Доцетеррецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 мл қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 20 мг доцетаксел; ёрдамчи моддалар: полисорбат 80, сувсиз лимон кислотаси, этанол.

Тасир этувчи модда(ХПН):

доцетаксел

Препаратнинг савдо номи:

Доцетер

Фармакалогик гуруҳи:

ўсмаларга қарши восита.

Дори шакли:

инфузия учун эритма тайёрлаш учун концентрат 20 мг/мл, 80 мг/мл

оч-сариқдан жигар ранг-сариқ ранглигача бўлган эритма.

ўсмаларга қарши восита.

L01CD02.

Сут бези раки Доцетаксел доксорубицин ва циклофосфамид билан мажмуада қуйидагилари бўлган пациентларда адъювант даволаш учун буюрилади: лимфа тугунларини шикастланиши билан кечувчи сут безининг операция қилиб бўладиган раки;лимфа тугунларини шикастланишисиз кечувчи сут безининг операция қилиб бўладиган раки. Лимфа тугунларини шикастланишисиз кечувчи сут безининг операция қилиб бўладиган раки бўлган пациентларда, агар пациентда сут бези ракининг эрта босқичларини бирламчи даволаш учун қабул қилинган ҳалқаро мезонларга мос келувчи химиотерапия ўтказиш зарур бўлса, адъювант даволашни ўтказиш керак. Аввал касаллик туфайли даволанмаган сут безининг маҳаллий авж олувчи ёки метастатик раки бўлган пациентларни даволаш учун доцетаксел доксорубицин билан мажмуада қўлланади. Антрациклин ёки алкилловчи препаратларни ўз ичига олган самарасиз цитотоксик даволашдан кейин сут безининг маҳаллий авж олувчи ёки метастатик раки бўлган пациентларни даволаш учун доцетаксел монотерапияда буюрилади. Аввал метастазлар туфайли химиотерапия олмаган ўсма хужайраларининг ҲEР-2 экспрессияси юқори бўлган сут безининг метастатик раки бўлган пациентларни даволаш учун доцетаксел трастузумаб билан мажмуада қўлланади. Антрациклинларни ўз ичига олган самарасиз химиотерапиядан кейин сут безининг маҳаллий авж олувчи ёки метастатик раки бўлган пациентларни даволаш учун доцетаксел капецитабин билан мажмуада буюрилади. Ўпканинг майда хужайрали бўлмаган раки Доцетаксел самарасиз химиотерапиядан кейин ўпканинг майда хужайрали бўлмаган маҳаллий авж олувчи ёки метастатик раки бўлган пациентларни даволаш учун буюрилади. Агар аввал химиотерапия ўтказилмаган бўлса, доцетаксел цисплатин билан мажмуада ўпканинг майда хужайрали бўлмаган операция қилиб бўлмайдиган, маҳаллий авж олувчи ёки метастатик раки бўлган пациентларни даволаш учун кўрсатилган. Простата бези раки Доцетаксел преднизон ёки преднизолон билан мажмуада простата безининг гормонорефрактер метастатик раки бўлган пациентларни даволаш учун кўрсатилган. Меъда аденокарциномаси Доцетаксел цисплатин ва 5-фторурацил билан мажмуада аввал метастазлар туфайли химиотерапия олмаган меъданинг метастатик аденокарциномаси, шу жумладан гастроэзофагеал соҳа аденокарциномаси бўлган пациентларни даволаш учун буюрилади. Бош ва бўйин раки Доцетаксел цисплатин ва 5-фторурацил билан мажмуада бош ва бўйиннинг маҳаллий авж олувчи сквамоз-хужайрали карциномасини индукцион даволаш учун кўрсатилган.

