Eксфоржрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: 5 мг амлодипинга қайта ҳисоблаганда 6,94 мг амлодипин бесилати ва 80 мг валерьянкаартан ёки 5 мг амлодипинга қайта ҳисоблаганда 6,94 мг амлодипин бесилати ва 160 мг валерьянкаартан ёки 10 мг амлодипинга қайта ҳисоблаганда 13,87 мг амлодипин бесилати ва 160 мг валерьянкаартан; ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, кросповидон, магний стеарати, сувсиз коллоид кремний диоксиди, полиетиленгликол (макрогол) 4000, талк, гипромеллоза, титан диоксиди (Е 171), темир ИИ оксиди (Е 172), темир ИИИ оксиди (Е 172) (фақат 10/160 мг доза учун).

Тасир этувчи модда(ХПН):

амлодипин бесилати ва валерьянкаартан

Препаратнинг савдо номи:

Eксфорж

Фармакалогик гуруҳи:

ангиотензин ИИ ингибиторларининг мажмуавий препаратлари.

Дори шакли:

плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар

таблеткалар 5 мг/80 мг: тўқ-сариқ, думалоқ шаклли, плёнка қобиқ билан қопланган, четлари қия, бир томонида ”НВР“ ва бошқа томонида –  “НВ“ ёзуви бор; таблеткалар 5 мг/160 мг: тўқ-сариқ, овал, плёнка қобиқ билан қопланган, четлари қия, бир томонида ”НВР“ ва бошқа томонида – “ЕСЕ“ ёзуви бор; таблеткалар10 мг/160 мг: оч-сариқ, овал, плёнка қобиқ билан қопланган, четлари қия, бир томонида ”НВР“ ва бошқа томонида – “УИC“ ёзуви бор.

ангиотензин ИИ ингибиторларининг мажмуавий препаратлари.

C09D B01

Тўғри пропорционаллик Валерьянкаартан ва амлодипин фармакокинетикани тўғри пропорционалликни намоён қилади.

Монопрепарат билан артериал босими бошқарилмайдиган пациентлардаги эссенциал гипертензияни даволашда қўлланади.

Амлодипин ёки валерьянкаартан монопрепаратлари билан артериал босими ноадекват бошқариладиган пациентлар, Эксфорж препарати билан мажмуавий даволашга ўтказилишлари мумкин. Тавсия этилган доза – суткада 1 таблеткани ташкил этади. Эксфоржни сув билан бирга қабул қилиш тавсия этилади. Валерьянкаартан ва амлодипинни алоҳида қабул қилаётган пациентларни, компонентларнинг худди шундай дозаларини сақловчи Эксфоржга ўтказиш мумкин. Артериал босимни керакли даражасига эришиш учун бир неча препаратларни қўллаш керак бўлган пациентларга, Эксфоржни биринчи қатор даволаш сифатида буюриш мумкин. Эссенциал гипертензияни даволаш учун биринчи қатор даволаш сифатида Эксфоржни танлашда, препаратни қўллашдан хавф/фойда нисбатини баҳолаш керак. Суткалик доза – 1 таблетка Эксфорж 5 мг/80 мг, ёки 1 таблетка Эксфорж 5 мг/160 мг ёки 1 таблетка Эксфорж 10 мг/160 мгни ташкил этади. Доза 1 ёки 2 ҳафта даволашдан кейин максимал 10 мг/160 мг гача оширилиши мумкин. Препаратнинг компонентларини максимал йўл қўйиладиган дозалари – амлодипинни сақланиши бўйича 10 мг, валерьянкаартанни сақланиши бўйича 320 мг.

Қуйида келтирилган ножўя реакциялари аъзолар, тизимлар ва пайдо бўлишини тез-тезлиги бўйича таснифланади, бунда энг тарқалганлари биринчи кўрсатилган. Ножўя реакциялар пайдо бўлиш тез-тезлигини баҳолашда қуйидаги мезонлар ишлатилган: жуда тез-тез (≥1/10), тез-тез (≥1/100, <1/10), тез-тез эмас (≥1/1000, <1/100), кам ҳолларда (≥1/10000, <1/1000), жуда кам (<1/10000), шу жумладан алоҳида хабарлар. Ҳар бир тез-тезлик учун гурухда ножўя реакциялар жиддийлигини камайиб бориши тартибида жойлашган.

