Дуодарт.рецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Битта капсула қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: дутастерид 0,5 мг ва тамсулозин гидрохлориди 0,4 мг; дутастериднинг ёрдамчи моддалари: каприл/каприн кислотасининг моно- ва диглицеридлари, бутилгидрокситолуол; дутастерид капсуласи қобиғининг таркиби: желатин, глицерол, титан диоксиди, темир (ИИ) оксиди, тозаланган сув, ўрта занжирли триглицеридлар, лецитин; тамсулозин гидрохлоридининг ёрдамчи моддалари: микрокристалл целлюлоза, метакрил кислотаси – этилакрилат сополимери, талк, триетилцитрат, тозаланган сув; тамсулозин гидрохлориди пеллетаси қобиғининг таркиби: метакрил кислотаси – этилакрилат сополимери, талк, триетилцитрат, тозаланган сув; капсула қобиғининг таркиби: каррагенин, калий хлориди, титан диоксиди, темир (ИИИ) оксиди, кимё ва озиқ-овқат саноати учун 6-сон сариқ бўёғи, тозаланган сув, гипромеллоза, карнауб муми, маккажўхори крахмали; босма учун сиёҳ таркиби: шеллак, пропиленгликол, темир (ИИ+ИИИ) оксиди бўёғи, калий гидроксиди.

Тасир этувчи модда(ХПН):

дутастерид, тамсулозин гидрохлориди.

Препаратнинг савдо номи:

Дуодарт.

Дори шакли:

капсулалар

қаттиқ қобиқли, жигарранг корпусли ва тўқ сариқ ранг қопқоқли чўзинчоқ капсулалар, қопқоқнинг устида қора сиёҳ билан “ГС 7CЗ” коди ёзилган, ҳар бир капсула битта чўзинчоқ, тиниқ бўлмаган, оч-сариқ рангли юмшоқ желатин капсулани (0,5 мг дутастерид) ва тамсулозиннинг оқ ёки деярли оқ рангли пеллеталарини (0,4 мг тамсулозин гидрохлориди) сақлайди. Фармакотерапевтик гуруҳи: простата безининг хавсиз гиперплазиясини даволаш ва назорат қилиш учун препарат. 5α-редуктаза ингибиторини алфа1-адреноблокатор билан мажмуаси. АТХ коди: Г04C А52. Фармакологик хусусиятлари Таъсир механизми Дутастерид-тамсулозин простата безининг хавсиз гиперплазияси (ПБХГ) бўлган пациентларда симптомларни камайтириш учун ўзаро бир-бирини тўлдирувчи таъсир механизмли иккита препаратнинг: 5α-редуктазанинг қўш ингибитори (5АРИ) бўлган дутастеридни ва α1а-адренорецепторларнинг антагонисти бўлган тамсулозин гидрохлоридини мажмуаси бўлиб ҳисобланади. Дутастерид тестостеронни 5-α-дигидротестостеронга (ДГТ) айланишига масъул бўлган 1 ва 2 типдаги 5-α-редуктаза изоферментларининг фаоллигини сусайтиради. Дигидротестостерон простата безининг без тўқимаси гиперплазиясига масъул бўлган асосий андроген бўлиб ҳисобланади. Тамсулозид простата бези стромасининг силлиқ мушаклари ва қовуқ бўйинчасидаги α1а адренергик рецепторларини ингибиция қилади. Простата безидаги α1 рецепторларининг тахминан 75 фоизи α1а кичик типидаги рецепторлар бўлиб ҳисобланади. Фармакодинамик хусусиятлари Дозалари фиксацияланган мажмуавий препарат сифатида дутастерид-тамсулозиннинг фармакодинамик хусусиятлари бирга, аммо алоҳида препаратлар кўринишида қабул қилинадиган дутастерид ва тамсулозиннинг таъсирларидан фарқ қилиши кутилмайди. Дутастерид Дутастерид дигидротестостерон даражасини пасайтиради, простата бези ҳажмини камайтиради, қуйи сийдик чиқариш йўллари томонидан симптомларни камайтиради ва сийишни яхшилайди, шунингдек сийдикнинг ўткир тутилиб қолишининг ривожланиши ва простата бези хавфсиз гиперплазияси (ПБХГ) туфайли жарроҳлик операциялари зарурати хавфини пасайтиради. Дутастеридни ҳар куни қабул қилишнинг ДГТ даражасини пасайтиришга максимал таъсири дозага боғлиқ ва 1-2 ҳафта давомида кузатилади. Дутастеридни 0,5 мг дозада ҳар куни қабул қилинганида бир ва икки ҳафта ўтгач зардобда ДГТ концентрацияларининг ўртача қийматлари мувофиқ равишда 85% ва 90% га пасайган. Суткада 0,5 мг дозада дутастеридни қабул қилган ПБХГ ли пациентларда ДГТ концентрацияси даражаси пасайишининг ўртача қиймати бир йил ўтгач 94% ни ва 2 йил ўтгач 93% ни ташкил этган, қон зардобида тестостерон даражаси ошишининг ўртача қиймати бир йил ўтгач ҳам, 2 йил ўтгач ҳам 19% ни ташкил этган. Бу 5-α-редуктазани ингибиция қилишнинг кутиладиган оқибати бўлиб ҳисобланади ва ҳеч бир маълум ножўя ҳолатга олиб келмаган. Тамсулозин Тамсулозин простата безининг силлиқ мушаклари ва уретра таранглигини бўшаштириши ва бундан келиб чиқиб, обструкция камайиши ҳисобига сийдик оқимининг максимал тезлигини оширади. У шунингдек қовуқнинг беқарорлигидан ва қуйи сийдик чиқариши йўлларининг силлиқ мушакларини зўриқишидан келиб чиқадиган таъсирланиш ва обструкциянинг бир қатор симптомларини ҳам камайтиради. Алфа-1-адреноблокаторлар периферик қаршиликни камайтириш йўли билан артериал босимни пасайтириши мумкин.

