ДОК 1 МАКС rasmini ko'rish

Таркиби:

ҳар 10 мл қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: парацетамол – 500 мг, гвайфенезин – 200 мг, фенилефрин гидрохлориди – 10 мг; ёрдамчи моддалар: пропиленгликол, сорбитол, натрий бензоати, натрий сахарини, лимон кислотаси моногидрати, сукролоза, канифоль ранги, глицерол, ментол, муздек лимон таъми, тозаланган сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

парацетамол, гвайфенезин, фенилефрин гидрохлориди

Препаратнинг савдо номи:

ДОК-1 МАКС

Фармакалогик гуруҳи:

Ўткир респиратор касалликлар (ЎРК) симптомларини бартараф этиш учун восита.

Дори шакли:

сироп

оч жигаррангдан жигарранггача бўлган, ўзига хос ҳидли ва ширин таъмли суюқлик.

Ўткир респиратор касалликлар (ЎРК) симптомларини бартараф этиш учун восита.

N02BE51

Парацетамол учун: сўрилиши – ичга қабул қилинганидан сўнг, ичакнинг юқори қисмида деярли тўлиқ ва тез сўрилади, углевод миқдори юқори бўлган овқат қабул қилинганида эса – секин сўрилади. Одатдаги оғриқни қолдирувчи дозада оқсиллар билан кам боғланади. Тахминан 90-95% жигарда метаболизмга учрайди. Қондаги чўққи концентрациясига 30-90 минутдан сўнг эришилади. Ярим чиқарилиш даври 1-4 соатни ташкил этади, буйрак етишмовчилигида ўзгармайди, аммо жигар касалликларида ва доза ошириб юборилганида, чақалоқларда ва қарияларда узайиши мумкин. Организмдан буйрак орқали чиқарилади. Гвайфенезин: ичга қабул қилинганидан кейин тез сўрилади, тез метаболизмга учрайди 3-(2метокси-фенокси) сут кислотасигача оксидланади ва сийдик билан чиқарилади. Фенилефрин гидрохлориди учун: сўрилиши – ичга қабул қилинганида жигардан биринчи ўтиш самараси ҳисобига ва меъдада моноаминооксидаза томонидан парчаланиши натижасида биологик фаоллиги пасаяди. Биотрансформацияси меъда-ичак йўлларида ва жигарда кечади. Организмдан буйрак орқали чиқарилади.

ДОК-1® МАКС кўкрак ва нам йўтал, бурунни битиши, ангина, синусит, бош оғриғи, тана оғриғи, шамоллаш ва гриппдаги иситмада қўлланади.

Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга: 10 мл дан кунига 3-4 марта буюрилади. 6-12 ёшли болалар – 5 мл дан кунига 3-4 марта буюрилади. 2-6 ёшли болалар – 2,5 мл дан кунига 3-4 марта буюрилади.

ДОК-1® МАКС сиропнинг ингредиентлари тавсия қилинган дозаларда одатда пациентлар томонидан яхши ўзлаштирилади. Баъзида тери тошмаси, қорин соҳасида оғриқ, артериал босимни ошиши, бош айланиши, бошқа аллергик реакциялар пайдо бўлиши мумкин.

Препаратнинг компонентларидан биронтасига ва глюкозага ўта юқори сезувчанлик; МАО ингибиторларини қабул қилаётган пациентлар ва жигар функциясини бузилишлари бўлган беморларда қўллаш мумкин эмас.

Антацидлар ва овқат қабул қилиниши парацетамолни сўрилишини секинлаштириши мумкин. ДОК-1® МАКС сиропини циметидин, фенотиазин билан бирга эҳтиёткорлик билан қўллаш ва МАО ингибиторлари ҳамда трициклик антидепрессантлар билан бир вақтда қабул қилишдан сақланиш керак.

Қоронғу ва қуруқ жойда, +25˚С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Парацетамолнинг дозасини ошириб юборилишининг биринчи 24 соатдаги симптомлари терини оқариши, кўнгил айниши, қусиш, иштаҳани пасайиши ва қоринда оғриқ ҳисобланади. Дозани ошириб юборилишини даволаш симптоматик ва самарани бир маромда ушлаб турувчи бўлиши лозим. Доза ошириб юборилганида тиббий ёрдамга мурожаат қилиш керак.

Рецепциз

100 мл қаҳрабо рангли пластмасса флаконда. 1 флакон 10 мл ўлчам қопқоғи ва қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

36 ой