Драмина rasmini ko'rish

Тасир этувчи модда(ХПН):

дименгидринат

Препаратнинг савдо номи:

Драмина

Фармакалогик гуруҳи:

чайқалиш синдромига қарши восита

Дори шакли:

таблеткалар

думалоқ, ясси ва силлиқ юзали, оқ рангли, фаскали, бир томони рискали, ҳидсиз, аччиқ таъмли таблеткалар.

чайқалиш синдромига қарши восита

Препарат ичга қабул қилингандан сўнг яхши сўрилади, аъзо ва тўқималар бўйича тақсимланади. Препаратнинг таъсири 15-30 минутдан сўнг намоён бўлади ва 3-6 соат давомида сақланади. Юқори концентрацияларда гемоэнсефалик ва йўлдош тўсиғидан ўтади. 24 соат давомида организмдан сийдик билан деярли тўлиқ чиқарилади. Оз миқдори кўкрак сути билан чиқарилади. Узоқ вақт истеъмол қилинса дименгидринатга толерантлик ривожланиши мумкин.

денгиз ва кессон касаллигивестибуляр ва лабиринт бузилишлари белгиларини олдини олиш ва даволаш (бош айланиши, кўнгил айниши, ич кетиши), ўсмаларга қарши даволаш белгиларидан ташқариМенер касаллигида қўлланади.

Ичга, овқатдан олдин қабул қилинади. 1 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга: ¼-½ таблеткадан суткада 2-3 марта. 7 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга: ½-1 таблеткадан суткада 2-3 марта. Катталарга 1-2 таблеткадан суткада 2-3 марта. Катталар учун  максимал суткалик доза 6 таблеткадан ошмаслиги керак. 1 ёшдан 6 ёшгача бўлган болалар учун максимал доза – мувофиқ равишда ½ таблетка ва 1 таблетка, 7 ёшдан 12 ёшгача бўлганларга – мувофиқ равишда 1 таблетка ва 2 таблетка. Кинетозларни олдини олиш учун йўлга чиқишдан 30 минут олдин 1-2 таблетка қабул қилиш керак. Даволаш курсининг давомийлигини даволовчи шифокор белгилайди.

бош айланиши, уйқучанлик, бош оғриғи, умумий холсизлик, толиқиш, диққатни жамлашни бузилиши, безовталик, асабийлашиш, уйқусизлик, кам ҳолларда – кечки кўриш ва ранг ажратиш қобилиятини сусайиши, кўришни хиралашиши, аккомодацияни бузилиши,оғиз қуриши, иштаҳани пасайиши, кўнгил айниши, қусиш, диарея, эпигастрий соҳасида оғриқ,бурун ва томоқ шиллиқ қаватларини қуриши, бронх секретини қуюқлашишиартериал босимни пасайиши, тахикардия, аритмиягемолитик анемиятери тошмаси, ангионевротик шиш, бронхоспазм, кам ҳолларда – медикаментоз дерматицийишни қийинлашиши Барча ножўя таъсирлар ҳақида шифокорга хабар бериш лозим.

препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликтутқаноқтиришиш синдроми (шу жумладан анамнезида)ўткир экссудатив ва вазикуляр дерматозлар1 ёшгача бўлган болаларҳомиладорлик, лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

Атропин, трициклик антидепрессантлар, катехоламинлар, барбитуратлар, алкогол, седатив ва ухлатувчи воситалар, нейролептиклар таъсирини кучайтиради, кортикостероидлар, антикоагулянтлар  таъсирини сусайтиради. Апоморфинга реакцияни пасайтиради. Ацетилхолиннинг юрак мушакларига депрессив таъсирини камайтиради. Висмут, скополамин, оғриқ қолдирувчи ва психотроп воситалар билан бирга қўлланганида кўришни бузилиши эҳтимолини оширади. Ототоксик антибиотиклар билан (cтрептомицин, неомицин, виомицин, амикацин, канамицин), номутаносиб, чунки ототокциклик белгиларини ниқоблаши ва эшитишни қайтмас бузилишини ривожланишига олиб келиши мумкин. Заҳарланишларда қустирувчи дори воситаси сифатида буюрилган апоморфин  самарасини пасайтириши мумкин.

25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Симптомлари: оғиз, бурун ва томоқ қуриши, юзни қизариши, нафасни секинлашиши ва қийинлашиши, онгни чалкашиши, болаларда – тиришишлар, галлюцинациялар. Кўрсатилган симптомлар пайдо бўлганда зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш керак. Даволаш: меъдани фаоллаштирилган кўмир аралашмаси билан ювиш (20–30 г), тузли сурги воситасини буюриш (10–15 г натрий судьяи), симптоматик даволаш, болалардаги тиришишларда – фенобарбитал (5-6 мг/кг), диазепам.

Рецепциз

50 мг таблеткалар. 5 ёки 10 таблеткадан поливинилхлорид плёнка ва алюмин фолгали контур уяли ўрамларга жойланади. Бир контур уяли ўрамдан давлат ва рус тилларидаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутиларга жойланади.

5 йил.