Доцетаксел Келун Казфармрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

инфузия учун эритма тайёрлаш учун концентрат 20 мг/1 мл ёки 80 мг/4мл 1 мл концентрат (бир флакон) қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: сувсиз доцетаксел 20 мг (20 мг/1 мл) ёрдамчи моддалар: сувсиз лимон кислотаси, сувсиз этанол, полисорбат 80 4 мл концентрат (бир флакон) қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: сувсиз доцетаксел 80 мг (80 мг/4 мл) ёрдамчи моддалар: сувсиз лимон кислотаси, сувсиз этанол, полисорбат 80

Тасир этувчи модда(ХПН):

доцетаксел

Препаратнинг савдо номи:

Доцетаксел-Келун-Казфарм

Фармакалогик гуруҳи:

ўсмаларга қарши воситалар.

Дори шакли:

инфузия учун эритма тайёрлаш учун концентрат 20 мг/1 мл ёки 80 мг/4мл 1 мл концентрат (бир флакон) қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: сувсиз доцетаксел 20 мг (20 мг/1 мл) ёрдамчи моддалар: сувсиз лимон кислотаси, сувсиз этанол, полисорбат 80 4 мл концентрат (бир флакон) қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: сувсиз доцетаксел 80 мг (80 мг/4 мл) ёрдамчи моддалар: сувсиз лимон кислотаси, сувсиз этанол, полисорбат 80

рангсиз ёки оч сариқ рангли суюқлик

ўсмаларга қарши воситалар.

L01CD02

Сўрилиши Доцетакселнинг кинетикаси дозага боғлиқ эмас ва ярим чиқарилиш даври α, β ва γ босқичли уч компартаментли фармакокинетик милдан иборат бўлиб, улар мос равишда, 4 минут, 36 минут ва 11,1 соатга тенг. Охирги босқичи доцетакселни периферик компартаментдан нисбатан секин чиқарилиши билан боғлиқ. Тақсимланиши Препарат 100 мг/м2 дозада бир соат давомида инфузия қилинганидан сўнг плазмада 3,7 мкг/мл га тенг бўлган ўртача максимал концентрацияга, ва шунга мос 4,6 соат.мкг/мл га тенг бўлган эгри чизиқ остидаги майдонга (АУC) эришилган. Тўйиниш босқичида умумий клиренси ва тақсимланиш ҳажмининг ўртача кўрсаткичлари, мос равишда, соатига 21 л/м2 ва 113 л ни ташкил қилган. Умумий клиренс кўрсаткичи бўйича шахслар орасидаги ўзгариш тахминан 50% ни ташкил қилган. Доцетаксел 95% дан кўпроқ плазма оқсиллари билан боғланади. Чиқарилиши Цитохром Р450 таъсирида терт-бутил-эфир гуруҳига оксидланганидан сўнг доцетаксел сийдик ва ахлат массалари билан 7 кун давомида чиқарилган, уларда юборилган радиофаол доцетаксел (14С-доцетаксел) нинг мувофиқ 6% ва 75% аниқланган. Ахлат массаларида аниқланган радиоактив доцетакселнинг тахминан 80% биринчи 48 соатда ягона асосий фаол бўлмаган метаболити ва 3 иккинчи даражали фаол бўлмаган метаболитлари, шунингдек, жуда кичик миқдорларда ўзгармаган дори воситаси кўринишида чиқарилган.

