Eффералган rasmini ko'rish

Таркиби:

1,0 мл препарат қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: парацетамол 30 мг; ёрдамчи моддалар: макрогол-6000, қандли сироп, натрий сахарини Е954, калий сорбати, сувсиз лимон кислотаси, канифоль-ванилли хушбўйи*, тозаланган сув. *таркиби: гамма-окталангон, гамма-гексалактон, диацетил, ацетилметилкарбинол, изоаммил циннамат, гамма-гепталактон, ванилин, пропиленгликол, триацетин, канифоль бўёвчиси.

Тасир этувчи модда(ХПН):

парацетамол

Препаратнинг савдо номи:

Eффералган

Фармакалогик гуруҳи:

Бошқа аналгетик-антипиретиклар. Анилидлар.

Дори шакли:

ичга қабул қилиш учун эритма

бироз қовушқоқ, канифоль-ванил ҳидли жигарранг рангли эритма.

Бошқа аналгетик-антипиретиклар. Анилидлар.

N02BE01.

Перорал қабул қилинганида парацетамолни сўрилиши тез ва тўлиқ юз беради. Плазмадаги чўққи концентрацияларга қабул қилингандан сўнг 30-60 минут ўтгач эришилади. Парацетамол барча тўқималарга тез тарқалади. Қон, сўлак ва плазмадаги концентрациялари бир хил бўлади. Плазма оқсиллари билан кучсиз боғланади. Парацетамол асосан жигарда метаболизмга учрайди ва сийдик билан чиқарилади. Қабул қилинган дозанинг 90% буйраклар орқали 24 соат давомида, асосан глюкуронидли конъюгатлар (60-80%), шунингдек судьяли конъюгатлар (20-30%) шаклида чиқарилади. 5% дан камроқ қисми ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Ярим чиқарилиш шакли – 2 соат. Парацетамолнинг аҳамияциз қисми цитохром Р450 иштирокида глутатион билан бирикма ҳосил қилувчи метаболитга айланади ва сийдик билан чиқарилади. Доза ошириб юборилганда бу метаболитнинг миқдори ошади. Оғир даражадаги буйрак етишмовчилигида (креатинин клиренси минутига 10 мл дан кам) парацетамол ва унинг метаболитларини организмдан чиқарилиши секинлашади.

У енгил даражадан ўртача даражагача бўлган оғриқ ва/ёки иситмани кўтарилиши билан кечувчи ҳолатларни симптоматик даволаш учун қўлланади.

Ушбу дори шакли – тана вазни 4 кг дан 32 кг гача (тахминан 1 ойликдан – 12 ёшгача) бўлган болаларни даволаш учун мўлжалланган. Эритмани ичга суюлтирилмаган ҳолда ёки оз миқдордаги суюқликда (масалан, сув, сут, шарбат) суюлтириб қабул қилиш мумкин. Болаларда, боланинг тана вазнига мувофиқ равишда дозалашга риоя қилиш керак. Ёш ва унга мувофиқ келувчи тана вазни тахминан келтирилади. Парацетамолнинг тавсия этилган суткалик дозаси тахминан кунига 60 мг/кг ни ташкил этади. Ўртача бир марталик дозаси боланинг тана вазнига боғлиқ ва тана вазнига 10-15 мг/кг ни ташкил қилади, ҳар 6 соатда суткада 4 марта. Дозалаш қулай ва аниқ бўлиши учун препарат билан тақдим этилган даражаларга бўлинган ўлчов қошиқчасидан фойдаланиш керак. Ўлчов қошиғига боланинг тана вазнига 4, 6, 8, 10, 12, 14, 16 кг мувофиқ келувчи бир марталик дозани англатувчи белгилар қўйилган: Белгиланмаган бўлинмалар оралиқ тана вазнига 3, 5, 7, 9, 11, 13, 15 кг мувофиқ келади. Ўлчов қошиқчаси боланинг тана вазнига мувофиқ тўлдирилади ва бўлинмаларга қараб суюқлик миқдори тўғриланади. Тана вазни 4 кг дан 16 кг гача бўлган болалар учун: ўлчов қошиғини боланинг тана вазнига тўғри келадиган бўлинма бўйича тўлдириш, ёки боланинг тана вазнига яқин бўлган бўлинмадан фойдаланиш керак. Масалан, боланинг тана вазни 4 кг дан 5 кг гача бўлганда: ўлчов қошиғи 4 кг га мос келадиган бўлинмагача тўлдирилади. Зарурати бўлганида 6 соатдан кейин препаратни қабул қилишни такрорлаш мумкин. Тана вазни 16 кг дан 32 кг гача бўлган болалар учун: аввал ўлчов қошиғини маълум бўлинмагача тўлдириш, сўнгра эса ўлчов қошиғини боланинг керакли тана вазнига етиши учун керак бўлган бўлинмагача қайта тўлдириш керак. Масалан, боланинг тана вазни 18 кг дан 19 кг гача бўлганда: аввал ўлчов қошиғи 10 кг бўлинмагача тўлдирилади, сўнгра эса иккинчи марта 8 кг бўлинмагача тўлдирилади. Зарурати бўлганда 6 соатдан кейин препаратни қабул қилишни такрорлаш мумкин. Мунтазам равишда қўллаш оғриқнинг жадаллиги ва ҳароратнинг даражасини тебранишларидан сақланиш имкониятини беради. Болаларда кундузги ва тунги қабуллар орасида 6 соатлик интервалга мунтазам равишда риоя қилиш керак. Оғир даражадаги буйрак етишмовчилигида (креатинин клиренси минутига 10 мл дан паст), препаратни қабул қилишлар орасидаги интервал камида 8 соатни ташкил этиши керак. Даволаш давомийлиги: 3 кун – ҳароратни туширувчи сифатида, 5 кун – оғриқни қолдирувчи сифатида.

