Домкетрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Ҳар бир флакон қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: гемцитабин гидрохлориди АҚШ Ф, гемцитабинга эквивалент – 200 мг ёрдамчи моддалар: Маннитол                                                                                                    етарли миқдорда Инекция учун сув                                                                                    етарли миқдорда

Тасир этувчи модда(ХПН):

гемцитабин гидрохлориди

Препаратнинг савдо номи:

Домкет

Фармакалогик гуруҳи:

ўсмаларга қарши восита.

Дори шакли:

инфузия учун эритма тайёрлаш учун концентрат

оқ ёки деярли оқ рангли лиофилизация қилинган масса ёки йирик заррачали (агрегатлар билан) кукун.

ўсмаларга қарши восита.

L01BC05

Сўрилиши ва тақсимланиши Гемцитабин гидрохлоридининг фармакокинетикаси турли қаттиқ ўсмалари бўлган 353 пациентларда (2/3 эркаклар) ўрганилган. Фармакокинетик кўрсаткичлари қисқа (70 минутдан кам) ёки давомли (70-285 минут) инфузияларда ҳафталик интерваллар билан турли вақт даврилари давомида даволанган ушбу пациентлар учун ҳисобланган. Гемцитабин гидрохлоридининг умумий дозаси 500 дан 3600 мг/м2 орасида бўлган. Гемцитабин гидрохлоридининг фармакокинетикаси пропорционал ва қиёслашнинг икки миллари билан таърифланади. Бир ёки кўпсонли дозалар билан даволаш натижаларини тахлиллари, гемцитабин гидрохлоридининг тақсимланиш хажмига инфузиянинг давомийлиги ва пациентнинг жинси таъсир қилади, гемцитабин гидрохлоридининг клиренсига пациентнинг ёши ва жинси таъсир қилади. Клиренси ва тақсимланиш хажмидаги пациентларнинг характеристикаси ва инфузион даволаш давомийлигига боғлиқ. Бундай фарқлар ярим чиқарилиш даври ва фаол модданинг қон плазмасидаги концентрациясининг ўзгаришини натижаси бўлган. Препаратни аёллар ва кекса пациентларда клиренсини пасайиши ҳар қандай буюриладигин дозада гемцитабин гидрохлоридининг концентрациясини ошишига олиб келади. Инфузия давомийлиги оширилганда тақсимланиш ҳажми ошади. Гемцитабин гидрохлоридининг тақсимланиш ҳажми 70 минутдан кам инфузиядан кейин 50 л/м2 ни ташкил қилади, бу қисқа инфузиядан кейин препаратнинг энг катта тақсимланиш ҳажмини акс эттиради. Давомли инфузияларда тақсимланиш ҳажми 370 л/м2 ни ташкил қилади, бу гемцитабин гидрохлоридини тўқималар ичида мувозанатга секин эришишини акс эттиради. Метаболизми ва чиқарилиши Қон плазмасида дФдУ фаол бўлмаган метаболитининг максимал концентрациясига инфузия тўхтатилгандан кейин 30 минут ўтгач эришилади ва сўнгра метаболит сийдик билан кейинги биотрансформациясисиз чиқарилади. Препарат ҳар ҳафтада юборилганда метаболит тўпланмайди, лекин метаболитни чиқарилиши буйрак фаолиятига боғлиқ, шунинг учун буйрак фаолияти пасайганда у тўпланиши мумкин. Гемцитабин гидрохлоридини тўпланишига буйрак ёки жигар етишмовчилигининг таъсири ўрганилмаган. Фаол метаболит – гемцитабин трифосфатини қоннинг периферик кўп ядроли хужайраларидан ажратиш мумкин. Терминал фазада гемцитабин трифосфат учун кўп ядроли хужайралардан ярим чиқарилиш даври 1,7 дан 19,4 соатгача ўзгаради. Қисқа инфузияда гемцитабин гидрохлоридининг ярим чиқарилиш даври 32-94 минутни ташкил қилади, давомли инфузияда бу қиймат 245-638 минутни ташкил қилади ва пациентнинг ёши ва жинсига боғлиқ. Шундай қилиб, давомли инфузияларда препаратнинг тақсимланиш ҳажми ошади.

