фармакалогик гуруҳи:

дерматологияда маҳаллий қўллаш учун кортикостероидлар.

Дори шакли:

суртма

оқ ёки деярли оқ рангли, бегона қўшимчаларсиз, тиниқ бўлмаган суртма.

дерматологияда маҳаллий қўллаш учун кортикостероидлар.

D07AC13.

Маҳаллий қўлланадиган кортикостероидларнинг тери орқали ўтиш даражаси кўпгина омиллар, жумладан препарат таркибига ва эпидермал тўсиқнинг бутунлигига боғлиқдир. Терида кечаётган яллиғланиш ва бошқа жараёнлар дори воситасини тери орқали ўтишини кучайишига олиб келиши мумкин. Териси шикастланмаган катта ёшдаги эркак-кўнгиллиларда 3Н-мометазон фуроати билан радиоактив нишонланган суртмани тери орқали сўрилишини ўрганиш бўйича тадқиқотлар ўтказилган. Суртмани 8 соатли (окклюзион боғламсиз) аппликациясидан кейин ахлат ва сийдик билан чиқарилган изотопнинг миқдорига асосланиб, суртилган дозанинг тахминан 0,7% тизимли сўрилишига дучор бўлган.

Кортикостероидлар билан даволаш мумкин бўлган тери касалликларида, шу жумладан псориаз ва атопик дерматитда яллиғланиш ва қичишиш симптомларини маҳаллий даволаш учун қўлланади.

Eлоком терининг шикастланган соҳаларига юпқа қилиб, кунига 1 марта суртилади. Даволаш давомийлиги касалликнинг оғирлиги, кечишига қараб, индивидуал равишда белгиланади. Болалар ва катталарда юзда маҳаллий қўллаш учун кортикостероидларни қўллаш 5 кундан ошмаслиги керак. Препаратни узлуксиз қўлланилиши 2-3 ҳафтадан ошмаслиги лозим.

Eлоком препарати қўлланганидан кейин қуйидаги маҳаллий қўшимча ножўя реакциялар тўғрисида хабар берилган: парестезия, қичишиш, тери атрофияси белгилари, ачишиш, фолликулит, ҳуснбузар тошмалари, папулалар, пустулалар ва телеангиектазиялар (тез-тезлиги – жуда кам ҳолларда). Қуйидаги маҳаллий ножўя реакциялар қайд этилган бўлиб, бошқа кучли таъсир қилувчи глюкокортикоидларни қўллаганда улар Элоком препарати ишлатилганда ҳам юз бериши мумкин: терини таъсирланиши, гипертрихоз, гипопигментация, периорал дерматит, аллергик контакт дерматит, терининг мацерацияси, иккиламчи инфекция, стриялар ва кўп терлаш (тез-тезлиги – кам ҳолларда). Суртма терининг катта юзаларига узоқ вақт давомида суртилганда, айниқса окклюзион боғловлардан фойдаланилганда тизимли ножўя реакциялар юз бериши мумкин (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг). Тизимли таъсирга эга бўлган глюкокортикоидлар буюрилганда қайд этилган барча ноҳуш ҳолатлар, жумладан гипоталамо-гипофизар тизими функциясини сусайиши кучли таъсирга эга глюкокортикоидлар буюрилганда, айниқса гўдаклар ва болаларда ривожланиши мумкин (“Педиатрияда қўлланиши” бўлимига қаранг).

Eлокомни препаратнинг ҳар қандай компонентларига ўта юқори сезувчанлиги бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас. Бошқа глюкокортикоидлар каби Элоком ҳам оддий ҳуснбузарлари, акне, розацеа, периорал дерматит, перианал ва генитал қичишиши, терининг бактериал, вирусли (герпес, сувчечак, ўраб олувчи темиратки) ёки замбуруғ этиологияли инфекциялари бўлган пациентларда, туберкулёз, сифилис, эмлашдан кейинги реакциялари бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас.

Ўзаро таъсири аниқланмаган.

