Доксорубицина гидрохлоридрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 флакон қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: доксорубицин гидрохлориди – 10 мг; ёрдамчи модда: маннит

Тасир этувчи модда(ХПН):

доксорубицин

Препаратнинг савдо номи:

Доксорубицина гидрохлорид

Фармакалогик гуруҳи:

ўсмаларга қарши восита.

Дори шакли:

вена ичига юбориш учун эритма тайёрлаш учун лиофилизация қилинган кукун 10 мг.

Қизил рангли ғоваксимон масса. Гигроскопик.

ўсмаларга қарши восита.

L01DB01

Кенг доирадаги неопластик касалликлар, шу жумладан ўткир лейкемия, лимфомалар, болаларда хавфли ўсмалар ва катталарда солид ўсмалар, хусусан сут бези ва ўпка карциномасини даволашда қўлланади.

Қўллаш усули. Доксорубицин вена ичига ва артерия ичига ёки қовуқ ичига инсталляция кўринишида юборилади. Доксорубицини антибактериал восита сифатида қўллаш мумкин эмас. Доксорубицинни қовуқ ичига юбориш қовуқнинг юза раки, шу жумладан ўтувчан хужайрали карцинома, қовуқнинг папилляр раки ва ин ситу карциномани даволаганда муқабил юбориш усули ёки трансуретрал резекциядан кейин қовуқнинг паст дифференциацияланган ракини адъювант даволаш сифатида юборилади. Вена ичига юбориш. Тайёрланган эритма вена ичига инфузия кўринишида камида 3 минут, кўпи билан 10 минут давомида суюқликни эркин оқими билан юборилади. Одатда суюлтирил учун натрий хлориди эритмаси, 5% ли глюкоза эритмаси ёки натрий хлориди ва глюкоза эритмаси ишлатилади. Экстравазация хавфи туфайли, оқим билан инекция йўли билан юбориш тавсия этилмайди, бу игна орқали аспирацияда қонни адекват орқага оқимида ҳам кузатилиши мумкин. Бир цикл учун доксорубициннинг умумий дозаси маълум даволаш схемасига (масалан монотерапияда ёки бошқа цитостатик препаратлар билан мажмуада) ва кўрсатмаларга қараб турлича бўлиши мумкин. Доза одатда тана юзасининг майдонига қараб ҳисобланади. Монотерапияда доксорубициннинг тавсия этилган стандарт бошланғич дозаси катталар учун бир циклда тана юзаси майдонига 60-90 мг/м2 ни ташкил қилади. Бир цикл учун умумий бошланғич доза бир мартада, кетма-кет уч кун давомида уч марта юборишга бўлинган ёки биринчи ва саккизинчи кунлари икки мартадан юборилиши мумкин. Препаратнинг токсик таъсиридан (хусусан суяк кўмигини сусайиши ва стоматит) кейин нормал соғайиш кузатилганда, даволаш курсини ҳар 3-4 хафтада такрорлаш мумкин. Агар препарат токсик таъсирни кучайтириши мумкин бўлган бошқа ўсмаларга қарши препаратлар билан мажмуада қўлланилса, доксорубициннинг дозасини ҳар уч хафтада 30-40 мг/м2 гача пасайтириш талаб этилиши мумкин. Агар доза тана вазнига қараб ҳисобланса, препаратни ҳар уч хафтада 1,2-2,4 мг/кг бир марталик доза кўринишида юбориш керак. Доксорубицинни ҳар уч хафтада бир марталик доза кўринишида юборилганда нохуш токсик таъсир, мукозит кўринишини сезиларли даражада камайтириши кузатилган. Лекин мутахассислар дозани кетма-кет уч кунда (ҳар бири 0,4-0,8 мг / кг ёки 20-25 мг / м2) юбориш учун тақсимлаш юқори самарадорликни таъминлайди деб ҳисоблашади, гарчи юқори токциклик ҳисобига. Доксорубицинни ҳар хафтада қўллаш ҳар уч хафтада 1 марта юборгандек самарали эканлиги намойиш этилган. Тавсия этилган дозаси хафтада 1 марта 20 мг/м2 ни ташкил этади, гарчи конферансьеив реакция 6-12 мг/м2 да кузатилган. Ҳар хафтада қўлланилганда кардиотокциклик камаяди. Аввал бошқа цитотоксик препаратлар билан даволанган пациентларда дозани пасайтириш талаб этилиши мумкин. Шунингдек семиз ва кекса ёшдаги пациентларда пастроқ дозани юбориш талаб этилиши мумкин. Аввалги даволаш курсларини оғир ўзлаштирган пациентларда ёки суяк кўмигининг неопластик инфилтрацияси бўлган беморларда бошланғич дозани камайтириш ёки цикллар орасидаги интервални узайтириш мақсадга мувофиқ бўлиши мумкин (“Қўллашнинг ўзига хослиги” бўлимига қаранг). Жигар функциясини бузилиши Жигар функциясини бузилишида доксорбуциннинг дозасини жадвалда кўрсатилганидек камайтириш керак:

Дозани чекловчи токсик самараси бўлиб суяк кўмиги функциясини сусайииши ва кардиотокциклик ҳисобланади. Доксорубицин нур билан даволашнинг ва бошқа химиотерапевтик препаратларнинг (стрептозоцин, метотрексат, циклофосфамид) ножўя самараларини кучайтириши мумкин. Тез-тезлиги бўйича ножўя реакциялар қуйидаги тоифаларга тақсимланган: Жуда тез-тез (≥ 1/10), тез-тез (≥ 1/100 – <1/10), тез-тез эмас (≥ 1/1000 – <1/100), кам ҳолларда (≥ 1 /10000 – <1/1000), жуда кам ҳолларда (<1/10000).

Доксорубицин, унга кимёвий жиҳатдан яқин бўлган моддалар ёки препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик. Бошқа химиотерапевтик препаратлар ёки нур билан даволаш томонидан суяк кўмиги функциясини яққол сусайиши. Ўткир юрак етишмовчилиги (мавжуд ёки анамнезидаги). Миокарднинг оғир бузилишлари. Оғир аритмия. Максимал кумулятив дозани юбориш билан доксорубицин, даунорубицин ва/ёки антрациклинлар гуруҳига мансуб бошқа препаратлар ва антрацен билан аввалги даволаш. Агар катетеризация имкони бўлмаса уретрани стенози бўлган пациентларда қовуқ ракини даволаш учун доксорубицинни қовуқ ичига қўллаш мумкин эмас. Қовуқ девори орқали ўсиб кирган инвазив ўсмаларда, шунингдек сийдик чиқариш йўллари инфекциялари, қовуқда яллиғланиш жараёнлари, гематурияда доксорубицинни қовуқ ичига қўллаш мумкин эмас. Маҳаллий даволаш ёки α-интерферон билан тизимли даволаш ёрдамида назорат қилинадиган ОИТВ-инфекцияси чақирган Капоши саркомасини даволаш учун қўлланилмайди.

Бошқа кардиотоксик ёки ўсмаларга қарши (айниқса миелотоксик) препаратлардан кейин ёки бирга доксорубицин қўлланилганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Верапамил билан бир вақтда қўллаганда доксорубициннинг қон плазмасидаги максимал концентрацияси, терминал ярим чиқарилиш даври ва тақсимланиш хажми ошиши мумкин. Доксорубицин циклофосфамид билан аввалги даволаш оқибатида ривожланган геморрагик цистит зўрайишини чақириши мумкин. Доксорубицин тез метаболизмга учраши ва асосан сафро билан чиқарилиши туфайли, гепатотоксик химиотерапевтик воситалар (масалан метотрексат) билан бир вақтда қўлланилганда доксорубициннинг токциклиги препаратнинг жигар клиренси пасайиши оқибатида потенциал ошиши мумкин. Юқори дозаларда циклоспорин ва доксорубицин билан мажмуавий даволаганда қон зардобидаги иккала бирикманинг концентрацияси ошади. Бу суяк кўмиги функциясини яққолроқ сусайиши ва ҳаддан ташқари иммуносупрессияни чақириши мумкин. Цитохром Р450 тизими ферментларининг ингибиторлари (масалан циметидин ва ранитидин) доксорубициннинг метаболизмини секинлашритиши мумкин, бу токсик самараларни кучайишига олиб келади. Цитохром Р450 тизими ферментларининг индукторлари даволашнинг самарадорлигини пасайиши эҳтимоли билан доксорубициннинг метаболизмини рағбатлантириши мумкин. Доксорубицин нурлантириш таъсирини кучайтиради ва ҳатто нурлантирилган соҳада нур билан даволаш курси якунланганидан кейин айрим вақт оғир симптомларни чақириши мумкин. Доцетаксел ва доксорубицин билан мажмуавий даволаганда нейтропения ривожланиши эҳтимоли ошади. Доксорубицин ва циклофосфамид, паклитаксел, доцетаксел, ритуксимаб, трастузумаб ёки зосуквидар билан мажмуавий даволаганда токсик самаралар кучайиши мумкин.

