Доктор дон плюсрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

10 мл экстракт қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: Препарат таркибидаги фаол моддалар асосан доривор ўсимликларнинг экстрактларидан иборат ва синтетик кимёвий моддаларни сақламайди. 170 мг томирли адхатода, 75 мг қизилмия илдизи, 23 мг узун қалампир, 6 мг ҳушбўй бинафша, 11 мг доривор иссоп, 16 мг алпиния галанга, 24 мг кенг баргли кордия, 22 мг доривор гулхайри, 22 мг ҳақиқий Зизифус (Унаби кўкрак ўти), 35 мг доривор Эмблика. ёрдамчи моддалар: сахароза, сувсиз лимон кислотаси, глицерин, метилпарабен, пропилпарабен, пропиленгликол, қалампир ялпиз мойи, ионсизлантирилган сув.

Препаратнинг савдо номи:

Доктор дон плюс

Фармакалогик гуруҳи:

ўсимликлардан олинадиган балғам кўчирувчи, йўталга қарши, димланишга қарши ва яллиғланишга қарши восита.

Дори шакли:

ўсимликлардан олинадиган сироп

Доктор дон плюс ҳар бир ингредиентни текшириш натижасида яратилган бўлиб, улар турли этиологияли маҳсулотли йўталда даволовчи таъсир кўрсатади. Сироп доктор дон плюс – бу синчиклаб танлаб олинган ўсимликлардан ташкил топган оптимал мувозанатланган ва самарали препарат бўлиб, улар қийин ажраладиган балғимли йўталда кенг қўлланади. Доктор дон плюс – бу турли этиологияли қийин ажраладиган балғамли йўтални, жумладан нафас йўлларининг ўткир ва сурункали касалликларидаги йўтал, шу жумладан ўткир респиратор вирусли касалликларда, пневмонияда, бронхитда, синуситда, СОРК (астма, сурункали бронхит, “чекувчилар” йўтали), туберкулёзда йўтални даволаш учун препаратдир. Доктор дон плюс ширин ва ёқимли таъмга эга ва барча ёш гуруҳларида кенг ишлатилади.

ўсимликлардан олинадиган балғам кўчирувчи, йўталга қарши, димланишга қарши ва яллиғланишга қарши восита.

йўтал ва шамоллашқуйидаги касалликларда кўкрак қафасидаги димланиш ва қийин ажраладаиган балғамли йўтални бартараф қилиш учун қўлланади:нафас йўлларининг ўткир ва сурункали инфекциялари: фарингит, синусит, трехеит, ангина, ўткир ва сурункали бронхит, пневмония, астма, туберкулез ва ўткир респиратор вирусли инфекциялардаги йўтал.томоқни таъсирловчи қуруқ йўтал, “чекувчилар” йўталида қўлланилади.

Катталар: 2 чой қошиқ (10 мл) дан кунига 3-4 марта буюрилади. Болалар: 1 чой қошиқ (5 мл) дан кунига 3-4 марта буюрилади, 6 ойликдан 1 ёшгача бўлган чақалоқлар: ½ чой қошиқ (2,5 мл) дан кунига 3-4 марта шифокор кўрсатмаси бўйича буюрилади.

Аниқланмаган, бироқ препаратнинг компонентларига аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Бошқа йўталга қарши препаратлар, ҳамда балғамни чиқарилишини камайтирувчи препаратлар билан бир вақтда қўллаш тавсия қилинмайди.

Сироп сахароза сақлайди, буни қандли диабети бўлган беморларда ва гипокалорияли парҳезда ҳисобга олиш керак. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Дозани ошириб юборилишининг эҳтимоли кам.

3 йил.