Домиринрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Ҳар бир стерил флакон қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 10 мг ёки 50 мг доксорубицин гидрохлориди

Тасир этувчи модда(ХПН):

доксорубицин

Препаратнинг савдо номи:

Домирин

Фармакалогик гуруҳи:

ўсмаларга қарши восита.

Дори шакли:

инфузия учун эритма

тиниқ И тур шаклли 5/30 мл ли шиша флаконга тўлдирилган тўқ-сариқ-қизил лиофилизация қилинган кукун.

ўсмаларга қарши восита.

L01DB01

Сўрилиши – юқори, тақсимланиши – нисбатан бир текис. Гематоэнцефалик тўсиқ орқали ўтмайди. Плазма оқсиллари билан боғланиши тахминан 75%. Жигарда фаол метаболити доксорубицинол ҳосил бўлиши билан метаболизмга учрайди. Оксидазалар, редуктазалар ва дегидрогеназалар таъсири остида доксорубициннинг ферментатив тикланиши эркин радикаллар ҳосил бўлишига олиб келади, бу кардиотоксик таъсирининг пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Вена ичига юборилганидан сўнг жигар, буйраклар, миокард, талоқ, ўпкада йиғилиб, қондан тез йўқолади. Доксорубицин ва доксорубицинол учун ярим чиқарилиш даври – 20-48 соатни ташкил қилади. Чиқарилиши: сафро билан – 40% ўзгармаган ҳолда 7 кун давомида, сийдик билан – 5-12% доксорубицин ва унинг метаболитлари 5 кун давомида.

Сут безининг раки, ўпка раки (майда ҳужайрали), мезотелиома, қизилўнгач раки, меъда раки, бирламчи гепатоцеллюляр рак, меъда ости безининг раки, инсулинома, карциноид, бош ва бўйин раки, қалқонсимон безининг раки, хавфли тимома, тухумдонлар раки, моякнинг герминоген ўсмаси, трофобласт ўсмалар, простата безининг раки, қовуқ раки (оператив аралашувлардан кейинги қайталанишларни даволаш ва олдини олиш), эндометрий раки, бачадон бўйни раки, бачадон саркомаси, Юинг саркомаси, рабдомиосаркома, нейробластома, Вилмс ўсмаси, остеоген саркома, юмшоқ тўқималарнинг саркомаси, Капоши саркомаси, ўткир лимфобласт лейкоз, ўткир миелобласт лейкоз, сурункали лимфолейкоз, Ходжкин касаллиги ва ноходжкин лимфомалари, кўпсонли миеломада қўлланади.

Доксорубицин монотерапия сифатида ҳам, бошқа цитостатиклар билан мажмуада ҳам, даволашнинг схемасига қараб турли дозаларда қўлланиши мумкин. Дозани шахсий равишда танлашда махсус адабиётдаги маълумотларга амал қилиш керак.

Доксорубицин ёки препаратнинг бошқа компонентларига, шунингдек бошқа антрациклинлар ва антраценларга юқори сезувчанлик.Ҳомиладорлик ва эмизиш даври. Қуйидагиларда вена ичига юбориш мумкин эмас: яққол миелосупрессияда, яққол жигар етишмовчилигида, оғир юрак етишмовчилиги ва анемияларда, яқинда ўтказилган миокард инфарктида, чегара йиғинди дозаларда бошқа антрациклинлар ёки антрацендионлар билан олдинги даволашда; сувчечакда, ўраб олувчи герпесда. Қуйидагиларда қовуқ ичига юбориш мумкин эмас: қовуқ деворига пенетрацияли инвазив ўсмаларда, сийдик йўлларининг инфекцияларида, қовуқнинг яллиғланишида.