Доцетакселни қўллаш цитотоксик химиотерапияга ихтисослаштирилган бўлимлар билан чекланиши керак. Доцетакселни фақат ўсмаларга қарши химиотерапия ўтказишга компетент терапевт кузатуви остида қўллаш керак. Тавсия этилган дозалар. Сут бези раки, ўпканинг майда хужайрали бўлмаган раки, меъда раки ва бош ва бўйин ракини даволаганда 3 кун давомида суткада 16 мг (масалан 8 мг кунига икки марта) дексаметазон каби перорал қўллаш учун кортикостероидлар билан премедикация ўтказиш мумкин (агар қарши кўрсатмалар бўлмаса); биринчи дозани доцетакселни биринчи марта юборишдан 1 кун олдин қабул қилинади (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг). Доцетаксел токциклигининг гематологик кўринишлари хавфини камайтириш учун гранулоцитар колония-рағбатлантирувчи фактор (Г-КРФ) ни профилактик қўллаш мумкин. Простата бези ракини даволаганда преднизон ёки преднизолонни бир вақтда қўллашни ҳисобга олиб перорал дексаметазон билан тавсия этилган премедикация тартиби 8 мг препаратни доцетакселнинг биринчи инфузиясидан 12 соат, 3 соат ва 1 соат олдин қабул қилишни ўз ичига олади (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг). Доцетаксел ҳар 3 ҳафтада бир соат давомида инфузион юборилади. Сут бези раки. Лимфатик тугунларни шикастланиши билан ёки усиз кечувчи сут безининг операция қилиб бўладиган ракини адъювант даволаганда доцетакселнинг тавсия этилган дозаси 75 мг/м2 ни ташкил қилади, у ҳар 3 ҳафтада доксорубицин (50 мг/м2) ва циклофосфамид (500 мг/м2) қўлланилгандан 1 соатдан кейин юборилади, умумий 6 цикллар (шунингдек “Даволаш вақтида дозага тузатиш киритиш” кичик бўлимига қаранг). Сут безининг маҳаллий авж олувчи ёки метастатик раки бўлган пациентларни даволаш учун монотерапия учун доцетакселнинг тавсия этилган дозаси 100 мг/м2 ни ташкил қилади. Биринчи қатор даволаш сифатида 75 мг/м2 доцетаксел доксорубицин (50 мг/м2) билан мамжуада қўлланади. Трастузумаб (ҳар ҳафта юбориладиган) билан мажмуада доцетаксел ҳар 3 ҳафтада 100 мг/м2 тавсия этилган дозада қўлланади. Доцетакселнинг асосий тадқиқотида препаратнинг биринчи инфузияси трастузумабнинг биринчи дозаси юборилгандан кейинги куни ўтказилган. Кейинчалик доцетакселнинг дозалари, агар юборилган трастузумаб бемор томонидан яхши ўзлаштирилса, трастузумаб инфузияси якунланиши биланоқ буюрилган. Капецитабин билан мажмуада доцетакселҳар 3 ҳафтада 75 мг/м2 тавсия этилган дозада қўлланади; бунда капецитабин 1250 мг/м2 дозада кунига икки марта (овқатдан кейин кўпи билан 30 минутдан кейин) 2 ҳафта давомида, кейинчалик 1 ҳафталик танаффус билан юборилган. Ўпканинг майда хужайрали бўлмаган раки. Аввал химиотерапия олмаган ўпканинг майда хужайрали бўлмаган раки бўлган пациентларни даволаганда доцетакселни 75 мг/м2дозада қўллаш тавсия этилади, шундан сўнг 30-60 минут давомида 75 мг/м2цисплатин юборилади. Платина асосидаги химиотерапия самарасиз бўлган пациентларни даволаш учун 75 мг/м2 дозада доцетаксел билан монотерапия тавсия этилган. Простата бези раки. Доцетакселнинг тавсия этилгандозаси 75 мг/м2ни ташкил этади. Бунда шунингдек 5 мг преднизон ёки преднизолон кунига икки марта перорал узлуксиз курс билан буюрилади (“Фармакодинамикаси” бўлимига қаранг). Меъда ацинокарциномаси. Доцетакселнинг тавсия этилган дозаси 75 мг/м2 ни ташкил этади, у 1 соат давомида инфузион юборилади, ундан кейин дарҳол 1-3 соат давомида 75 мг/м2 цисплатин инфузион буюрилади (иккила препарат фақат циклнинг 1чи куни қўлланади); цисплатинни юбориш якунлаганидан кейин дарҳол 5-фторурацил (суткада 750 мг/м2) буюрилади, у узлуксиз 5 сутка давом этади. Бу цикл ҳар 3 ҳафтада такрорланади. Бунда пациентлар цисплатинни юбориш фонида антиеметик препаратлар билан премедикация ва тегишли гидратация (етарли миқдорда суюқлик қабул қилиш) олишлари керак. Химиотерапиянинг токциклигининг гематологик кўринишлари хавфини камайтириш учун Г-КРФ ни профилактик қўллаш керак (“Даволаш вақтида дозага тузатиш киритиш” кичик бўлимига қаранг). Бош ва бўйин раки. Пациентлар антиеметик препаратлар билан премедикация ва тегишли гидратация (етарли миқдорда суюқлик қабул қилиш) олишлари керак.Химиотерапиянинг токциклигининг гематологик кўринишлари хавфини камайтириш учун Г-КРФ ни профилактик қўллаш мумкин. ТАХ 323 ва ТАХ 324 клиник тадқиқотларда доцетаксел буюрилган гуруҳ таркибида иштирок этган барча пациентлар профилактика мақсадида антибиотиклар қабул қилишган. Индукцион химиотерапия, ундан кейин нур билан даволаш буюрилади (ТАХ 323 тадқиқотига мувофиқ). Бош ва бўйиннинг операция қилиб бўлмайдиган маҳаллий авж олувчи сквамоз-хужайрали карциномасини (ББСХК) индукцион химиотерапияси учун доцетакселнинг тавсия этилган дозаси 75 мг/м2 ни ташкил қилади, у 1 соат давомида инфузион юборилади, ундан кейин циклнинг 1чи куни 75 мг/м2цисплатин 1-3 соат давомида инфузион буюрилади; цисплатинни юбориш якунланиши билан дарҳол 5-фторурацил (суткада 750 мг/м2) инфузияси бошланади, у узлуксиз 5 кун давом этади. Бундай тартибда бу препаратлар ҳар 3 ҳафтада 4 цикл давомида буюрилади. Химиотерапиядан кейин пациентлар нур билан даволашни олишлари керак.Индукцион химиотерапия, ундан кейин химиорадиотерапия буюрилади (ТАХ 324 тадқиқот маълумотларига мувофиқ). Маҳаллий авж олувчи ББСХК ни (техник резекция қилиб бўлмайдиган, жаррохлик йўли билан даволаш эҳтимоли паст ёки аъзони сақлаб қолиш билан ёндошиш талаб этиладиган) индукцион химиотерапия учун доцетакселнинг тавсия этилган дозаси 75 мг/м2 ни ташкил қилади, ундан кейин циклнинг 1чи куни 100 мг/м2 цисплатин0,5-3 соат давомида инфузион буюрилади; цисплатинни юбориш якунланиши билан дарҳол 5-фторурацил (суткада 1000 мг/м2) инфузияси бошланади, у узлуксиз 4 кун давом этади.Бундай тартибда бу препаратлар ҳар 3 ҳафтада 5 цикл давомида буюрилади. Химиотерапиядан кейин пациентлар химиорадиотерапия олишлари керак.