сут безининг раки Доцетаксел-Келун-Казфарм доксорубицин ва циклофосфамид билан мажмуада лимфа тугунлари шикастланган сут безининг операция қилиш мумкин бўлган раки бўлган беморларни адъювант даволаш учун мўлжалланган. Лимфа тугунлари шикастланмаган сут безининг операция қилиш мумкин бўлган раки бўлган беморларни адъювант даволашни фақат сут бези ракини эрта босқичларида бирламчи даволашни халқаро мезонларига мувофиқ химиотерапия олишлари мумкин. Доцетаксел-Келун-Казфарм доксорубицин билан мажмуада сут безининг маҳаллий тарқалган ёки метастатик раки бўлган, илгари бу ҳолат бўйича цитотоксик даволанмаган беморларни даволаш учун мўлжалланган. Доцетаксел-Келун-Казфарм сут безининг маҳаллий тарқалган ёки метастатик раки бўлган беморларни цитотоксик даволаш самарасиз бўлгандан кейин даволаш учун мўлжалланган. Илгари ўтказилган кимёвий даволаш ўз ичига антрациклин ёки алкилловчи препаратни олиши керак. Доцетаксел-Келун-Казфарм трастузумаб билан мажмуада ҲEР-2 нинг экспрессияси юқори, сут безининг метастатик раки бўлган, метастазлар бўйича илгари кимёвий даволанмаган беморларни даволаш учун мўлжалланган. Доцетаксел-Келун-Казфарм капецитабин билан мажмуада сут безининг маҳаллий тарқалган ёки метастатик раки бўлган беморларни цитотоксик даволаш самарасиз бўлгандан кейинги даволаш учун мўлжалланган. Илгари ўтказилган кимёвий даволаш ўз ичига антрациклин олиши керак. ўпканинг майда ҳужайрали бўлмаган раки Доцетаксел-Келун-Казфарм ўпканинг маҳаллий тарқалган ёки метастатик майда ҳужайрали бўлмаган раки бўлган беморларни илгари ўтказилган кимёвий даволаш самарасиз бўлганидан кейинги даволаш учун мўлжалланган. Доцетаксел-Келун-Казфарм цисплатин билан мажмуада ўпкаларни резекция қилиб бўлмайдиган, маҳаллий тарқалган ёки метастатик йирик ҳужайрали раки бўлган, бу ҳолат бўйича илгари кимёвий даволаш ўтказилмаган беморларни даволаш учун мўлжалланган. простата безининг раки Доцетаксел-Келун-Казфарм преднизон ёки преднизолон билан мажмуада простата безининг метастатик раки бўлган, гормонал даволашга рефрактер бўлган беморларни даволаш учун мўлжалланган. меъданинг аденокарциномаси Доцетаксел-Келун-Казфарм цисплатин ва 5-фторурацил билан мажмуада меъданинг метастатик аденокарциномаси, шу жумладан гастро-эзофагеал қисмининг аденокарциномаси бўлган, метастазлари бўйича илгари кимёвий даволанмаган беморларни даволаш учун мўлжалланган. бош ва бўйин раки Доцетаксел-Келун-Казфарм цисплатин ва 5-фторурацил билан мажмуада бош ва бўйиннинг маҳаллий тарқалган ясси хужайрали раки бўлган беморларни бошланғич даволаш учун мўлжалланган.

