Дуоклаврецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

5 мл тайёр суспензия қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: 125 мг/31,5 мг учун: амоксициллин тригидрати – 125 мг амоксициллинга эквивалент; калий клавуланатини – 31,5 мг клавулан кислотасига эквивалент; 250 мг/62,5 мг учун: амоксициллин тригидрати – 250 мг амоксициллинга эквивалент; калий клавуланатини – 62,5 мг клавулан кислотасига эквивалент. ёрдамчи моддалар: сувсиз коллоид кремний, гипромеллоза, сукцинат кислотаси, аспартам, силлоид АЛ-1 (Бета), ксантан камеди, сариқ ФCФ сансет бўёвчиси, апелсин таъм берувчи қўшимча.

Тасир этувчи модда(ХПН):

амоксициллин + клавуланат кислотаси

Препаратнинг савдо номи:

Дуоклав

Фармакалогик гуруҳи:

антибиотик (пенициллинлар гуруҳи).

Дори шакли:

ичга қабул қилиш учун суспензия тайёрлаш учун кукун

оқ рангли хушбўй кукун, сув қўшилганида тўқ сариқ рангли суспензия ҳосил бўлади.

антибиотик (пенициллинлар гуруҳи).

J01CR02

Препаратнинг иккала компоненти ҳам ичга қабул қилингандан кейин тез ва яхши сўрилади. Агар препаратни бевосита овқатдан олдин қабул қилинса, уларни сўрилиши яхшиланади. Ичга қабул қилинганда амоксициллин ва клавуланат кислотасининг биокираолишлиги тахминан 70% га етади. Иккала компонентнинг ҳам плазмадаги концентрациясининг профили бир хил бўлиб, ҳар бир модда учун чўққи концентрациясига (Тмах) эришиш вақти тахминан бир соатни ташкил қилади. Ичга қабул қилингандан кейин зардобда эришиладиган амоксициллин ва клавуланат кислотасининг концентрациялари, амоксициллин ёки клавуланат кислотасининг эквивалент дозаларини алоҳида ичга қабул қилиш натижасида олинадиган концентрациялари билан бир хил. Плазмадаги клавуланат кислотасининг умумий миқдорини тахминан 25% ва амоксициллиннинг умумий миқдорини тахминан 18% оқсиллар билан боғланган ҳолда бўлади. Тахминий тақсимланиш ҳажми амоксициллин учун тахминан 0,3-0,4 л/кг ва клавуланат кислотаси учун тахминан 0,2 л/кг ни ташкил қилади. Амоксициллин ва клавуланат кислотаси қовуқ, қорин девори тўқималари, тери, ёғ тўқимаси, мушак тўқималари, синовиал ва перитонеал суюқликларда, сафро ва йирингда аниқланади. Амоксициллин орқа мия суюқлигига жуда оз миқдорда киради холос. Амоксициллин дастлабки дозасининг кўпи билан 10-25% га эквивалент бўлган ҳажмларда фаол бўлмаган пеницил кислотаси шаклида сийдик билан қисман чиқарилади. Клавуланат кислотаси одам организмида жадал метаболизмга учрайди, сийдик ва аҳлат билан, шунингдек нафас йўллари орқали карбонат ангидриди ҳолида чиқарилади. Амоксициллинни асосий чиқарилиш йўли буйраклар орқали бўлса, айни пайтда клавуланат кислотаси организмдан буйрак ва буйракдан ташқари механизмлар ёрдамида чиқарилади.

Оптимал сўрилиши ва меъда-ичак йўллари томонидан мумкин бўлган ножўя самараларини камайтириш учун, Дуоклав®ни овқат билан қабул қилиш тавсия этилади. Даволаш давомийлиги кўрсатмаларга боғлиқ, лекин у клиник вазиятни қайта баҳолашсиз 14 кундан ошмаслиги керак. Суспензия бевосита биринчи қўллаш олдидан, қуруқ кукунга мувофиқ миқдордаги сувни қўшиш ёрдамида тайёрланади. Ишлатиш олдидан қопқоғининг бутунлигини текшириш керак. Бутилкадаги белгигача қайнатиб совитилган сув қўшинг ва яхшилаб чайқатинг. Зурурати бўлганида белгигача яна сув қўшинг. Тайёрланган суспензия совитгичда сақланиши керак. Тайёрлангандан кейин етти кун давомида ишлатиш керак. Ҳар бир қўллашдан олдин флаконни яхшилаб силкитиш керак. Одатдаги тавсия этиладиган суткалик доза:

