Eлиморрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Ҳар 1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 2 мг ондансетронга эквивалент бўлган ондансетрон гидрохлориди АҚШ Ф ёрдамчи модда: инекция учун сув       қ.с.

Тасир этувчи модда(ХПН):

ондансетрон

Препаратнинг савдо номи:

Eлимор

Фармакалогик гуруҳи:

қусишга қарши воситалар.

Дори шакли:

инекция ва инфузия учун эритма.

тиниқ рангсиз эритма.

қусишга қарши воситалар.

A04AA01

Оғиз орқали юборилгандан кейин ондансетрон меъда-ичак йўлларидан тез ва тўлиқ сўрилади ва биринчи ўтиш метаболизмига дучор бўлади (биокираолишлиги тахминан 60% ни ташкил қилади). Плазмадаги тахминан 30 нг/мл чўққи концентрациясига, 8 мг дозадан кейин тахминан 1,5 соат ўтгач эришилади. Ондансетроннинг 8 мг дан юқори дозалари учун тизимли таъсирини ошиши дозага пропорционал эмас; бу юқорироқ дозаларда биринчи ўтиш метаболизмини бироз қисқаришини акс эттириши мумкин. Перорал қабул қилинганидан кейин биокираолишлиги, овқат борлигида бироз ошади, лекин антацидлар қабул қилинганда ўзгармайди. Соғлом кекса кўнгиллиларда ўтказилган тадқиқотлар, ондансетроннинг перорал биокираолишлигини (65%) ва ярим чиқарилиш даврини (5 соат) катта бўлмаган, лекин клиник аҳамияциз ёшга боғлиқ ошишини кўрсатган. Аёлларда эркакларга қараганда кам тизимли клиренси ва тақсимланиш хажми (кўрсатгичлар тана вазни бўйича тўғриланган) аниқланади. Ондансетроннинг тақсимланиши перорал қабул қилганда, мушак ичига ва вена ичига юборилганда бир хил. Т1/2 тахминан 3 соатни ташкил қилади, кекса беморларда 5 соатга, яққол буйрак етишмовчилигида эса – 15-20 соатга етиши мумкин. Мувозанат концентрациясига эришганда тақсимланиш хажми – тахминан 140 л. Ондансетронни мушак ичига ва вена ичига юбориш орқали эквивалент тизимли таъсирига эришилади. Ондансетроннинг оқсиллар билан боғланиши 70-76%. Плазмадаги концентрациясини бевосита таъсири ва қусишга қарши самараси аниқланмаган. Ондансетрон асосан жигардаги метаболизмининг бир неча ферментатив йўллари орқали тизимли циркуляциядан чиқарилади. Ютилган дозанинг 5% дан камроғи сийдик билан ўзгармаган холда чиқарилади. CЙП2Д6 ферментининг бўлмаслиги ондансетроннинг фармакокинетикасига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди. Ондансетроннинг фармакокинетикаси такрорий дозалашда ўзгармайди.

Катталар: Цитотоксик химиотерпия ва нур билан даволаш индукциялаган кўнгил айниши ва қусишни даволашОперациядан кейинги кўнгил айниши ва қусишни олдини олиш (ПОНВ). Болалар: 6 ойлик ва ундан катта болаларда химиотерапия чақирган кўнгил айниши ва қусишни даволаш (CИНВ).1 ойлик ва ундан катта болаларда ПОНВ ни олдини олиш ва даволашда қўлланади.

Вена ичига инекция учун ёки суюлтиргандан кейин вена ичига инфузия учун буюрилади.

Нохуш кўринишларнинг аъзолар ва учраш тез-тезлиги бўйича таснифи қуйида келтирилган. Учраш тез-тезлиги қуйидагича белгиланган: жуда тез-тез – ≥1/10; тез-тез – ≥1/100 ва < 1/10; баъзида – ≥ 1/1000 ва ≤ 1/100; кам ҳолларда – ≥ 1/10000 ва < 1/1000; жуда кам ҳолларда- < 1/10000, шу жумладан алоҳида хабарлар. Иммун тизими томонидан: кам ҳолларда – дархол тур ўта юқори сезувчанлик реакциялари, кўпчилик ҳолларда жуда оғир, шу жумладан анафилакция. Нерв тизими томонидан: жуда тез-тез – бош оғриғи; баъзида – тиришишлар, турғун клиник кейинги таъсирларсиз ҳаракат бузилишлари (шу жумладан дистония, окулогир криз (тикилиш тиришиши) ва дискинезия каби экстрапирамид симптомлар); кам ҳолларда – вена ичига тез юбориш вақтида бош айланиши. Кўриш аъзолари томонидан: кам ҳолларда – кўришни ўткинчи бузилишлари (кўришни туманлашиши), асосан вена ичига юбориш вақтида; жуда кам ҳолларда – ўткинчи кўрлик, асосан вена ичига юбориш вақтида. Кўпчилик холларда кўрликлар 20 минут давомида ижобий хал бўлган. Кўпчилик пациентлар цисплатин сақловчи химиотерапевтик препаратларни олганлар. Айрим холларда ўткинчи кўрлик кортикал генезли бўлган. Юрак-қон томир тизими томонидан: тез-тез – қизиб кетиш ҳисси ва иссиқ оқиб келишлар; баъзида – аритмия, кўкрак қафасида оғриқ, СТ сегментини пасайиши билан бирга кечувчи ҳам, бирга кечмайдиган ҳам, брадикардия, АБ ни пасайиши; жуда кам ҳолларда – ЭКГ ни ўткинчи ўзгаришлари, шу жумладан ҚТ интервалини узайишини, асосан вена ичига юборишда. Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан: баъзида – ҳиқичоқ. Меъда-ичак йўллари томонидан: тез-тез – қабзият. Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан: баъзида – жигар синамаларини симптомсиз ошиши (асосан цисплатин билан химиотерапия олган пациентларда кузатилган). Умумий ва маҳаллий реакциялар: тез-тез – вена ичига юбориш жойида маҳаллий реакциялар.