Тухумдонлар раки: Платина препаратлари билан биринчи йўналиш даволаш якунлангандан кейин камида 6 ой ўтгач ривожланган тухумдонларнинг маҳаллий-тарқалган ёки метастатик эпителиал карциномасини қайталаниши (карбоплатин билан мажмуада). Сут безининг раки: Антрациклин сақловчи препаратлар билан адъювант/ноадъювант химиотерапиядан кейин сут безининг операция қилиб бўлмайдиган локал қайталанувчи ёки метастатик раки (паклитаксел билан мажмуада). Ўпкаларнинг майда хужайрали бўлмаган раки: Биринчи йўналиш даволаш сифатида ўпкаларнинг махаллий-тарқалган ёки метастатик майда хужайрали бўлмаган раки (паклитаксел билан мажмуада ёки кекса пациентларда ёки ЖССТ шкаласи бўйича холатининг баҳоси 2 бўлган пациентларда монотерапия тартибида). Қовуқ раки: Цисплатин билан мажмуада қовуқнинг маҳаллий-тарқалган ёки метастатик раки. Меъда ости бези раки: Меъда ости безининг маҳаллий-тарқалган ёки метастатик аденокарциномаси.

Гемцитабин гидрохлориди фақат вена ичига инфузия кўринишида ишлатилади. Суюлтирилгандан кейин, вена ичига инфузия учун. Суюлтирилгандан кейин эритма тиниқ, оч-сариқ рангли бўлиши керак.

Суяк кўмигининг гипоплазияси (миелосупрессия) – гемцитабин гидрохлориди билан даволашнинг асосий дозага боғлиқ ножўя самараси. Турли текширишларда кузатилган: анемия, лейкопения, тромбоцитопения ва бошқа гематологик бузилишлар. Лекин гемцитабин гидрохлоридининг умумий гематологик фаоллиги, хатто препаратнинг юқори дозаларида ҳам, ўртача сифатида баҳоланади. Гемцитабин гидрохлориди билан даволаш вақтида катта бўлмаган қон кетишлар ва петехиялар кузатилиши мумкин. Гемцитабин гидрохлориди билан даволашда шунингдек тромбоцитопения намоён бўлади. Лекин тромбоцитопения ҳоллари кам бўлган (1,2% пациентларда ёки кам), симптомлари – етарлича кучсиз ва клиник аҳамияциз. Бундан ташқари, гемцитабин гидрохлориди билан даволашда кумулятив токцикликнинг белгилари ва симптомлари кузатилмаган. Гемцитабин гидрохлориди билан даволашда юрак фаолиятини бузилиши – аритмия, инфаркт, юрак етишмовчилиги, айрим ҳоллари хақида хабар берилган. Бундан ташқари, препарат қабул қилинганда капиллярлар ўтказувчанлигини ошиши, гипертония, шишлар бўлиши мумкин. Оғир гипертониянинг алоҳида ҳоллари кузатилган. Шунингдек гемцитабин гидрохлоридини юбориш билан боғлиқ бўлган парестезия, уйқусизлик ҳам кузатилган. Даволашда кўпинча клиник инфекция билан боғлиқ бўлмаган иситма, шунингдек кўнгил айниши, қусиш, диарея, қабзиятлар, шиллиқ қавати фаолиятини бузилиши ҳам кузатилган. Кўпинча протеинурия ва гематурия, кам ҳолларда – нефротокциклик ва гемолитик уремик синдроми кузатилган. Гемцитабин гидрохлоридини қабул қилаётган пациентларда, шунингдек плазмада трансаминазалар даражасини вақтинчалик ошиши кузатилган, лекин у симптомсиз бўлган. Кўпинча даволаш вақтида диспноэ, камроқ – ўпкадан қон кетиши, фатал ўпка етишмовчилиги, нафасли стресс-синдром намоён бўлади. Бундан ташқари, гемцитабин гидрохлориди билан даволашда алопеция, ва тошма, прурит, радиацион дерматит, эритема, терини яраланиши, сохта лимфомалар, астения ва суякларда оғриқ кузатилиши мумкин.

Гемцитабин гидрохлориди ишлатилганда дориларнинг ўзаро таъсири кузатилмаган. Гемцитабин гидрохлориди билан дори воситаларининг ўзаро таъсири бўйича махсус текширишлар ўтказилмаган.

Eмизишда қўлланилиши. Гемцитабин гидрохлориди ва унинг метаболитларини кўкрак сутига киришини кинетикаси ўрганилмаган. Янги туғилган чақалоққа нисбатан гемцитабин гидрохлоридининг потенциал мумкин бўлган жиддий ножўя реакциялари оқибатида, даволаш давомида, препаратни она учун мухимлигини ва болага нисбатан потенциал хавфини эътиборга олиб, эмизишни тўхтатиш ёки препаратни қабул қилишни тўхтатиш керак.

Препарат 15оС дан 20оС гача ҳароратда сақлансин, музлатилмасин.

Симптомлари: ножўя таъсирларини кучайиши. Даволаш: симптоматик даволаш, мунтазам шифокор назорати билан таъминланиши керак. Гемцитабин антидоти маълум эмас.

Рецепт бўйича

10 мл хажмли бромбутил тиқинли ва очилувчи қопқоқли антибиотиклар учун шиши флаконларда (АҚШ Ф 1 тур), бир флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

2 йил.