Ножўя реакцияларининг тез-тезлиги қуйидагича аниқланган: жуда тез-тез (>1/10), тез-тез (>1/100 ва <1/10), ba’zan (>1/1000 ва <1/100), kam xollarda (>1/10000 ва <1/1000), жуда кам ҳолларда (<1/10000). Инфекциялар ва инвазиялар Тез-тез – шиллиқ қаватлар кандидози; Қон яратиш тизими ва лимфа тизими томонидан Кам ҳолларда – қайтувчан лейкопения (шу жумладан нейтропения) ва тромбоцитопения; Жуда кам ҳолларда – қайтувчан агранулоцитоз ва гемолитик анемия, протромбин вақти ва қон кетиши вақтини узайиши Иммун тизими томонидан Жуда кам ҳолларда – ангионевротик шиш, анафилактик реакциялар, зардоб касаллигига ўхшаш синдром, аллергик васкулит; Нерв тизими томонидан: Баъзида – бош айланиши, бош оғриғи Жуда кам ҳолларда – қайтувчан ўта юқори фаоллик ва тиришишлар. Тиришишлар буйрак фаолияти бузилиши бўлган пациентларда ёки препарат юқори дозаларда қабул қилинганида намоён бўлиш мумкин. Меъда-ичак йўллари томонидан: Катталар: жуда тез-тез – диарея; тез-тез – кўнгил айниши, қусиш; Болалар: тез-тез – диарея, кўнгил айниши, қусиш; Барча гуруҳ пациентлари Кўнгил айниши, асосан препарат юқори дозаларда қабул қилиниши билан боғлиқ. Меъда-ичак йўллари томонидан ножўя самаралари эҳтимолини камайтириш учун, Дуоклав® ни овқатланишни бошида қабул қилиш тавсия этилади. Баъзан – овқат ҳазм қилишни бузилиши; Жуда кам ҳолларда – антибиотикларни қабул қилиш билан боғлиқ бўлган колит (шу жумладан, сохтамембраноз ва геморрагик колит), қора “тукли” тил. Гепатобилиар тизими томонидан Баъзан – АСТ ва АЛТ ларнинг даражасини ўртача ошиши бета-лактам антибиотикларини қабул қилган пациентларда кузатилган, бироқ ушбу кўринишларнинг клиник аҳамияти номаълум. Жуда кам ҳолларда – гепатит ва холестатик сариқлик (бошқа пенициллинлар ва цефалоспоринлар билан ёндош даволанганда кузатилган). Тери ва тери ости ёғ қавати томонидан Баъзан – тери тошмаси, қичишиш, эшакеми. Кам ҳолларда – кўп шаклли эритема; Жуда кам ҳолларда – Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз, ўткир ёйилган экзантематоз пустуллёз. Ҳар қандай юқори сезувчанлик симптомлари ривожланганида Дуоклав билан даволашни тўхтатиш керак. Буйраклар ва сийдик чиқариш тизими томонидан Жуда кам ҳолларда– интерстициал нефрит, кристаллурия (“Дозани ошириб юборилиши” бўлимига қаранг).

бета-лактам антибиотикларга, масалан, пенициллинлар, цефалоспоринларга ўта юқори сезувчанлик.анамнездаги Дуоклав® ни қўллаш фонида жигар фаолиятини бузилиши ёки сариқликда қўллаш мумкин эмас.

Дуоклав®ни пробенецид билан бир вақтда қўллаш тавсия қилинмайди. Пробенецид амоксициллиннинг найчалар орқали секрециясини пасайтиради ва шунинг учун Дуоклав® ва пробенецидни бирга қўллаш амоксициллиннинг қондаги даражасини ошишига ва доимий давом этишига олиб келиши мумкин, лекин клавуланат кислотасини эмас. Аллопуринол ва амоксициллин бир вақтда қўлланганида тери аллергик реакцияларини ривожланиш хавфи ошиши мумкин. Ҳозирги вақтда Дуоклав® ва аллопуринолни бир вақтда қўллаш бўйича маълумотлар йўқ. Бошқа антибиотиклар каби, Дуоклав® ичак микрофлорасига таъсир кўрсатиши мумкин, бу эстрогенларнинг қайта сўрилишини пасайишига ва мувофиқ мажмуавий перорал контрацептивларнинг самарадорлигини пасайишига олиб келиши мумкин. Адабиётда аценокумарол ёки варфарин ва амоксициллинни буюрилган курсини қабул қилаётган пациентларда халқаро нормаллашган нисбатни (ХНН) ошишининг кам ҳоллари таърифланган. Шунинг учун Дуоклав® ва антикоагулянтлар бир вақтда қўлланганида Дуоклав® ни қўшиш ёки бекор қилиш билан ХНН ва протромбин вақтини мувофиқ мониторингини ўтказиш керак.