Апоморфин билан бир вақтда қўллаш. Ондансетронга ёки 5-НТЗ-рецепторларининг бошқа селектив антагонистларига (масалан, гранисетрон, доласетрон) ёки препаратнинг ҳар қандай компонентига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

У билан бирга қабул қилинаётган бошқа дори воситаларининг метаболизмини ондансетрон индукция қилиш ёки тормозлашини исботлари йўқ. Клиник тадқиқотлар, ондансетрон алкогол, темазепам, фуросемид, алфентанил, трамадол, морфин, лидокаин, пропофол ва тиопентал билан ўзаро тасирлашмаслигини кўрсатади. Ондансетрон жигар цитохром Р-450 нинг бир неча ферментлари томонидан метаболизмга учрайди: CЙП3А4, CЙП2Д6 ва CЙП1А2. Ондансетронни метаболизация қилиш қобилиятига эга бўлган метаболик ферментларнинг кўплиги туфайли, ферментни ингибиция қилиш ёки бир ферментнинг фаоллигини пасайиши (масалан, CЙП2Д6 нинг генетик танқислиги), одатда, бошқа ферментлар томонидан компенсацияланади ва ондансетроннинг умумий клиренсини ёки доза талабларини катта бўлмаган ёки ахамияциз ўзгаришларига олиб келиши керак. Ондастеронни ҚТ интервалини узайтирувчи препаратлар билан ишлатиш, ҚТ интервалини қўшимча узайишига олиб келиши мумкин. Ондастеронни кардиотоксик препаратлар (масалан, доксорубицин, даунорубицин каби антрациклинлар ёки трастузумаб), антибиотиклар (эритромицин каби ёки кетоконазол), антиаритмик препаратлар (масалан, амиодарон) ва бета-блокаторлар (масалан, атенолол ёки тимолол) билан бир вақтда қўллаш, аритмиялар хавфини ошириши мумкин. Ондансетрон ва бошқа сератонинергик препаратларни (шу жумладан СҚҚОСИ ва СНРИс) ёндош қўллашдан кейин сератонин синдроми (шу жумладан руҳий холатнинг ўзгаришлари, вегетатив беқарорлик ва нерв-мушак бузилишлари) бўлган пациентларни таърифловчи постмаркетинг тадқиқотларнинг маълумотлари бор.