Препаратни хавфсиз қўллаш мақсадида қуйидаги талабларни амалга ошириш керак: доксорубицин гидрохлориди эритмасини тайёрлаш бўйича фақат препарат билан ишлайдиган шахслардан таълим олган тиббий ходимлар шуғулланиши керак, ҳомиладорлар инкор этилиши керак; эритмани сифатли вертикал ҳаво оқимига (биологик тортувчи шкаф, 2 синф) эга махсус хонада, бир марта қўллаш учун пластик асосдаги адсорбция қилувчи қоғоз билан қопланган иш юзасида амалга ошириш керак, препарат билан ишлаш учун ходимлар ҳимоя кийимида бўлиши керак: поливинилхлорид қўлқоп, ҳимоя кўзойнаги, бир марталик халат ва ниқоб. Доксорубицин тўсатдан терига текканида, ифлосланган жойни кўп миқдорда совунли сув билан ювиш керак; агар препарат кўзга тушса, уларни умумий қабул қилинган усулда дарҳол ювиш керак; доксорубицин гидрохлориди эритмасини тайёрлаш учун барча шприцлар ва инструментлар тўплами люерив блокировкасига эга бўлиши керак. Кенг тешикка эга игна ва вельветяцион тешикли игнани қўллаш орқали аэрозол ҳосил бўлиши эҳтимолини камайтириш мумкин; барча ишлатилмаган материаллар, игналар, шприцлар, флаконлар ва цитотоксик препаратга теккан бошқа предметларни алоҳидалаш, иккитали изоляцияга эга полиетилен пакетга жойлаш ва 1000°С ва ундан юқори ҳароратда ёқиш керак. Шунингдек беморнинг экскрементларини шу усулда йўқ қилиш керак. Суюқ чиқиндиларни кўп миқдордаги сув билан ювиш керак. Доксорубицин билан даволашни малакали шифокор-онколог назорати остида олиб бориш керак. Доксорубицин билан даволашнинг ҳеч бўлмаганида биринчи фазаси стационар шароитда ўтказилиши керак, чунки бу вақтда пациентлар синчковлик билан кузатув ва асосий лаборатор кўрсаткичларни мунтазам назоратига муҳтожлар. Доксорубицин билан даволашни бошлашдан олдин юрак ва жигар функциясини текшириш, шунингдек асосий гематологик кўрсаткичларни аниқлаш билан қон таҳлилини ўтказиш керак. Доксорубицин билан даволаганда кўнгил айниши, қусиш ва шиллиқ қаватларни яллиғланиши кўпинча оғир даражада бўлади ва тегишли даволашни талаб этади. Ярали стоматит бўлганида даволаш курсларини такрорлаш тавсия этилмайди (у ривожланишидан олдин оғизда ачишиш кузатилади). Экстравазация: Доксорубицин экстравазацияси оғир ва авж олиб борувчи тўқималар некрозини чақиради. Экстравазация симптомлари бўлиб препаратни юбориш жойида оғриқ ва/ёки ачишиш ҳисобланади. Экстравазация гумон қилинганида доксорубицинни юборишни дарҳол тўхтатиш ва уни бошқа венага юборишни давом эттириш керак. Шикастланган соҳага музли пакет қўйиш керак. Бундай ҳолларда дарҳол совутиш ва диметилсулфоксиднинг тез-тез аппликациялари каби чоралар ҳақида хабар берилган. Экстравазация ҳолатида шикастланган соҳани кенг кесиш ҳақида пластик жаррохлик бўйича мутахассис билан маслаҳатлашиш керак. Кардиотокциклик Антрациклинларнинг кумулятив дозаси оширилган сари кардиомиопатия ривожланиши хавфи ошиши аниқланганлиги туфайли, доксорубициннинг кумулятив дозаси тана юзасининг 450-550 мг/м2 дан ошмаслиги керак. Юқорироқ дозаларда юрак етишмовчилиги ривожланиши хавфи аҳамиятли даражада ошади. Доксорубициннинг кардиотоксик таъсир белгилари бўлиб тахикардия, ЭКГ да ўзгариш ёки юрак етишмовчилиги ҳисобланади, улар тўсатдан доксорубицин билан даволаниш вақтида ҳам, дастлаб ЭКГ да бирон-бир ўзгаришларсиз даволаш якунланганидан кейин бир неча ой ёки ҳатто бир неча йиллардан кейин ривожланиши мумкин. Доксорубицин билан даволанган онкологик пациентларда юрак етишмовчилиги ривожланиши хавфи бутун умр давомида сақланиб қолади. Доксорубицин томонидан чақирилган юрак етишмовчилиги анъанавий даволашга резистент бўлиши мумкин. Аввал антрациклинлар ва/ёки антрацендионлар билан даволанган кўкс оралиғи ёки пирикард соҳасига нур билан