Дуоклав® билан даволашни бошлашдан олдин пенициллинлар, цефалоспоринлар ва бошқа аллергенларга нисбатан илгари кузатилган юқори сезувчанлик реакциялари бўйича батафсил анамнез йиғиш керак. Пенициллинларга нисбатан жиддий, баъзида эса ўлим билан тугаган юқори сезувчанлик реакциялари (анафилактик реакциялар) таърифланган. Бундай реакцияларнинг ривожланишини хавфи анамнезида пенициллинлар гуруҳи антбиотикларига нисбатан юқори сезувчанлик реакциялари бўлган пациентларда жуда юқори (“Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” га қаранг). Инфекцион мононуклеозга гумон қилинган ҳолда, Дуоклав® ни қўллаш мумкин эмас, чунки у билан касалланган пациентларда амоксициллин қизамиқсимон тери тошмаларини чақириши мумкин, бу касалликка ташҳис қўйишни қийинлаштиради. Дуоклав® билан узоқ муддат даволаш баъзида сезгир бўлмаган микроорганизмларни ҳаддан ташқари ўсишига олиб келади. Дуоклав® қабул қилаётган пациентларда, кам ҳолларда протромбин вақтини ошиши (ИНР ошиши) кузатилади, шунинг учун Дуоклав® ва антикоагулянтлар бир вақтда қўлланганида тегишли мониторинг ўтказиш керак. Керакли антикоагуляция даражасига эришиш учун оғиз орқали қабул қилинадиган антикоагулянтларнинг дозасига тузатиш киритиш талаб қилиниши мумкин. Дуоклав® қабул қилаётган баъзи пациентларда жигар фаолиятини аниқлаш бўйича ўтказиладиган синамаларнинг натижаларида ўзгаришлар кузатилган. Бу ўзгаришларнинг клиник аҳамияти номаълум, аммо Дуоклав® ни жигар фаолияти бузилган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш, жигар фаолиятини мунтазам мониторинг қилиш керак. Холестатик сариқлик у жиддий, бироқ одатда қайтувчан бўлиши мумкин, пайдо бўлганлиги ҳақида кам хабарлар берилган. Симптомлари одатда даволаш тўхтатилганидан сўнг олти ҳафта давомида ўтиб кетади. Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларга Дуоклав® суспензияси тавсия қилинмайди. Диурези пасайган пациентларда жуда кам ҳолларда кристаллурия, асосан, парентерал даволанишда ривожланиши мумкин. Амоксициллиннинг юқори дозалари юборилган вақтда, амоксициллиннинг кристалларини ҳосил бўлиш эҳтимолини камайтириши учун, етарли миқдорда суюқлик ичиш ва адекват диурезни тутиб туриш тавсия қилинади Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Қуруқ жойда 30ºС дан паст бўлган ҳароратда сақлансин. Тайёр суспензияни совутгичда сақлаш керак.

Меъда-ичак бузилишлари ва сув-электролит мувозанатини бузилиши ривожланиши мумкин. Даволаш симптоматик, сув-электролит мувозанатини меъёрлаштиришга алоҳида эътибор бериш керак. Баъзи ҳолларда буйрак етишмовчилигини ривожланишига олиб келувчи амоксициллинли кристаллурия таърифланган (“Махсус кўрсатмалар” га қаранг). Дуоклав® қондан гемодиализ ёрдамида чиқарилади.

Рецепт бўйича

Ичга қабул қилиш учун суспензия тайёрлаш учун кукун ҲДПE флаконда. Бир флакон ўлчов қошиқчаси ва қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Ичга қабул қилиш учун суспензия тайёрлаш учун кукун – 24 ой. Тайёр суспензия – 7 кун.