Дуовитрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

фаол моддалар: ретинол палмитати (А витамини), концентрат, синтетик, мойли шакли (1,7 миоХБ/г)                  2,94 мг колекалциферол (Д3 виткамини), концентрат, мойли шакли (1 миоХБ/г)                 0,20 мг аскорбин кислотаси (С витамини)                                    60,00 мг тиамин мононитрати (В1 витамини)                    1,00 мг рибофлавин (В2 витамини)                                                1,20 мг пиридоксин гидрохлориди (В6 витамини)                      2,00 мг цианокобаламин 0,1% маннитолда                       3,00 мг (бу 3 мкг В12 витаминига тўғри келади) никотинамид (РР витамини)                                 13,00 мг фолат қислотаси                                                      0,40 мг калций пантотенати (В5 витамини)                    5,00 мг α-токоферол ацетати (Е витамини)                       10,00 мг; ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, апелсин мойи ароматизатори 05073, полисорбат 80, глицерол, тозаланган канакунжут мойи, сорбитол, суюқ глюкоза, (қуруқ модда), кўпикни сўнгдирувчи 1510, магний стеарати, Опалюкс АС-Ф-2833Г бўёвчиси (Понсо 4Р Э124 пунц бўёвчиси + қуёш ботиши сариғи бўёвчиси Е110), капол 600 фарма, сахароза.

Препаратнинг савдо номи:

Дуовит

Фармакалогик гуруҳи:

метаболик жараёнларга таъсир этувчи восита; витаминли-минералли мажмуа.

Дори шакли:

драже.

Қизил рангли қобиқ билан қопланган драже (витаминлар): қаттиқ, силлиқ, қизил рангли қобиқ билан қопланган, нордон-ширин таъмли драже. Мовий рангли қобиқ билан қопланган драже (минераллар): қаттиқ, силлиқ, мовий рангли қобиқ билан қапланган драже.

метаболик жараёнларга таъсир этувчи восита; витаминли-минералли мажмуа.

A11AA03

Дуовит® қуйидагиларда профилактик восита сифатида қўлланади: организмни инфекцион ва шамоллаш касалликларига қаршилигини ошириш учун;ўтказилган касалликлардан кейинги тузалиш даврида;номунтазам, сифациз овқатланишда ёки бир хил овқатланиш рационида (асосан тез овқатланиш, овқатни номунтазам қабул қилиш, ошхоналардан фойдаланиш, янги сабзавотлар ва меваларни мавсумий етишмовчилиги), пасайган овқат рациони (вазнни пасайтириш, диабет учун парҳез ва бошқалар);витаминлар ва минералларга юқори эхтиёж билан бирга кечувчи холатларда: юқори жисмоний (бадан тарбия ва спорт билан фаол шуғулланиш) ва нерв-психик юклама, ҳомиладорлик ва лактация даври;овқат маҳсулотларини етарли бўлмаган ўзлаштирилишида (кекса одамлар, чекувчилар, алкоголиклар);минерал моддаларни юқори йўқотилишида (қусиш, ич кетиши, кўп ҳайз кўриш, кўп терлаш);химотерапевтик воситалар қўллангандаги мажмуавий даволашда.

Eрталабки нонуштадан кейин қабул қилиш тавсия этилади. Катталар ва 10 ёшдан ошган болаларга суткада 1 қизил рангли драже ва 1 мовий рангли драже. Дражени бутунлигича, катта бўлмаган миқдордаги сув билан ютиш керак. Препаратни қабул қилиш курси 30 кун. Препаратни қабул қилиш курса танаффусдан (1-3 ой) кейин ёки шифокор тавсияси бўйича такрорланиши мумкин.

Аллергик реакциялар бўлиши мумкин. Тавсия этилган суткалик дозани оширманг, тасодифан юқори доза қабул қилганда, дархол шифокорга мурожаат қилинг.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Препарат темир ва калций сақлайди ва шунинг учун ичакда тетрациклинлар гуруҳи антибиотикларнинг, шунингдек антимикроб воситалар – фторхинолон ҳосилаларини сўрилишини кечиктиради. С витамини сулфаниламидлар гуруҳи антимикроб воситаларнинг таъсири ва ножўя самараларини кучайтиради (шу жумладан сийдикда кристалларни пайдо бўлиши). Алюминий, магний, калций сақловчи антацид препаратлар, шунингдек холестерамин темирни сўрилишини камайтиради. Тиазидлар гуруҳи сийдик ҳайдовчи воситалар бир вақтда буюрилганда, гиперкалциемия эҳтимоли ошади.

Сийдик сариқ рангга бўялиши мумкин – мутлақо безарар ва препаратда рибофлавинни бўлиши билан тушунтирилади. Дуовит®ни витаминлар ва минералларни сақловчи бошқа препаратлар билан бирга қабул қилиш тавсия этилмайди. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

25оС дан юқори бўлмаган хароратда, намлик ва ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.

Шифокор рецептисиз берилади

10 дражедан ПВХ/ПВДХ/ПВХ – алюмин фолга блистерда (1 блистерда 5 драже витаминлар билан – қизил рангли ва 5 драже минераллар билан – мовий рангли дражелар). 4 блистердан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

3 йил.