Амлодипинга, валерьянкаартанга ёки ёрдамчи моддалардан биронтасига юқори сезувчанлик. Ангиотензин рецепторларининг антагонистларини, шу жумладан валерьянкаартанни ёки ангиотензинга-айлантирувчи фермент (ААФ) ингибиторларини аликсирен билан ИИ тур қандли диабети бўлган пациентларда бир вақтда қўллаш мумкин эмас.

Амлодипин билан монотерапияда қуйидаги препаратлар билан клиник аҳамиятли ўзаро таъсири аниқланмаган: тиазидли диуретиклар, бета-блокаторлар, ААФ ингибиторлари, давомли таъсирли нитратлар, сублингвал нитроглицерин, дигоксин, варфарин, аторвастатин, силденафил, маалокс (алюминий гидроксиди гели, магний гидроксиди, симетикон), циметидин, НЯҚВ, антибиотиклар, перорал гипогликемик воситалар. Симвастатин: Амлодипиннинг 10 мг ва симвастатиннинг 80 мг кўп марталик дозаларини бирга юбориш, бир симвастатинни юбориш билан солиштирганда, симвастатиннинг экспозициясини 77% ошишига олиб келган. Амлодипин қабул қилаётган пациентларда симвастатиннинг дозасини 20 мг гача чеклаш тавсия этилади. CЙП3А4 ингибиторлари: Дилтиаземнинг 180 мг суткалик ва амлодипиннинг 5 мг дозаларини гипертония касаллиги бўлган кекса пациентларга бирга юбориш, амлодипиннинг тизимли экспозициясини 1,6 марта ошишига олиб келган. Шунга қарамасдан, CЙП3А4 нинг кучли ингибиторлари (масалан, кетоконазол, итраконазол, ритонавир), қон плазмасидаги амлодипиннинг концентрациясини, дилтиаземга қараганда каттароқ даражада ошириши мумкин. Шунинг учун, амлодипин CЙП3А4 ингибиторлари билан бирга қўлланганида эҳтиёткорлик кўрсатиш керак. Грейпфрут шарбати: грейпфрут шарбати билан бирга қўлланилганда CЙП3А4 ни ингибиция қилиниши туфайли, амлодипиннинг экспозицияси ошиши мумкин. Шунга қарамасдан, 240 мл грейпфрут шарбатини 10 мг амлодипиннинг бир марталик перорал дозаси билан бирга қўлланилганда 20 нафар соғлом кўнгиллиларда амлодипиннинг фармакокинетикасига аҳамиятли даражада таъсир кўрсатмаган. CЙП3А4 индукторлари: CЙП3А4 индукторларини амлодипинга нисбатан миқдорий самаралари ҳақида маълумотлдар йўқ. Амлодипин CЙП3А4 индукторлари билан бир вақтда қўлланганида пациентларни адекват клиник самарага нисбатан назорат қилиш керак. Литий: Литий ААФ ингибиторлари ёки ангиотензин ИИ рецепторларининг антагонистлари билан бирга қўлланганида литийнинг зардобдаги концентрациясини ва токциклиги кўринишларини қайтувчан ошиши ҳақида хабар берилган. Демак, бирга қўлланганида литийнинг зардобдаги концентрацияларини синчиклаб мониторинг қилиш тавсия этилади. Хатто диуретик қўлланганида, литийнинг токциклигини хавфи Эксфорж препарати билан эҳтимол ошиши мумкин.