Барча кўрсатмалар учун препаратнинг хавфсизлиги профилининг умумлаштирилган маълумотлари. Эҳтимол доцетакселни қўллаш билан боғлиқ деб баҳоланган ножўя реакциялар ҳақидаги маълумотлар қуйидаги пациентлар иштирокида ўтказилган тадқиқотлардан олинган: 100 мг/м2 ва 75 мг/м2 дозаларда доцетакселни монотерапия сифатида қабул қилган мувофиқ равишда 1312 ва 121 нафар пациентлар;Доцетакселни доксорубицин билан мажмуада қабул қилган 258 нафар пациентлар;Доцетакселни цисплатин билан мажмуада қабул қилган 406 нафар пациентлар;Доцетакселни трастузумаб билан мажмуада қабул қилган 92 нафар пациентлар;Доцетакселни капецитабин билан мажмуада қабул қилган 255 нафар пациентлар;Доцетакселни преднизон ёки преднизолон билан мажмуада қабул қилган 332 нафар пациентлар (даволаш билан боғлиқ клиник аҳамиятли ножўя реакциялар келтирилган);Доцетакселни доксорубицин ва циклофосфамид билан мажмуада қабул қилган 1276 нафар (744 ва 532 нафар пациентлар мувофиқ равишда ТАХ 316 ва ГEИCАМ 9805 тадқиқотларида) пациентлар (даволаш билан боғлиқ клиник аҳамиятли ножўя реакциялар келтирилган);Доцетакселни цисплатин ва 5-фторурацил билан мажмуада қабул қилган меъда аденокарциномаси бўлган 300 нафар (221 нафар пациентлар препаратнинг клиник тадқиқотларининг ИИИ фазаси қисмида ва 79 нафар пациентлар ИИ фазаси қисмида) пациентлар (даволаш билан боғлиқ клиник аҳамиятли ножўя реакциялар келтирилган);Доцетакселни цисплатин ва 5-фторурацил билан мажмуада қабул қилган бош ва бўйин раки бўлган 174 ва 251 нафар пациентлар (даволаш билан боғлиқ клиник аҳамиятли ножўя реакциялар келтирилган). Бу реакциялар Канаданинг Миллий онкологик институтининг токцикликнинг умумий мезонлари [Натионал Cанcэр Институте, НCИ] (3 яққоллик даражаси= Г3; 3-4 яққоллик даражаси = Г3/4; 4 яққоллик даражаси = Г4), ножўя реакциялар терминлар луғати учун кодлаштириш символлари (CОСТАРТ) ва норматив-ҳуқуқий фаолиятнинг Тиббий луғати терминлари ёрдамида таърифланган. Ножўя самаралар ривожланиши тез-тезлиги қуйидагича аниқланган: жуда тез-тез (>1/10), тез-тез (>1/100 ва <1/10), tez-tez emas (>1/1000 ва <1/100), kam hollarda (>1/10 000 ва <1/1000), жуда кам ҳолларда (<1/10 000), тез-тезлиги номаълум (мавжуд маълумотлар асосида баҳолаб бўлмайди). Ҳар бир гуруҳ таркибида ножўя самаралар жиддийлигини камайиши тартибида келтирилган. Доцетаксел билан монотерапия фонида кўпинча юзага келган ножўя реакциялар: нейтропения (қайтувчан ва нокумулятив характерга эга; қонда нейтрофиллар сонини камайишининг ўртача чўққиси 7чи суткада кузатилади; оғир нейтропениянинг (<500 хужайра/мм3) давомийлиги 7 кунни ташкил қилади), анемия, алопеция, кўнгил айниши, қусиш, стоматит, диарея, астения. Доцетакселни қўллаш билан боғлиқ ножўя кўринишларнинг яққоллиги препаратни химиотерапия учун бошқа воситалар билан мажмуада қўллаганда ошиши мумкин. Доцетакселни трастузумаб билан мажмуада қўллаганда ножўя самаралар (ҳар қандай даражадаги) ≥10% пациентларда кузатилган. Доцетаксел билан монотерапияга нисбатан бундай мажмуа жиддий ножўя самаралар тез-тезлигини (31% га нисбатан 40%) ва ИВ даражадаги ножўя самаралар тез-тезлигини (23% га нисбатан 23%) оширган. Доцетакселни қўллаганда кўпинча қуйида таърифланган ножўя реакциялар кузатилган: Иммун тизими томонидан бузилишлар. Ўта юқори сезувчанлик реакциялари одатда доцетаксел инфузияси бошланганидан кейин бир неча минут давомида ривожланган ва оғирлик даражаси бўйича енгилдан то ўртача даражагача ўзгарган. Кўпинча терини қизариши, тошма (тери қичишиш билан ёки усиз), кўкракда қисилиш ҳисси, белда оғриқ, ҳансираш, иситма ёки қалтираш каби симптомлар ҳақида хабар берилган. Оғир ножўя реакциялар артериал гипотензия ва/ёки бронхоспазм ёки тарқалган тошма/эритема кўринишида намоён бўлган (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг). Нерв тизими томонидан бузилишлар. Оғир периферик нейротоксик реакцияларни ривожланиши препаратнинг дозасини камайтиришни талаб этади (“Қўллаш усули ва дозалари” ва “Ножўя таъсирлари” бўлимларига қаранг). Енгил ва ўртача даражадаги нейросенсор реакциялар кўринишлари парестезия, дизестезия ёки оғриқ ҳислари, шу жумладан ачишиш ҳиссини ўз ичига олган. Нейромотор реакциялар умумий холсизлик билан намоён бўлган. Тери ва тери ости клетчаткаси томонидан бузилишлар. Одатда оғирлик даражаси енгил ёки ўртача бўлган тери томонидан қайтувчан реакциялар кузатилган. Бу реакциялар тошма, шу жумладан пашжа ва қўл кафтларидаги чегараланган (шу жумладан кафт-панжа синдроми), шунингдек қўлларда, юзда ёки кўкрак қафасида намоён бўлган, улар кўпинча қичишиш билан кечган. Кўпинча тошма доцетаксел инфузиясидан кейин бир ҳафта давомида намоён бўлган. Оғир кўринишлар, масалан айрим ҳолларда даволашни вақтинча тўхтатиш ёки доцетакселни тўлиқ бекор қилишга олиб келувчи кейинчалик эпителий десквамацияси билан кечувчи тошма кам ҳолларда намоён бўлган (“Қўллаш усули ва дозалари” ва “Махсус кўрсатмалар” бўлимларига қаранг). Тирноқларнинг жиддий шикастланиши пипо- ёки гиперпигментация, айрим ҳолларда – оғриқ ва онихолизис билан намоён бўлган. Умумий бузилишлар ва юбориш жойидаги реакциялар. Препаратни юбориш жойидаги реакциялар асосан енгил бўлган ва гиперпигментация, яллиғланиш, қизариш ёки терини қуриши, флебит ёки қон қуйилиши ва препарат инфузияси амалга оширилган венани шиши билан намоён бўлган. Организмда суюқликни тутилиши ҳолатлари периферик шишлар, кам ҳолларда плеврал ёки перикардиал суюқликни тўпланиши, асцит ва тана вазнини ошиши каби кўринишлар билан намоён бўлган. Периферик шишлар кўпинча оёқлардан бошланган ва тана вазнини 3 кг ва ундан кўпроққа ошишига олиб келувчи тарқалган характерга эга бўлган. Суюқликни тутилиши, бу ножўя кўриниш ривожланиши тез-тезлиги юзасидан ҳам, унинг яққоллик даражаси юзасидан ҳам кумулятив характерга эга (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг). 2 жадвал. 100 мг/м2 дозада доцетаксел препаратини монотерапия сифатида қўлланилганда сут безининг раки бўлган пациентларда қайд этилган ножўя реакциялар

