Доктор Мом йўталга rasmini ko'rish

Таркиби:

1 пастилка қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: қуйидагилардан ажратиб олинган қуруқ экстрактлар: 15,0 мг………….қизилмия илдизлари (глйcйррҳиза глабра) 10,0 мг………….доривор имбир издизпоялари (зенгибер оффиcинале) 10,0 мг………….доривор эмблика мевалари (эмбелиcа оффиcинале) 5,0 мг……………левоментол ёрдамчи моддалар: – апелсинли пастилкалар учун: 1618,0 мг сахароза, 1037,0 мг суюқ декстроза,                   1,5 мг глицерол, 20,0 мг лимон кислотаси моногидрати, 5,0 мг метилпарагидроксибензоат, 0,5 мг пропилпарагидроксибензоат, 4,07 мг апелсин ароматизатори, 0,012 мг ялпиз ароматизатори (ялпиз эссенцияси), 0,125 мг қуёш шафағи сариғи бўёвчиси; – лимонли пастилкалар учун: 1618,0 мг сахароза, 1037,0 мг суюқ декстроза,                        1,5 мг глицерол, 25,0 мг лимон кислотаси моногидрати, 5,0 мг метилпарагидроксибензоат, 0,5 мг пропилпарагидроксибензоат, 3,75 мг лимон мойи, 0,012 мг ялпиз ароматизатори (ялпиз эссенцияси), 0,1мг хинолин сариғи бўёвчиси; – малинали пастилкалар учун: 1618,0 мг сахароза, 1037,0 мг суюқ декстроза,                      1,5 мг глицерол, 5,0 мг метилпарагидроксибензоат, 0,5 мг пропилпарагидроксибензоат, 6,25 мг малина ароматизатори, 0,1мг азорубин бўёвчиси; – қулупнайли пастилкалар учун: 1618,0 мг сахароза, 1037,0 мг суюқ декстроза,                   1,5 мг глицерол, 18,0 мг лимон кислотаси моногидрати, 5,0 мг метилпарагидроксибензоат, 0,5 мг пропилпарагидроксибензоат, 7,5 мг қулупнай ароматизатори, 1,25 мг пунцовий (Понсо 4Р) бўёвчиси; – ананасли пастилкалар учун: 1618,0 мг сахароза, 1037,0 мг суюқ декстроза, 1,5 мг глицерол, 2,0 мг лимон кислотаси моногидрати, 5,0 мг метилпарагидроксибензоат, 0,5 мг пропилпарагидроксибензоат, 0,1 мг ялпиз ароматизатори (ялпиз эссенцияси), 6,25 мг ананас ароматизатори, 0,0625 мг БҚ Супра бўёвчиси (бриллиант кўки ва хинолин сариғи бўёвчиларининг аралашмаси).

Препаратнинг савдо номи:

Доктор Мом йўталга

Фармакалогик гуруҳи:

ўсимликлардан олинадиган балғам кўчирувчи восита.

Дори шакли:

пастилкалар (апелсинли, лимонли, малинали, қулупнайли, ананасли).

– апелсинли пастилкалар: думалоқ, икки томонлама қавариқ тўқ сариқ рангли пастилкалар. Пастилкаларда ҳаво пуфакчаларини бўлишига ва четларини нотекислигига йўл қўйилади; – лимонли пастилкалар: думалоқ икки томонлама қавариқ кўкимтир-сариқдан сариқ ранглигача бўлган пастилкалар. Пастилкаларда ҳаво пуфакчаларини бўлишига ва четларини нотекислигига йўл қўйилади; – малинали пастилкалар: думалоқ икки томонлама қавариқ қизилдан тўқ-қизил ранглигача бўлган пастилкалар. Пастилкаларда ҳаво пуфакчаларини бўлишига ва четларини нотекислигига йўл қўйилади; – қулупнайли пастилкалар: думалоқ икки томонлама қавариқ қизилдан олча-қизил ранглигача бўлган пастилкалар. Пастилкаларда ҳаво пуфакчаларини бўлишига ва четларини нотекислигига йўл қўйилади; – ананасли пастилкалар: думалоқ икки томонлама қавариқ яшил рангли таблеткалар. Пастилкаларда хаво пуфакчаларини бўлишига ва четларини нотекислигига йўл қўйилади.

ўсимликлардан олинадиган балғам кўчирувчи восита.

R05CA10

“Қуруқ” йўтал билан бирга кечувчи нафас йўлларининг ўткир ва сурункали касалликларини (фарингит, ларингит, шу жумладан “маърузачи” ларингити, трахеит, бронхит) симптоматик даволашда қўлланади.

Катталарга: оғиз бўшлиғида 1 пастилкадан ҳар 2 соатда секин шимилади. Максимал суткалик доза – 10 пастилка. Даволаш курси – 2-3 ҳафта.

Аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, болаларда (18 ёшгача) (клиник маълумотларнинг йўқлиги туфайли) қўллаш мумкин эмас.

Йўталга қарши препаратлар билан, шунингдек балғамни ҳосил бўлишини камайтирувчи дори воситалари билан бир вақтда қабул қилиш тавсия этилмайди, чунки бу суюлган балғамни ажралиб чиқишини қийинлаштиради.

Препарат қанд сақлайди, буни қандли диабети бўлган беморлар, шунингдек паст калорияли парҳезда бўлган шахслар ҳисобга олишлари керак. Агар дори воситаси яроқсиз ҳолга келган ёки яроқлилик муддати ўтган бўлса – уни оқава сувларга ёки кўчага ташламанг! Дори воситасини пакетчага жойланг ва аҳлат контейнерига солинг. Бу чоралар атроф-муҳитни ҳимоя қилишга ёрдам беради! Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида препаратни қўллаш тавсия қилинмайди (клиник маълумотларнинг йўқлиги туфайли). Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Қуруқ жойда, 30°С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Ҳозирги вақтгача дозани ошириб юборилиши ҳақида маълумотлар тушмаган.

Рецепциз

Пастилкалар (апелсинли, лимонли, малинали, қулупнайли, ананасли). – 4 пастилкадан алюмин стрипда; 5 алюмин стриплар қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида; – 8 пастилкадан ал/пвх блистерда; 2 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида; – 8 пастилкадан ал/пвх блистерда; 3 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида; – 8 пастилкадан ал/пвх блистерда; 2 блистер кўпқаватли ламинирланган пакетда. 1 пакет қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида; – 8 пастилкадан ал/пвх блистерда; 3 блистер кўпқаватли ламинирланган пакетда. 1 пакет қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

5 йил.