Eлоком фақат дерматологияда қўллаш учун мўлжалланган ва офталмологияда қўллаш учун мўлжалланмаган. Агар дори воситасини қўллаганда таъсирланиш ёки юқори таъсирчанлик аниқланса, даволашни тўхтатиш ва тегишли даволашни буюриш керак. Инфекция ривожланганида мувофиқ замбуруғларга қарши ёки микробларга қарши воситани қўллаш керак. Агар қисқа вақт давомида ижобий самарага эришишнинг иложи бўлмаса, инфекция белгилари бартараф қилингунча дори воситасини қўллашни тўхтатиш керак. Глюкокортикостероидларнинг бирон-бир ножўя самаралари, шу жумладан буйрак усти безининг функциясини сусайиши, глюкокортикостероидлар маҳаллий қўлланганида, айниқса кичик ёшдаги болаларда аниқланиши мумкин. Препарат тананинг катта юзаларига ёки юқори дозаларда ишлатилганда, қонда ва сийдикда кортизолнинг концентрациясини аниқлашни ўз ичига олувчи буйрак усти бези функциясини вақти-вақти билан назорат қилиш тавсия қилинади. Псориази бўлган пациентларда ўзига хос эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим, чунки псориазда глюкокортикостероидларни маҳаллий қўлланиши, толерантлик, пустулёзли псориазни тарқалиши ва терининг тўсиқ функциясини бузилиши натижасида маҳаллий ёки тизимли токцикликни ривожланишида касалликни қайталаниши туфайли хавфли бўлиши мумкин. Глюкокортикостероидларни тизимли сўрилиши, улар маҳаллий қўлланганида, агар даволаш тананинг катта юзаларида ўтказилса ёки окклюзион боғламлар ишлатилганида юқорироқ бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда, шунингдек дори воситаси узоқ муддат қўлланганида, айниқса болаларда эҳтиёткорлик чораларини кўриш лозим. Глюкокортикоидлар асосидаги барча кучли таъсир қилувчи препаратлари билан бўлгани каби, Элоком препаратини узоқ вақт давомида, терининг катта соҳаларига, шунингдек юзга ва тери бурмаларига (қўлтиқ ва чов соҳасига) окклюзион боғловлар остида қўллашдан сақланиш керак. Препаратни кўзга (жумладан қовоқ соҳасига), яраларга ва шиллиқ қаватларга тушишига йўл қўймаслик керак. Глюкокортикоидлар айрим тери шикастланишларининг ташқи кўринишини ўзгартириши мумкин, бу эса ташҳис қўйишни қийинлаштиради. Элоком таркибида пропиленгликол мавжуд, у терини таъсирланишини чақириши мумкин. Педиатрияда қўлланиши. Болаларда маҳаллий глюкокортикостероидларнинг таъсири остида гипоталамо-гипофизар-адренал тизимининг функциясини сусайиши белгилари ва Кушинг синдроми катталарга қараганда кўпроқ намоён бўлади, бу тери юзасининг майдонини тана вазнига каттароқлиги туфайли, дори воситасининг кўпроқ сўрилиши билан боғлиқ. Шу билан бирга маҳаллий глюкокортикостероидларни болаларда қўлланиши дори воситасининг минимал самарали миқдори билан чекланган бўлиши лозим. Кортикостероидлар билан сурункали даволаш болаларни ўсиши ва ривожланишини бузилишига олиб келиши мумкин. Элокомни тагликлар ёки хўлланмайдиган труциклар остидаги тери соҳаларига суртиш мумкин эмас, чунки бундай ҳолларда дори воситаси окклюзион боғлов остига тушиши мумкин. Дори воситасидан 2 ёшдан кичик болаларни даволаш учун фойдаланиш бўйича чекланган маълумотлар мавжуд. Элокомни 2 ёшдан катта болаларда қўллаш 5 кундан ошмаслиги керак. Ҳомиладорлик ва лактация. Маҳаллий глюкокортикостероидларни ҳомиладорларда қўллашнинг хавфсизлиги исботланмаган, шунинг учун бу гуруҳ дори воситаларини ҳомиладорлик даврида буюриш фақат аёл учун потенциал фойда ҳомила учун потенциал хавфдан устун бўлган ҳоллардагина тавсия қилинади. Ҳомиладорлик даврида бу гуруҳ дори воситаларини катта дозаларда ёки узоқ муддат қўллаш мумкин эмас. Ҳомиладорларга Элоком буюрилганда глюкокортикоидлар йўлдош орқали ўтиши ва ҳомилага таъсир қилиши мумкин. Кортикостероидларни маҳаллий қўллаш оқибатида тизимли сўрилиши уларни онанинг сутида пайдо бўлишига олиб келиши мумкинлиги аниқланмаган. Эмизишни тўхтатиш ёки дори воситасини бекор қилиш тўғрисидаги қарорни дори воситасини онада қўллашнинг зарурлигини ҳисобга олган ҳолда қабул қилиш керак. Транспорт воситалари ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири. Элоком ательени бошқариш ва ҳаракатланувчи механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир кўрсатмайди. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Симптомлари: маҳаллий глюкокортикостероидларни ҳаддан зиёд ва узоқ вақт қўллаш гипофизар-буйрак усти безлари тизимининг функциясини сусайишини чақириши мумкин, бу иккиламчи буйрак усти безларининг етишмовчилигини ривожланишига сабаб бўлиши мумкин. Даволаш. Тегишли симптоматик даволашни ўтказиш керак. Гиперкортицизмнинг ўткир симптомлари одатда қайтар бўлади. Зарурати бўлганида электролит дисбалансини тувофиқлаштириш керак. Узоқ вақт қўлланган ҳолларда кортикостероидларни аста-секин бекор қилиш тавсия қилинади.

Рецепт бўйича

Тубалар 15 г дан, № 1 картон қутида.

3 йил.