Таъсир этувчи моддага ёки ёрдамчи моддалардан биронтасига ўта юқори сезувчанлик. Нейтрофилларнинг дастлабки даражаси <1500 хужайра/мм3. Жигар функциясини оғир бузилишларида қўллаш мумкин эмас. Шунингдек доцетаксел билан мажмуада қўлланадиган бошқа дори воситаларини қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатларни ҳам эътиборга олиш керак.

Инвитрошароитдаги тадқиқотлар циклоспорин, терфенадин, кетоконазол, эритромицин ва тролеандомицин каби цитохром Р450 индукция қилувчи, уни ингибиция қилувчи ёки унинг таъсирида метаболизмга учрайдиган (шу орқали унинг рақобатли ингибиция қилишига олиб келиши мумкин) препаратларни бир вақтда қўллаганда доцетакселнинг метаболизми ўзгариши мумкинлигини намойиш қилган. Шунинг учун клиник аҳамиятли ўзаро таъсирлар хавфини ҳисобга олиб, бу дори воситаларини бир вақтда қабул қилишга эҳтиёткорлик билан ёндошиш керак. CЙП3А4 ингибиторлари билан мажмуавий қўллаганда унинг метаболизми пасайиши оқибатида доцетакселнинг ножўя реакциялари тез-тезлиги ошиши мумкин. Агар доцетакселни CЙП3А4 нинг кучли ингибиторлари (масалан, кетоконазол, итраконазол, кларитромицин, индинавир, нефазодон, нелфинавир, ритонавир, саквинавир, телитромицин ва вориконазол) билан бирга қўллаш зарур бўлса, CЙП3А4 нинг кучли ингибиторлари билан даволаш вақтида синчковлик билан клиник кузатиш ва доцетакселнинг дозасига тузатиш киритиш тавсия этилади (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг). 7 нафар пациентлар иштирокидаги фармакокинетик тадқиқотда доцетакселни CЙП3А4 нинг кучли ингибитори кетоконазол билан бир вақтда қўллаш доцетакселнинг клиренсини 49% га пасайишига олиб келишини намойиш қилган. Преднизонни қўллаш фонида доцетакселнинг фармакокинетикаси простата безининг метастатик раки бўлган пациентларда ўрганилган. Доцетаксел CЙП3А4 ферменти томонидан метаболизмга учрайди, преднизон эса CЙП3А4 ферментининг индуктори бўлиб ҳисобланади. Преднизонни доцетакселнинг фармакокинетикасига статистик аҳамиятли таъсири кузатилмаган. Доцетаксел плазма оқсиллари билан аҳамиятли даражада (>95%) боғланади. Гарчи бу препаратни бошқа дори воситалари билан бир вақтда қўллаганда кузатилиши мумкин бўлган ўзаро таъсирлар инвиво шароитда ўрганилмаган бўлсада, инвитрошароитдаги тадқиқотлар плазма оқсиллари билан юқори даражада боғланадиган препаратлар (эритромицин, дифенгидрамин, пропранолол, пропафенон, фенитоин, салицилатлар, сулфаметоксазол ва натрий валпроати каби) доцетакселни плазма оқсиллари билан боғланишини ёмонлаштирмаган. Бундан ташқари, дексаметазон ҳам доцетакселни плазма оқсиллари билан боғланишини ёмонлаштирмаган. Доцетаксел дигитоксиннинг плазма оқсиллари билан боғланишига таъсир кўрсатмайди. Доцетаксел, доксорубицин ва циклофосфамид бир вақтда буюрилганда, бу препаратларнинг фармакокинетикаси ўзгармаган. Доцетаксел ва карбоплатин ўртасида ўзаро таъсир бўлиши мумкинлигини тахмин қилиш имконини берувчи назоратланмаган битта тадқиқот натижалари бўйича олинган чекланган маълумотлар бор. Бу препаратларнинг мажмуалари қўлланилганда карбоплатиннинг клиренси аввал ўтказилган тадқиқотларда карбоплатин билан мототерапия ўтказиш фонида аниқланган кўрсаткичга нисбатан тахминан 50% га юқори бўлган.

