ДЕКОМИТ 100рецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 доза қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: беклометазон дипропионати – 100 мкг; ёрдамчи моддалар: сувсиз этанол, 1,1,1,2 – тетрафторетан (ГФА 134а)

Тасир этувчи модда(ХПН):

беклометазон дипропионати

Препаратнинг савдо номи:

ДЕКОМИТ 100

Фармакалогик гуруҳи:

глюкокортикостероид.

Дори шакли:

ингаляция учун дозаланган аэрозол, 100 мкг/доза.

шикастланишсиз ва оқиб чиқиш белгилари бўлмаган, босим остидаги герметик аэрозол баллон.

глюкокортикостероид.

R03BA01

Сўрилиши Ингаляция қилинаётган препарат дозасининг 25% дан кўпроғи нафас йўлларига чўкади, қолган қисми оғиз, ҳалқумга тушади ва ютиб юборилади. Беклометазон дипропионати ўпкада сўрилишдан олдин фаол метаболити Б-17-МП гача жадал метаболизмга учрайди. Б-17-МП нинг тизимли сўрилиши ўпкада (ўпка фракциясининг 36%), меъда-ичак йўлларида (ютиб юборилган дозанинг 26%) амалга ошади. Ўзгармаган беклометазон дипропионати ва Б-17-МП нинг мутлоқ биокираолишлиги мувофиқ равишда ингаляция қилинган дозанинг тахминан 2% ва 62% ни ташкил қилади. Беклометазон дипропионати тез сўрилади, қон плазмасида максимал концентрациясига эришиш вақти (Тмах) 0,3 соатни ташкил қилади. Б-17-МП секинроқ сўрилади, Тмах 1 соатни ташкил қилади. Ингаляция қилинган дозани оширилиши ва препаратнинг тизимли экспозицияси орасида пропорционал боғлиқлик кузатилади. Тақсимланиши Тўқималарда тақсимланиши беклометазон дипропионати учун 20 л, Б-17-МП учун 424 л ни ташкил қилади. Қон плазмаси оқсиллари билан боғланиши юқори – 87%. Метаболизми ва чиқарилиши Беклометазон дипропионати ва Б-17-МП юқори плазма клиренсига (мувофиқ равишда соатига 150 л ва 120 л) эга. Ярим чиқарилиш даври мувофиқ равишда 0,5 соат ва 2,7 соатни ташкил қилади.

Катталар ва 4 ёшдан ошган болаларда бронхиал астманинг турли шаклларини базис даволаш.Жадал нафас чиқариш хажми (ЖНЧХ1) керакли кўрсаткичдан <50% бўлган пациентларда ва анамнезида бронходилататорлар билан мунтазам даволашга қарамасдан касалликнинг яққол симптомлари сақланиб қолган пациентларда ўпканинг сурункали обструктив касаллиги (ЎСОК) да самарани бир маромда ушлаб турувчи даволашда қўлланади.

“ДЕКОМИТ 100” фақат ингаляцион юбориш учун мўлжалланган. Бронхиал астма Катталар ва 12 ёш ва ундан катта болалар: Мунтазам қўлланади (ҳатто касаллик симплари бўлмаганда ҳам), беклометазон дипропионатининг дозаси бронхиал астманинг оғирлик даражаси ва ҳар бир конкрет ҳолатда клиник самарага қараб белгиланади. Суткалик дозани бир неча қабул қилишга бўлинади. Препаратнинг тавсия этилган бошланғич дозалари: бронхиал астмани енгил кечиши – суткада 200-600 мкгбронхиал астмани ўртача оғир кечиши – суткада 600-1000 мкгбронхиал астмани оғир кечиши – суткада 1000-2000 мкг 4 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар: Суткада 400 мг гача бир неча марта қабул қилиш учун буюрилади. Пациентнинг индивидуал жавобига қараб, препаратнинг дозасини клиник самара пайдо бўлганча ошириш ёки минимал самарали дозагача пасайтириш керак. Ингаляцион беклометазон дипропионатининг юқори дозасига ўтилганда, тизимли глюкокортикостероидларни қабул қилаётган кўпгина пациентлар дозани камайтиришлари ёки уларнинг умуман бекор қилишлари мумкин.