Дутастерид-тамсулозин ҳамда дутастерид ва тамсулозиннинг алоҳида капсулаларини бир вақтда қабул қилиш ўртасида биоэквивалентлик намойиш қилинган. Препаратни бир марта қабул қилиниши биоэквивалентлигини тадқиқ қилиш оч қорин ҳолатида ва овқатдан кейинги ҳолатида ўтказилган. Оч қоринга ҳолатига нисбатан таққосланганда овқатдан кейинги ҳолатида мажмуавий (дутастерид-тамсулозин) препаратда сақланадиган тамсулозин учун Cмах 30% га пасайиши аниқланган. Овқат тамсулозиннинг АУC (эгри чизиқ остидаги майдон) қийматига таъсир кўрсатмаган.

Дуодарт™ простата бези ўлчамини камайтириш, симптомларини енгиллаштириш, сийишни яхшилаш ва сийдикни ўткир тутилиши (СЎТ) хавфи омилларини камайтириш йўли билан простата бези хавфсиз гиперплазиясини (ПБХГ) даволаш ва унинг ривожланишини олдини олиш учун, шунингдек простата бези хавфсиз гиперплазиясидан келиб чиқадиган жарроҳлик операцияларига зарурат бўлганида қўлланилади.

Дутастерид-тамсулозинни қўллаган ҳолда клиник тадқиқотлар ўтказилмаган, бироқ, уларнинг бирга қўлланилиши ҳақидаги ахборот CомбАТ (Аводарт препарати ва тамсулозин мажмуаси) тадқиқотида мавжуд бўлиб, унда дутастеридни 0,5 мг ва тамсулозинни 0,4 мг дозада суткада бир марта тўрт йил давомида бирга ва монотерапия сифатида қўлланилиши натижаларини таққослаш ўтказилган. Қуйида алоҳида компонентларнинг (дутастерид ва тамсулозиннинг) нохуш ҳолатлари профили ҳақидаги маълумот келтирилмоқда.

Дуодарт™ни анамнезда дутастеридга, 5-алфа-редуктазанинг бошқа ингибиторларига, тамсулозин гидрохлоридига ёки препаратнинг ҳар қандай компонентига юқори сезувчанлиги бўлган пациентларга қўллаш мумкин эмас. Дуодарт™ни аёллар ва болаларда қўллаш мумкин эмас (Ҳомиладорлик ва эмизиш даври бўлимига қаранг).