Сут бези раки ёки ўпканинг майда хужайрали бўлмаган раки бўлган пациентларда қарши кўрсатмалар бўлмаганида дексаметазон суткада 16 мг (масалан 8 мг кунига икки марта) доцетакселни буюришдан 1 кун олдин бошлаб 3 кун давомида каби перорал қўллаш учун кортикостероидлар билан премедикация организмда суюқликни тутилиши ва ўта юқори сезувчанлик реакциясини ривожланиш тез-тезлиги ва яққоллигини камайтириши мумкин. Простата бези раки бўлган пациентларда премедикация 8 мг доцетакселни инфузиясини бошлашдан олдин 12 соат, 3 соат ва 1 соат олдин перорал дексаметазон препарати билан амалга оширилади. Препаратни қўллаганда гематологик ўзгаришлар. Доцетаксел билан даволаганда энг кўп учрайдиган ножўя реакция – нейтропениядир. Нейтрофилларнинг энг паст даражалари даволашнинг ўртача 7-куни кузатилган, лекин нейтропениянинг чўққисига эришиш вақти аввал ўсмаларга қарши даволашни бир неча марта олган пациентларда қисқароқ бўлиши мумкин. Доцетаксел қабул қилаётган барча пациентларда периферик қон манзарасини синчковлик билан мониторингини олиб бориш керак. Доцетакселни фақатгина аввалги цикл тугаганидан кейин нейтрофилларни сони ≥1500 клеток/мл3 гача тиклангандан кейин такроран юбориш мумкин. Агар доцетаксел билан даволаш фонида оғир нейтропения (7 кун давомида ёки ундан кўпроқ <500 xujayra/ml3) rivojlansa, ximioterapiyaning keyingi tsiklida preparatning dozasini kamaytirish yoki tegishli simptomatik davolashni qo‘llash kerak. Dotsetaksel, tsisplatin va 5-ftoruratsil (TCF) bilan majmuaviy davolangan patsiyentlarda, agar G-KRF qo‘llanilsa febril neytropeniya va neytropenik infektsiyalar kamroq rivojlangan. TCF davolanayotgan patsiyentlar asoratlangan neytropeniya (febril neytropeniya, davomli neytropeniya yoki neytropenik infektsiyalar) xavfini kamaytirish uchun profilaktik ravishda G-KRF qabul qilishlari kerak. TCF davolanayotgan patsiyentlar sinchkovlik bilan kuzatuv ostida bo‘lishlari kerak (“Qo‘llash usuli va dozalari” va “Nojo‘ya ta’sirlari” bo‘limlariga qarang). Dotsetakselni doksorubitsin va tsiklofosfamid bilan majmuada (TAS) qabul qilgan patsiyentlarda, agar bemorlarda G-KRF bilan birlamchi profilaktika o‘tkazilgan bo‘lsa, febril neytropeniya va/yoki neytropenik infektsiyalar kamroq yuzaga kelgan. Sut bezi raki tufayli TAS ad’yuvant davolanayotgan patsiyentlar uchun asoratlangan neytropeniya (febril neytropeniya, davomli neytropeniya yoki neytropenik infektsiyalar) xavfini kamaytirish uchun G-KRF birlamchi profilaktikasi imkoniyatini ko‘rib chiqish maqsadga muvofiq. TAS sxemasi bo‘yicha davolanayotgan patsiyentlar sinchkovlik bilan kuzatuv ostida bo‘lishlari kerak (“Qo‘llash usuli va dozalari” va “Nojo‘ya ta’sirlari” bo‘limlariga qarang). O‘ta yuqori sezuvchanlik reaktsiyalari. Ayniqsa birinchi va ikkinchi infuziya vaqtida kuzatilishi mumkin bo‘lgan o‘ta yuqori sezuvchanlik reaktsiyalari yuzasidan patsiyentlarning holatini sinchkovlik bilan nazorat qilish kerak. Dotsetaksel infuziyasini boshlagandan keyin hatto birinchi minutlarda o‘ta yuqori sezuvchanlik reaktsiyalari rivojlanishi mumkin, shuning uchun arterial gipotenziya va bronxospazmni davolash uchun barcha zarur vositalarga ega bo‘lish kerak. Teri tomonidan qizarish yoki chegaralangan reaktsiyalar kabi ahamiyatsiz simptomlar bilan kechuvchi o‘ta yuqori sezuvchanlik reaktsiyasi davolashni to‘xtatishni talab etmaydi. Yaqqol arterial gipotenziya, bronxospazm yoki tarqalgan toshma/eritema yoki juda kam hollarda o‘lim bilan yakunlanuvchi anafilaktsiya dotsetaksel bilan davolashni darhol to‘xtatishni va tegishli davolashni o‘tkazishni talab etadi. O‘ta yuqori sezuvchanlikning og‘ir reaktsiyalari kuzatilgan patsiyentlarda dotsetakselni takroran qo‘llash mumkin emas. Teri tomonidan reaktsiyalar. Shish va keyinchalik epiteliy deskvamatsiyasi bilan kechuvchi qo‘l-oyoq terisi (kaft va panja) da chegaralangan eritema rivojlanishi holatlari kuzatilgan. Shuningdek og‘ir simptomlar, masalan keyinchalik epiteliy deskvamatsiyasi bilan kechuvchi tarqalgan teri toshmasi haqida ham xabar berilgan, ular dotsetaksel bilan davolashni vaqtincha to‘xtiashni yoki preparatni to‘liq bekor qilishni talab etgan. Organizmda suyuqlikni tutilishi. Organizmda suyuqlikni ahamiyatli tulishi, masalan plevral, perikardial suyuqlik to‘planishi va astsit ko‘rinida tutilishi kuzatiladigan patsiyentlarning holatini sinchkovlik bilan nazorat qilish kerak. Respirator buzilishlar. O‘limga olib kelishi