Доксорубицин бошқа ўсмаларга қарши дори воситаларининг заҳарлилигини, айниқса миелотокциклигини ва меъда-ичак йўлларига заҳарли таъсирини кучайтириши мумкин. Доксорубицин ва потенциал кардиотокцикликка эга бўлган бошқа цитотоксик препаратлар (масалан, 5-фторурацил ва/ёки циклофосфамид) бир вақтда ишлатилганида, бутун курс давомида юрак фаолиятини синчиклаб назоратини ўтказиш талаб қилинади. Доксорубицин фонида циклофосфамид чақирган геморрагик цистит кўринишларини кучайиши ва 6-меркаптопуриннинг гепатотокциклиги кучайиши мумкин. Стрептозоцин доксорубициннинг ярим чиқарилиш даврини оширади. Доксорубицин миокард, шиллиқ қаватлар, тери ва жигарга нурлантириш чақирган заҳарли таъсирни кучайтиради. Урикозурик, подаграга қарши препаратлар нефропатияни ривожланиш хавфини оширади. Гепатотоксик препаратлар жигар фаолиятини ёмонлаштириб, доксорубициннинг заҳарлилигини ошишига олиб келиши мумкин. Доксорубицинни бошқа препаратлар билан аралаштириш мумкин эмас. Ишқорий эритмалар билан контактга йўл қўйиб бўлмайди, чунки бу доксорубицинни гидролизига олиб келиши мумкин. Гепарин, дексаметазон, гидрокортизон, натрий сукцинати, аминофиллин, цефалотин, 5-фторурацил ва ўсмаларга қарши бошқа препаратлар билан фармацевтик номутаносиб. Тирик вирусли вакциналар билан бир вақтда қабул қилинганида, вакцина вирусининг репликация жараёнини жадаллашиши, унинг ножўя/нохуш самараларини кучайиши ва/ёки вакцинани юборишга жавобан бемор организмида антителаларни ишлаб чиқарилишини пасайтириши мумкин.