Доцетаксел-Келун-Казфарм цитотоксик кимёвий даволашга ихтисослаштирилган бўлимларда қўлланиши керак, Доцетаксел-Келун-Казфармни фақат пациентларни цитотоксик кимёвий даволашда тажрибага эга бўлган шифокор назорати остида юбориш керак. Тавсия қилинган дозаси Сут безининг раки, ўпканинг йирик ҳужайрали раки, меъданинг раки, бош ва бўйиннинг ракида премедикация дексаметазон каби кортикостероид препаратини кунига 16 мг дозада (яъни 8 мг дан кунига 2 марта) 3 кун давомида оғиз орқали қабул қилишдан иборат бўлиб, агар қўллашга қарши кўрсатмалар бўлмаса, Доцетаксел-Келун-Казфармни юборишдан 1 кун олдин премедикация қилишга киришилади. Олдини олиш мақсадида гематологик токцикликни минимал даражага етказиш учун гранулоцитар колонияни рағбатлантирувчи омилни (Г-КРО) қўллаш мумкин. Простата безининг ракида преднизон ёки преднизолон бир вақтда қўлланиши туфайли тавсия қилинган премедикация тартиби Доцетаксел-Келун-Казфармни инфузия қилишдан 12 соат, 3 соат ва 1 соат олдин 8 мг дексаметазонни оғиз орқали қабул қилишдан иборат. Доцетаксел-Келун-Казфарм ҳар 3 ҳафтада бир соат давомида инфузия қилинади. Сут безининг раки Лимфа тугунлари шикастланган ва шикастланмаган, сут безининг операция қилиш мумкин бўлган ракини адъювант даволаш учун Доцетаксел-Келун-Казфармни тавсия қилинган дозаси 75 мг/м2 ни ташкил қилади, у доксорубицин 50 мг/м2 ва циклофосфамид 500 мг/м2 қилинганидан сўнг 1 соатдан кейин ҳар 3 ҳафтада, 6 цикл давомида (ДДЦ тартиби) юборилади (шунингдек, “Даволаш вақтида дозага тузатиш киритиш”га қаралсин). Сут безининг маҳаллий тарқалган ёки метастатик раки бўлган беморларни даволаш учун Доцетаксел-Тевани монотерапия сифатида тавсия қилинган дозаси 100 мг/м2 ни ташкил қилади. Биринчи қатор даволашни ўтказиш учун Доцетаксел-Келун-Казфарм 75 мг/м2 дозада доксорубицин (50 мг/м2) билан бирга юборилади. Трастузумаб билан мажмуада Доцетаксел-Келун-Казфармни тавсия қилинган дозаси ҳар 3 ҳафтада 100 мг/м2 ни ташкил қилади, бунда трастузумаб ҳар ҳафтада юборилади. Доцетаксел-Келун-Казфармнинг биринчи инфузияси трастузумабнинг биринчи дозаси юборилгандан сўнг эртасига буюрилади. Агар трастузумабнинг олдин қилинган дозаси яхши ўзлаштирилган бўлса, Доцетаксел-Келун-Казфармнинг навбатдаги дозалари бевосита трастузумабнинг инфузияси тугаганидан сўнг юборилади. Трастузумабнинг дозалари ва юбориш усулларини трастузумабни тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномасига қаранг. Капецитабин билан мажмуада қўлланганида Доцетаксел-Келун-Казфармни тавсия қилинган дозаси ҳар 3 ҳафтада 75 мг/м2 ни ташкил қилади, 1250 мг/м2 дан капецитабин билан мажмуада кунига 2 марта (овқат қабул қилгандан сўнг 30 минут давомида) 2 ҳафта давомида навбатдаги бир ҳафталик танаффус билан буюрилади. Капецитабиннинг дозасини тана юзасига қараб ҳисоблашни капецитабиннинг тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномасига қаранг. Ўпканинг майда ҳужайрали бўлмаган раки Ўпканинг майда ҳужайрали бўлмаган раки бўйича илгари кимёвий даволанмаган ёки даволанаётган беморлар учун Доцетаксел-Келун-Казфармни тавсия қилинган дозалаш тартиби 75 мг/м2 ни ташкил қилади, шундан сўнг бевосита цисплатин 75 мг/м2 дозада 30-60 минут давомида юбориш керак. Дастлабки, самарасиз, платина ёрдамида ўтказилган химиотерапиядан кейин даволаш учун монотерапия сифатида тавсия қилинган дозаси 75 мг/м2 га тенг. Простата безининг раки Доцетаксел-Келун-Казфармни тавсия қилинган дозаси ҳар 3 хафтада бир соатли вена ичи инфузияси 75 мг/м2 ни ташкил қилади. Преднизон ёки преднизолон 5 мг дан кунига 2 марта оғиз орқали узлуксиз қабул қилишга буюрилади. Меъданинг аденокарциномаси Доцетаксел-Келун-Казфармнинг тавсия қилинган дозаси 75 мг/м2 ни ташкил қилади, бир соатлик инфузия қилинганидан кейин 75 мг/м2 цисплатинни 