mumkin bo‘lgan o‘tkir respirator distress-sindrom, interstitsial pnevmoniya/pnevmonit, o‘pkaning interstitsial kasalligi, o‘pka fibrozi va nafas yetishmovchiligi holatlari haqida xabar berilgan. Yondosh nur bilan davolangan patsiyentlarda nur oqibatidagi pnevmonit holatlari kuzatilgan. O‘pka tomonidan yangi simptomlar paydo bo‘lganda yoki mavjud simptomlar kuchayganida patsiyentni sinchkovlik bilan kuzatish, shoshilinch tekshirish va tegishli davolashni o‘tkazish kerak. Diagnozni aniqlamaguncha dotsetaksel bilan davolashni to‘xtatish tavsiya etiladi. Tutib turuvchi davolash vositalarini erta qo‘llash patsiyentning holatini yaxshilanishiga yordam berishi mumkin. Dotsetaksel bilan davolashni takroran boshlash foydasini sinchkovlik bilan baholash kerak. Jigar funktsiyasini buzilishi bo‘lgan patsiyentlar. 100 mg/m2 dotsetaksel bilan monoterapiya fonida transaminazalar (ALT va/yoki AST) darajasini NYUCh ga nisbatan 1,5 marta va ishqoriy fosfotaza darajasini NYUCh ga nisbatan 2,5 martadan ko‘proqqa oshishi aniqlangan patsiyentlarda preparatning toksik ta’siri, shu jumladan sepsis va me’da-ichakdan qon ketishi, shuningdek febril neytropeniya, infektsiyalar, trombotsitopeniya, stomatit va asteniya oqibatida o‘lim holatlari kabi og‘ir nojo‘ya reaktsiyalar rivojlanishi xavfi yuqori bo‘ladi. Shuning uchun jigar fermentlarining darajasi oshgan patsiyentlar uchun dotsetakselning tavsiya etilgan dozasi 75 mg/m2 ni tashkil qiladi; davolashni boshlashdan oldin va ximioterapiyaning har bir yangi tsiklidan oldin jigar fermentlari darajasini aniqlash kerak. Ishqoriy fosfotaza darajasini NYUCh ga nisbatan 6 martadan ko‘proqqa oshishi bilan kechuvchi zardobda bilirubin (>НЮЧ) ва/ёки АЛТ ва АСТ даражасини НЮЧ га нисбатан 3,5 мартадан кўпроққа ошиши кузатилган пациентлар учун дозани камайтириш тавсия этилмайди, лекин умуман олганда, агар жуда зарур бўлмаса доцетакселни қўллаш мумкин эмас. Меъда аденокарциномаси бўлган беморларда доцетакселни цисплатин ва 5-фторурацил билан мажмуада қўллаш бўйича ўтказилган асосий таянч клиник тадқиқотда пациентларни тадқиқотга киритмаслик мезонларидан бири бўлиб АЛТ ва/ёки АСТ даражасини НЮЧ га нисбатан 1,5 мартадан кўпроққа, ишқорий фосфотаза – НЮЧ га нисбатан 2,5 мартадан кўпроққа, билирубин – НЮЧ дан ошиши ҳисобланган; шундай қилиб, бундай пациентларда доцетакселнинг дозасини камайтириш тавсия этилмайди. Жигар функциясининг бузилишлари бўлган пациентларда доцетакселни бошқа кўрсатмаларда мажмуавий қўллаш ҳақида маълумотлар йўқ. Буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентлар. Буйрак функциясини оғир бузилишлари бўлган пациентларни доцетаксел билан даволаш ҳақида маълумотлар йўқ. Нейротокциклик. Жиддий периферик нейротокцикликни юзага келиши препаратнинг дозасини камайтиришни талаб этади (“Қўллаш усули ва дозалари” бўлимларига қаранг). Кардиотокциклик. Доцетакселни трастузумаб билан бирга қабул қилган пациентларда, айниқса агар аввалги химиотерапия курсларида антрациклинлар (доксорубицин ёки эпирубицин) қўлланилган бўлса, юрак етишмовчилиги ривожланиши ҳолатлари кузатилган. Бундай юрак етишмовчилиги ўртача ёки оғир даражада бўлиши ва ўлимнинг юқори хавфи билан боғлиқ бўлиши мумкин. Агар доцетакселни трастузумаб билан мажмуада қўллаш зарурати бўлса, даволашни бошлашдан олдин пациентнинг юрак-қон томир тизими ҳолатини баҳолаш керак. Бу препаратлар билан даволаш вақтида юрак функциясини мунтазам (масалан ҳар 3 ойда) назорат қилиш керак, бу кардиал дисфункция ривожланиши мумкин бўлган пациентларни аниқлашга ёрдам беради. Кўриш аъзоси томонидан бузилишлар. Доцетаксел қабул қилган пациентларда макуланинг кистоз шиш (МКШ) ҳолатлари кузатилган. Кўришни бузилиши бўлган пациентларда шошилинч ва тўлиқ офталмологик текширув ўтказишлари керак. МКШ аниқланган ҳолларда доцетакселни бекор қилиш ва тегишли даволашни бошлаш керак (“Ножўя таъсирлари” бўлимига қаранг). Бошқа огоҳлантиришлар. Даволашнинг бутун даврида (эркаклар учун ҳам, аёллар учун ҳам) ва у тўхтатилгандан кейин камида 6 ой давомида (фақат эркаклар) контрацепция усулларидан фойдаланиш керак (“Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши” бўлимига қаранг). Доцетакселни CЙП3А4 кучли ингибитолари (масалан кетоконазол, итраконазол, кларитромицин, индинавир, нефазодон, нелфинавир, ритонавир, саквинавир, телитромицин ва вориконазол) билан бир вақтда қўллашдан сақланиш керак (“Дориларнинг ўзаро таъсири” бўлмига қаранг).

