Дротаверин rasmini ko'rish

Таркиби:

фаол модда: дротаверин гидрохлориди – 40 мг; ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрата, картошка крахмали, талк, стеарин кислотаси.

Тасир этувчи модда(ХПН):

дротаверин гидрохлориди

Препаратнинг савдо номи:

Дротаверин

Фармакалогик гуруҳи:

Спазмолитик воситалар. АТХ коди: А03АД02

Дори шакли:

таблеткалар,

сариқ ёки яшил тусли сариқ рангли, яссицилиндрик, фаскали таблеткалар.

Спазмолитик воситалар. АТХ коди: А03АД02

Препарат перорал қўлланганида меъда-ичак йўлларидан тез сўрилади. Катта бўлмаган концентрацияларда плазма албуминлари, α- ва β – глобулинлари билан боғланади. Перорал қўлланганида қон зардобидаги максимал концентрацияси 45-60 минутда қайд қилинади. Препаратнинг метаболизми жигарда кечади. Биологик ярим парчаланиш даври – 16-22 соат. 72 соат ичида амалда организмдан чиқарилади, тахминан 50% – сийдик билан, 30% – ахлат билан чиқарилади. Асосан метаболитлар кўринишида чиқарилади, сийдикда ўзгармаган ҳолда аниқланмайди. Йўлдош орқали ўтади.

билиар тизим касалликларида силлик мушакларини спазми (холецистолитиаз, холангиолитиаз, холецистит, перихолецистит, холангит, папиллит);сийдик чиқариш тизимининг силлиқ мушакларини спазмида (нефролитиаз, уретролитиаз, пиелит, цистит, сийдик пуфаги тенезмлари) қўлланади. Ёрдамчи восита сифатида: овқат ҳазм қилиш йўллари силлиқ мушакларининг спазмида (меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг яраси, гастрит, энтерит, колит, меъданинг кардиал сфинктери спазми ва пилороспазм, метеоризм билан кечувчи, югон ичакни таъсирланиш синдроми); —зўриқишдаги бош оғриғи;гинекологик касалликларда (алдисменорея), хомиладорлик даврида бачадоннинг кучайган тонусини камайтириш учун, хавф солувчи абортда қўлланади.

Меъда-ичак юллари томонидан: (>1/10000, <1/1000) – ko‘ngil aynishi, qabziyat. Markaziy nerv tizimi tomonidan: (>1/10000, <1/1000) – bosh og‘rig‘i, bosh aylanishi, uyqusizlik. Yurak-qon tomir tizimi tomonidan: (>1/10000, <1/1000) – юракни тез уриши, артериал гипотензия, аритмия, қизиб кетиш ҳисси. Нафас тизими томонидан: бронхоспазм, бурун шиллиқ қаватини шиши. Аллергик дерматоз, кучли терлаш, Квинке шиши жуда кам ҳолларда кузатилади. Ҳар кандай бўлмасин ножўя реакциялар пайдо бўлганида шифокорга мурожаат килиш лозим.

Дротаверин гидрохлоридини морфин билан бир вақтда қабул қилиш охиргисининг спазмоген фаоллигини пасайтиради, леводопа билан – унинг антипаркинсоник таъсирини камайтиради, ригидлик, треморни кучайтиради. Препарат спазмолитикларнинг (шу жумладан м-холиноблокаторларнинг) самарасини кучайтиради; трициклик антидепрессантлар, хинидин, новокаинамид томонидан чақирилган артериал гипотензияни кучайтиради. Фенобарбитал билан бир вақтда қабул қилиш, дротавериннинг спазмолитик таъсирини кучайтиради. Препаратни бошқа дори воситалари билан қўллаш зарурати туғилганда, шифокор билан маслахатлашиш керак.

Препаратни ҳомиладорлик ва лактация даврида, шунингдек коронар артерияларнинг яққол атеросклерози, артериал босимни (АБ) паст бўлган беморларга эхтиёткорлик билан буюрилади. Препаратнинг бевосита силлиқ мушакларга таъсир қилиши туфайли, у холиноблокаторлар гурухи дори воситаларини қўллаш мумкин бўлмаган холатларида спазмолитик воситаси сифатида ишлатилиши мумкин (глаукома, простата безининг гипертрофияси ва бошқалар). Ножўя таъсирлар пайдо булган ҳолларда препаратни бекор қилиш лозим. Дротаверинни ҳомиладорлик даврида парентерал қўллаш тератоген ва эмбриотоксик таъсирларга олиб келмайди. Бироқ, дори воситаси ҳомиладорлик вақтида буюрилганида эҳтиёткорлик зарур. Керакли клиник маълумотларнинг йўқлиги туфайли лактация даврида буюриш тавсия этилмайди. Агарда препарат қўлланганидан сўнг беморларда бош айланиши кузатилса, улар ательени бошқариш ва юқори диққатни талаб килувчи ишларни бажариш каби потенциал хавфли машғулотлардан сақланишлари керак. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Симптомлари: препаратнинг ножўя таъсирлари кучаяди, атриовентрикуляр блокада, юракни тўхтаб қолиши, нафас марказининг фалажи юз бериши мумкин. Даволаш: қусишни чақириш ва меъдани ювиш. Сурги воситаларни қўллаш. Пациент шифокор кузатуви остида бўлиши керак. Даволаш – симптоматик.

Рецепциз

40 мг дан таблеткалар. 10 та таблеткадан 1, 2 ва 5 контур-уяли ўрамларда 25 та таблеткадан 1, 2 ёки 4 контур-уяли ўрамларда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

2 йил.