Доктор Мом rasmini ko'rish

Таркиби:

Хар бир 100 мл сироп курук экстрактлар қуйидагиларни сақлайди: Муқаддас райхон барглари, илдизи, уруғи……………………………1000 мг Қизилмия илдизи…………………………………………………..…… 600 мг Кукума илдизпояси…………………………………………………….. 500 мг Доривор имбир илдизпояси………………………………………….. 100 мг Адатхода васика барглари, илдизлари, гуллари, пўсти……………… 600 мг Ҳинд итузумининг илдизлари, мевалари, уруғи………………………200 мг Хочсимон қора андиз илдизи………………………………………….. 200 мг Кукеби қалампир мевалари……………………………………………. 100 мг Беберика терминалияси мевалари…………………………………….. 200 мг Барбадос алоэ барглари, шарбати, юмшоқ жойи…………………….. 500 мг Левоментол………………………………………………………………60 мг ёрдамчи моддалар: сахароза, глицерол, лимон кислотаси моногидрати, натрий бензоати, натрий метилгидроксибензоати, натрий пропилгидроксибензоати, сорбин кислотаси, буёвчи БҚ Супра (хинолон сариғи ва бриллиант хаворанги бўёвчиларининг аралшмаси), ананас хушбўйи, тозаланаган сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

муқаддас райхон барглари, илдизи, уруғи; Қизилмия илдизи; Кукума илдизпояси; Доривор имбир илдизпояси; Адатхода васика барглари, илдизлари, гуллари, пўсти; Ҳинд итузумининг илдизлари, мевалари, уруғи; Хочсимон қора андиз илдизи; Кукеби қалампир мевалари; Беберика терминалияси мевалари; Барбадос алоэ барглари, шарбати, юмшоқ жойи; Левоментол.

Препаратнинг савдо номи:

Доктор Мом®

Фармакалогик гуруҳи:

ўсимликлардан олинадиган балғам кўчирувчи восита.

Дори шакли:

сироп

тўқ яшил рангли ананас ҳидли сироп.

ўсимликлардан олинадиган балғам кўчирувчи восита.

R05CA10

Қуруқ йўтал ёки балғамни қийин ажралувчи йўтал билан бирга кечувчи нафас йўлларнинг ўткир ва сурункали касалликарини (фарингит, ларингит, шу жумладан, “маърузачи”, трахеит, бронхит) симптоматик даволашда қўлланилади.

Болаларга: 3 ёшдан 5 ёшгача – ½ чой қошиқдан (2,5 мл) кунига 3 марта. 6 ёшдан 14 ёшгача – ½ – 1 чой қошиқдан (2,5- 5,0 мл) кунига 3 марта. Катталарга ва 14 ёшдан ошган болаларга 1-2 чой қошиқдан (5,0- 10,0 мл) кунига 3 марта. Даволаш курси – 2-3 ҳафта. Даволаш курсининг давомийлигини ошириш ва такрорий даволаш курсларини ўтказиш шифокор тавсияси бўйича давом эттириш мумкин.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик.

Суюлтирилган балғамни ажралиб чиқишини бузилиши мумкинлиги туфайли, йўталга қарши препаратлар билан вақтда қабул қилиш тавсия этилмайди.

Агар касаллик симптомлари сақланиб турса ва бемор холатини ёмонлашиши кузатилса, препаратни қабул қилишни тўхтатилади ва шифокорга мурожаат этилади. Препарат сахароза сақлайди, шунинг учун қандли диабети бўлган, шунингдек гипокалорияли пархезда бўлган беморлар буни инобатга олишлари керак. Катталарга ва 14 ёшдан ошганларга (5,0-10,0 мл) бир маротабалик доза 3,75-7,50 г сахароза сақлайди, 0,31-0,62 НБ (нон бирлигига) мос келади. Бола препаратни билмасдан ёки атайин ютиб юборилса, дархол тиббий ёрдам кўрсатиш учун мурожаат қилиш зарур. Агар дори воситаси яроқсиз холга келган ёки яроқлилик муддати ўтган бўлса – уни оқава сувларга ёки кўчага ташламанг! Дори воситасини пакетчага жойланг ва ахлат контейнерига солинг. Бу чоралар атроф мухитни химоя қилишга ёрдам беради! Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Ҳомиладор ва эмизикли аёлларда препаратни қўллашнинг тажрибаси йўкқиги туфайли, бу гуруҳга препаратни буюриш тавсия қилинмайди.

30°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Рецепциз

Ўсимликлардан олинган сироп; яшил рангли полиетилентерефталат 100 мл флаконларда, алюмин ёки илк очиш учун текширув пластик қопқоқ билан қадоқланган. Бир флакон полипропиленли ўлчов стакани (15 мл) билан комплектда ва қўллаш учун йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

2,5 йил.