даволанган пациентларда, анамнезида кардиологик касалликлар, кекса ёшдаги (70 ёшдан ошган) ва болаларда (15 ёшгача) кардиотоксик шикастланишлар ривожланиши хавфи юқори. Кардиотоски самаралар тавсия этилган максимал кумулятив дозадан пастроқ дозаларда намоён бўлиши мумкин. Қайтмас димланган юрак етишмовчилиги ҳатто 240 мг/м2 умумий дозада ҳам ривожланиши мумкин. Шунинг учун ҳар бир пациент учун йўл қўйиладиган кумулятив доза аниқланганида потенциал кардиотоксик препаратлар, хусусан циклофосфамид (вена ичига), митомицин С ёки дакарбазин, бошқа антрациклинлар (масалан, даунорубицин), шунингдек кўкс оралиғи ёки пирикард соҳасига нур билан даволаш билан аввалги ёки ёндош даволашни инобатга олиш керак. Доксорубицинни юбориш вақтида ёки юборгандан кейин бир неча соат давомида ўткир оғир аритмиялар ривожланиши ҳақида хабар берилган. Доксорубицин билан даволаганда ЭКГ да ҚРС комплекси амплитудасини камайиши ва систолик интервални узайиши каби ўзгаришлар, шунингдек чап қоринчадан отилиб чиқаётган қон хажмини камайиши кузатилиши мумкин. Анамнезида кардиологик касалликлари (яқинда ўтказилган миокард инфаркти, юрак етишмовчилиги, кардиомиопатия, перикардит, аритмиялар), шунингдек бошқа кардиотоксик препаратларни, масалан циклофосфамидни қабул қилаётган беморларни доксорубицин билан даволаганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Юрак функциясини назорати: Юрак функциясини доксорубицин билан даволашни бошлашдан олдин баҳолаш керак, даволаш жараёнида мунтазам назорат қилиш, шунингдек доксорубицин билан даволаш якунланганидан кейин текшириш керак. Препаратни юборишдан олдин ва кейин ЭКГ-текширувини ўтказиш тавсия этилади. Т тишчасини депрессияси ёки инверсияси, СТ сегменти депрессияси ёки аритмиялар каби ЭКГ даги ўзгаришлар доксорубициннинг ўткир, лекин транзитор (қайтувчан) токсик таъсирининг одатдаги белгилари бўлиб ҳисобланади ва препарат билан даволашни тўхтатишга асос бўлмайди. Аммо ҚРС комплекси амплитудасини турғун пасайиши ва систолик интервални узайиши антрациклинлар чақирган кардиотоксик шикастланишлар ривожланишининг белгилари бўлиб ҳисобланади. ҚРС комплекси амплитудасини 30% га пасайиши ёки қисқариш фракциясини 5% га камайишида доксорубицин билан даволашни тўхтатиш тавсия этилади. Кардиомиопатия ривожланишини прогнозлашнинг оптимал усули бўлиб чап қоринчадан отилиб чиқаётган қон хажмини (ЧҚОЧҚХ) камайишини баҳолаш ҳисобланади, у юракни ултратовуш ёки сцинтиграфик текширув ёрдамида аниқланади. Доксорубицин билан даволашни бошлашдан олдин ва кумулятив доза 100 мг/м2 га ҳар сафар оширилганда ЧҚОЧҚХ аниқлаш керак. Шунингдек юрак етишмовчилигининг бирон-бир белгилари пайдо бўлганида ҳам текширувни ўтказиш керак. Одатда ЧҚОЧҚХ мутлоқ кўрсаткичини 50% пастроқ даражагача ва дастлабки кўрсаткичлари нормал бўлган пациентларда 10% дан кўпроққа пасайииши (ЧҚОЧҚХ>50%) юрак функциясини бузилиши ривожланишининг белгиси бўлиб ҳисобланади. Бундай ҳолларда потенциал хавфни ва доксорубицин билан даволашни давом эттиришдан фойдани синчковлик билан баҳолаш керак. Миелосупрессия: Доксорубицин билан даволаганда кўпинча суяк кўмиги функциясини сусайиши кузатилганлиги туфайли, гематологик кўрсаткичларни мунтазам мониторинги талаб этилади. Мажмуавий химиотерапияда миелосупрессия препаратларнинг аддитив таъсири оқибатида яққолроқ бўлиши мумкин. Кўпинча нейтропения, камроқ – тромбоцитопения ва анемия ривожланади. Қоннинг шаклли элементларининг минимал миқдори доксорубицин юборилгандан кейин 10-14 кун ўтгач кузатилади. Одатда гематологик кўрсаткичлар препарат юборилгандан кейин 21 кун ўтгач нормаллашади. Агар полинуклеар гранулоцитларнинг сони 2000/мм3 дан кам бўлса, доксорубицин