Умумий Бошқа маҳаллий қўлланадиган офталмологик дори препаратлар каби, травопрост ва тимолол тизимли қон оқимига сўрилади.
Тимололнинг бета-адренергик таъсири туфайли юрак томир ва нафас тизими томонидан шундай ножўя реакциялар кузатилиши мумкинки, бу тизимли бета-адренергик блокатор дори препаратлари қўлланганда ҳам кузатилади.Бурун-кўз ёши окклюзияси ишлатилганда ёки қовоқ 2 минутга бекилганда тизимли сўрилиши қисқаради.
Бу тизимли ножўя самараларини қисқаришига ва махаллий фаоллигини ошишига олиб келиши мумкин.
Юрак бузилишлари Тимолол билан даволашни бошлашгача юрак етишмовчилигини тегишли тарзда назорат қилиш керак.
Анамнезида оғир юрак етишмовчилиги бўлган пациентларда юрак етишмовчилигининг белгилари борлиги кузатилишлари керак, шунингдек уларнинг пристаньини тез-тезлигини текшириш керак.
Тимолол малеати қабул қилинганидан кейин респиратор реакциялар ва юрак реакциялари, астмаси бўлган пациентларда бронхоспазм оқибатида ҳаттоки ўлим ва, кам ҳолларда эса юрак етишмовчилиги оқибатида ҳам ўлим кузатилган.
Спонтан гипогликемияси бўлган пациентларга ва қандли диабети бўлган беморларга (айниқса ўзгарувчан диабети бўлган) бета-адренергик блокатор дори препаратларни эҳтиёткорлик билан буюриш керак, чунки бета-адренергик блокатор дори препаратлари ўткир гипогликемиянинг симптомларини ниқоблаши мумкин.
Улар шунингдек, гипертиреознинг белгиларини ниқоблаши, Принцметал стенокардиясини ёмонлашишини, оғир периферик ва марказий қон айланишини бузилишларини ва гипотензияни чиқариши мумкин.
Анафилактик реакциялар Бета адренергик блокатор дори препаратларни қабул қилишда анамнезда қатор аллергенларга нисбатан оғир анафилактик реакциялари ёки атопик касалликлари бўлган пациентларда, бета-адреноблокаторлар қабул қилиш фонида анафилактик реакцияларни даволаш учун адреналинни одатдаги дозаларда қўллаш самарасиз бўлиши мумкин.
Ёндош даволаш Тимолол бошқа препаратлар билан ўзаро таъсир қилиши мумкин.
Перорал бета-блокаторлар қабул қилаётган пациентларга ДУОТРАВ кўз томчилари буюрилганида, кўз ички босимига таъсири ёки тизимли бета-блокаданинг маълум бўлган таъсири кучайиши мумкин.
Бу пациентларнинг реакциясини синчиклаб кузатиш керак.
Икки маҳаллий бета-адренергик блокатор дори препаратлари ёки икки маҳаллий простагландинларни ишлатиш тавсия этилмайди.
Офталмологик таъсири Травопрост меланоцитларда меланосома (пигмент гранулалари) ларнинг миқдорини ошиши ҳисобига, кўзларнинг ранги аста-секин ўзгаришини чақириши мумкин.
Меланоцитларга узоқ муддатли таъсир ва бу таъсирнинг оқибатлари ҳозирги вақтда номаълум.
Рангдор парданинг ранги ўзгариши секин юз беради ва ойлар ёки хатто йиллар давомида сезилмаслиги мумкин.
Кўз рангини ўзгариши кўпроқ рангдор пардаси бошидан аралаш ранг, масалан, кўк-жигарранг, кулранг-жигарранг, яшил-жигарранг ёки сариқ-жигарранг бўлган пациентларда аниқланади; бироқ бу ҳолат кўзлари фақат жигарранг рангли пациентларда ҳам кузатилиши мумкин.
Одатда қорачиқнинг атрофидаги жигарранг пигментация камалак парда перифериясига концентрик равшда тарқалади, бунда рангдор парда бутунлигича ёки унинг қисмлари тўқроқ жигарранг бўлиши мумкин.
Препарат бекор қилинганда, жигарранг пигментнинг миқдорини кейинги ошиши кузатилмайди.Назоратли клиник синовларда травопрост қабул қилиш туфайли кўз атрофидаги ва/ёки қовоқларнинг атрофидаги терининг рангини тўқлашиши кузатилган.Травопрост аста-секин даволанаётган кўзнинг киприкларини ўзгаришига олиб келиши мумкин.
Бу ўзгаришлар клиник текширишларда пациентларнинг тахминан ярмида кузатилган ва қуйдагиларни ўз ичига олган: киприкларни узунлашиши, қалинлашиши, пигментацияси ва/ёки уларнинг миқдорини ошиши.
Ҳозирги вақтда бу ўзгаришларнинг механизми ва унинг узоқ келажакдаги оқибатлари номаълум.Афакияси бўлган пациентларда, гавхарнинг орқа капсуласи ёрилган псевдофакияси бўлган пациентларда, ёки макулани кистоз шишини маълум хавф омиллари бўлган пациентларда, ДУОТРАВ кўз томчиларини қўллашда эҳтиёткорлик чораларини кўриш керак.ДУОТРАВ кўз томчиларини ўткир кўз ички яллиғланиши бўлган пациентларда, шунингдек увеит хавфи омилларига мойиллиги бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.Кўз олди соҳаси ва қовоқни ўзгариши, шу жумладан қовоқ эгатини чуқурлашиши, простагландин аналоглари билан ҳам аниқланган.Февральация муолажаларидан кейин сувли бостирувчи даволаш қабул қилишда (масалан, тимолол, астемизол) томирли пардани кўчиши аниқланган.
Томирлар томонидан бузилишлар Оғир периферик циркулятор бузилишлар (масалан, Рейно касаллигининг оғир шакли ёки Рейно синдроми) бўлган пациентларни эхтиёткорлик билан даволаш керак.
Нафас тизими томонидан бузилишлар Айрим офталмологик бета-адреноблокаторлар қўллангандан кейин астмаси бўлган пациентларда бронхоспазм оқибатида респиратор реакциялар, шу жумладан ўлим ҳам аниқланган.
Гипогликемия/диабет Бета-блокаторларни спонтан гипогликемияга мойил пациентларга ёки ўзгарувчан диабети бўлган пациентларга эхтиёткорлик билан буюриш керак, чунки бета-блокаторлар ўткир гипогликемия белгилари ва симптомларини ниқоблаши мумкин.
Гипертиреоз Бета-блокаторлар шунингдек гипертиреоз белгилари ва симптомларини хам ниқоблаши мумкин.
Мушак кучсизлиги Бета-адреноблокаторлар айрим миастеник симптомларга (масалан, диплопия, птоз ва умумий кучсизлик) мувофиқ мушак кучсизлигини кучайишига нисбатан сезилган.
Хирургик анестезия Бета-блокловчи офталмологик препаратлар бета-агонистларнинг тизимли таъсирини блоклашлари мумкин, масалан, адреналинни.
Агарда пациент тимолол қабул қилаётган бўлса, анестезиолог шифокор хабардор қилинган бўлиши керак.
Ёрдамчи моддалар ДУОТРАВ кўз томчилари терини таъсирланишини чақириши мумкин бўлган пропиленгликол сақлайди.
ДУОТРАВ кўз томчилари тери реакцияларини чақириши мумкин бўлган полиоксиетилен гидрогенланган канакунжит мойи 40 сақлайди.