1-3 соатлик инфузияси билан (иккала инфузия фақат биринчи куни), сўнгра цисплатиннинг инфузияси тугагач, 5-фторурацил кунига 750 мг/м2 дозада 5 кун давомида 24 соат узлуксиз инфузия қилинади. Даволаш ҳар 3 ҳафтада такрорланади. Цисплатин юборилиши туфайли антиеметик воситалар билан премедикация ва тегишли гидратация ўтказиш керак. Гематологик токциклик ривожланиш хавфини камайтириш учун профилактика мақсадида Г-КСФ қўллаш керак (шунингдек “Даволаш вақтида дозага тузатиш киритиш” бўлимига қаралсин). Бош ва бўйиннинг раки Антиеметик препаратлар билан премедикация ва тегишли гидратация (цисплатинни юборишдан олдин ва кейин) ўтказиш керак. Профилактик Г-КСФ ни гематологик токцикликни камайтириш учун ишлатиш мумкин. Кейинги нур терапия билан бошланғич химиотерапия: Бош ва бўйиннинг операция қилиб бўлмайдиган, маҳаллий тарқалган ясси ҳужайрали ракини (ББЯҲР) бошланғич даволаш учун Доцетаксел-Келун-Казфармнинг тавсия қилинган дозаси 75 мг/м2 ни ташкил қилади, бир соат давомида инфузия қилинади, шундан кейин биринчи куни цисплатин 75 мг/м2 дозада 1 соат давомида юборилади, сўнгра 5-фторурацил кунига 750 мг/м2 дозада 5 кун давомида узлуксиз инфузия қилинади. Бу схема ҳар 3 ҳафтада 4 цикллар давомида такрорланади. Кимёвий даволаш кетидан нур билан даволашни ўтказиш керак. Кейинги кимё-нур терапия билан бошланғич химиотерапия: Бош ва бўйиннинг маҳаллий тарқалган (техник жиҳатдан резекция қилиб бўлмайдиган, жарроҳлик йўли билан тузалишнинг эҳтимоли ва аъзони сақлаб қолиш ишончи кам) ясси ҳужайрали раки (ББЯҲР) бўлган беморларни бошланғич даволаш учун Доцетаксел-Келун-Казфармнинг тавсия қилинган дозаси 75 мг/м2 ни ташкил қилади, биринчи куни бир соат давомида вена ичига инфузия қилинади, унинг кетидан цисплатин 100 мг/м2 дозада 30 минутдан 3 соатгача вақт давомида юборилади, сўнгра 5-фторурацил кунига 1000 мг/м2 дозада биринчи кундан тўртинчи кунгача узлуксиз инфузия қилинади. Бу схема ҳар 3 ҳафтада 3 цикллар давомида такрорланади. Кимётерапия кетидан химиорадиотерапия буюрилиши керак. Цисплатин ва 5-фторурацилнинг дозаларини ўзгартиришни – препаратларни тиббиётда қўллаш бўйича тегишли йўриқномаларга қаранг. Даволаш вақтида дозага тузатиш киритиш: Доцетаксел-Келун-Казфармни нейтрофилларнинг сони ≥ 1500 ҳужайра/мм3 бўлганда қўллаш керак. Доцетаксел-Келун-Казфарм билан даволаш вақтида 1 ҳафтадан ортиқ вақт давомида нейтрофилларнинг сони < 500 ҳужайра/мм3 бўлган фебрил нейтропения, оғир ёки кумулятив тери реакциялар ёки оғир периферик невропатия ривожланган ҳолда, препаратнинг дозасини 100 мг/м2 дан 75 мг/м2 гача ва/ёки 75 мг/м2 дан 60 мг/м2 гача камайтириш керак. Агар 60 мг/м2 дозада қўлланганида юқорида санаб ўтилган реакциялар йўқолмаса, даволашни тўхтатиш керак. Сут безининг ракини адъювант даволаш Сут безининг раки бўйича Доцетаксел-Келун-Казфарм, доксорубицин ва циклофосфамид (ДДЦ) билан адъювант даволанган беморларда Г-КСФ ёрдамида бирламчи профилактика ўтказиш заруратини баҳолаш керак. Фебрил нейтропения ва/ёки нейтропеник инфекцияси бўлган беморлар учун барча навбатдаги циклларда Доцетаксел-Келун-Казфармнинг дозасини 60 мг/м2 гача пасайтириш керак. 3 ёки 4 даражали стоматит бўлган ҳолда дозасини 60 мг/м2 гача пасайтириш керак. Цисплатин билан мажмуада Олдинги даволаш курси вақтида Доцетаксел-Келун-Казфармни бошланғич дозаси 75 мг/м2 га тенг бўлган, цисплатин билан мажмуада қўлланган, тромбоцитларнинг сони мм3 да 25000 дан кам ҳужайрани ташкил қилган беморлар учун, шунингдек фебрил нейтропенияси ёки гематологик бўлмаган токциклиги бўлган беморлар учун навбатдаги циклларда препаратнинг дозасини 65 мг/м2 гача камайтириш керак. Цисплатиннинг дозасига тузатиш киритиш – препаратни тиббиётда қўллаш бўйича тегишли йўриқномага қаранг. Капецитабин билан мажмуада

