Дормикинд rasmini ko'rish

Таркиби:

1 таблетка (100 мг) қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: 15 мг Cйприпедиум пубесcэнс трит. Д4, 20 мг Магнециум cарбониcум трит. Д10, 15 мг Зинcум валерианиcум трит. Д12; Ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, лактоза моногидрати, талк, магний стеарати.

Препаратнинг савдо номи:

Дормикинд

Фармакалогик гуруҳи:

гомеопатик воситалар.

оқ ёки деярли оқ, икки томони ясси, четлари кесилган таблеткалар.

гомеопатик воситалар.

Кичик ёшдаги ва эмизикли болалардаги уйқуни бузилишлари ва безовталанишни даволаш учун қўлланади.

6 ёшгача бўлган болаларга 1 таблеткадан кунига 4 мартагача. Дормикиндни овқат ва ичимлик билан қабул қилиш тавсия қилинмайди. Таблеткаларни оғизда аста-секин эришига йўл қўйиб, овқатланишдан ярим соат олдин ёки ярим соат кейин қабул қилиш керак. Зарурати бўлганида таблеткаларни озгина миқдордаги сув билан эритиш мумкин. Препаратни ўтказиб юборилган қабулини тўлдириш учун икки баробар дозани бериш тавсия қилинмайди.

Ҳозирги вақтгача номаълум. Агар фарзандингизда препаратни қабул қилганидан кейин ҳеч қандай ножўя самараларнинг пайдо бўлгани ҳақида сезсангиз шифокорингиз билан маслаҳатлашинг.

Препаратга ўта юқори сезувчанлик.

Ҳозирги вақтгача номаълум. Агар фарзандингиз бошқа дори воситаларини қабул қилган ёки қабул қилаётган бўлса шифокорингизга хабар беринг.

Гомеопатик дори воситалари қўлланганида касалликнинг белгилари вақтинчалик бирламчи ёмонлашиши мумкин. Бундай ҳолларда препаратни қабул қилишни бекор қилиш ва шифокорга мурожаат қилиш керак. Агар Сиз фарзандингиз Дормикиндга етарлича жавоб бермаётган бўлганини сезсангиз ёки унда кутилмаган симптомлар пайдо бўлса, илтимос шифокорга мурожаат қилинг. Бу дори воситаси лактоза (сут қанди) сақлайди. Агар шифокорингиз Сизга фарзандингизда айрим қандларни ўзлаштираолмаслигини айтган бўлса, дори воситасини қўллашдан олдин у билан маслаҳатлашинг. Препарат яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Алоҳида шароит талаб қилмайди. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Ҳозирги вақтгача номаълум.

Рецепциз

150 таблеткадан шиша флаконларда, 1 флакондан картон қутида.

5 йил.