Ҳомиладорлик вақтида доцетакселни қўллаш ҳақидаги маълумотлар йўқ. Қуёнларда ва каламушларда доцетаксел эмбриотоксик ва фетотоксик таъсир намоён қилган; бундан ташқари каламушларда препаратни қўллаш фертилликни пасайишига олиб келган. Бошқа цитотоксик дори воситалари каби доцетаксел ҳомиладор аёлларда қўлланилганида ҳомилага зарарли таъсир кўрсатиши мумкин. Шунинг учун қатъий кўрсатмалар бўлган ҳолатлардан ташқари, ҳомиладорлик вақтида доцетакселни буюриш мумкин эмас. Доцетаксел қабул қилаётган репродуктив ёшдаги аёллар ҳомиладор бўлишдан сақланишлари ва ҳомиладорлик юз берганда дарҳол шифокорига хабар беришлари керак. Даволашнинг бутун даври давомида контрацепциянинг самарали усулларидан фойдаланиш керак. Доцетаксел липофил модда бўлиб ҳисобланади, лекин кўкрак сутига ўтиши номаълум. Шундай қилиб, эмизикли чақалоқларда ножўя самаралар ривожланиши мумкинлигини эътиборга олиб, доцетаксел билан даволаш курси давомида эмизишни тўхтатиш керак. Фертиллик Клиник олди тадқиқотларда доцетаксел генотоксик таъсир намоён қилган ва эркак жинсдаги разъездларнинг фертиллигига таъсир қилиши мумкин бўлган. Шунинг учун доцетаксел қабул қилаётган эркакларга даволаш вақтида ва у тўхтатилгандан кейин 6 ой давомида контрацепциянинг тегишли усулларидан фойдаланиш ва даволашни бошлашдан олдин спермани консервацияси юзасидан маслаҳат учун мурожаат этиш тавсия этилади. Автотраспортни ёки бошқа механизмларни бошқарганда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти Автотранспорт воситаларини бошқарганда ёки механизмлар билан ишлаганда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилиятини ўрганиш юзасидан махсус тадқиқотлар ўтказилмаган. Препаратнинг таркибига кирувчи этанол пациентларнинг автотранспортни бошқариш ёки механизмлар билан ишлаш қобилиятини издан чиқариши мумкин. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда, ёруғликдан ҳимоялаш мақсадида оригинал ўрамида сақлансин.

