Дорамицинрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Плёнка қобиқ билан қопланган ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 1500000 ХБ ёки 3000000 ХБ спирамицин; ёрдамчи моддалар: маккажўхори крахмали, магний стеарати, сувсиз коллоид кремний диоксиди, кроскармеллоза натрий, гидроксипропилметилтеллюлоза, микрокристалл теллюлоза; қобиғининг таркиби: оқ Опадри ИИ 85Ф18422 (поливинил спирти, титан диоксиди, макрогол, талк).

Тасир этувчи модда(ХПН):

спирамицин

Препаратнинг савдо номи:

Дорамицин

Фармакалогик гуруҳи:

антибактериал восита (макролидлар гуруҳи).(1-авлод)

Дори шакли:

плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар

Дорамицин 1500000 ХБ: думалоқ, икки томонлама қавариқ, бир томонидан “ДОРА 1.5” ёзуви бўлган, оқ ёки деярли оқ рангли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар. Дорамицин 3000000 ХБ: думалоқ, икки томонлама қавариқ, бир томонидан “ДОРА 3” ёзуви бўлган, оқ ёки деярли оқ рангли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар. Фармакотерапевтик гуруҳи: антибактериал восита (макролидлар гуруҳи).

антибактериал восита (макролидлар гуруҳи).(1-авлод)

J04FA02.

Дорамицин – макролидлар гуруҳига мансуб антибиотикдир. Ҳужайра ичидаги оқсил синтезини издан чиқариб, бактериостатик таъсир кўрсатади. Фагоцитлар (нейтрофиллар, моноцитлар, перитонеал ва алвеоляр макробиофаглар) га киради ва тўпланади. Фагоцитларнинг ичидаги препаратнинг контентрацияси етарлича юқори бўлади. Спирамициннинг ушбу хусусиятлари ҳужайраларнинг ичидаги бактерияларга таъсири билан тушунтирилади. Спирамицин микроорганизмлар: (минимал бостирувчи контентрация (МБК) £ мг/л (90% дан ортиқ штаммлари сезгир ҳисобланади)) метициллинга сезгир стрептококклар, стафилококклар, энтерококклар, Рҳодоcоccус эқуи, Бранҳамелла cатаррҳалис, Бордетелла пертуссис, Ҳелиcобаcтер пйлори, Cампйлобаcтер жежуни, Легионелла спп., Cорйнебаcтериум дипҳтҳериаэ, Морахелла спп., Мйcопласма пнеумониаэ, Cохиелла спп., Чламйдиа спп., Трепонема паллидум, Боррелиа бургдорфери, Лептоспира спп., Пропионибаcтериум аcнес, Аcтиномйcэс спп., Эубаcтериум спп., Порпҳйромонас спп., Мобилунcус спп., Баcтероидес спп., Пептострептоcоccус спп., Превотелла спп. га нисбатан фаолдир. Ин витро шароитларида антибиотик ўртача фаолдир; ижобий натижалар яллиғланиш ўчоғида антибиотикнинг контентрациялари МБК дан юқори бўлганида кузатилиши мумкин: Неиссериа гоноррҳоэаэ, Уреапласма уреалйтиcум, Cлостридиум перфрингенс. Спирамицинга чидамли микроорганизмлар (МБК &гт;4 мг/л): (камида 50% штаммлари чидамли ҳисобланадилар) – метициллинга резистент стафилококклар, Энтеробаcтер спп., Псеудомонас спп., Аcинетобаcтер спп., Ноcардиа спп., Фусобаcтериум спп., Ҳаэмопҳилус спп., Мйcопласма ҳоминис. Ин витро ва ин виво шароитларида спирамицин Тохопласма гондии нисбатан фаолдир.

Сўрилиши Спирамицинни сўрилиши тез амалга ошади, аммо тўлиқ эмас, катта ўзгарувчанлик билан (10% дан 60% гача) юз беради. Дорамицин ичга 6000000 ХБ дозада қабул қилингандан сўнг плазмада спирамициннинг контентрацияси тахминан 3,3 мкг/мл ни ташкил этади. Овқатланиш препаратни сўрилишига таъсир қилмайди. Тақсимланиши Плазма оқсиллари билан боғланиши паст (тахминан 10%). Препарат сўлак ва тўқималарга яхши ўтади (ўпкалардаги контентрацияси 20-60 мкг/г, муртакларда – 20-80 мкг/г, буруннинг инфектияланган ёндош бўшлиқларида – 75-110 мкг/г, суякларда – 5-100 мкг/г ни ташкил этади). Даволаш тугаганидан сўнг 10 кундан кейин талоқ, жигар, буйраклардаги спирамициннинг контентрацияси 5-7 мкг/г ни ташкил этади. Спирамицин фагоцитларга (нейтрофиллар, моноцитлар ва перитонеал ҳамда алвеоляр макрофаглар) тўпланади. Одамда препаратнинг фагоцитлар ичидаги контентрацияси етарлича юқори бўлади. Бу ҳолат ҳужайралар ичидаги бактерияларга нисбатан спирамициннинг самарадорлиги билан тушунтирилади. Йўлдош тўсиғи орқали ўтади (ҳомила қонидаги контентрацияси онанинг қон зардобидаги контентрациясини тахминан 50% ни ташкил этади). Йўлдош тўқималаридаги контентрацияси қон зардобидаги мувофиқ контентрацияларига нисбатан 5 марта юқори бўлади. Кўкрак сути билан ажралиб чиқади. Спирамицин орқа мия суюқлигига ўтмайди. Метаболизми ва чиқарилиши Спирамицин жигарда метаболизмга учраб, кимёвий тузилиши аниқ бўлмаган фаол метаболитларни ҳосил қилади. Плазмадан ярим чиқарилиш даври тахминан 8 соатни ташкил этади. Асосан сафро билан (сафродаги контентрацияси зардобдагига нисбатан 15-40 марта юқори) чиқарилади. Ичак орқали (аҳлат билан) чиқариладиган препаратнинг миқдори жуда кам.