Монотерапия сифатида буюрилган доцетакселга кўпроқ тез-тез учрайдиган ножўя реакциялар бўлиб нейтропения [(қайтувчан ва тўпланмайдиган) 7 куни ўртача камроқ сонли хужайралар оғир нейтропенияни ўртача давомийлиги 7 куни нейтрофиллиар сони <500 хужайра/м3 ни ташкил қилади], анемия, алопеция, кўнгил айниши, қусиш, стоматит, диарея ва астения ҳисобланади. Трастузумаб билан мажмуада уни буюрилганида қайд этилган  нохуш реакциялар (барча даражадаги) ≥ 10% келиб чиққан. Доцетакселни монотерапияси билан уни тарстузумаб билан мажмуада буюрилганига нисбатан солиштирилганда жиддий ножўя реакцияларни (31% га нисбатан 40%) ва 4 даражали ноҳуш реакциялар (23% га нисбатан 34%) тез-тезлигини ошиши кузатилган. Капецитабинга келсак сут бези ракини антрациклин билан муваффақияциз даволаганда (≥5%) тез-тез кузатилган нохуш реакцияларни даволаш билан боғлиқ бўлган. Қуйидаги ножўя реакциялар доцетаксел қўлланганда тез-тез кузатилади: Тез-тез юқори сезувчанлик реакциялари, одатда доцетакселни инфузиясини бошлагандан кейин бошланади ва одатда енгил ёки ўрта даражали оғирликда бўлади. Тез-тез учрайдиган симптомлардан гиперемия, қичишиш билан ёки усиз тошма, кўкрак қафасида қисилиш ҳисси, белда оғриқ, хансираш, юқори ҳарорат ёки қалтираш ҳисобланади. Оғир реакциялар гипотензия ва/ёки бронхоспазм ёки тарқалган тошма (эритема) билан бирга кечган.парестезия, дизестезия ва оғриқлар, шу жумладан ачишувчи оғриқлар билан характерланадиган енгил ва ўрта даражали оғирликдаги нерв сезувчанлигининг бузилиши белгилари. Нейромоторикани бузилиши асосан ҳолсизлик билан намоён бўлади. Оғир периферик нейротокциклик ривожланганда, дозани камайтириш талаб этилади. 100 мг/м2 Доцетаксел-Келун-Казфармни монотерапия сифатида даволангандан кейин симптомларни қайтиши ҳақидаги маълумотлар 35,3% нейротоксик беморларга тааллуқлидир. Симптомлар 3 ой давомида спонтан ўтиб кетади.одатда енгил ёки кучсиз намоён бўлувчи ҳисобланган қайтувчан тери реакциялари. Реакциялар тошма, шу жумладан маҳаллий тошмалар, асосан қўл ва оёқларда (шу жумладан кафт-товон эритродизестезия синдромининг оғир шакли), шунингдек елкада, юз ва кўкрак қафасида қичишиш билан кечадиган реакциялар характерланган. Одатда тошмалар доцетакселни инфузиясидан кейин бир хафта давомида пайдо бўлган. Оғир симптомлар кам холларда қайд этилган: кейинчалик десквамация билан тошмалар, кам ҳолларда доцетаксел билан даволашни тўхтатиш ёки бекор қилишни талаб этган ҳолатлар бўлган. Тирноқларни оғир ўзгаришлари гипопигментация ёки гиперпигментация ва баъзи ҳоллларда оғриқлар ва онихолизис билан характерланган.инфузияни юбориш жойида реакциялар, одатда енгил шаклда бўлган ва гиперпигментация, яллиғланиш, қизариш ёки терини қуриши, флебит ёки венадан қон оқиши ва шишларда иборат бўлган. Суюқликни тутилиши периферик шишлар ҳолида ва кам ҳоллларда плеврал шиш, перикардиал шиш, асцит ва тана вазнини ошиши кўринишида намоён бўлган. Периферик шишлар одатда оёқ ва қўллардан бошланган, тана вазнини 3 кг ва ундан ортиқ ошиши билан, тарқалган шаклга эга. Суюқликни тутилишининг тез-тезлиги ва оғирлик даражаси кумулятив характерга эга. Даволашни тўхтатган вақтда ўртача кумулятив доза 1000 мг/м2 дан ошган, суюқликни тутилишини қайтишининг ўртача вақти 16,4 хафтани (0 дан 42 хафтагача) ташкил қилади. Премедикация қилинган беморларда суюқликни тутилишини ўртача ва оғир даражаси (ўртача кумулятив доза: 818,9 мг/м2) премедикация қилинмаган беморлага нисбатан кеч бошланган (ўртача кумулятив доза: 489,7 мг/м2); бироқ айрим беморларда у даволашни эрта курсларида аниқланган. Доцетаксел-Келун-Казфарм 100 мг/м2 дозада монотерапия сифатида Жуда тез-тез (≥1/10) инфекциялар (шу жумладан, сепсис ва пневмония, 1,7% ҳолларда ўлим кузатилади);нейтропения, шу жумладан фебрил, анемия;юқори сезувчанлик;анорекция;периферик сенсор ва периферик мотор нейропатия, дисгевзия;ҳансираш;стоматит, диарея, кўнгил айниши, қусиш;алопеция, тери реакциялари, тирноқлар томонидан бузилишлар;миалгия;суюқликни тутилиши, астения, оғриқ. Тез-тез (≥1/100- <1/10) нейтропения билан боғлиқ бўлган инфекциялартромбоцитопенияаритмиягипотензия, гипертензия, геморрагияқабзият, қорин оғриғи, меъда-ичакдан қон кетишларартралгияинфузия қилинган жойдаги реакциялар, юракка боғлиқ бўлмаган кўкрак оғриқлариқонда билирубинни юқори бўлиши, қонда ишқорий фосфатазанинг даражасини ошиши, АСТ ва АЛТ ларни ошиши Тез-тез эмас (≥1/1.000- <1/100) юрак етишмовчилиги;эзофагит Кам ҳолларда (≥1/1.0000- <1/1.000) тромбоцитопения билан кечувчи қон кетишининг эпизодлари Жуда кам ҳолларда ( <1/10000) қайтмас алопеция 73% тери реакциялари 21 кун давомида йўқолади. 75 мг/м2 доза Доцетаксел-Келун-Казфарм монотерапия сифатида Жуда тез-тез (≥1/10) инфекциялар;нейтропения, анемия, тромбоцитопенияанорекцияпериферик сенсор нейропатиякўнгил айниши, стоматит, қусиш, диареяалопеция, тери реакциялариастениясуюқликни тутилиши, оғриқлар Тез-тез (≥1/100- <1/10) фебрил нейтропенияюқори сезувчанлик (оғир бўлмаган)периферик мотор нейропатияаритмия (оғир бўлмаган)гипотензияқабзияттирноқлар томонидан бузилишлармиалгияқонда билирубинни ошиши 75 мг/м2 Доцетаксел-Келун-Казфарм доксорубицин билан мажмуада Жуда тез-тез (≥1/10) инфекцияларнейтропения, шу жумладан, фебрил, анемия, тромбоцитопенияпериферик сенсор нейропатиякўнгил айниши, стоматит, диарея, қабзияталопеция, тирноқлар томонидан бузилишлар, тери реакциялари (оғир бўлмаган).астения, суюқликнинг тутилиши, оғриқ Тез-тез (≥1/100- <1/10) юқори сезувчанликанорекцияпериферик мотор нейропатияюрак етишмовчилиги, аритмия (оғир бўлмаган)миалгияюборилган жойда реакцияларқонда билирубин, ишқорий фосфатазани ошиши Тез-тез эмас (≥1/1.000- <1/100) гипотензияАСТ ва АЛТ ларни ошиши