Доксорубицин билан даволаш ўсмаларга қарши препаратларни қўллаш тажрибасига эга бўлган шифокорлар назорати остида ўтказилиши керак. Юракни заҳарли шикастланишининг хавфини пасайтириш учун доксорубицин билан даволаш бошлангунича, даволаш вақтида унинг фаолиятини мунтазам назоратини, шу жумладан эхокардиография ёки кўп каналли радиоизотоп ангиография маълумотлари бўйича чап қоринчани қонни чиқариб ташлаш фракциясини баҳолаш, шунингдек ЭКГ-назоратини ўтказиш керак. Препаратни қўллаш билан боғлиқ бўлган юрак етишмовчилигининг эрта клиник ташхиси, уни муваффақиятли даволаш учун жуда муҳимдир. Сурункали кардиотокциклик белгилари аниқланганида доксорубицин билан даволаш дарҳол тўхтатилади.Ўткир кардиотокциклик кўпчилик ҳолларда транзитор (ўткинчи) характерга эга, ва одатда у доксорубицин билан даволашни бекор қилишга кўрсатма сифатида қаралмайди. Кечки (кечиктирилган) кардиотокциклик (кардиомиопатия) йиғинди дозага боғлиқ. 300 мг/м2 га тенг йиғинди дозада миокард фаолиятини бузилиши ривожланишини эҳтимоли тахминан 1-2%; 450-550 мг/м2 йиғинди дозада бунинг эҳтимоли аста-секин ошади. Сўнгра димланган юрак етишмовчилигини ривожланиш хавфи кескин ошади, шунинг учун 550 мг/м2 умумий йиғинди дозани ошириш тавсия қилинмайди. Агарда пациентда кардиотокциклик пайдо бўлишини қандай бўлмасин қўшимча хавфи бўлса (масалан, анамнезда юрак касалликларига ишора, антрациклинлар ёки антрацендионлар билан олдинги даволаш, кўкс соҳасини олдинги нур билан даволаш, циклофосфамид ва 5-фторурацил каби бошқа потенциал кардиотоксик препаратлар билан бир вақтда қўллаш), унда заҳарли таъсири пастроқ кумулятив дозаларда ҳам намоён бўлиши мумкин, ва юрак фаолиятини назорати жуда жиддий бўлиши керак. Доксорубицин чақирган кардиотокциклик кўпроқ даволаш курси давомида ривожланади ёки у тугатилганидан кейинги икки ой давомида, бироқ, кечиктирилган (даволаш тугатилганидан сўнг бир неча ой ёки ҳатто йил ўтгач) ножўя самаралари пайдо бўлиши мумкин.Доксорубицин билан даволаш жараёнида гематологик кўрсатгичларни даволашнинг ҳар цикли олдидан ва даволаш вақтида баҳолашни ўтказиш керак, шу жумладан лейкоцитлар, тромбоцитлар, гемоглобин, қоннинг шаклли элементларининг миқдорини ва жигарнинг функционал синамаларини аниқлаш.Доксорубициннинг экстравазациясини биринчи белгилари (инекция жойида ачишиш ёки оғриқ) пайдо бўлганида инфузияни дарҳол тўхтатиш, сўнгра бошқа венага доза тўлиқ юборилгунича инфузияни қайта қилиш керак. Экстравазациянинг кейинги таъсирини йўқотиш бўйича маҳаллий тадбирлар ўтказиш лозим. Муз солинган пакетларни ишлатиш мақсадга мувофиқдир.Иложи борича бўғимлар устидаги веналарга ёки веноз ёки лимфатик оқими бузилган қўл ва оёқларнинг веналарига юборишдан сақланиш керак.Доксорубицин қўлланганида ўсма ҳужайраларининг тез лизиси оқибатида гиперурекемия кузатилиши мумкин, шунинг муносабати билан даволаш вақтида пациентларда сийдик кислотаси, калий, калций ва креатининни аниқлаш тавсия қилинади. Юқори гидратация, сийдикни ишқорлаштириш ва аллопуринолни профилактик буюриш, гиперурикемияни олдини олиш учун, ўсманинг лизиси синдроми билан боғлиқ бўлган асоратлар хавфини минимумга етказиш имкониятини беради. Гиперурекемия ва подаграни даволашда, препарат билан даволаш фонида сийдик кислотасининг концентрациясини ошиши натижасида подаграга қарши воситаларнинг дозаларига тузатиш киритиш талаб қилиниши мумкин.Нейтропения/лейкопения ривожланган беморларда инфекция пайдо бўлиши белгиларини аниқлаш учун уларни синчиклаб кузатиш керак.Препарат қабул қилганидан кейин 3 ойдан то 1 йил оралиқда иммунизациядан воз кечиш керак, агарда у шифокор томонидан маъқулланмаган бўлса; бемор билан бирга яшайдиган бошқа оила аъзолари полимиелитга қарши перорал вакцина билан иммунизацияланишдан воз кечишлари керак; полиомиелитга қарши вакцинасини олган одамлар билан мутлоқ сақланиш ёки бурун ва оғизни ёпувчи ҳимоя ниқобини тақиш керак.Эркаклар ва бола туғиш ёшидаги аёллар доксорубицин билан даволаниш вақтида ва кейин энг камида 3 ой давомида контрацепциянинг ишончли усулларини қўллашлари керак.Доксорубицин билан ишлашда цитотоксик моддалар билан муомала қилиш тартибига риоя қилиш керак. Препарат билан ифлосланган юзага гипохлорит натрийнинг суюлтирилган эритмаси (1% хлор сақловчи) билан ишлов бериш тавсия қилинади Препарат терига тушганида – дарҳол терини совунли сув билан ёки натрий гидрокарбонатининг эритмаси билан яхшилаб ювиш керак; кўзга тушганида – қовоқларни тортиб туриб ва кўзни (кўзларни) кўп миқдордаги сув билан 15 минут давомида ювиш керак. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°C дан юқори бўлмаган ҳароратда. Музлатилмасин!

Доксорубициннинг дозасини ўткир ошириб юборилиши оғир миелосупрессияга (кўпроқ лейкопения ва тромбоцитопенияга), меъда-ичак йўллари томонидан заҳарли самараларга олиб келиши, юракнинг ўткир шикастланишини чақириши мумкин. Доксорубицинга антидот маълум эмас. Доза ошириб юборилган ҳолда симптоматик даволаш тавсия қилинади.

Рецепт бўйича

5 мл ёки 30 мл дан номинал ҳажмли (И тур шишали) рангсиз шиша флаконлар. ЭТФE қатламли хлорбутилкаучук тиқин. 1 ёки 5 флакон (лар) 5 мл/30 мл (ҳар бири) сақловчи дастлабки пакет.

2 йил.