Гипокция, гиперкапния ва ацидоз ножўя самараларни юз бериш эҳтимолини ошириб, препаратнинг самарадорлигини пасайтиради.
Даволаш ушбу ҳолатларни мувофиқлантирилиши билан панель ўтказилиши керак.
Дофаминни юборишни юрак қисқаришлари сони, артериал босим, ЭКГ, диурез кўрсаткичининг назорати остида ўтказиш лозим; шунингдек юракни зарб хажми, қоринчаларни тўлиши босими, марказий веноз босим, ўпка артерияларининг босимини назорат қилиш лозим.
Барча ҳолатларда узоқ муддат парентерал даволашда пациент ҳолатини ўзгаришлари, минутли хажми ва лаборатор таҳлилларга қарамай, электролит ва кислота-ишқор мувозанатини, жигар ва буйрак функциясини мунтазам назорат қилиш зарур.
Шок ҳолатидаги беморларга юборишдан олдин гиповолемия плазма ва қоннинг ўрнини босувчи бошқа суюқликларни юбориш билан тўғриланиши керак.
Инфузия кардиомонитор назорати остида ўтказилиши керак.
Гипотензиясиз диурезни камайиши, диастолик артериал босимни ҳаддан ташқари ошиши ёки аритмияларни пайдо бўлиши, дозани камайтириш ёки инфузияни тўхтатиш кераклигини кўрсатади.
Гиповолемиянинг хар хил турлари дофамин билан даволашни бошлашдан олдин мувофиқлаштирилиши лозим.
Юрак ва қон томирларини органик шикастланиши бўлган пациентларга асосий эътиборни қаратиш лозим, масалан: Юрак ишемик касаллиги, стенокардияси бўлган пациентлар;Артерияларнинг облитерацияловчи касалликлари (атеросклероз, тромбоэмболия, Рейно касаллиги, совуқ қотиш, диабетик микроангиопатия ёки Винивартер-Бюргер касаллиги) бўлган пациентлар;Аритмияси бўлган пациентлар.
Препарат атриовентрикуляр ўтказувчанликни яхшилаши туфайли, хилпилловчи аритмияси бўлган беморларга дофамин билан даволашни бошлашдан олдин дигиталис препаратларини буюриш керак.
Ўткир миокард инфаркти оқибатида келиб чиққан шокда дофаминнинг паст дозаларини қўллаш лозим.
Агар диастолик босимни нопропорционал ошиши кузатилса (юракни уриш хажмини яққол камайиши), инфузия тезлигини камайтириш лозим, пациентларни эса, шифокор назорати остида қолдириш лозим, чунки бу периферик қон томирларнинг қаршилигини ошиши билан изоҳланади.
Дофаминнинг ҳатто кичик дозаларини юборишни ҳам, кутилмаган артериал гипотензияни олдини олиш учун уни аста – секин ўтказиш лозим, одатда инфузия тезлигини оширгандан кейин ўтиб кетади.
Препаратнинг инфузиясини тезлиги беморнинг ҳолати, диурез, артериал босим ва юракдан отилиб чиқаётган қон ҳажмининг даражасини ўзгаришига қараб, доимо тўғрилаб туриш керак.
Агар дофаминни қабул қилаётган беморларда, диастолик артериал босим ошса яъни (босим амплитудаси аҳамиятли камайса), унга юбориш тезлигини камайтириш лозим ва у вазоконстрикцияни кейинги белгиларини синчков назоратига муҳтож, бироқ фақат кутилган самарага эришиш ҳолатида бўлса.
Диастолик артериал босим ҳаддан зиёд ошган ҳолларда, диурез камайган ёки аритмия пайдо бўлган ҳолларда дофаминни дозасини камайтириш лозим.
Юрак функцияси ва артериал босим барқарорлашганда оптимал сийдик чиқарилишини таъминлаш мақсадида дозани камайтириш зарур бўлиши мумкин.
Ишемияни бартараф этиш фентоламинни (5-10 мг фентоламин 0,9% ли физиологик 10-15 мл эритмасида) ингичка игнали шприцда шикастланган соҳага юбориш йўли билан амалга оширилиши мумкин.
Инфузия тўхтатилганида артериал гипотензияни келиб чиқишини хавфи туфайли, дофаминнинг дозасини аста-секин пасайтириш зарурати пайдо бўлиши мумкин.
Дофаминни артерия ичига ва болюс инекциялар кўринишида юбориш мумкин эмас.
Анамнезида периферик қон томирларининг касалликлари бўлган беморларда қўл-оёқлар териси рангини ёки ҳароратини ҳар қандай ўзгаришларини аниқлаш юзасидан синчков назорат қилиш лозим.
Дофаминни юбориш натижасида, айниқса периферик қон томирларнинг облитерацияловчи касалликлари ва/ёки диссеминацияланган қон томир ички қон ивиши синдроми бўлган беморларда қон томирларнинг кучли торайиши кузатилиши мумкин, бу некрозга ёки гангренага олиб келади.
Ушбу беморларнинг ҳолатини синчков назоратини таъминлаш зарур; уларда периферик ишемия белгилари пайдо бўлган ҳолларда дофаминни юборишни дарҳол тўхтатиш лозим.
Шунингдек, жигар ёки буйрак функциясини бузилиши бўлган беморларнинг ҳолатини ҳам назорат қилиш лозим.
Коматоз ҳолатдаги беморларда нафас йўлларининг ўтказувчанлигини таъминлаш керак.
Глюкоза эритмасини қандли диабети бўлган бўлган беморларга эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.
Экстравазатларни пайдо бўлишига йўл қўймаслик мақсадида, дофаминни катта венага юбориш тавсия этилади.
Препарат юмшоқ тўқималарга тўсатдан юборилса, уларнинг некрозини чақириши мумкин.
Экстравазатлар пайдо бўлганида шикастланган тўқималарни фентоламин билан дарҳол инфилтрация йўли билан некроздан сақлаш мумкин.
Овқат ҳазм қилиш йўлларини оператив аралашувларидан сўнг ёки геморрагик диатези бўлган беморларда қон айланишини қайта тақсимланиши натижасида қон кетишлари хавфи мавжуд.
Инфузия тўхтатилганида артериал гипотензияни келиб чиқишини хавфи туфайли, дофаминнинг дозасини аста-секин пасайтиришни зарурати пайдо бўлиши мумкин.
Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши.
Препаратни ҳомиладорлик вақтида қўллаш тавсия қилинмаган, чунки унинг хавфсизлиги ва самарадорлиги тўғрисидаги маълумот етарли эмас.
Дофаминни кўкрак сутига чиқарилиши, ҳамда у чақалоққа қандай таъсир кўрсатиши ҳам номаълум.
Болалар.
Дофаминни болаларда қўллаш тўғрисида маълумотлар йўқ, шунинг учун препарат бу тоифа беморларда қўлланмайди.
Автотрансротни ёки бошқа механизмларни бошқаришда реакция тезлигига таъсир қилиш хусусияти.
Дофамин-Дарница – жуда қисқа ярим парчаланиш даврига эга бўлган стационар шароитларда қўлланадиган препаратдир.
Стационардан чиқарилганидан кейин автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига препаратни таъсир қилиш имконияти йўқ.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.