Организмида натрий ва/ёки айланаётган қон хажмини танқислиги бўлган пациентлар Ангиотензин-рецепторларининг блокаторларини қабул қилаётган, асоратланмаган артериал гипертензияси бўлган пациентларда хаддан зиёд гипотензия кузатилган. Ренин-ангиотензин тизими фаоллашган пациентларда (натрий ва/ёки айланаётган қон хажми паст бўлган ва диуретикларнинг юқори дозаларини қабул қилаётган), симптоматик гипотензия пайдо бўлиши мумкин. Эксфоржни қўллашдан олдин бундай ҳолатни мувофиқлаштириш ёки даволашни бошида синчков тиббий кузатув тавсия этилади. Эксфорж қўлланганида артериал гипотензия пайдо бўлганида, пациентни чалқанча ётқизиш ва агар керак бўлса, вена ичига физиологик эритманинг инфузиясини ўтказиш лозим. Артериал босим барқарорлашганидан кейин даволаш давом эттирилиши мумкин. Гипергликемия Калийли қўшимчалар, калий тежовчи диуретиклар, калий сақловчи тузлар ўрнини босувчилар, ёки калийнинг даражасини ошириши мумкин бўлган бошқа препаратлар (гепарин ва бошқалар) билан бир вақтда даволашни эхтиёткорлик билан ўтказиш керак, шунингдек қон зардобида калийнинг миқдорини кўпроқ назорат қилишни кўзда тутиш керак. Бета-блокаторларни бекор қилиш Амлодипин бета-блокатор эмас ва шунинг учун бета-блокаторларни бирдан бекор қилиш хавфидан ҳимоя қилмайди, шунинг учун бета-блокаторнинг дозасини аста-секин бекор қилиш керак. Буйрак артериясининг стенози Буйрак артериясининг бир томонлама ёки икки томонлама стенози бўлган пациентларда Эксфоржни қўллаш бўйича маълумотлар йўқ. Буйракни кўчириб ўтказиш Яқинда буйрак кўчириб ўтказилишини ўтказган пациентларда Эксфоржни қўллашнинг хавфсизлигини тажрибаси йўқ. Жигар фаолиятини бузилиши Валерьянкаартан асосан ўзгармаган ҳолда сафро билан чиқарилади, амлодипин эса жигарда жадал метаболизмга учрайди. Жигар фаолиятини бузилиши ёки ўт қопини обструктив бузилишлари бўлган пациентларда Эксфорж қўлланганида алоҳида эҳтиёткорлик керак. Буйрак фаолиятини бузилиши Буйрак фаолиятини кучсиз ва ўртача бузилишлари бўлган пациентлар учун Эксфоржнинг дозасига тузатиш киритиш зарурати йўқ. Буйрак фаолиятини оғир бузилишлари (креатинин клиренси минутига 10 мл/ дан кам) бўлган пациентлар учун препаратни қўллаш бўйича маълумотлар йўқ, шунинг учун эҳтиёт бўлиш тавсия этилади. Оғир буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси <30 мл/минут) бўлган пациентларда ангиотензин рецепторларининг антагонистларини, шу жумладан валерьянкаартанни, ёки ААФ ингибиторларини аликсирен билан бир вақтда қўллашдан сақланиш керак. Аорта ва митрал клапан клапан стенози, обструктив гипертрофик кардиомиопатия. Бошқа вазодилататролар билан даволашдаги каби, аорта стенози ёки митрал клапан стенози бўлган пациентларда ёки обструктив гипертрофик кардиомиопатияда алохида эхтиёткорликка риоя қилиш керак. Ностабил стенокардияда препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Ангионевротик шиш Валерьянкаартан қабул қилган пациентларда нафас йўлларининг обструкциясига ва/ёки юз, лаблар, томоқ ва/ёки тилни шишига олиб келувчи халқум ва товуш ёриқларининг шишини ўз ичига олувчи, ангионевротик шиш ҳақида хабарлар бор. Бу пациентлардан айримларининг анамнезида бошқа препаратлар, шу жумладан ААФ ингибиторлари чақирган ангионевротик шиш ривожланиши ҳақида кўрсатмалар бор. Ангионевротик шиш ривожланаётган пациентларда Эксфоржни дархол бекор қилиш керак ва бу препаратни қайта буюриш мумкин эмас. Юрак етишмовчилиги бўлган/ўтказилган миокард инфарктидан кейинги пациентлар Умуман калций каналларининг блокаторларини, шу жумладан амлодипин, жиддий димланган юрак етишмовчилиги (Ню-Ёрк кардиологик ассоциацияси (НЙНА) таснифи бўйича ИИИ-ИВ функционал синфи) бўлган пациентларда эхтиёткорлик билан ишлатиш керак. Буйрак фаолияти ренин-ангиотензин-алдостерон тизимининг фаоллигига боғлиқ бўлган пациентларда (масалан, оғир димланган юрак етишмовчилиги), ангиотензинга-айлантирувчи фермент ингибиторлари ёки ангиотензин рецепторларининг антагонистлари билан даволаш, олигурия ва/ёки прогрессив азотемия ва кам ҳолларда ўткир буйрак етишмовчилиги ва/ёки  ўлим билан боғлиқ бўлган. Юрак етишмовчилиги бўлган ёки ўтказилган миокард инфарктидан кейинги пациентларни баҳолаш, доимо буйрак фаолиятини баҳолашни ўз ичига олиши керак. Ўткир миокард инфаркти бўлган пациентлар Стенокардияни ёмонлашиши ва ўткир миокард инфаркти амлодипиннинг бошланғич дозасини қабул қилгандан ёки уни оширгандан кейин ривожланиши мумкин, айниқса коронар артерияларнинг оғир обструктив касалликлари бўлган пациентларда. Ренин-ангиотензин тизимини (РАТ) иккиланган блокадаси. Ангиотензин рецепторларининг антагонистларини, шу жумладан валерьянкаартанни ААФ ингибиторлари ёки аликсирен каби РАТ ни блокловчи бошқа воситалар билан бирга қўллаш вақтида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Ангиотензин ИИ антагонистларининг таъсир механизмини ҳисобга олиб, ҳомила учун хавфни истисно қилиб бўлмайди. Ҳомиладор аёллар томонидан ИИ ва ИИИ уч ойликда ангиотензинга-айлантирувчи фермент (ААФ) ингибиторларини (ренин-ангиотензин-алдостерон (РААТ) тизимига таъсир қилувчи препаратларнинг специфик синфи) қўллаш, ҳомилани шикастланиши ва нобуд бўлишига сабаб бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган. Бундан ташқари, бор бўлган ретроспектив маълумотлар асосида ААФИ ни И уч ойлигида қўллашни ҳомилада туғма нуқсонларни ривожланишини потенциал хавфи билан боғлайдилар. Агар ҳомиладор аёл билмасдан валерьянкаартан қабул қилган бўлса, спонтан бола ташлашлар, камсувлик ва янги туғилган чақалоқларда буйрак фаолиятини бузилишлари ҳақида хабар берилган. РААТ га бевосита таъсир қилувчи хар қандай препарат каби, Эксфорж ҳомиладорликда ёки ҳомиладорликни режалаштираётган аёлларда қўлланмайди. РААТ га таъсир қилувчи хар қандай препаратларни буюраётган шифокорлар, ҳомиладорликни режалаштираётган аёлни, бу препаратлар қабул қилинганида келажакдаги болага потенциал хавф ҳақида огохлантириши керак. Агар даволаш жараёнида ҳомиладорлик аниқланса, Эксфоржни қабул қилишни тўхтатиш керак. Валерьянкаартан ва/ёки амлодипинни  кўкрак сутига ўтиши номаълум, шунинг учун препаратни эмизиш даврида қўллаш тавсия этилмайди. Агар препарат билан даволаш она учун зарур бўлса, эмизишни тўхтатиш керак.

