Юрак қон-томир тизими томонидан: кам ҳолларда – брадикардия, артериал босимни ўзгариши, юракни уриб кетиши, ҳушдан кетиш.
Овқат-ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, қоринда оғриқ, диарея; кам ҳолларда – қабзият, метеоризм, меъдани тўлиб кетиш ҳисси, қусиш, оғизни қуриши, чанқоқлик, стоматит, гастрит, меъда-ичак йўлларини эрозив-ярали шикастланишлари, жигар фаолиятини бузилиши.
Марказий ва периферик нерв тизими томонидан: безовталик, бош оғриғи, уйқучанлик бўлиши мумкин; кам ҳолларда – парестезиялар, депрессия, эйфория, уйқуни бузилиши, бош айланиши, таъм билишни ўзгариши, кўришни бузилиши, ҳаракат бузилишлари.
Нафас тизими томонидан: кам ҳолларда – нафас олишни бузилиши, бўғилиш хуружлари.
Сийдик ажратиш тизими томонидан: кам ҳолларда – тез-тез сийиш, олигурия, полиурия, протеинурия, гематурия, азотемия, ўткир буйрак етишмовчилиги.
Қон ивиши тизими томонидан: кам ҳолларда – бурундан қон кетиши, анемия, эозинофилия, тромбоцитопения, операциядан кейинги жароҳатлардан қон кетиши.
Моддалар алмашинуви томонидан: кучли терлаш, шиш бўлиши мумкин; кам ҳолларда – олигурия, қон плазмасида креатинин ва/ёки мочевинанинг даражасини ошиши, гипокалиемия, гипонатриемия.
Аллергик реакциялар: терини қичишиши, геморрагик тошма бўлиши мумкин; айрим ҳолларда – эксфолиатив дерматит, эшакеми, Лаелл синдроми, Стивенс-Джонсон синдроми, анафилактик шок, бронхоспазм, Квинке шиши, миалгия.
Бошқалар: иситма бўлиши мумкин.
Маҳаллий реакциялар: инекция жойида оғриқ.