Тез-тезлиги бўйича ножўя самаралар қуйидаги тоифаларга ажратилиши мумкин: жуда тез-тез (≥1/10), тез-тез (≥1/100 ва <1/10), тез-тез эмас (≥1/1000 ва <1/100), кам ҳолларда (≥1/10000 ва <1/1000), жуда кам ҳолларда (<1/10000). Моддалар алмашинуви томонидан: кам ҳолларда – гиперкортицизм; жуда кам ҳолларда – тизимли глюкокортикостероид самараларнинг симптомлари (шу жумладан буйрак усти бези гипофункцияси, Кушинг синдроми), болалар ва ўсмирларда ўсишни кечикиши, катаракта, глаукома. Иммун тизими томонидан: кам ҳолларда – ўта юқори сезувчанлик реакциялари, тошма, эшакеми, ангионевротик шиш, қичишиш. Таянч-ҳаракат аппарати томонидан: суяк тўқимасининг минерал зичлигини пасайиши. Нафас тизими томонидан: тез-тез – йўтал; кам ҳолларда – парадоксал бронхоспазм, ҳалқумни таъсирланиши, даволаш тўхтатилгандан кейин ёки препаратнинг дозаси камайтирилгандан кейин ўтиб кетадиган дисфония. Тери ва тери ости клетчаткаси: тез-тез – қон талашлар, терини юпқалашиши. Бошқалар: тез-тез – оғиз бўшлиғи ва ҳиқилдоқ шиллиқ қавати кандидози. Спейсерни қўллаш ва ингаляциядан кейин оғиз ва томоқни сув билан чайиш бу ножўя самаралар ривожланиши эҳтимолини камайтиради. Ингаляцион глюкокортикостероидларни тизимли таъсири препаратни юқори дозада узоқ вақт давомида қабул қилганда кузатилиши мумкин.

Препаратнинг ҳар қандай компонентига юқори сезувчанлик.4 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас. Глаукома, тизимл инфекциялар (бактериал, вирусли, замбуруғли, паразитар), остеопороз, ўпка туберкулёзи, жигар циррози, гипотиреоз, ҳомиладорлик, лактация даврида эҳтиёткорлик билан қўлланади.

Беклометазон бета-адреномиметикларни қўллаш тез-тезлигини камайтириб, беморнинг уларга реакциясини тиклайди. Микросомал оксидланиш индукторлари (шу жумладан фенобарбитал, фенитоин, рифампицин ва бошқалар) билан бирга қўлланилганда беклометазоннинг самарадорлиги пасайиши мумкин. Метандиен, эстрогенлар, бета-2-адреномиметиклар, теофиллин, шунингдек тизимли глюкокортикостероидлар билан бир вақтда қўлланилганда беклометазоннинг самарадорлиги ошади. Бир вақтда қўлланилганда беклометазон бета-адреномиметикларнинг самарасини кучайтиради.