билан даволашни бошлаш мумкин эмас. Ўткир лейкозни даволаганда бу чегара вазиятга қараб пастроқ бўлиши мумкин. Оғир миелосупрессия оқибатида қон кетиши ёки суперинфекция ривожланиши мумкин, бу дозани камайтириш ёки доксорубицин билан даволашни тўхтатиш кераклигидан далолат беради. Доксорубицин иммуносупрессор сифатида таъсир кўрсатганлиги туфайли, иккиламчи инфекция ривожланишини олдини олиш чораларини кўриш керак. Ўпка токциклиги: Кўкс оралиғига нур билан даволаш билан бирга ёки усиз бошқа цитостатиклар (масалан гемцитабин, блеомицин, таксанлар ёки ритуксимаб) билан мажмуавий химиотерапияда, шунингдек ўпка касалликларига мойиллиги бўлган пациентларни даволаганда доксорубициннинг ўпкага токсик таъсири эҳтимолини эътиборга олиш керак. Гиперурикемия: Бошқа антинеопластик препаратлар билан даволагандаги каби доксорубицин билан даволаганда ўсмани тез лизиси ўткир подагра ёки урат нефропатияни ривожланиши билан кечувчи гиперуриемияни чиқариши мумкин. Қонда сийдик кислотасининг даражасини мунтазам назорат қилиш керак. Пациентлар етарли миқдорда (суткада камида тана юзасига 3 л/м2) суюқлик истеъмол қилишлари керак. Зарурати бўлганида ксантиноксидаза ингибиторлари (аллопуринол) ни қўллаш мумкин. Жигар функциясини бузилиши: Доксорубицин асосан сафро билан чиқарилганлиги туфайли, жигар функциясини етишмовчилиги ёки жигар етишмовчилиги бўлганида доксорубицинни чиқарилиши секинлашиши, токсик самаралар эса – кучайиши мумкин. Шунинг учун даволашни бошлашдан олдин ва даволаш жараёнида жигарнинг функционал синамаларини (аланинаминотрансфераза, аспартатаминотрансфераза, ишқорий фосфатаза ва билирубин даражасини аниқлаш) ўтказиш тавсия этилади. Сийдик рангини ўзгариши: Доксорубицин сийдикнинг рангини, айниқса юборилгандан кейин яқин орада қизил рангга бўяши мумкинлиги ҳақида пациентларни огоҳлантириш керак. Бу уларда хавотирлик келтириб чиқармаслиги керак. Лейкоз: Прелейкемик фаза билан ёки усиз кечувчи лейкоз антрациклинлар билан даволанган пациентларда кузатилган. Лейкоз кўпинча бундай препаратларни ДНК-шикастловчи антинеопластик воситалар билан бирга қўллаганда, пациентлар цитостатик препаратлар билан аввалги даволашни ёмон ўзлаштирганда ёки антрациклинларнинг дозаси оширилганда ривожланади. Бундай лейкозларда яширин давр 1 йилдан 3 йилгача давом этиши мумкин. Канцерогенез, мутагенез, фертилликни бузилиши: Ин витро ва ин виво шароитдаги тадқиқотларда доксорубицин генотоксик ва мутаген хусусиятларни намоён қилган. Аёлларда доксорубицин препаратни қўллаш даври давомида бепуштлик чақириши мумкин. Доксорубицин аменорея чақириши мумкин. Даволаш якунланганидан кейин овуляция ва ҳайз цикли тикланади, гарчи муддатидан олдин менопауза кузатилиши мумкин. Доксорубицин мутаген хусусиятларни намоён қилади ва одам сперматозоидларида хромосомаларни шикастланишини чақириши мумкин. Олигоспермия ёки азооспермия доимий бўлиши мумкин, лекин айрим ҳолларда сперматодоидларнинг миқдори нормага қайтганлиги ҳақида хабар берилган. Бу даволаш якунлангандан кейин бир неча йил ўтгач кузатилиши мумкин. Эркаклар доксорубицин билан даволаш даврида контрацепциянинг ишончли усулларидан фойдаланишлари керак. Жигар функцияси: Доксорубицинни чиқарилишининг асосий йўли бўлиб гепатобилиар тизими ҳисобланади. Доксорубицинни қўллашдан олдин ва даволаш даврида қон зардобида умумий билирубин даражасини умумий таҳлилини ўтказиш керак. Билирубин даражаси ошган пациентларда умумий токцикликни ошиши билан кечувчи клиренсни секинлашиши кузатилиши мумкин. Бундай пациентларда препаратнинг пастроқ дозалари тавсия этилади. Жигар функциясини бузилишининг оғир шакли бўлган пациентларга доксорубицинни буюриш мумкин эмас. Бошқалар:

