оқ рангли ёки оч сариқ тусли оқ рангли таблеткалар.
метаболик жараёнларни муфиқлаштирувчи восита.
Катталарга, оқсил синтези жараёнларини сусайиши билан боғлиқ астеник ва астено-депрессив ҳолатларда, узоқ муддатли интоксикацияларда, инфекцияларда.
Неврастенияларда, неврозларда, артериал гипотензияда.
Миокард инфарктининг ўткир даврида некроз соҳасини чеклаш мақсадида; миокард инфарктидан кейин стационар реабилитациянинг илк даврида реабилитация жараёнининг самарадорлигини ошириш мақсадида.
Инфарктдан кейинги импотенцияда жинсий соҳани тиклаш мақсадида.
Зўриқиш стенокардияси ва инфарктдан кейинги кардиосклерозда қўлланади.
Ҳомиладорларда ҳомилани она қорнида ривожланишини кечикишини олдини олиш ва даволаш учун.
Жадал спорт машғулотлари вақтида қўлланади.
Ичга, овқатдан олдин 5-10 мг (1-2 таблетка) дан кунига 3 марта қўлланади.
Даволаш курси 15-20 кун, зарурати бўлганида курсни 1-2 ҳафталик танаффусдан кейин такрорлаш мумкин.
Катталар учун юқори дозалари: бир марталик 25 мг, суткалик 100 мг ни ташкил қилади.
Ўткир миокард инфарктида стационарга тушган кундан бошлаб, умумий қабул қилинган даволаш фонида – 10 мг (2 таблетка) дан кунига 3 марта 28-30 кун давомида қўлланади.
Ўтказилган миокард инфарктидан кейин реабилитация мақсадида, шунингдек зўриқиш стенокардияси ва инфарктдан кейинги кардиосклерози бўлган беморларга 1 ёки 2 таблеткадан кунига 3 марта буюрилади.
Даволаш курси 4 ҳафтани ташкил қилади.
Акушерлик стационар шароитда ҳомилани она қорнида ривожланишини кечикишини олдини олиш ва даволаш мақсадида ташхис қўйилган биринчи кундан бошлаб, умумий қабул қилинган даволаш фонида икки ҳафта давомида 2 таблеткадан кунига 3 марта (суткалик 30 мг дозада) буюрилади.
Агар даволаш курси ҳомиладорликнинг ИИ уч ойлигида ўтказилган бўлса, уни 2-3 ҳафталик танаффусдан кейин ҳомиладорликнинг 32-34 ҳафтасида такрорлаш зарур.
Даволашни ҳомиладорликнинг 35-36 ҳафтасида бошлаш, ҳомилани ривожланишига таъсир қилмайди, аммо уни ҳолатини яхшилайди ва гипокцияга бўлган чидамлиликни оширади.
Препаратни нерв тизими лабил (ўзгарувчан) бўлган беморларда қўлланганда уйқусизлик, артериал босимини ошиши кузатилиши мумкин.
Бундай ҳолларда дозани камайтирилади ёки препаратни кечқурунги қабул қилишни тўхтатилади.
Нерв қўзғалиши, уйқусизлик, гипертензия, тутқаноқ, гиперкинезлар ва препаратга юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Аниқланмаган.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Маълумотлар йўқ.
Аммо ножўя таъсирининг белгилари кучайиши мумкин.
Рецепт бўйича
Таблеткалар 5 мг дан, контур уяли ва уясиз ўрамларда, банкаларда.