30оС дан юқори бўлмаган ҳароратда, оригинал ўрамида, намликдан ҳимояланган жойда сақлансин.

Ҳозирги вақтда Эксфорж препаратини дозасини ошириб юборилишининг ўрганишни тажрибаси йўқ. Валерьянкаартаннинг дозасини ошириб юборилишининг асосий симптоми, эҳтимол, бош айланиши билан кечувчи яққол артериал гипотензиядир. Амлодипиннинг дозасини ошириб юборилиши ўсиб борувчи периферик вазодилятацияга ва эҳтимол рефлектор тахикардияга олиб келиши мумкин. Хатто шок ва ўлим билан якунланувчи аҳамиятли ва потенциал давомли тизимли гипотензия ҳақида хабар берилган. Агар препарат яқинда қабул қилинган бўлса, қусишни чақириш ва меъдани ювиш керак. Қабул қилинганидан кейин дархол ёки икки соат давомида фаоллаштирилган кўмирни қўлланганида амлодипинни сўрилиши аҳамиятли пасаяди. Эксфоржнинг дозасини ошириб юборилиши чақирган клиник аҳамиятли гипотензия, юрак-қон томир тизимининг ҳолатини фаол тутиб туришни, шу жумладан юрак ва нафас фаолиятини тез-тез назорат қилишни, оёқларни кўтаришни, айланаётган қон хажмига ва сийишга эътибор беришни, талаб қилади. Томирлар тонусини ва артериал босимни тиклаш учун, уни қўллаш учун қарши кўрсатмалар бўлмаса, томирларни торайтирувчи препарат ишлатилиши мумкин. Калций каналларининг турғун блокадасини оқибати бўлган артериал босимни турғун пасайишида, калций глюконатни вена ичига юбориш мақсадга мувофиқ бўлиши мумкин. Калций каналларининг блокадаси асоратларини йўқотиш учун, калций глюконатини вена ичига юбориш фойдали бўлиши мумкин. Валерьянкаалтан ҳам, амлодипин ҳам гемодиализ ёрдамида чиқарилишининг эҳтимоли кам.

Рецепт бўйича

14 ёки 28 таблеткадан ўрамда.

3 йил.