Доксорубицин билан боғлиқ бўлган кардиотокциклик, бошқа антрациклинларни ёки бошқа потенциал кардиотоксик дори воситаларини (масалан, 5-фторурацил, циклофосфамид ёки паклитаксел) ёки юрак фаолиятига таъсир қилувчи дори препаратларини (масалан, калций каналларининг блокаторлари) илгари олган ёки хозирги вақтда ёндош даволашда олаётган пациентларда кучаяди.
Агарда доксорубицин юқорида кўрсатилган дори воситалари билан бирга қўлланса, юрак фаолиятини синчиклаб назорат қилиш керак.
Трастузумабни антрациклинлар (масалан, доксорубицин) билан мажмуада ишлатиш, кардиотокцикликнинг юқори хавфи билан боғлиқ.
Трастузумаб билан даволаш тўхтатилганидан кейин шифокорлар иложи борича 24 хафта давомида антрациклинлар асосидаги даволашни ишлатишдан сақланишлари керак.
Антрациклинлар қўлланганида пациентнинг юрак фаолияти синчиклаб назорат қилиниши керак.
Антрациклинлар ва трастузумабни бир вақтда ишлатиш, юрак фаолиятини назорати билан қатъий таҳлилланувчи клиник текширишлар билан чекланган бўлиши керак.
Илгари антрациклинларни олган пациентлар учун, трастузумаб билан даволаш кардиотокциклик хавфини туғдиради, лекин бу хавф, трастузумаб ва антрациклинлар бир вақтда қўллангандагига қараганда паст.
Суяк кўмигининг фаолиятига таъсир қилувчи дорилар (масалан, цитостатиклар, сулфаниламидлар, хлорамфеникол, фенитоин, амидопирин ҳомилалари, антиретровирусли препаратлар) билан олдинги даволаш, жиддий гемопоэтик бузилишларга олиб келиши мумкин.
Зарурати бўлганда доксорубииннинг дозаси ўзгартирилиши керак.
Доксорубицин билан даволашнинг токсик самаралари бошқа цитостатиклар (масалан, цитарабин, цисплатин, циклофосфамид) билан мажмуавий даволашда кучайиши мумкин.
Доксорубицинни амфотерицин билан қўшиб юборишдан сақланиш керак, чунки бу яққол нейротокцикликка олиб келиши мумкин.
Доксорубицин ва ритонавир қўшиб юборилганида зардобда доксорубициннинг даражасини ошиши аниқланган.
Доксорубициннинг гепатотокциклиги бошқа гепатотоксик воситалар (масалан,6-меркаптопурин) билан қўлланганда кучайиши мумкин.
Барбитуратлар доксорубициннинг плазма клиренсининг тезлашишини чақириш қобилиятига эга.
Сийдик кислотасининг чиқарилишини пасайтирувчи дори воситаларини (масалан, сулфонамидлар ва айрим диуретиклар) бир вақтда қўллаш, гиперурикемияга олиб келиши мумкин.
Циклоспорин билан қўшилганда, доксорубицин гидрохлоридининг дозасини тўғирлаш талаб этилиши мумкин.
Циклоспорин билан бирга қўлланганида доксорубициннинг клиренси деярли 50% га пасаяди.
Доксорубициннинг АУC 55% га, доксорубицинолнинг АУC эса 350% га ошади.
Ушбу мажмуа учун дозани 40% га пасайтириш тавсия этилади.
Верапамилга ўхшаб, циклоспорин CЙП3А4 ва Р-гликопротеинни ингибиция қилади; шу билан ўзаро таъсирни ва у билан боғлиқ бўлган нохуш самараларни тушунтириш мумкин.
Цитохром Р-450 ингибиторлари (масалан, циметидин) ҳам мумкин, эхтимол, циклоспорин таъсир қилиши тахмин қилинган механизмларга ўхшашлар орқали доксорубициннинг плазма клиренсини пасайтиради ва АУC ни оширади; шунинг учун цитохром Р-450ингибиторлари нохуш самараларини кучайтириш қобилиятига эга.
Ва аксинча, Р-450 цитохром индукторлари (масалан, фенобарбитал ва рифампицин) доксорубициннинг плазмадаги даражаларини оширади ва, демак, унинг самарадорлигини камайтириши мумкин.
Доксорубицин аҳамиятли даражада нурлантиришга сезувчанликни оширади (“радиосенсибилизация қилувчи модда”) ва илгари нурлантирилган сохада хаёт учун хавф туғдирувчи махаллий яллиғланиш реакцияларни чақириш қобилиятига эга.
Радиотерапиянинг хар бир олдинги, ёндош ёки кейинги холи, доксорубициннинг кардиотокциклиги ёки гепатотокциклигини ошириши мумкин.
Бу шунингдек кардиотоксик ёки гепатотоксик дори воситаларини қўллаш билан ёндош даволашга хам боғлиқ.
Агарда доксорубицин билан даволашдан кейин циклофосфамидни юбориш керак бўлса, бу на фақат кардиотокцикликни ошириши, балки геморрагик циститни ёмонлаштириши ҳам мумкин.
Агарда паклитаксел доксорубициндан олдин юборилса, бу доксорубициннинг ва/ёки унинг метаболитларининг плазмадаги концентрациясини ошишига олиб келиши мумкин.
Агарда антрациклин паклитакселгача юборилса, бу самара чекланганроқ характерга эга эканлигига далолат берувчи маълумотлар бор.
Доксорубицин билан даволаш, қон зардобида сийдик кислотасининг даражасини ошишига олиб келиши мумкин.
Шунинг муносабати билан сийдик кислотасининг даражасини пасайтирувчи дори воситалари билан дозани тўғирлаш талаб қилиниши мумкин.
Доксорубицин шунингдек дигоксиннинг перорал биокираолишини камайтириш қобилиятига эга.
Доксорубицин гидрохлориди билан бир вақтда қўллангандан кейин тутқаноққа қарши дори воситаларининг (карбамазепин, фенитоин, валпроат каби) сўрилиши пасаяди.
Доксорубицин гидрохлориди билан даволаниш вақтида пациентларга фаол вакциналарни қўллаш билан вакцинация қилинишига рухсат берилмайди, улар шунингдек полиомиелитга қарши яқинда вакцинацияланган шахслар билан мулоқатдан сақланишлари керак.
Доксорубицин гепарин ва 5-фторурацил билан боғланади.
Шунинг учун иккала моддаларнинг преципитацияси ва самарадорлигини йўқолиши мумкин.