Eлектро плюсрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Ҳар бир мл эритма қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: натрий хлориди – 1,75 мг, калий хлориди – 1,50 мг, натрий лактати – 2,24 мг, глюкоза – 27,0 мг$ ёрдамчи моддалар: инекция учун сув.

Препаратнинг савдо номи:

Eлектро плюс

Фармакалогик гуруҳи:

регидратация қилувчи восита.

Дори шакли:

инфузия учун эритма

тиниқ, рангсиз ёки деярли рангсиз суюқлик.

регидратация қилувчи восита.

B05CB

Қон томирлар ҳавзасига юборилганида натрий лактати карбонат ангидриди ва сув билан ўзаро таъсир қилиб, натрий бикарбонатини ҳосил қилади, бу қоннинг ишқорий заҳирасини ошишига олиб келадиган натрий лактатининг фақат ярми (Л изомери) фаол ҳисобланади, қолган ярми эса (Д изомери) метаболизмга учрамайди ва сийдик билан чиқарилади. Натрий хлориди қон томирлар ҳавзасидан тез чиқарилади, у АҚҲ (айланиб юрувчи қон ҳажми) ни вақтинчалик оширади. Диурезни кучайтиради. Глюкоза молекулалари организмни энергия билан таъминлаш жараёнларига сарфланади. Глюкоза тўқималарга борганидан сўнг, фосфорланади ва глюкозо-6-фосфатга айланади, кейинчалик у моддалар алмашинувига киришади (метаболизмнинг охирги маҳсулотлари бўлиб карбонат ангидрид гази ва сув ҳисобланади). Гистогематик тўсиқлар орқали барча аъзолар ва тўқималарга осон ўтади. Организм томонидан бутунлай ўзлаштирилади, буйраклар орқали чиқарилмайди (сийдикда пайдо бўлиши патологик белги ҳисобланади).

Шокда (жароҳат, куйиш оқибатидаги, токсик) гиповолемияни мувофиқлаштириш, ўткир қон йўқотилишини даволаш, интоксикация белгилари (инфекцион касалликлар, куйиш касаллиги, сепсис, гепатитни зўрайиши) бартараф қилиш, тромбофлебитларда, эндоартериитларда ва бошқаларда қоннинг қовушқоқлигини пасайтириш учун қўлланади.

Катталарга: вена ичига инфузия ҳолида 500 мл дан 1000 мл гача бўлган эритма соатига 300 мл дан 500 мл гача (минутига тахминан 80-130 томчи) бўлган тезлик билан юборилади. Болаларга: соатига 50 мл дан 100 мл гача бўлган эритма, шифокорнинг кўрсатмаси бўйича ва пациентнинг ёши, вазни ва касалликнинг симптомларига қараб юборилади.

Агар эритма катта ҳажмда ва юқори тезликда юборилган бўлса, қуйидаги ножўя реакциялар: ўпка шиши, бош мия шиши, периферик шишлар, гипергликемия бўлиши мумкин.

Гипергликемия, алкалоз, препаратни шахсий ўзлаштиролмаслик, қон кетишига мойиллик билан кечувчи касалликлар (меъда-ичак яра касаллиги, геморрагик колит, жигарни оғир касалликлари), артериал гипертензия, юрак декомпенсацияси, бош мияга қон қуйилиши, ҳомиладорлик, лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

Бошқа дори воситалари учун ташувчи-эритма сифатида қўлланмайди.

Буйрак етишмовчилиги, юрак етишмовчилиги, жигар фаолиятини оғир даражадаги бузилишлари бўлган, қандли диабет билан хасталанган пациентлар, сийдик чиқариш йўлларини обструкция оқибатида сийдикни ҳажми пасайган пациентларга қўллаш тавсия этилмайди. Қўллашдаги махсус кўрсатмалар Диурезни бузилиши бўлган пациентлар учун кунига 500 мл ёки соатига 20 мл эритма юбориш тавсия этилади. Совуқ кунларда препаратни қўллашдан олдин препаратни тана хароратигача илитиш тавсия этилади. Резина тиқини “О” белгиланган жойидан игна билан вертикал ҳолатда тешилиши керак. Резина тиқинни игна ёрдамида қия тешиш эритмани оқишига олиб келиши мумкин. Агар ўрамнинг ташқи томонида томчи пайдо бўлган бўлса, ёки эритманинг ранги ўзгарган ёки хиралашган бўлса, эритма қўллаш учун яроқли эмас. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг қўлланмасин.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин.

Дозаси ошириб юборилганида алкалоз белгилари ривожланади, агар препаратни юбориш дарҳол тўхтатилса, белгилари ўз-ўзидан тез ўтиб кетади. Диурез кучайганлиги туфайли баъзида коллапс, сувсизланиш кузатилади. Юбориш тезлиги тез бўлганида артериал босим ошиши, тахикардия, тўш суяги ортида оғриқ, қоринда оғриқ, бош оғриғи ривожланиши мумкин. Агар эритмани юбориш тезлиги аҳамиятли даражада камайтирилса ёки тўхтатилса, дозани ошириб юборилиш симптомлари ўз-ўзидан йўқолади.

Шифокор рецепти бўйича Улашиш: 4 328 Виеwс

Eритма 500 мл дан полипропилен флаконда; бир полипропилен флакон тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

2 йил.