5-НТЗ ни бошқа селектив антагонистларига ўта юқори сезувчанлик намойиш қилган пациентларда ўта юқори сезувчанлик реакциялари қайд этилган. Респиратор ходисалар симптоматик кўрилиши керак ва клиницистлар уларга ўта юқори сезувчанлик реакцияларининг даракчилари сифатида алоҳида эътибор беришлари керак. ЭКГ ни вақтинчалик ўзгариши, шу жумладан ҚТ интервалини узайиши кам ҳолларда кузатилади ва ондансетрон  қабул қилаётган беморларда қайд этилган. Ондансетрон дозага қараб ҚТ интервалини оширади (фармакодинамик хусусиятларига қаранг). Бундан ташқари, ондансетрон қабул қилаётган пациентларда Торсаде де Поинтес нинг постмаркетинг холлари қайд этилган. ҚТ интервалини узайишини туғма синдроми бўлган пациентларда ондансетронни қўллашдан сақланиш керак. ҚТ интервалини узайиши бўлган ёки унга мойиллиги бўлган пациентларда ондансетронни қўллаш эҳтиёткорлик билан амалга оширишиши керак. Бу шароитлар электролит мувозанатли бузилишлари, димланган юрак етишмовчилиги, брадиаритмияси бўлган пациентларни ёки ҚТ ни узайишига ёки электролитли бузилишларга олиб келувчи бошқа дори воситаларини қабул қилаётган пациентларни ўз ичига олади. Шунинг учун юрак ритмини ёки ўтказувчанликни бузилишлари бўлган пациентларда, антиаритмик препаратлар ёки бета-блокаторларни қабул қилаётган пациентларда ва электролит мувозанати яққол бузилишлари бўлган пациентларда эҳтиёткорлик намоён қилиш керак. Ондансетронни юборишгача гипокалиемия ва гипомагниемия мувофиқлаштирилган бўлиши керак. Ондансетрон ва бошқа сератонинергик препаратлар (шу жумладан сератонинни қайта қамраб олинишининг селектив ингибиторлари (СҚҚОСИ) ва норадреналинни ва сератонинни қайта қамраб олинишини ингибиторлари (НСҚҚСИ)) ёндош қўллашдан кейин серотонин синдроми (шу жумладан руҳий ҳолатни ўзгаришлари, вегетатив беқарорлик ва нерв-мушак бузилишлари) бўлган пациентларни таърифловчи постмаркетинг холлар бўлган. Агар ондансетрон ва бошқа сератонинергик препаратлар билан ёндош даволаш клиник оқланган бўлса, пациентни кузатиш мақсадга мувофиқ бўлади. Маълумки ондансетрон, ичак орқали овқатнинг ўтиш вақтини оширади, шунинг учун юборилгандан кейин ичакнинг ўткирости тутилишини белгилари бўлган пациентларни назорат қилиш керак. Жарроҳлик кўнгил айниши ва қусишни аденотонзиляр профилактикаси бўлган пациентларда ондансетрон яширин қон кетишини ниқоблаши мумкин. Шунинг учун бундай пациентлар ондансетрон қўллангандан кейин синчиклаб кузатилиши керак. Бугунги кунда кардиологик беморларда ондансетронни қўллаш тажрибаси кам, шунинг учун аритмиялари ёки юракнинг ўтказувчанлигини бузилишлари бўлган пациентларда ёки  антиаритмик агентлар ёки бета-блокаторлар билан даволанаётган пациентларда, ондансетронни анестетиклар билан бирга юборишда эҳтиёткорлик намоён қилиш керак. Инекция учун эритма ампулаларда 1 ммолдан кам натрий (23 мг) сақлайди, яъни, деярли натрийдан холи хисобланади.

Ҳомиладорлик Ҳомиладорликда ишлатиш учун ондансетроннинг хавфсизлиги аниқланмаган. Ҳайвонлардаги экспериментал тадқиқотларнинг баҳолаш, ҳомиладорлик давомида эмбрион, хомила ривожланишига ёки пери- ва постнатал ривожланишга нисбатан бевосита ёки билвосита зарарли самарасини кўрсатмайди. Лекин, ҳайвонлардаги тадқиқотлар хамма вақт хам одамдаги реакцияни олдиндан айтиб бериш имкониятини бермайди, шунинг учун ҳомиладорлик вақтида ондансетронни ишлатиш тавсия этилмайди. Агар ондансетронни қўллаш хаётий зарур бўлса, ҳомиладор аёлларга буюришда, айниқса биринчи уч ойлигида эҳтиёткорлик намоён қилиш керак. Фойда/хавф нисбати синчиклаб баҳоланган бўлиши керак. Лактация. Тадқиқотлар ондастеронни эмизувчи хайвон сутига ўтишини кўрсатади. Шунинг учун ондансетрон билан даволаниш вақтида эмизишни тўхтатиш тавсия этилади.

Бир дозали ёки кўп дозали контейнерларда, афзалроғи И тур шиша, 2оС дан 30оС гача ҳароратда, ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.

Ҳозирги вақтда ондансетроннинг дозасини ошириб юборилиши хақида маълумотлар кам, дозани ошириб юборилиши пациентларнинг чекланган сонида кузатилган. Кўпчилик ҳолларда симптомлари тавсия этилган дозаларни қабул қилаётган пациентларда қайд этилганларга ўхшаш бўлган. Қайд этилган кўринишлар кўришнинг бузилишлари, оғир қабзиятлар, гипотония ва вақтинчалик иккинчи даражали АВ блокада билан вазовагал эпизодни ўз ичига олади. Барча ҳолларда ҳодисалар, препарат бекор қилинганидан кейин тўлиқ ўтиб кетган. Ондансетрон дозага қараб ҚТ интервалини узайтиради. Доза ошириб юборилган ҳолларда ЭКГ ни мониторинг қилиш тавсия этилади. Даволаш Антидоти мавжуд эмас, шунинг учун дозани ошириб юборилишига гумон бўлган ҳамма ҳолларда, зарурати бўлган ҳолда симптоматик ва тутиб турувчи даволаш кўрсатилиши керак. Ондансетроннинг дозаси ошириб юборилишини даволаш учун ипекакуанани ишлатиш тавсия этилмайди, чунки пациентда ондансетроннинг ўзини қусишга қарши таъсири хисобига қусиш чақирилиши мумкин бўлмайди.

Рецепт бўйича

2 мл ва 4 мл тиниқ рангсиз эритма, тиниқ шиша ампулаларга тўлдирилган. 5 ёки 10 ампула планшетга жойланган, сўнгра у қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон кутига жойланган.

2 йил.