Eдем сироп rasmini ko'rish

Таркиби:

1 мл сироп қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 100% моддага қайта ҳисоблаганда 0,5 мг дезлоратадин; ёрдамчи моддалар: сорбит (Е 420); сахароза; натрий гидрофосфат додекагидрати; натрий бензоати (Е 211); динатрий эдетати; пропиленгликол; лимон кислотаси моногидрати; сариқ шафақ ФCФ (Э 110); тозаланган сув.

Препаратнинг савдо номи:

Eдем сироп

Фармакалогик гуруҳи:

тизимли қўллаш учун антигистамин воситалари.

Дори шакли:

сироп.

тиниқ, тўқ сариқ рангли, қовушқоқ суюқлик.

тизимли қўллаш учун антигистамин воситалари.

Аксириш, бурундан ажралма, бурунни шиши ва битиши, шунингдек кўзларни қичишиши ва қизариши, кўз ёши оқиши, танглайни қичишиши ва йўтал каби аллергик ринит билан боғлиқ симптомларни бартараф этиш. Қичишиш ва тошма каби эшакеми билан боғлиқ симптомларни бартараф этиш учун қўлланади.

Препарат овқатланишдан қатъий назар ичга қабул қилинади. Болалар: 6 ойликдан 11 ойликкача: 2 мл дан сироп (1 мг дезлоратадин) суткада 1 марта;1 ёшдан 5 ёшгача: 2,5 мл дан сироп (1,25 мг дезлоратадин) суткада 1 марта;6 ёшдан 11 ёшгача: 5 мл дан сироп (2,5 мг дезлоратадин) суткада 1 марта. Катталар ва 12 ёшдан ошган ўсмирлар: 10 мл дан сироп (5 мг дезлоратадин) суткада 1 марта. Препаратни дозалаш учун мувофиқ бўлинишларга эга дозаловчи қошиқ ёки дозаловчи стакандан фойдаланиш тавсия этилади. Даволаш давомийлиги касалликнинг оғирлик даражаси ва кечишига боғлиқ. Вақти-вақти билан зўраювчи аллергик ринитни (симптомларни хафтада 4 кундан камроқ бўлиши ёки 4 хафтадан камроқ) даволашни анамнез маълумотлар асосида амалга ошириш керак: симптомлар бартараф этилгандан кейин даволашни тўхтатиш ва улар юзага келганда такроран бошлаш.

Фаол моддага ёки препартнинг бирон-бир компонентига юқори сезувчанлик.

Кетоконазол, эритромицин, азитромицин, флюоксетин, циметидин билан бирга бир неча марта қўлланилганда дезлоратадиннинг плазмадаги концентрациясини клиник аҳамиятли ўзгариши аниқланмаган. Дезлоратадиннинг метаболизмига жавоб берувчи фермент аниқланмаганлиги туфайли, бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири эҳтимолини тўлиқ инкор этиб бўлмайди.

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши Препаратни ҳомиладорлик даврида қўллашнинг хавфсизлиги аниқланмаган, шунинг учун бу даврда Эдемни қўллаш тавсия этилмайди. Дезлоратадин кўкрак сутига киради, шунинг учун эмизикли аёлларда Эдемни қўллаш тавсия этилмайди. Автотранспортни бошқарганда ёки бошқа механизмлар билан ишлаганда реакция тезлигига таъсир кўрсатиш қобилияти Жуда кам ҳолларда уйқучанлик юзага келиши мумкинлиги, бу ателье ва мураккаб техникани бошқариш қобилиятига таъсир кўрсатиши мумкинлиги ҳақида пациентларни огоҳлантириш керак. Болалар. 6 ойликкача бўлган болаларда Эдем сиропини қўллашнинг самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқланмаган, шунинг учун уни ушбу ёш тоифасидаги пациентларда қўллаш тавсия этилмайди. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

30ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Доза ошириб юборилганда сўрилмаган фаол моддани чиқариб ташлашнинг стандарт чораларини кўриш керак. Симптоматик ва тутиб турувчи даволаш тавсия этилади. Дезлоратадин 45 мг (тавсия этилган дозадан 9 марта юқори) дозада юборилган клиник тадқиқотларда клиник аҳамиятли нохуш реакциялар кузатилмаган. Дезлоратадин гемодиализ ёрдамида чиқарилади; уни перитонеал диализда чиқариш эҳтимоли аниқланмаган.

Рецепциз

60 мл ёки 100 мл дан флаконда. 1 флакондан дозаловчи қошиқ ва дозаловчи стакан билан қутида

2 йил. Флакон очилгандан кейин яроқлилик муддати – 90 сутка.