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Доза ошириб юборилганда доксорубицинни терапевтик қўлланилганда кузатиладиган симптомлар кузатилади, лекин уларнинг жадаллиги юқори бўлади. Доксорубициннинг 250-500 мг дозаси летал ҳисобланади. Доза ошириб юборилгандан кейин 24 соат давомида миокарднинг ўткир дегенерацияси ривожланади. Доксорубицинни юборгандан кейин 10-15 кун ўтгач қон шаклли элементларини минумумгача пасайиши билан кечувчи оғир миелосупрессия кузатилиши мумкин. Доза ошириб юборилгандан кейин 6 ой давомида юрак етишмовчилиги ривожланиши мумкин. Доза ошириб юборилган ҳолларда симптоматик тутиб турувчи чораларни қўллаш керак. Иложи борича тезроқ юрак гликозидлари ва диуретикларни буюриш керак. Оғир миело- ва иммуносупрессия оқибатида қон кетиши ва инфекциялар ривожланиши мумкинлиги туфайли, тегишли чораларни кўриш керак. Қон қуйиш ва беморларни стерил касалхона боксларида изоляция қилиш талаб этилиши мумкин. Доксорубициннинг дозаси ошириб юборилганда гемодиализ самарасиз.

Шифокор рецепти бўйича

2 йил.