препаратнинг таъсир этувчи моддаси ёки ёрдамчи моддаларидан бирига юқори сезувчанликнейтрофилларнинг дастлабки даражаси 1 мм3 да < 1500 ҳужайрамаълумотларнинг йўқлиги туфайли жигар фаолиятини оғир бузилишида қўллаш мумкин эмас.бошқа дори препаратлари билан мажмуада буюрилганида, уларни қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатларни ҳисобга олиш керак.

Ин витро шароитдаги тадқиқотлар Доцетаксел-Келун-Казфармни метаболизми циклоспорин, терфенадин, кетоконазол, эритромицин ва тролеандомицин каби цитохром Р450-3А орқали метаболизмга учрайдиган (ва шундай қилиб бу энзимни компетитив йўли билан бостиришга қодир) ёки бир вақтда қўлланаётган, Р450-3А ни индукция қилувчи, ингибиция қилувчи, бирикмаларнинг таъсирида ўзгариши мумкинлигини кўрсатди. Шунинг учун бу препаратлар билан бир вақтда даволанганда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак, чунки уларни орасида аҳамиятли ўзаро таъсир бўлиши мумкин. Доцетаксел-Келун-Казфарм оқсиллар билан жуда яхши (> 95%) боғланади. Доцетакселни ин виво шароитда бир вақтда буюриладиган дори воситалари билан ўзаро таъсири бўйича расмий тадқиқотларнинг йўқлигига қарамасдан, оқсиллар билан (эритромицин, дифенгидрамин, пропранолол, пропафенон, фенитоин, салицилат, сулфометоксазол ва валпроат натрий каби) кучли боғ ҳосил қилувчи препаратлар билан ин витро шароитда ўзаро таъсири, Доцетаксел-Келун-Казфармни оқсиллар билан боғланишига таъсир қилмаган. Бундан ташқари, дексаметазон доцетакселни оқсиллар билан боғланишига таъсир қилмайди. Доцетаксел-Келун-Казфарм доксорубицин ва циклофосфамид бир вақтда буюрилганида уларнинг фармакокинетикаси ўзгармаган. Ягона назорациз тадқиқотлар бўйича чекланган маълумотлар, Доцетаксел-Келун-Казфарм ва карбоплатин орасида ўзаро таъсир борлигини кўрсатди. Доцетаксел-Келун-Казфарм билан мажмуада буюрилганида карбоплатиннинг клиренси илгари карбоплатин билан монотерапия ўтказилганда қайд қилинган клиренсига нисбатан 50% юқори бўлган. Преднизон қабул қилганда Доцетаксел-Келун-Казфармнинг фармакокинетикаси простата безининг метастатик раки бўлган беморларда ўрганилган. Доцетаксел-Келун-Казфарм CЙП3А4 ёрдамида метаболизмга учрайди; маълумки, преднизон CЙП3А4 ни индукция қилади. Доцетаксел-Келун-Казфармнинг фармакокинетикасига преднизоннинг статистик жиҳатдан аҳамиятли самараси кузатилмаган. CЙП3А4 ни кучли ингибиторлари (яъни ритонавирга ўхшаш, протеаза ингибиторлари, кетоконазол ёки итраконазолга ўхшаш замбуруғларга қарши азол воситалар) ни бир вақтда қабул қилаётган беморларга Доцетаксел-Келун-Казфармни эҳтиёткорлик билан юбориш керак. Дориларнинг ўзаро таъсири бўйича кетоконазол ва доцетаксел қабул қилган беморлар иштирокида ўтказилган тадқиқотлар, кетоконазол доцетакселнинг клиренсини аҳамиятли ярмига пасайтиришини, ва бунга, эҳтимол, доцетакселнинг метаболизмида CЙП3А4 асосий (ягона) метаболизм йўли сифатида иштирок этишини кўрсатди. Ҳаттоки кичик дозаларда ҳам доцетакселнинг толерантлиги пасайиши мумкин.