Ингаляцион препаратларни буюришдан олдин пациентларни дори воситасини ўпканинг керакли соҳаларига тўлиқ тушишини таъминловчи уларни қўллаш қоидалари ҳақида хабардор қилиш керак. Оғиз бўшлиғи кандидозини олдини олиш учун ингаляциядан кейин оғиз бўшлиғи ва томоқни сув билан чайиш керак. Кандидозни даволаш учун даволашни бир вақтда давом эттириш билан маҳаллий таъсирга эга замбуруғларга қарши препаратларни қўллаш мумкин. Агар пациент глюкокортикостероидларни ичга қабул қилаётган бўлса, препарат глюкокортикостероидларнинг аввалги дозасини қабул қилиш фонида буюрилади, бунда пациентлар нисбатан барқарор ҳолатда бўлишлари керак. Тахминан 1-2 хафтадан кейин перорал глюкокортикостероидларнинг суткалик дозаси аста-секин камайтириш бошланади. Дозани камайтириш схемаси аввалги даволаш давомийлиги ва глюкокортикостероидларнинг дастлабки дозасининг катталигига боғлиқ. Ингаляцион глюкокортикостероидларни мунтазам қўллаш кўпгина ҳолларда перорал глюкокортикостероидларни бекор қилиш имконини беради (15 мг дан кўп бўлмаган преднизолонни қабул қилишга муҳтож бўлган пациентлар тўлиқ ингаляцион даволашга ўтказилишлари мумкин), бунда ўтказилгандан кейин биринчи ойларда пациентнинг гипофизар-буйрак усти бези тизими стресс ҳолатларга (масалан жароҳат, жаррохлик аралашуви ёки инфекция) адекват реакцияни таъминлаш учун етарли даражага тикланмагунча пациентнинг ҳолатини синчковлик билан назорат қилиш керак. Пациентларни тизимли глюкокортикостероидлардан ингаляцион даволашга ўтказилганда, аввал тизимли препаратлар билан бартараф этилган аллергик реакциялар (масалан аллергик ринит, экзема) намоён бўлиши мумкин. Ингаляцион даволашга ўтказилган, буйрак усти бези пўстлоғининг функцияси сусайган пациентлар ҳар доим глюкокортикостероидлар заҳирасига эга бўлишлари ва ҳар доим ўзлари билан стресс ҳолатларда улар қўшимча тизимли глюкокортикостероидларга муҳтож эканликлари кўрсатилган огоҳлантирувчи карточкани олиб юришлари керак (стресс ҳолати бартараф этилгандан кейин глюкокортикостероидларнинг дозасини яна пасайтириш мумкин). Астманинг симптомларини тўсатдан ва авж олиб борувчи ёмонлашиши кўпинча пациентнинг ҳаётига хавф солувчи потенциал хавфли ҳолат ҳисобланади ва глюкокортикостероидларнинг дозасини оширишни талаб этади. Даволашнинг самарасизлигини кўрсатувчи билвосита кўрсаткичлари бўлиб қисқа муддатли таъсирга эга бета-2-адреностимуляторларни аввалгига нисбатан тез-тез қўллаш ҳисобланади. “ДЕКОМИТ 100” хуружларни бартараф этиш учун эмас, балки ҳар куни мунтазам қўллаш учун мўлжалланган. Хуружларни бартараф этиш учун қисқа муддатли таъсирга эга бета-2-адреностимуляторлар (масалан салбутамол) қўлланади. Бронхиал астмани оғир зўрайишида ёки ўтказилаётган даволашнинг самарасизлигида препаратнинг дозасини ошириш ва зарурати бўлган ҳолларда тизимли глюкокортикостероидларни ва/ёки инфекция ривожланганда антибиотик буюриш керак. Парадоксал бронхоспазм ривожланганда препаратни қўллашни дарҳол тўхтатиш, пациентнинг ҳолатини баҳолаш, текширув ўтказиш ва зарурати бўлганда бошқа дори препаратлари билан даволашни буюриш керак. Ҳар қандай ингаляцион глюкокортикостероидларни, айниқса юқори дозаларда узоқ вақт қўллаганда тизимли самаралар кузатилиши мумкин (“Ножўя самаралари” га қаранг), лекин уларни ривожланиш эҳтимоли глюкокортикостероидларни ичга қабул қилгандагига нисбатан паст. Шунинг учун терапевтик самарага эришилганда ингаляцион глюкокортикостероидларнинг дозаси касалликни кечишини назорат қилувчи минимал самарали дозагача камайтириш муҳим. Препарат суткада 1500 мкг дозада кўпгина пациентларда буйрак усти бези функциясини сезиларли сусайишини чақирмайди. Буйрак усти бези етишмовчилиги кузатилиши мумкинлиги туфайли, глюкокортикостероидларни ичга қабул қилаётган пациентларни препарат билан даволашга ўтказилганда алоҳида эҳтиёткорликка риоя қилиш ва буйрак усти бези пўстлоғи функциясининг кўрсаткичларини мунтазам назорат қилиш керак. Препаратни тўсатдан бекор қилиш тавсия этилмайди. Ўпка туберкулёзининг фаол ёки нофаол шакли бўлган пациентларни ингаляцион глюкокортикостероидлар билан даволаганда алоҳида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Кўзларни препарат тушишидан ҳимоя қилиш керак. Ингаляциядан кейин қовоқ ва бурун терисини ювиш орқали уларни шикастланишидан сақланиш мумкин. Баллонни тешиш, бўлакларга ажратиш ёки оловга ташлаш мумкин эмас, ҳатто у бўш бўлса ҳам. Аэрозол ўрамдаги бошқа ингаляция учун кўпгина воситалар каби “ДЕКОМИТ 100” паст ҳароратда самарасизроқ бўлиши мумкин. Баллон совутилганда уни пластмасса корпусдан олиш ва бир неча минут давомида қўлларда иситиш керак. Дори препаратини бекор қилганда унинг таъсирини ўзига хослиги Зўрайишларни ривожланиши хавфи туфайли, препаратни тўсатдан бекор қилишдан сақланиш керак. Препаратнинг дозасини аста-секин, шифокор назорати остида пасайтириш керак. Ҳомиладорлик ва лактация даври Ҳомиладор аёлларга фақат пациент учун кутилаётган фойда ҳомила учун потенциал хавфдан юқори бўлгандагина қўллаш мумкин. Педиатрияда қўлланиши 4 ёшгача бўлган болалар. Максимал суткалик доза – 400 мкг. Суткалик доза 2-4 марта қабул қилишга бўлинади. Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Таъсир қилмайди. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 30°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин.

Симптомлари: Препаратнинг дозасини ўткир ошириб юборилиши буйрак усти бези пўстлоғи функциясини вақтинча пасайишига олиб келиши мумкин, бу шошилинч даволашни талаб этади, чунки буйрак усти бези пўстлоғи функцияси бир неча кун давомида тикланади, бу плазмадаги кортизолнинг даражаси билан тасдиқланади. Доза сурункали ошириб юборилганда буйрак усти бези пўстлоғи функциясини турғун бостирилиши кузатилиши мумкин. Бундай ҳолларда буйрак усти бези пўстлоғи заҳира функциясини мониторинг қилиш керак. Даволаш: Дозани ошириб юборилганда беклометазон дипропионати билан даволашни терапевтик самарани тутиб туриш учун етарли дозаларда давом эттириш мумкин. Дозани ошириб юборилишидан сақланиш учун пациентлар тавсия этилган дозадан юқори дозада қўлламасликлари керак. Даволашнинг самарадорлигини мунтазам баҳолаш ва дозани касаллик симптомларини самарали назоратини таъминловчи минимал даражагача камайтириш муҳим аҳамиятга эга.

Рецепт бўйича

Ҳимоя қалпоқчали пурковчи учлик билан таъминланган дозаловчи клапанли герметик алюмин баллон. Баллон, қалпоқчали учлик ва қўллаш бўйича йўриқномасини сақловчи картон қути.

24 ой.