Препаратга сезгир микроорганизмлар чақирган инфектион-яллиғланиш касалликлари: бета-гемолитик стрептококк А чақирган ўткир ва сурункали фарингит (бета-лактам антибиотиклар билан муқобил даволаш сифатида, айниқса уларни қўллашга қарши кўрсатмалар бўлганида); ўткир синусит (ушбу патологияни энг кўп чақирадиган микроорганизмларнинг сезувчанлигини ҳисобга олиб, Дорамицин препаратини бета-лактам антибиотикларни қўллаш мумкин бўлмаган ҳолларда қўллаш мумкин); ўткир ва сурункали тонзиллитлар; ўткир бронхит ва сурункали бронхитни зўрайиши; пневмококк этиологияли пневмониянинг нохуш оқибатли хавф омиллари, оғир даражадаги клиник симптомлари ва клиник белгилари бўлмаган пациентларда касалхонадан ташқари пневмония; атипик қўзғатувчилар (Чламйдиа пнеумониаэ, Чламйдиа трачоматис, Мйcопласма пнеумониаэ, Легионелла спп. кабилар) чақирган пневмония, ёки унга гумон қилиш (нохуш оқибатли хавф омилларини оғирлиги, борлиги ёки йўқлигидан қатъий назар); тери ва тери ости ёғ тўқимасининг инфектиялари, шу жумладан импетиго, импетигинизация, эктима, инфектион дермогиподермит (айниқса, сарамас), иккиламчи инфектияланган дерматозлар, эритразм; оғиз бўшлиғининг инфектиялари (шу жумладан стоматитлар, глосситлар); жинсий аъзоларнинг гонококклар чақирмаган инфектиялари; токсоплазмоз, шу жумладан ҳомиладорлик токсикози; суяк-мушак тизими ва бириктирувчи тўқиманинг инфектиялари, шу жумладан периодонтда қўлланади. Бета-лактам антибиотикларига аллергияси бўлган беморларда ревматизмни қайталанишини олдини олиш учун қўлланади. Бурун ҳалқумдан Неиссериа менингитидис эрадикацияси (рифампицинни қабул қилишга қарши кўрсатмалар бўлганида), менингококкли менингитни олдини олиш (аммо даволаш учун эмас) учун қўлланади: беморларда даволаш ўтказилганидан сўнг ва карантиндан чиқишдан олдин; касалхонага ётказишдан олдин 10 кун давомида ташқи муҳитга сўлак билан Неиссериа менингитидис чиқарадиган шахслар билан контактда бўлган беморларда.