Сут безининг раки ва ўпканинг майда ҳужайрали бўлмаган раки бўлган ҳолда, доцетакселни қўллашдан бир кун олдин (агар қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар бўлмаса) кортикостероид гормон, масалан, дексаметазонни кунига 16 мг дан (яъни 8 мг дан кунига 2 марта) 3 кун давомида оғиз орқали қабул қилишдан иборат бўлган премедикация, организмда суюқликнинг тутилиш даражаси ва ривожланиш тез-тезлигини, шунингдек юқори сезувчанлик реакцияларининг яққоллигини пасайтириши мумкин. Простата безининг раки бўлган ҳолда премедикация доцетакселини инфузия қилишдан 12 соат, 3 соат ва 1 соат олдин дексаметазонни 8 мг дан оғиз орқали қабул қилишдан иборат. Гематология Нейтропения энг кўп кузатиладиган нохуш реакцияси ҳисобланади. Нейтрофилларнинг сони ўртача 7 кунга келиб энг паст даражага етади, аммо бу муддат олдиндан мунтазам даволанган беморларда қисқа бўлиши мумкин. Қоннинг тўлиқ манзарасини доцетаксел қабул қилаётган барча беморларда тез-тез назорат қилиш керак. Нейтрофилларнинг сони ≥ 1500 ҳужайра/мм3 даражага етганида, Доцетаксел-Келун-Казфарм билан даволашни яна бошлаш керак. Доцетаксел-Келун-Казфарм билан даволаш курси вақтида оғир нейтропения (7 ва ундан ортиқ кун давомида < 500 ҳужайра/мм3) бўлганида, навбатдаги даволаш курсларида дозани пасайтириш ёки тегишли симптоматик даволаш ўтказиш тавсия қилинади. Доцетаксел-Келун-Казфармни цисплатин ва 5-фторурацил (ДЦФ) билан мажмуада даволанган беморларда, агар беморлар профилактика мақсадида Г-КСФ олган бўлсалар, фебрил нейтропения ва нейтропеник инфекциялар камроқ ривожланган. ДЦФ олаётган беморларга асоратланган нейтропенияни (фебрил нейтропения, давомли нейтропения ёки нейтропеник инфекция) ривожланиш ҳавфини пасайтириш учун Г-КСФ билан профилактика ўтказиш керак. ТЦФ билан даволанаётган беморларда жиддий мониторинг ўтказиш керак. Доцетакселни доксорубицин ва циклофосфамид (ДДЦ) мажмуаси билан даволанган беморларда Г-КСФ ёрдамида бирламчи профилактика ўтказилганида, фебрил нейтропения ва нейтропеник инфекция кам кузатилган. Сут безининг раки бўйича ТАЦ билан адъювант даволанаётган беморларда асоратланган нейтропениянинг хавфини (фебрил нейтропения, узоқ давом этувчи нейтропения ёки нейтропеник инфекция) пасайтириш учун, Г-КСФ ёрдамида бирламчи профилактика ўтказиш кераклиги ҳақидаги масалани кўриб чиқиш керак. ДЦФ билан даволанаётган беморларни қатъий мониторингини ўтказиш лозим. Юқори сезувчанлик реакциялари Айниқса биринчи ва иккинчи инфузия вақтида юқори сезувчанлик реакцияларини аниқлаш учун беморларни яхшилаб кузатиш керак. Юқори сезувчанлик реакциялари доцетакселни инфузия қилишнинг биринчи минутларида ривожланиши мумкин, шунинг учун гипотензия ва бронхоспазмни даволаш учун керак бўладиган барча воситалар тайёр бўлиши керак. Юқори сезувчанлик реакциялари ривожланган ҳолда гиперемия ёки маҳаллий тери реакциялари каби яққол ривожланмаган симптомлар даволашни бекор қилишни талаб қилмайди, оғир реакциялар эса, масалан, оғир гипотензия, бронхоспазм ёки тарқоқ тошмалар (эритема) доцетаксел юборишни зудлик билан тўхтатиш ва тегишли даволаш ўтказишни талаб қилади. Оғир юқори сезувчанлик реакциялари кузатилган беморларни яна Доцетаксел-Келун-Казфарм билан даволаш мумкин эмас. Тери реакциялари Қўл ва оёқларда (қўллар кафти ва оёқ кафти) жойлашган, шиш ва кейинчалик десквамация бўладиган тери эритемаси кузатилган. Кейинчалик десквамация бўладиган тошма каби оғир симптомлар пайдо бўлганида доцетакселни бекор қилиш лозим. Суюқликни тутилиши Суюқликни тутилишини оғир шакли, масалан, плевра бўшлиғига суюқлик тўпланиши, перикардиал эксудати ва асцити бўлган беморларни жиддий кузатиш керак. Респиратор бузилишлар Ўткир респиратор дистресс-синдроми, интерстициал пневмонит, ўпканинг интерстициал касаллиги, ўпка фибрози ва нафас етишмовчилиги – қайд этилган ва улар ўлимга олиб келиши мумкин. Янги ёки ўпка симптомларини ёмонлашуви ривожланиши ҳолатида, пациентлар синчков назоратдан, тез текширувлардан ўтишлари лозим ва мувофиқ даволашлари шарт. Ташҳисни аниқлангунига қадар доцетаксел билан даволашни тўхтатиш тавсия этилади. Тутиб турувчи ёрдамдан ўз вақтида фойдаланиш ҳолатни яхшилаш учун ёрдам бериши мумкин. Доцетаксел билан даволашни янгилашни афзалликларини яхшилаб таҳлил қилиб чиқиш лозим. Жигар фаолиятини бузилиши бўлган беморлар Доцетакселни монотерапия сифатида 100 мг/м2 дозада қабул қилаётган ва қонда трансаминазалар (АЛТ ва/ёки АСТ) нинг даражаси норманинг юқори чегарасидан (НЮЧ) 1,5 марта ортиқ, ишқорий фосфатазанинг даражаси билан бирга НЮЧ дан 2,5 марта ортиқ бўлган беморларда токциклик натижасидаги ўлим, шу жумладан ўлим билан тугаши мумкин бўлган сепсис ва гастроинтестинал қон кетишлар, фебрил нейтропения, инфекциялар, тромбоцитопения, стоматит ва астения каби оғир нохуш реакцияларни ривожланиш хавфи юқори бўлади. Шундай қилиб, жигар фаолиятининг кўрсаткичлари (ЖФК) юқори бўлган беморлар учун доцетакселни тавсия қилинган дозаси 75 мг/м2 ни ташкил қилади. ЖФК ни дастлабки босқичда ва ҳар бир навбатдаги циклдан олдин ўлчаш керак. Қонда билирубиннинг даражаси нормадан юқори ва/ёки АЛТ ва АСТ ларнинг даражаси НЮЧ дан 3,5 марта юқори ишқорий фосфатазанинг даражаси билан бирга НЮЧ дан 6 марта юқори бўлганида, дозага тузатиш киритиш талаб қилинмайди – агар жиддий кўрсатмалар бўлмаса, доцетакселни қўллаш мумкин эмас. Меъданинг аденокарциномасини даволаш учун цисплатин ва 5-фторурацил билан мажмуаси: АЛТ ва/ёки АСТ ларнинг даражаси НЮЧ дан 1,5 марта юқори бўлган ва ишқорий фосфатазани НЮЧ дан 2,5 марта юқори ва билирубиннинг даражаси нормадан юқори бўлиб бирга ошган беморлар етакчи клиник синовларга киритилмаганлар. Бундай беморлар учун дозага тузатиш киритиш тавсия қилинмайди – жиддий кўрсатмалар бўлмаса, доцетаксел буюрилмайди. Бошқа кўрсатмалар бўйича Доцетаксел-Келун-Казфарм билан мажмуада даволанган, жигар фаолияти пасайган беморлар хақида маълумотлар йўқ. Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган беморлар Буйрак фаолиятини оғир бузилишлари бўлган беморларни Доцетаксел-Келун-Казфарм билан даволаш бўйича маълумотлар йўқ. Нерв тизими Оғир периферик нейротокциклик ривожланганида дозани пасайтириш керак. Юракка токциклиги Юрак етишмовчилиги Доцетаксел-Келун-Казфармни трастузумаб билан мажмуада, айниқса, антрациклин (доксорубицин ёки эпирубицин) сақловчи химиотерапиядан сўнг, олган беморларда кузатилган. Юрак етишмовчилиги ўртача ёки оғир даражали бўлиши ва ўлимга олиб келиши мумкин. Доцетаксел-Келун-Казфармни трастузумаб билан мажмуада даволаш режалаштирилаётганида юрак фаолиятининг дастлабки ҳолатини баҳолаш керак. Кейинчалик даволаш вақтида, юрак дисфункциясининг ривожланиши мумкин бўлган беморларни аниқлаш мақсадида, юрак фаолиятини назорат қилиш керак (масалан, ҳар 3 ойда). Тафсилотларни трастузумабни тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномасига қаранг. Бошқалар Эркаклар ҳам, аёллар ҳам даволаш вақтида контрацепциядан фойдаланишлари керак, эркаклар учун контрацепция яна даволашни тўхтатгандан сўнг камида 6 ой давомида керак бўлади.