Доцетаксел дозасини ошириб юборганда специфик антидоти номаълум. Дозани ошириб юборганда пациентни ихтисослаштирилган бўлимга ўтказиш ва ҳаётий муҳим функциялари кўрсаткичларини синчковлик билан назорат қилиш керак. Доза ошириб юборилганда ножўя самаралар кучайиши мумкин. Дозани ошириб юборганда асосий кутиладиган асорат бўлиб суяк кўмиги фаолиятини сусайиши, периферик нейротоксик бузилишлар ва шиллиқ қаватларни яллиғланиши ҳисобланади. Дозани ошириб юборилиши аниқлангандан кейин пациент иложи борича терапевтик дозада Г-КРФ қабул қилиши керак. Зарурати бўлганида қўшимча симптоматик чоралар кўриш керак.

Рецепт бўйича

1 мл (20 мг) ёки 4 мл (80 мг) дан флаконларда, 1 флакондан картон қутида.

2 йил. Якуний суюлтирилгандан кейин 2-25°С ҳароратда ПВХ дан тайёрланмаган қопчаларда сақланганида яроқлилик муддати 6 соатни ташкил қилади. Инфузион эритмани 2-8°С ҳароратда ПВХ дан тайёрланмаган қопчаларда сақланганида яроқлилик муддати 48 соатни ташкил қилади.