Дорамицин ичга етарли миқдордаги сув билан қабул қилинади. Катталарга 3000000 ХБ дан суткада 2-3 таблетка ёки 1500000 ХБ дан 4-6 таблетка (яъни, 6000000-9000000 ХБ) буюрилади. Суткалик дозани 2 ёки 3 марта қабул қилишга бўлинади. Максимал суткалик дозаси 9000000 ХБ ни ташкил этади. 6 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирларга фақат 1500000 ХБ таблеткаларни қўллаш керак. 6 ёшдан ошган болаларга суткалик доза 1 кг тана вазнига 150000-300000 ХБ ни ташкил этади, 2 ёки 3 марта қабул қилишга бўлинади. Болалар учун максимал суткалик дозаси 1 кг тана вазнига 300000 ХБ ни ташкил этади, аммо боланинг тана вазни 30 кг дан ортиқ бўлганида у 9000000 ХБ дан ошмаслиги керак. Менингококкли менингитни олдини олиш учун катталарга 3000000 ХБ дан суткада 2 марта 5 кун давомида, болаларга – 1 кг тана вазнига 75000 ХБ дан 5 кун давомида буюрилади. Ҳомиладорларда токсоплазмозни даволаш: Спирамицинни кунига 6000000-9000000 ХБ дозада 2 ҳафталик интерваллар билан 3 ҳафталик даволаш курслари кўринишида ичга буюриш ҳомилани она қорнида инфектияланиш ҳавфини аҳамиятли даражада пасайтиради. Буйрак фаолиятини бузилишлари бўлган пациентларга спирамициннинг буйрак экскрецияси аҳамияциз даражада бўлганлиги сабабли, дозасига тузатиш киритиш талаб этилмайди.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, қусиш, диарея; жуда кам ҳолларда (&лт;0,01%) – сохта мембраноз колит, жигарнинг функтионал синамаларини ўзгариши, холестатик гепатит; ягона ҳолларда – ярали эзофагит ва ўткир колит. Шунингдек ОИЦ билан хасталанган пациентларда спирамицин криптоспоридиоз юзасидан юқори дозаларда қўлланганида ичакнинг шиллиқ қаватини ўткир шикастланиши мумкинлиги аниқланган (атиги 2 ҳолат). Нерв тизими томонидан: айрим ҳолларда – ўтиб кетувчи парестезия. Қон яратиш тизими томонидан: жуда кам ҳолларда (&лт;0,01%) – ўткир гемолиз, тромбоцитопения. Юрак қон-томир тизими томонидан: ягона ҳолларда – ЭКГ да ҚТ оралиғини узайиши (препарат янги туғилган чақалоқларга вена ичига юборилганидан сўнг бир неча ҳолатлар таърифланган). Аллергик реактиялар: тери тошмаси, эшакеми, терини қичишиши; жуда кам ҳолларда (&лт;0,01%) – ангионевротик шиш, анафилактик шок. Иммун тизими томонидан: айрим ҳолларда – васкулит, жумладан Шенлейн-Генох пурпураси. Тери ва тери ости тўқималари томонидан: жуда кам ҳолларда – ўткир тарқалган экзантематоз пустулёз.

препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик; глюкоза-6-фосфатдегидрогеназа танқислиги (ўткир гемолизни ривожланиш ҳавфи бор); лактация даври; болалар (1500000 ХБ таблеткалар учун – 6 ёшгача, 3000000 ХБ таблеткалар учун – 18 ёшгача); Ўт йўллари обструктиясида, жигар етишмовчилигида Дорамицин эҳтиёткорлик билан буюрилади.

Леводопа ва карбидопанинг мажмуасидан таркиб топган препаратлар билан бир вақтда қўлланганида плазмада леводопанинг даражасини пасайиши кузатилган.

Препарат билан даволаниш вақтида жигар касалликлари бўлган пациентларда унинг фаолиятини вақти-вақти билан назорат қилиш керак. Агар даволашни бошланишида юқори тана ҳарорати билан кечувчи тарқалган эритема ва пустула ривожланса, ўткир тарқалган экзантематоз пустулёз ривожланганлигига тахмин қилиш мумкин; агар шундай реактия ривожланса, даволашни тўхтатиш керак ва кейинчалик спирамицинни монотерапия сифатида ҳам, мажмуавий даволаш сифатида ҳам қўллаш мумкин эмас. Ҳомиладорликда ва лактацияда қўлланиши Ҳомиладорликда кўрсатмаларга қараб Дорамицинни қўллаш мумкин. Препарат лактация даврида буюрилганида эмизишни тўхтатиш керак, чунки спирамицин кўкрак сути билан ажралиб чиқиши мумкин. Педиатрияда қўлланиши Дорамициннинг 1500000 ХБ таблеткаларини 6 ёшгача бўлган болаларга, 3000000 ХБ таблеткаларини 18 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирларга қўллаш мумкин эмас. Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Даволаниш вақтида диққатни юқори жамлаш ва психомотор реактиялар тезлигини талаб қилувчи потентиал ҳавфли фаолият турларини бажаришдан сақланиш керак. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

25 С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, диарея бўлиши мумкин. ҚТ оралиғини препарат бекор қилинганидан кейин ўтиб кетувчи узайиши спирамицинни юқори дозаларини олган янги туғилган чақалоқларда ёки ҚТ оралиғини узайишига мойиллиги бўлган пациентларга спирамицин вена ичига юборилганидан сўнг кузатилган. Даволаш: спиамициннинг дозаси ошириб юборилганида ЭКГ тавсия этилади – айниқса ҳавф омиллари бўлганида (гипокалиемия, ҚТ оралиғини туғма узайиши, ҚТ оралиғининг давомийлигини узайтирадиган ҳамда “пируэт” туридаги қоринчалар тахикардиясини ривожланишини чақирадиган препаратларни бир вақтда қўллаш) ҚТ оралиғини давомийлигини аниқлаш билан бирга кузатиш керак. Специфик антидоти мавжуд эмас. спирамициннинг дозасини ошириб юборилишига гумон қилинганида симптоматик даволаш тавсия этилади.

Рецепт бўйича берилади.

Дорамицин 1500000 ХБ Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар. 8 таблетка блистерда. 2 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади. Дорамицин 3000000 ХБ Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар. 5 таблетка блистерда. 2 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

3 йил.