2оС дан 25оС гача бўлган ҳароратда, ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин. Суюлтирилган эритмани тайёрланганидан сўнг дарҳол ишлатган маъқул, инфузия учун эритмани эса хона ҳароратида ва одатдаги ёритилган шароитларда 4 соат (шу жумладан бир соатлик инфузия) давомида ишлатиш керак.

Симптомлари: дозани ошириб юборилиши ҳақида маълумотлар кўп бўлмаган. Дозаси ошириб юборилганида ножўя реакциялари кучайиши мумкин. Дозани ошириб юборилишининг мумкин бўлган биринчи асорати суяк кўмигини бостирилиши, периферик нейротокциклик ва мукозитдан иборат. Даволаш: Доцетаксел-Келун-Казфармнинг дозаси ошириб юборилганида антидоти йўқ. Дозаси ошириб юборилган ҳолда бемор ихтисослаштирилган бўлимларда кузатилади ва организмнинг ҳаётий муҳим фаолиятлари синчиклаб мониторинг қилинади. Дозани ошириб юборилиши аниқланганида сўнг имкони борича эртароқ Г-КСФ буюриш керак. Бошқа симптоматик чоралар зарурати бўлганида қўлланади.

Рецепт бўйича

1 мл (20мг/1мл дозаси учун) ёки 4 мл (80мг/4мл дозаси учун) дан концентрат кўк рангли ечиладиган пластмасса қопқоқ билан алюмин қалпоқ ёрдамида мустаҳкамланган, И c типдаги резина тиқинли, рангсиз шиша флаконда. 1 флакондан (20мг/1мл дозаси ёки 80мг/4мл дозаси учун) контур-уяли ўрамга жойланади. 1 контур-уяли ўрамлар давлат ва рус тилларидаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга  картон қутига жойланади.

2 йил.