анафилактик шок, Квинке шиши, эритема, эшакеми, тери тошмаси.Кам ҳолларда: тромбоцитопения, лейкопения ва нейтропения. Ножўя реакциялари пайдо бўлганида ушбу дори воситаси ва унга яқин препаратларни қабул қилишни зудлик билан тўхтатиш керак.

Перорал антикоагулянтлар Парацетамол перорал антикоагулянтларнинг таъсирини кучайтиради ва максимал дозаларда (кунига 4 г) камида 4 кун давомида қабул қилинганида қон кетишини ривожланиш хавфи ошади, шунинг учун протромбин индексини мунтазам равишда назорат қилиш керак. Зарурат бўлганида парацетамолни қўллаш вақтида ва у бекор қилинганидан сўнг антикоагулянтларни дозалаш тартибига тузатиш киритиш керак. Лаборатор тестларининг натижаларига таъсири Парацетамолни аномал юқори концентрацияларда қабул қилиш, глюкозооксидаза-пероксидаза реакцияси орқали қонда глюкозани аниқлаш натижаларига таъсир қилиши мумкин. Парацетамолни қўллаш фосфорволфрам кислотаси усули ёрдамида қонда мочевинани аниқлаш натижаларига таъсир қилиши мумкин.

Дозани ошириб юборилишидан сақланиш учун, препаратни ишлатишдан олдин бирга қўлланадиган бошқа дорилар таркибида парацетамол сақламаслигини текшириш керак.

Парацетамол йўлдош тўсиғи орқали ўтади ва кўкрак сути билан чиқарилади. Парацетамол ҳомиладорликда ва лактация даврида қўлланганида, она учун даволашдан кутилаётган фойда ва ҳомила ҳамда бола учун потенциал хавфни синчиклаб бахолаш керак.

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Кекса ёшдаги шахсларда ва айниқса кичик ёшдаги болаларда ўлимга олиб келиши мумкин бўлган заҳарланиш ҳавфи мавжуд. Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, анорекция, тери рангини оқариши, қоринда оғриқ, улар одатда биринчи суткаларда намоён бўлади. Катталар парацетамолни 10 г дан ортиқ дозада бир марта қабул қилиши ва болалар парацетамолни 1 кг тана вазнига 150 мг дан ортиқ дозада бир марта қабул қилиши гепатоцитларнинг, гепатоцеллюляр етишмовчилиги, метаболик ацидоз, энцефалопатия ва ўлимга олиб келадиган, некрозини чақириши мумкин. Дозаси ошириб юборилганидан сўнг 12-48 соатдан кейин жигар трансаминазалари, лактатдегидрогеназа ва билирубиннинг даражасини ошиши, шунингдек протромбиннинг даражасини пасайиши кузатилиши мумкин. Даволаш: заҳарланиш белгилари намоён бўлганида зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш керак. Плазмада парацетамолнинг даражасини аниқлаш учун қонни таҳлил қилиш, меъдани ювиш (ичга қабул қилинганида), дори воситаси қўлланганидан сўнг 10 соат давомида Н-ацетилцистеин антидотини вена ичига юбориш ёки перорал қабул қилиш, симптоматик даволаш ўтказиш тавсия этилади.

Рецепциз Улашиш: 1 124 Виеwс

Ичга қабул қилиш учун 90 мл эритма болалардан химоя қилувчи паст зичликдаги полиетилен тизимли қопқоқ билан беркитилган полиетилан терефталат флаконда. 1 флакон полистерол ўлчов қошиғи ва тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

3 йил. Флаконни биринчи марта очилгандан кейин қўллаш вақти – 3 ой