Дуодарт™ учун дориларнинг ўзаро таъсири бўйича тадқиқотлар ўтказилмаган. Қуйида келтирилган қоидалар алоҳида компонентлар учун мавжуд ахборотни акс эттиради. Дутастерид Метаболизмни ўрганишга доир ин витро шароитдаги тадқиқотларда одамда дутастериднинг метаболизми П450 цитохроми, CЙП3А4 изоферменти таъсири остида юз бериши кўрсатилган. Демак, қонда дутастериднинг концентрацияси CЙП3А4 ингибиторлари иштирокида ошиб бориши мумкин. ИИ фаза тадқиқотларида олинган маълумотлар дутастерид CЙП3А4 ингибиторлари верапамил (37%) ва дилтиазем (44%) билан бир вақтда қўлланилганида дутастериднинг клиренси пасайишини кўрсатади. Аксинча, препарат амлодипин, калций каналларининг бошқа антагонисти билан бир вақтда қўлланилганида препаратнинг клиренси камайиши аниқланмаган. CЙП3А4 ингибиторлари иштирокида дутастерид клиренсини пасайиши ва экспозициясининг мос равишда ошиши дутастерид хавфсизлигининг кенг чегаралари туфайли клиник аҳамиятга эга бўлиши қийин (пациентлар олти ойгача бўлган давр давомида тавсия этиладиган дозадан 10 мартадан ортиқ дозаларни қабул қилган), демак, дозага тузатиш киритиш зарурати йўқ. Ин витро шароитда, дутастерид одам П450 цитохроми CЙП1А2, CЙП2А6, CЙП2Э1, CЙП2C8, CЙП2C9, CЙП2C19, CЙП2Б6 ва CЙП2Д6 изоферментлари билан метаболизмга учрамайди. Дутастерид одам дори препаратларининг метаболизмида ин витро шароитда иштирок этувчи П450 цитохроми ферментларини ингибиция қилмайди ва каламушлар ва итларда П450 цитохроми CЙП1А, CЙП2Б ва CЙП3А изоферментларини ин виво шароитда индукция қилмайди. Ин витро шароитдаги тадқиқотларида дутастерид плазма оқсиллари билан боғдан варфарин, аценокумарол, фенпрокумон, диазепам ёки фенитоинни сиқиб чиқармаслиги, шунингдек ушбу мил бирикмалар дутастеридни сиқиб чиқармаслиги кўрсатилган. Эркакларда дориларнинг ўзаро таъсири мумкинлигини тамсулозин, теразозин, варфарин, дигоксин ва холестирамин каби препаратлар билан текширилган, бунда клиник аҳамиятга эга фармакокинетик ёки фармакодинамик ўзаро таъсирлар аниқланмаган. Гарчи бошқа бирикмалар билан ўзаро таъсирларни ўрганишга доир тадқиқотлар ўтказилмаган бўлса ҳам, дутастеридни ИИИ фазанинг кенг кўламли тадқиқотларида қабул қилган пациентларнинг тахминан 90 фоизи бир вақтда бошқа дори препаратларини қабул қилган. Клиник тадқиқотларда дутастеридни липидлар даражасини пасайтирувчи препаратлар, ангиотензинга айлантирувчи фермент (ААФ) блокаторлари, бета-адреноблокаторлари, калций каналлари блокаторлари, кортикостероидлар, диуретиклар, ностероид яллиғланишга қарши препаратлар (НЯҚП), В типдаги фосфодиестераза ингибиторлари ва хинолонли антибиотиклар билан бирга қабул қилинганида жиддий нохуш ўзаро таъсирлар кузатилмаган. Тамсулозин Тамсулозин гидрохлоридини артериал босимни пасайтирадиган препаратлар, шу жумладан оғриқсизлантирувчи препаратлар, ПДE5 ингибиторлари ва бошқа алфа-1 адреноблокаторлар билан бирга қўлланилганида гипотензив таъсир кучайиши хавфи назарий жиҳатдан мавжуд. Дутастерид-тамсулозинни бошқа алфа-1 адреноблокаторлар билан мажмуада қўллаш мумкин эмас. Тамсулозин гидрохлоридини кетоконазол (CЙП3А4 нинг кучли ингибитори) билан бирга қўлланилиши тамсулозин гидрохлориди Cмах ва АУC қийматларини мувофиқ равишда 2,2 ва 2,8 марта ошишига олиб келган. Тамсулозин гидрохлоридини пароксетин (CЙП2Д6 нинг кучли ингибитори) билан бирга қўлланилиши тамсулозин гидрохлориди Cмах ва АУC қийматларини мувофиқ равишда 1,3 ва 1,6 марта ошишига олиб келган. CЙП3А4 нинг кучли ингибитори бирга қўлланилганида жадаллаштирилган метаболизмли шахсларга нисбатан CЙП2Д6 секинлаштирилган метаболизмли шахсларда экспозициянинг шунга ўхшаш ошиши кутилади. CЙП3А4 ва CЙП2Д6 ингибиторларини тамсулозин гидрохориди билан бирга қўлланилишининг ушбу таъсирлари клиник амалиётда баҳоланмаган, бироқ тамсулозин экспозициясининг сезиларли ошиши эҳтимоли мавжуд (Махсус кўрсатмалар бўлимига қаранг). Тамсулозин гидрохлориди (0,4 мг) ва циметидинни (олти кун давомида ҳар олти соатда 400 мг) бир вақтда қўлланилиши тамсулозин гидрохлориди клиренсини (26% га) камайишини ва АУC (эгри чизиқ остидаги майдонни) (44% га ошишига) олиб келган. Дутастерид-тамсулозинни циметидин билан мажмуада қўлланилганида эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим. Тамсулозин гидрохлориди ва варфарин ўртасида дориларнинг ўзаро таъсирига доир тўлиқ тадқиқотлар ўтказилмаган. Чекланган ин витро ва ин виво шароитдаги тадқиқотларининг натижалари ишончли эмас. Варфарин ва тамсулозин гидрохлориди бир вақтда қўлланилганида эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим. Тамсулозинни (етти кун давомида 0,4 мг, сўнгра етти кун давомида 0,8 мг) атенолол, эналаприл ёки нифедипин билан бирга уч ой давомида қабул қилинган ҳолда ўтказилган учта тадқиқотда ўзаро таъсир аниқланмаган, демак, ушбу препаратларни дутастерид-тамсулозин билан бирга фойдаланилганида дозага тузатиш киритиш зарурати йўқ. Тамсулозин гидрохлоридини (икки кун давомида суткада 0,4 мг, сўнгра 5-8 кун давомида суткада 0,8 мг) ва теофиллинни (5 мг/кг) бир марталик дозасини бир вақтда қўлланилиши теофиллин фармакокинетикаси ўзгаришига олиб келмаган, демак, дозага тузатиш киритиш талаб қилинмайди. Тамсулозин гидрохлоридини (суткада 0,8 мг) ва фуросемидни (20 мг) бир марталик дозасини бир вақтда қўлланилиши тамсулозин гидрохлоридининг Cмах ва АУC қийматларини 11% дан 12% гача пасайишига олиб келган, бироқ ушбу ўзгаришлар клиник жиҳатдан аҳамиятли эмаслиги кутилади ва дозага тузатиш киритиш талаб қилинмайди.

Дутастерид тери орқали сўрилади, шу сабабли аёллар ва болалар яхлитлиги бузилган капсулалар билан таъсирлашишдан сақланиш керак. Бундай капсулалар билан таъсирлашганда мазкур соҳа дарҳол совунли сув билан ювилиши керак (Ҳомиладорлик ва эмизиш даври бўлимига қаранг). Тамсулозин гидрохлоридини CЙП3А4 кучли ингибиторлари (масалан, кетоконазол) ёки бир мунча камроқ даражада CЙП2Д6 кучли ингибиторлари (масалан, пароксетин) билан бирга қўлланилганида тамсулозин экспозицияси ошиши мумкин (Дориларнинг ўзаро таъсири бўлимига қаранг). Шунинг учун тамсулозин гидрохлоридини CЙП3А4 кучли ингибиторини қабул қилаётган пациентларга қўллаш тавсия этилмайди. CЙП3А4 ўртача ингибиторини (масалан, эритромицинни), CЙП2Д6 кучли ёки ўртача ингибиторини, ҳар иккала CЙП3А4 ва CЙП2Д6 ингибиторлари мажмуасини қабул қилаётган пациентларда ёки CЙП2Д6 изоферментининг олдиндан маълум “секин” метаболизаторлари бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим. Жигар функциясини бузилишининг дутастерид фармакокинетикасига таъсири ўрганилмаган. Дутастерид уч ҳафтадан беш ҳафтагача жадал метаболизмга учраши ва ярим парчаланиш даврига эга эканлиги туфайли, Дуодарта™ни жигар касаллиги бўлган пациентларда қўллашда эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим (Қўллаш усули ва дозалари ва Фармакокинетикаси бўлимларига қаранг).

Дуодарт™ни ҳомиладорликка, эмизиш даврига ва фертиллигига таъсирини ўрганиш бўйича тадқиқотлар ўтказилмаган. Қуйида келтирилган қоидалар алоҳида компонентлар учун мавжуд бўлган маълумотни акс эттиради.

25°C дан паст бўлган ҳароратда сақлансин.

Дуодарт™ дозасини ошириб юборилишига оид маълумотлар мавжуд эмас. Қуйида келтирилган қоидалар алоҳида компонентлар ҳақида мавжуд ахборотни акс эттиради. Дутастерид

Рецепт бўйича

30 капсула полипропилен қопқоқли, болалар томонидан очилиши ҳимояланган, сирти полиетилен билан қопланган, иссиқлик таъсирида ёпиладиган прокладкали юқори зичликдаги тиниқ бўлмаган оқ полиетилен флаконларга (ҲДПE) ўрамланган. 30 капсула сақловчи 1 п/э (ҲДПE) флакондан қўллаш бўйича йўриқнома билан бирга картон қутида.

24 ой.